VETLEGNEWS
6.62K subscribers
23.6K photos
1.84K videos
2 files
7.11K links
Ветеринария медицинаси ва чорвачиликка оид янгиликлар ва бошқа маълумотлар ҳақида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитасининг "VETLEGNEWS" расмий каналида танишиб боринг.

Савол ва мурожаатлар юбориш учун
👉 @vetlegnewsbot
Download Telegram
#жараён

Президент қарорлари ижроси мониторинг қилинди

     Қўмита раиси Баҳром Норқобилов давлатимиз раҳбарининг “Чорвачиликда идентификация қилиш тизими ва наслчилик соҳасини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ижросини мониторинг қилиш мақсадида Сирдарё вилоятидаги чорвачилик хўжаликларида бўлди.
     Ўрганишлар давомида эпизоотик тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш,  чорвачиликда наслчилик ишларини тизимли ташкил этиш, сунъий уруғлантиришнинг самарадорлигини ошириш масалалари кўриб чиқилди.
     Бу борада Сайхунобод туманидаги "Форишлик Маҳдулло" фермер хўжалигида амалга оширилаётган ишлар мисолида тизим самарадорлиги таҳлил қилинди.
#жараён

Наслчилик борасидаги
мулоҳазалар таҳлил қилинди


Маълумки, “Наслчилик – маҳсулдорлик асоси: сунъий уруғлатириш самарали тадбир” мавзусидаги республика амалий семинарлари давом этмоқда.
Қўмита мутасаддилари ва Наслчилик илмий-ишлаб чиқариш маркази мутахассислари иштирокидаги навбатдаги ана шундай тадбир Жиззах вилоятида бўлиб ўтди.
Анжуманда сунъий уруғлантиришни ривожлантиришга оид илмий -амалий маърузалар тингланди. Мутахассислар ўртасида тажриба алмашилиб, таклиф ва мулоҳазалар таҳлил қилинди.
Семинар давомида "Илғор мутахассис" танлови ғолиблари аниқланиб, совриндорлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
#жараён

Идентификация жараёнлари давом этмоқда

Қўмита томонидан давлатимиз раҳбарининг “Чорвачиликда идентификация қилиш тизими ва наслчилик соҳасини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Андижон вилоятида чорвачилик субъектлари ва аҳоли хонадонларидаги қорамоллар белгиланган тартибда идентификация қилиниб, ҳайвон ва ҳайвон эгаси тўғрисидаги маълумотлар электрон ахборот тизимида шакллантирилмоқда.
Дейлик, Булоқбоши туманидаги “Сардор” фермер хўжалигидаги қорамоллар тўлиқ идентификация қилиниб, электрон ахборот базаси шакллантирилди.
#жараён

Қорамолларни электрон
рўйхатга олиш давом этмоқда


Қўмита томонидан давлатимиз раҳбарининг “Чорвачиликда идентификация қилиш тизими ва наслчилик соҳасини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, қорамолларни идентификация қилиш ва электрон рўйхатга олиш ишлари жадал олиб борилмоқда.
Фарғона вилояти Риштон туманидаги “Катта йўл” фермер хўжалиги ҳамда Сўх туманидаги аҳоли қарамоғидаги қорамоллар белгиланган тартибда идентификация қилиниб, ҳайвон ва ҳайвон эгаси тўғрисидаги маълумотларнинг электрон ахборот тизими шакллантирилмоқда.
#жараён

Электрон ахборот тизимига
доир семинар ўтказилди


Пахтачи туманида давлатимиз раҳбарининг “Чорвачиликда идентификация қилиш тизими ва наслчилик соҳасини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ижросига доир амалий семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда фермер хўжаликлари ва аҳоли қарамоғидаги қорамолларни белгиланган тартибда идентификация қилиш, ҳайвон ва ҳайвон эгаси тўғрисидаги маълумотларнинг электрон ахборот тизимини шакллантириш бўйича тренинглар ташкил этилди.
#жараён

Янги грант лойиҳаларини
амалга оширишга келишилди


Қўмита раиси Баҳром Норқобилов Бирлашган миллатлар ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) нинг юртимизда фаолият юритаётган вакиллари билан учрашди.
Мулоқотда ветеринария ва чорвачилик соҳаларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган, шунингдек, режалаштирилаётган истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.
Аквакультура ва чорвачилик соҳаларини ривожлантириш, яйловларни бошқариш бўйича халқаро экспертларни жалб қилиш ва янги грант лойиҳаларини амалга оширишга келишилди.
#жараён

Лойиҳа ташаббускорларининг муаммолари ўрганилди

Фарғонада "Чорвачилик тармоғини ривожлантириш истиқболлари, эришилган ютуқлар ва долзарб муаммоларнинг ечимлари" мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди.
Унда қўмита мутахассислари ва шаҳар, туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, тижорат банклари раҳбарлари иштирок этиб, жорий йилга белгиланган лойиҳаларни муҳокама қилишди.
Шунингдек, лойиҳа ташаббускорларини қийнаётган муаммолар ечими хусусида фикр алмашилди.
#жараён

Қонуннинг янги таҳрирдаги
лойиҳаси муҳокама қилинди


Қўмита ҳузуридаги Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институтида «Яйловлар тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқиш нормалари муҳокама қилинди.
Хусусан, яйловлардан фойдаланишнинг асосий принциплари, уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, бу борада ваколатли органларнинг ваколатлари муҳокамалар марказида бўлди.
Шунингдек, яйловларни такрор кўпайтириш ва тиклаш бўйича асосий принциплар белгилаб олинди.
#жараён

Сирдарёда электрон ахборот
тизими шакллантирилмоқда


Давлатимиз раҳбарининг “Чорвачиликда идентификация қилиш тизими ва наслчилик соҳасини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ижросига доир кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Сирдарё вилоятида чорвачилик субъектлари ва аҳоли хонадонларидаги қорамолларни белгиланган тартибда идентификация қилиш ишлари жадал давом этмоқда. Ўз навбатида ҳайвон ва ҳайвон эгаси тўғрисидаги маълумотларнинг электрон ахборот тизими шакллантирилмоқда.
Масалан, Боёвут туманидаги “Мовий замин” фермер хўжалиги ҳамда маҳаллий хонадонлардаги барча қорамоллар босқичма-босқич рўйхатдан ўтказилиб, тегишли тартибда идентификация қилинди.
Бу каби ишлар ҳудудда изчил давом этмоқда.
#жараён

Лойиҳалар ижроси муҳокама қилинди

Андижон вилоятида “Чорвачилик тармоқларини ривожлантириш истиқболлари, эришилган ютуқлар ва долзарб муаммоларнинг ечимлари” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Унда қўмита мутахассислари билан бирга вилоят ҳокимлиги вакиллари, тижорат банклари раҳбарлари ва чорвачилик ва унинг тармоқларида фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирок этди.
Анжуманда тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари хусусида фикр алмашилди. Чорвачилик, балиқчилик, қуёнчилик ва асаларичиликда 2025 йилда ишга туширилиши лозим бўлган лойиҳалар ижроси муҳокама қилинди.
#жараён

Лойиҳалар ижроси хусусида
кўрсатма ва тавсиялар берилди


Жиззах вилоятида “Чорвачилик тармоқларини ривожлантириш истиқболлари, эришилган ютуқлар ва долзарб муаммоларнинг ечимлари” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Учрашувда тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари хусусида фикр алмашилди. Чорвачилик, балиқчилик, қуёнчилик ва асаларичиликда 2025 йилда ишга туширилиши лозим бўлган лойиҳалар ижроси муҳокама қилинди.
Шунингдек, лойиҳалар ижроси доирасида айрим камчилик ва муаммолар хусусида тегишли мутасаддиларига кўрсатма ва тавсиялар берилди.
#жараён

Аҳоли қорамоллари
идентификация қилинмоқда


Давлатимиз раҳбарининг “Чорвачиликда идентификация қилиш тизими ва наслчилик соҳасини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ижросига доир кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Хоразм вилоятида чорвачилик субъектлари ва аҳоли хонадонларидаги қорамолларни белгиланган тартибда идентификация қилиш ишлари жадал давом этмоқда. Ўз навбатида ҳайвон ва ҳайвон эгаси тўғрисидаги маълумотларнинг электрон ахборот тизими шакллантирилмоқда.
Масалан, Хонқа туманида жойлашган “Ғолиб” фермер хўжалиги ва Урганч туманида аҳоли қарамоғидаги қорамоллар белгиланган тартибда идентификация қилинди.
#жараён

Яйлов ерлари атласи яратилади

Бу ҳақда қўмита раиси Баҳром Норқобилов раҳбарлигида президентимизнинг "Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишнинг замонавий механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ижроси бўйича ўтказилган анжуманда маълум қилинди.
Қайд этилишича, мазкур атласда чорвачилик ва унинг тармоқларидаги барча субьектлар фаолияти тўғрисида маълумотлар, чорва маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўртача миқёси, тадбиркорлик субьектларининг географик харитаси, шунингдек чорвачиликка ихтисослашган ҳудудлар, экин ва яйлов ерларининг маҳсулдорлик кўрсаткичлари қамраб олинади.
#жараён

Лойиҳалар ижроси
таҳлил қилинди


Сурхондарё вилоятида “Чорвачилик тармоқларини ривожлантириш истиқболлари, эришилган ютуқлар ва долзарб муаммоларнинг ечимлари” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда ишбилармонларни қийнаб келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари хусусида фикр алмашилди. Чорвачилик, балиқчилик, қуёнчилик ва асаларичиликда 2025 йилда ишга туширилиши лозим бўлган лойиҳалар ижроси таҳлил қилинди.
#жараён

Сифатли балиқ озуқаси ишлаб
чиқариш муҳокама қилинди


«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси раҳбари Омон Мусаев “Aller aqua” компанияси вакиллари билан учрашди.
Мулоқотда юртимизда юқори сифатли балиқ озуқаси ишлаб чиқарувчи корхона ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди. Шунингдек, маҳаллий балиқчилик хўжаликларини сифатли ва арзон нархдаги озуқа билан барқарор таъминлаш масалалари таҳлил қилинди.
Эслатиб ўтамиз, компания бош офиси Данияда жойлашган бўлиб, Германия, Полша, Сербия, Миср, Замбия ва Хитойда ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд. Корхона чучук ва шўр сувда етиштириладиган карп, форел, ласос, сом, судак, тиляпия каби балиқ турлари учун тўлиқ рационли озуқалар ишлаб чиқаради. Маҳсулотларини дунёнинг 70 дан ортиқ мамлакатларига экспорт қилади. Ўзбекистон мазкур компаниядан 2023 йилда 4,500 тонна, 2024 йилда 4,800 тонна балиқ озуқаси импорт қилинган.
#жараён
Қўмита раиси тадбиркорлар билан учрашди

Қашқадарёда “Чорвачиликни комплекс ривожлантириш дастури” мавзусида мулоқот бўлиб ўтди. Унда қўмита раиси Баҳром Норқобилов ва қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари, банк раҳбарлари ва бошқа ваколатли ташкилотлар мутахассислари иштирок эди.
Учрашувда тадбиркорларнинг муаммолари, хусасан лойиҳаларни амалга оширишда кредит маблағлари ажратилиши, сув ва ер билан таъминлаш, солиқ тўловлари ҳамда чорвачилик маҳсулотларини етиштиришда субсидия ажратиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичиликда ишга туширилаётган лойиҳалар ижроси сустлиги танқидий кўриб чиқилди. Айрим муаммо ва качиликларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларига кўрсатма ва топшириқлар берилди.
#жараён

Қўмита мутахассислари халқаро
илмий-амалий семинарда қатнашди


Қўмита ҳузуридаги Наслчилик илмий ишлаб чиқариш маркази директори Олим Маматқулов ва Самарқанд давлат ветеринария, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ўқитувчилари Индонезиянинг Сингосари сунъий уруғлантириш Миллий маркази ҳамда Ислом тараққиёт банки ҳамкорлигида ташкил этилган Ислом тараққиёт банкига аъзо давлатларда сунъий уруғлантиришни бошқариш мавзусидаги II халқаро илмий-амалий семинарда иштирок этди.
Батафсил: https://gov.uz/oz/vetgov/news/view/64787
#жараён

Аҳоли қорамоллари
идентификация қилинмоқда


Давлатимиз раҳбарининг “Чорвачиликда идентификация қилиш тизими ва наслчилик соҳасини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ижросига доир кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Самарқанд вилоятида чорвачилик субъектлари ва аҳоли хонадонларидаги қорамолларни белгиланган тартибда идентификация қилиш ишлари жадал давом этмоқда. Ўз навбатида ҳайвон ва ҳайвон эгаси тўғрисидаги маълумотларнинг электрон ахборот тизими шакллантирилмоқда.
Масалан, Оқдарё туманидаги фермер хўжаликлари ва аҳоли қарамоғидаги қорамоллар белгиланган тартибда идентификация қилинди.
#жараён

Сирғалаш тадбирлари олиб борилди

Давлатимиз раҳбарининг “Чорвачиликда идентификация қилиш тизими ва наслчилик соҳасини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ижросига доир кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Жиззах вилоятида чорвачилик субъектлари ва аҳоли хонадонларидаги қорамолларни белгиланган тартибда идентификация қилиш ишлари жадал давом этмоқда. Ҳайвон ва унинг эгаси тўғрисидаги маълумотларнинг электрон ахборот тизими шакллантирилмоқда.
Масалан, Янгиобод тумани “Қўшкент” ветучасткасида аҳоли хонадонларидаги чорва моллари клиник кўрикда ўтказилиб, идентификация ва сирғалаш тадбирлари олиб борилди.
#жараён

Импорт қилинаётган
қўй-эчкилар учун талаблар


Давлатимиз раҳбарининг шу йил 17 июл куни қабул қилинган “Мўғулистонга олий даражадаги ташриф давомида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижросига мувофиқ Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Ишчи гуруҳи Мўғулистондан келтирилаётган майда шохли молларнинг умумий характеристкаси ва импорт учун қўйиладиган талабларни ишлаб чиқди.
Импорт жараёнида тадбиркорлар ушбу тавсия ва талабларга қатъий амал қилиши лозим.
Батафсил: https://gov.uz/oz/vetgov/news/view/71289