VETLEGNEWS
3.8K subscribers
21.5K photos
1.65K videos
2 files
6.64K links
Ветеринария медицинаси ва чорвачиликка оид янгиликлар ва бошқа маълумотлар ҳақида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитасининг "VETLEGNEWS" расмий каналида танишиб боринг.

Савол ва мурожаатлар юбориш учун
👉 @vetlegnewsbot
Download Telegram
#янгилик

Швиц зотининг сут маҳсулдорлиги бир тоннага оширилди

Қўмита ҳузуридаги Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан Швиц зотли қорамолларнинг “Эмиль” ва “Рокси” завод линиялари яратилиб, лактация даврида сут маҳсулдорлиги 1 тоннага ва гўшт етиштиришда бир бош қорамолнинг маҳсулдорлигини 400 кг. га оширишга эришилди.
Шунингдек, Швиц зотининг стандартига нисбатан 24 фоиз кўп сут маҳсулдорлигига эга “Водий” типи ва “Навбаҳор” оиласи яратилди.
#рақам

Марказ лабораториясида синов усуллари 644 тага етказилди

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги Илмий-техник кенгаш хулосасига асосан Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчаларни сифати ва муомаласи назорати бўйича давлат илмий марказида жами 485 та, шу жумладан 83 турдаги вакцина, 117 турдаги озуқабоп қўшимча ва 15 турдаги диагностикум ҳамда 270 турдаги бошқа ветеринария дори воситалари давлат рўйхатига олинди.
Марказнинг синов лабораторияси 17025-2019 халқаро стандарти бўйича акредитациядан ўтказилиб, лабораториянинг 186 та кўрсаткич соҳаси кенгайтирилди ва синов усуллари 644 тага етказилди.
#Орамиздаги_одамлар

Фотомухбирдан чиққан асалчи


"Асалчилик ҳам паррандачилик, қуёнчилик каби сердаромад соҳа ҳисобланади. Бунга ўз ҳаётий тажрибам асосида гувоҳ бўлдим", дейди умрининг салкам 20 йилини матбаа соҳасида, 30 йилини эса "Сирдарё ҳақиқати", "Гулистон янгиликлари" газеталарида фотомухбир бўлиб ўтказган, айни вақтда нафақа гаштини сўраётган Нарзулла Файзуллаев.

Батафсил: https://uza.uz/posts/668978

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Развитие животноводства в Самаркандской области
#18dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Axborot 24 | Yallama chegara postida tadbirkorlar uchun yaratilgan qulaylikar
#19dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
#совриндорлар

ПРЕЗИДЕНТ СТИПЕНДИАНТЛАРИ КЎПАЙМОҚДА

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 11 декабрдаги буйруғига асосан “Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендиянти” ва номдор давлат стипендиялари танловлари ғолибларининг рўйхати тасдиқланди.
Унга кўра, қўмита ҳузуридаги Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг талабаси Хуршидова Маржона Аброр қизи ҳамда университетнинг Тошкент филиали талабаси Анарбаева Гулсара Дилшод қизи, Нукус филиали талабаси Мадетова Нилуфар Маҳкам қизи Президент стипендияси соҳиби бўлишди.
Бундан ташқари, Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетидан 4 нафар, университетнинг Нукус филиалидан 4 нафар ҳамда университетнинг Тошкент филиалидан 2 нафар талабалар “Беруний” ва “Ислом Каримов” номли давлат стипендиялари совриндорлари бўлишди.
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Axborot 24 | Samarqand viloyatida chorvachilikni rivojlantirish, yangi istiqbolli loyihalar tahlili
#18dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
#жараён

Соҳада аҳоли бандлиги таҳлил қилинди

Андижон вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Дилмурод Қаюмов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ Асака туман "Юқори бўз" маҳалласида ветеринария ва чорвачилик тармоқларидаги аҳоли бандлиги масалаларини ўрганди.
Учрашувда ёшларни тадбиркорликка йўналтириш, даромадини ошириш масалалари муҳокама қилиниб, бўш иш ўринлари ва касб-ҳунарга йўналтириш бўйича тушунчалар берди.
#эътироф

Марказга махсус сертификат берилди

Қўмита раиси Баҳром Норқобилов мутахасссисларга юртимизни майда шохли молларнинг ўлат касаллигидан ҳоли ҳудуд мақомини олиши бўйича топшириқ берган эди.
Топшириққа мувофиқ Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат хавфсизлиги давлат маркази лабараториялари ушбу касалликни ташхислаш бўйича мониторинг қилиниб, ISO 17025-2019 стандарти доирасида аккредитациядан ўтказилди.
Шунингдек, Австрия давлатида ФАО ва МАГАТЕ қўшма лойиҳаси доирасида ўтказилган майда шохли молларнинг ўлат касаллигини серологик ва молекуляр ташхислаш бўйича ўтказилган “малака тести” да марказнинг бўлим мудири Абдурауф Юсуфаҳмедов юз фоизлик натижа қайд этди ва марказ номига тегишли сертификат берилди.
#эътироф

ҚЎМИТА ҲУЗУРИДАГИ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ
ТОП ЎНТАЛИКДА


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти олимлари “SCIENCE AND INNOVATION AWARDS” танловида юқори натижа қайд этиб финалга йўл олди.
Таъкидаш керак, мазкур натижа чорвачилик ва паррандачилик соҳаларида олиб борилаётган илмий тадқиқотлар ва ишланмаларнинг амалий самарасидир.

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/qomita-huzuridagi-ilmiy-tadqiqot-instituti-top-ontalikdan-zhoy-oldi_670602
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Maxsus reportaj | Samarqandda chorvachilikni rivochlantirishga qaratilgan loyihalar
#20dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur