Uzpharmagency
6.72K subscribers
7.5K photos
2.06K videos
6 files
7.49K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал

Телефон: (99855) 902-22-22
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz
Download Telegram
Uzpharmagency | #iqtibos рукни
Uzpharmagency | #iqtibos рукни
Uzpharmagency | #iqtibos рукни
✍🏻 Кун иқтибоси:

“Мен ўзимдан сўнг тўртта табибни қолдираяпман. Улар: қуёш, тоза ҳаво, сув ва бадан тарбиядир”.

© Абу Али Ибн Сино
Tабобат илмининг султони

@uzpharm_agency #iqtibos
Кун иқтибоси:

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир, Хотиржамлик ярим соғликдир, Сабр эса шифонинг бошланишидир.

Абу Али Ибн Сино ©

#iqtibos @uzpharm_agency
​​Вирусология институти катта илмий ходими, профессор Хайрулла Мустафоев:

«Бу вирус бизнинг ҳудудда ўрнашиб қололмайди. Биринчиси, парранда гриппи, иккинчиси, чўчқа гриппи. Улар ҳаммамизнинг эсимизда. 34-35 мамлакатда тарқаб кетиб, уларда анча талафотлар бўлган. Аммо парранда гриппи ҳам бирор ҳудудда ўрнашиб қолмади. 

Коронавирус бизда ўрнашиб қолмайди. Ўтиб кетади. Сабр қилиб, 10 кун чидасак, ҳаво ҳарорати 25-30 даражага етганидан кейин вирус учун имконият қолмайди»

Фото: Uzbekiston 24

#Iqtibos
@uzpharm_agency
​​#Iqtibos

«Биз суверен давлат сифатида ҳар бир босган қадамимизга қараб Ғарб нима дер экан, Шарқ нима дер экан дейдиган бўлсак ҳеч қандай натижага эришмаймиз. Бу яна изоляцияга олиб келади.

Кўп йиллар давомида изоляцияда бўлдик, буни беркитиш керак эмас. Ҳозир изоляциядан чиқдик десак ҳам бўлади. Бу изоляция бўлганда рақобат бўлмайди, натижа бўлмайди ва ҳеч қандай бир ривожланиш бўлмайди. Шунинг учун ҳам бу (ЕОИИ билан ҳамкорлик қилиш) тўғри (қарор) бўляпти».

Илҳом Неъматов ©️
Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

Кўпроқ маълумотлар 👇🏻
@uzpharm_agency телеграм каналида
#Iqtibos

​​«ЕОИИ аъзо-давлатлари Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон, Белоруссия, ҳаммаси ғарб давлатлари билан алоқаларни ҳеч қандай муаммосиз ривожлантириб келаяпти. Улар «инвестиция олиб келишяпти, сиёсий ва иқтисодий алоқалар ривожланаяпти. Шунинг учун бу ерда хавфсирашга шубҳа йўқ»

Илҳом Неъматов ©️
Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

Кўпроқ маълумотлар 👇🏻
@uzpharm_agency телеграм каналида
#Iqtibos

"Умуман, коронавирус йўқолганидан кейин ҳам халқимиз карантин пайтидаги айрим қоидаларни ўзининг одатий турмуш тарзига айлантириши зарур. Жумладан, шахсий гигиенага қатъий амал қилиш, қўлни тез-тез совунлаб ювиш, дезинфекция қилиш, турли тўй-маросимларни жуда чекланган таркибда ўтказиш, юқумли касал бўлса, маска тақиш одатий қоидага айланиши зарур”

Шавкат Мирзиёев ©
Ўзбекистон Республикаси Президенти


☑️ Uzpharmagency
#Iqtibos: Бугунги кунда Сизнинг бутун саъй-ҳаракатингиз, табиийки, пандемия оқибатларини енгиб ўтишга қаратилган. Айни пайтда, шунга қарамай, Ўзбекистонда фаол ва очиқ бозор иқтисодиётини шакллантириш бўйича ўрта муддатли мақсадларга эришиш йўлидаги ислоҳотларингизни давом эттираётганингиз мени руҳлантиради!

© Кристалина Георгиева
Халқаро валюта фонди бошқарувчи директорининг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга йўллаган мактубидан
Рақобат бўлмаса, сифат бўлмайди, нарх тушмайди. Замон ўзгаряпти, лекин монопол корхоналар ўзгара олмаяпти. Қатъий чоралар кўриш вақти-соати келди. Иқтисодиётда бу ҳаёт-мамотимиз. Агар раҳбарлар шунга муносиб бўлса, ишлайди, бўлмаса – кетади.

Шавкат Мирзиёев ©
Ўзбекистон Республикаси Президенти

#Iqtibos
@uzpharm_agency
“Бизнинг йўлларда транспорт воситаларига кўп устуворлик берилган. Аслида пиёдалар ҳаракатини, одамларнинг ҳаловати, саломатлигини биринчи ўринга қўйиш керак”.

Шавкат Мирзиёев ©
Ўзбекистон Республикаси Президенти

#Iqtibos
@uzpharm_agency
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан иқтибос:

Янги Ўзбекистонни азму шижоатли ёшларимиз билан биргаликда барпо этамиз. Биз ислоҳотларимиз кўлами ва самарасини янада оширишда ҳар томонлама етук, замонавий билим - ҳунарларни пухта эгаллаган, азму шижоатли, ташаббускор ёшларимизга таянамиз.

#Iqtibos

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда
:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан иқтибос:

Ўзбекистон “Очиқ маълумотларни кузатиш” халқаро индексида 125 поғонага кўтарилиб, 44-ўринни эгаллади. “Иқтисодий эркинлик” рейтингида ҳам мамлакатимизнинг 26 поғона кўтарилгани ислоҳотларимизнинг халқаро майдондаги яна бир эътирофи бўлди.

#Iqtibos

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан иқтибос:

Жаҳонда кечаётган мураккаб геосиёсий жараёнлар, коронавирус пандемияси ва глобал иқтисодий инқироз шароитида Ўзбекистон очиқ ва прагматик ташқи сиёсатни фаол олиб бормоқда. Халқаро майдондаги қатъий саъйҳаракатларимиз натижасида юртимизнинг нуфузи ва обрўэътибори тобора юксалмоқда.

#Iqtibos

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан иқтибос:

Коррупция ўта оғир жиноят экани ва унга нисбатан муросасиз бўлиш ғоясини фарзандларимизга ёшлик давридан бошлаб сингдиришимиз, уларга фақат ҳалол меҳнат ва тадбиркорлик орқали даромад топишни ўргатишимиз лозим.

Коррупциянинг олдини олишда барча давлат органларида қарор қабул қилиш жараёнлари очиқ ва фақат очиқ бўлишини таъминлаш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

#Iqtibos

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан иқтибос:

Буюк бобокалонимиз Абу Али ибн Сино бундан минг йил олдин “Довюрак ва ботир инсонлар келажакда содир бўладиган қийинчиликлардан кўрқмайди”, деб бежиз айтмаган. Агар катта авлоднинг билими ва тажрибасини, узоқни кўра олиш фазилатларини ёшларимиздаги ғайрат-шижоат, мардлик ва фидойилик билан бирлаштира олсак, кўзлаган марраларга албатта етамиз.

#Iqtibos

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан иқтибос:

Буюк мутафаккир шоиримиз Мир Алишер Навоий ўз даврида ёшларга мурожаат қилиб, “Қуёшлиқ истасанг, касби камол эт”, деб ёзганлар. Чиндан ҳам, одамларга қуёшдек беминнат нур таратишни, яхшилик қилишни истайдиган инсон камолотга интилиб, турли илм ва касб-ҳунарларни ўзлаштириши лозим.

#iqtibos

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда
:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги Тепақўрғон маҳалласига ташрифидан иқтибос:

Бугунги ўқитувчиларга талаб бошқача. Агар улар замонавий билимларга эга бўлмаса, ўз устида ишламаса, дарс бера олмайди. Болалар 2-3 ойда сездириб қўйишади.

Самарқанднинг Нуробод туманидаги олис қишлоққа бошқа ҳудуддан келиб ишлаётган ўқитувчини кўрдингиз. У телевизорда чиқиб тўлқинланиб гапиряпти, “Мен 10 млн сўмдан ортиқ маош оляпман” деяпти. Ахир бу 1000 доллар дегани. Менинг хоҳишим ҳар бир ўқитувчи 1000 доллар маош олсин. Аста-секин бунга ҳам эришамиз

#Iqtibos

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Тожикистон Республикаси президенти Имомали Раҳмон:

«Илгари тўпланиб қолган муаммолар шундай қисқа муддатда ҳал этилишини тасаввур қилиб бўлармиди?! Бунга халқаро ташкилотлар ҳам ишонмаган эди. Бугун давлатларимиз ўртасида ҳал бўлмаган масала қолмади, ўзаро ишонч пайдо бўлди. Бундай муносабатларнинг ташаббускори ва архитектори ҳурматли Шавкат Миромонович Мирзиёев»

#Iqtibos

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube