Uzpharmagency
6.71K subscribers
7.9K photos
2.09K videos
6 files
7.59K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал

Телефон: (99855) 902-22-22
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz
Download Telegram
📌 Ўзбекистон - Хитой: фармацевтика ва инновация соҳасида ҳамкорлик истиқболлари

🔴 Жорий йилнинг 24–26 сентябрь кунлари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги делегацияси Хитой Халқ Республикасига ташриф буюриб, бир қатор нуфузли университетлар, илмий марказлар ва йирик компаниялар билан учрашувлар ўтказди.

❗️ Делегация дастлаб Чжэцзян университети қошидаги илмий-тадқиқот институтида бўлиб, университет ва саноат ҳамкорлиги, технология трансфери, стартапларни қўллаб-қувватлаш ҳамда қўшма таълим ва тадқиқот лойиҳалари масалаларини муҳокама қилди. Шунингдек, Университет фармацевтика факультети декани билан ҳам музокаралар олиб борилди. Ўзбекистон фармацевтика соҳасидаги имкониятлар ва “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери лойиҳаси тақдим этилди.


❗️ Ташриф давомида Gold Electronic Equipment Co., Ltd., Hangzhou Jiuyuan Gene Engineering Co., Ltd., Shenzhen Yiwei Medical Technology Co., Ltd. (Dr. Brain) ва Hangzhou Chuhuan Science and Technology Co., Ltd. каби компаниялар билан учрашувлар ўтказилди. Музокараларда фармацевтик ишлаб чиқаришни локализация қилиш, биотехнология соҳасида қўшма тадқиқотлар, кадрлар тайёрлаш ва экологик хавфсиз технологияларни жорий этиш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.


Делегация шунингдек, 4-Халқаро рақамли савдо кўргазмаси (Global Digital Trade Expo)да иштирок этиб, рақамли соғлиқни сақлаш, телемедицина, сунъий интеллект асосидаги диагностика ва фармацевтикада IT ечимлар қўлланилиши бўйича халқаро тажрибалар билан танишди.

❗️ Ханчжоу аэропорти иқтисодий зонаси фаолияти билан ҳам танишув бўлиб ўтди. Замонавий логистика ва инновация маркази сифатида фаолият юритувчи мазкур ҳудудда GMP талабларига жавоб берувчи ишлаб чиқариш майдонлари, халқаро кўргазма марказлари ва инвестиция жамғармаси мавжудлиги маълум қилинди.


Учрашувлар якунида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, биотехнология ва фармация соҳаларида стипендия дастурларини ташкил этиш ҳамда инновацион ечимларни Ўзбекистонда жорий этиш бўйича келишувларга эришилди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6👏21🔥1
📌 Германиянинг “Schaeffer Nutraceuticals” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Германиянинг етакчи компанияларидан бири - “Schaeffer Nutraceuticals” вакиллари билан учрашди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Компания раҳбарияти дастлабки бизнес-режа ва ишлаб чиқариш дастурини тақдим этиб, мақсадлари нафақат Ўзбекистон бозори, балки бутун Марказий Осиё бозорларига кириш эканлигини таъкидлади.

❗️ Музокаралар давомида фармацевтика ва нутритсевтика бозорларини тартибга солиш, маҳсулотларни рўйхатдан ўтказиш ва ишлаб чиқариш муддатлари, шунингдек, яширин айланма муаммоси муҳокама қилинди. Дори воситаларини қалбакилаштириш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Data Matrix тизимини жорий этиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Шу билан бирга, БФҚ сегментида шартнома асосида ишлаб чиқариш ва импорт ўрнини босиш имкониятлари кўриб чиқилди.


Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни изчил давом эттириш, зарур ахборот материалларини тақдим этиш, лойиҳани рўйхатдан ўтказиш ва мослаштириш жараёнларини тезлаштириш, шунингдек, қурилиш ишларини бошлашга тайёргарлик кўриш тўғрисида келишиб олдилар.

❗️ Маълумот учун:
“Schaeffer Nutraceuticals” - Vitaprotein® патентланган технологияси асосида инновацион нутритсевтика ва нутрикосметика воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган Германия компаниясидир. Компаниянинг Viproactive® ва Navimeso® брендлари остидаги маҳсулотлари 20 йилдан ортиқ биотехнологик тадқиқотларга асосланган юқори биологик мавжудлиги ва самарадорлиги билан ажралиб туради. Компаниянинг ишлаб чиқариш қувватлари EU GMP стандартлари бўйича сертификатга эга.


Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5👍3👏3
🖥 «Узоқ йиллар кўп балоларни бошидан кечиришга мажбур бўлган бу халқ эндиликда ўз кимлигини топишга, маънавий янгиланишга бел боғлади» — Қ.Рафиқов

Сиёсатшунос Қудратилла Рафиқов «Российская газета»да эълон қилинган мақоласида тарихий хотира ва миллий ўзликни англаш ҳақидаги мушоҳадаларини ифода этди.

Муаллиф яқин ўтмиш ҳақида фикр юритар экан, аждодларимиз киму, бу дунёда жойимиз қаерда бўлганини унутиб қўйганимиз, энг аламлиси, замонавий дунё саҳнидаги маданий ва тарихий ўрнимиз қумга синг­ган сувдай «йўқолиб» қолганини такъидлайди.

Бугун эса Ўзбекистон қандай йўлга кирганини ва бу ерда нималар бўлаётганини барча кўриб, ҳис қилиб турганига ишонишини билдиради:

«Бир нозик жиҳат борки, буни ҳаммаям илғаб олаётганига шубҳам бор. Мен илгариги бир неча мақолаларимда билдирган фикримда собитман — узоқ йиллар кўп балоларни бошидан кечиришга мажбур бўлган бу юрт ва унинг халқи эндиликда нафақат мамлакат суверенитетини мустаҳкамлаш, балки унуттирилган ва бағридан юлиб олинган улуғ ўтмиш хотираси, маданияти ва аждодлари меросини тиклаш ҳамда бу шарафли ҳаракат ўлароқ ўз кимлигини топишга, маънавий янгиланишга бел боғлади, десам, тўғри бўлади», — деб ёзади Қ.Рафиқов.


Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍41
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🍀 Доривор ўсимликлар - соғлом ҳаёт сари

🌸 Тирноқгул - календула (Calendula officinalis)

🌸 Яллиғланишга қарши, антисептик ва яра битириш хусусиятлари билан машҳур. Тери муаммоларида ташқи ва ички қўллаш мумкин, оғиз хасталикларида, овқат ҳазм қилиш тизимида самарали.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍32
📌 Тони Блер Глобал ўзгаришлар институти (TBI) мутахассислари билан учрашув

🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ҳамда Тони Блер Глобал ўзгаришлар институти (TBI) мутахассислари ва Стратегик ислоҳотлар агентлиги вакиллари билан видео-конференц алоқа воситаси орқали бир қатор мулоқотлар ташкил этилди.

Учрашувларда фармацевтика тармоғини узоқ муддатли истиқболларда ривожлантириш стратегияси доирасида амалга оширилиши кўзда тутилган чора-тадбирлар, устувор йўналишлар ҳамда аниқ вазифалар муҳокама қилинди.

❗️ Мулоқотлар давомида Ўзбекистонда озиқ-овқат ва фармацевтика идорасини (UzFDA) босқичма-босқич ташкил этиш ташаббуси илгари сурилиб, мазкур тузилмани шакллантириш учун зарур ташкилий-ҳуқуқий асосларни яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, соҳада қабул қилинган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш ҳамда уларни тизимлаштириш вазифалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍31
📌 “Valenta Pharm” компанияси вакиллари билан учрашув

🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Россия Федерациясининг йирик фармацевтика компанияларидан бири - “Valenta Pharm” вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур компания Ўзбекистон бозорида 30 йилдан ортиқ мудатта фаолият юритиб келмоқда.

❗️ Учрашувда компаниянинг мамлакатимиздаги амалдаги фаолияти, истиқболдаги режалари ва янги ташаббуслари муҳокама этилди. Компания вакиллари таъкидлашича, Ўзбекистон улар учун инвестиция киритиш ва ишлаб чиқариш қувватларини маҳаллийлаштиришда стратегик аҳамиятга эга ҳудуд ҳисобланади. Шу билан бирга, маҳаллий бозор эҳтиёжларини қондириш билан бирга, қўшни давлатлар ва бошқа хорижий мамлакатларга маҳсулот экспорт қилиш имкониятлари ҳам мавжудлиги қайд этилди.


Агентлик директори тақдимот ўтказиб, Ўзбекистонда фармацевтика соҳаси учун давлат томонидан яратилган шароитлар ва берилаётган имтиёзлар юзасидан батафсил маълумот берди. Хусусан, инвестиция муҳитини янада яхшилаш, солиқ ва божхона имтиёзлари, эркин иқтисодий зоналардаги имкониятлар ҳамда маҳаллий ва халқаро компаниялар билан ҳамкорлик истиқболлари ҳақида тўхталиб ўтди.

Томонлар фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда бу орқали нафақат ички бозорни, балки хорижий бозорларни ҳам таъминлаш юзасидан келишиб олдилар.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3👏3🔥2👌1