Uzpharmagency
6.73K subscribers
7.51K photos
2.06K videos
6 files
7.49K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал

Телефон: (99855) 902-22-22
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz
Download Telegram
#Эслатма
Сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш ҳамда улгуржи реализация қилиш тақиқланади.

👉🏻 @uzpharm_agency
​​#Эслатма
Улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар дори воситаларини ва тиббий буюмларни фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган ташкилотларга, тиббиёт ташкилотларига, шунингдек дори воситаларидан ва тиббий буюмлардан тиббиётда қўллаш мақсадида ўз эҳтиёжлари учун фойдаланувчи ташкилотларга реализация қилиш ҳуқуқига эга.

Бизнинг канал | @uzpharm_agency
​​#Эслатма
Четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи сотиш, уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъий назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда амалга оширилади.

Бизнинг канал | @uzpharm_agency
​​#Эслатма
Истеъмолчи ўзи сотиб олган товар (иш, хизмат) санитария-гигиена, шу жумладан, радиология, эпидемияга қарши талабларга ва амалдаги бошқа нормалар ҳамда қоидаларга риоя этган ҳолда ишлаб чиқарилган ёки бажарилган бўлишига ва унинг ҳаёти, соғлиғи, атроф-муҳит учун хавфсиз бўлишига, шунингдек, унинг мол-мулкига зарар етказмаслигига кафолат берилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Истеъмолчиларнинг ҳаёти, соғлиғи, мол-мулки ҳамда атроф-муҳит учун хавф туғдирувчи товар ишлаб чиқарганлик (иш бажарганлик, хизмат кўрсатганлик) учун қонун ҳужжатларига мувофиқ:

👉🏻 ишлаб чиқарувчи (ижрочи);
👉🏻 норматив ҳужжатларни тасдиқлаган орган;
👉🏻 мувофиқлик сертификати берган орган;
👉🏻 соғлиқни сақлаш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ветеринария хизмати органлари ёки хавфли товар (иш, хизмат)ни ишлаб чиқариш ёхуд реализация қилишга рухсат берган бошқа органлар жавобгар бўлади.

📎 Асос: “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддаси

⬇️
Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
​​#Эслатма
"Этил спиртини реализация қилиш, бериш, сақлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисида"ги (ССВ 2970-сон 06.02.2018) низомга кўра 96 фоизли этил спирти қуйидаги тартибда сақаланиши лозим:

👉🏻 96 фоизли этил спирти этил спиртини реализация қилувчи ташкилотларда омборхоналарда сақланиши шарт.

👉🏻 Тиббий ва фармацевтика фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда 96 фоизли этил спирти омборхоналарда ёхуд дори воситалари сақланадиган хоналарда қулфланадиган жавонларда сақланади.

👉🏻 96 фоизли этил спирти сақланадиган омборхоналар (хоналар) санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларнинг талабларига жавоб бериши керак.

👉🏻 96 фоизли этил спирти сақланадиган омборхонада электр таъминоти, иссиқлик ва сув таъминоти, канализация тизими ҳамда ҳаво алмаштириш ускунаси бўлиши керак.

👉🏻 96 фоизли этил спирти сақланадиган омборхонада спиртнинг миқдорини ва фоизини ўлчаш асбоблари ҳамда ҳаво параметрларини қайд қилиш асбоблари (термометрлар, гигрометрлар ёки психрометрлар) бўлиши керак.

👉🏻 96 фоизли этил спирти сақланадиган омборхоналардаги (хоналардаги) асбоб-ускуналар ҳамда жиҳозлар тоза ҳолда сақланиши керак.

👉🏻 96 фоизли этил спирти техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг талабларига жавоб берадиган идишларда (металл, шиша идишларда) ёки ишлаб чиқарувчининг идишларида сақланади. Идишлар герметик ёпилган бўлиши шарт.

👉🏻 Этил спирти фармакопея талабларига асосан полимер идишларда ҳам сақлаш мумкин.

👉🏻 96 фоизли этил спирти идишларда сақланганда идиш ҳажмининг тўлиқлиги 90 фоиздан кўп бўлмаслиги керак. Бунда этил спирти металл идишларда катта ҳажмларда сақланса, идиш ҳажмининг тўлиқлиги 75 фоиздан кўп бўлмаслиги керак.

👉🏻 96 фоизли этил спирти сақланадиган идишлар омборхоналарда стеллажларда ёхуд тагликларда жойлаштирилиши шарт.

👉🏻 Идишларни тагликларсиз полда жойлаштириш тақиқланади. Тагликлар полда бир қаторда ёки стеллажларнинг баландлиги ҳисобга олинган ҳолда стеллажларда бир неча қаватда жойлаштирилади.

👉🏻 96 фоизли этил спирти ҳаво ҳарорати салқин бўлган ҳамда унинг физик-кимёвий хусусиятларини инобатга олган ҳолда уни тўғри сақланишини таъминлайдиган шароитда сақланади.

👉🏻 96 фоизли этил спиртини минерал кислоталар (хусусан, сульфат ва азот кислоталари), ишқорлар, ўсимлик мойлари, олтингугурт, боғлов материаллар билан бир жойда сақлаш тақиқланади.

👉🏻 Масъул шахс 96 фоизли этил спиртини сақланиши учун жавобгар ҳисобланади.

Бизнинг канал | @uzpharm_agency
​​#Эслатма
Ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар
тегишли давлат стандартлари талабларига мувофиқ дори воситаларини ва тиббий буюмларни сақлаш ва реализация қилишда уларнинг сифатини ва хавфсизлигини таъминлаш талабига жавоб берадиган тегишли биноларга, асбоб-ускуналар ва жиҳозларга эга бўлиши керак.

Дори воситаларини ва тиббий буюмларни ташиш ва сақлашда уларнинг хавфсизлиги, сифати ва бут сақланиши таъминланиши шарт!

Бизнинг канал | @uzpharm_agency
​​​​#Эслатма
"Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида" (ВMҚ 185-сон 2 илова 06.04.2017) Низомга кўра:

Электрон тижорат орқали сотиб олинган дори воситалари ва тиббий буюмлар аҳолига қуйидаги тартибда етказиб берилади 👇🏻

Бизнинг канал | @uzpharm_agency
​​#Эслатма
Дорихоналардан реализация қилинган дори воситалари ва тиббий буюмлар қайтариб олинмайди ва шунга ўхшаш дори воситалари ва тиббий буюмларга алмаштирилмайди.

Шунингдек, белгиланган тартибда сертификатланиши лозим бўлган дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз чакана реализация қилиш тақиқланади

Бизнинг канал | @uzpharm_agency
​​#Эслатма

Улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар дори воситаларининг қўлланилиши чоғида ножўя реакциялар аниқланган барча ҳолатлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигини белгиланган тартибда ёзма шаклда хабардор қилиши шарт. Шунингдек, улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар дори воситалари ва тиббий буюмларнинг мувофиқлик сертификати билан манфаатдор шахсларнинг электрон ёки қоғоз шаклда танишишлари учун имконият яратиши шарт.

Бизнинг канал | @uzpharm_agency
​​#Эслатма
Улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун берилган
:

👉🏻 лицензиянинг рақами;
👉🏻 амал қилиш муддати;
👉🏻 лицензия берган орган тўғрисидаги маълумотларни танишиш учун қулай бўлган ва кўринадиган жойга жойлаштириши керак.

Бизнинг канал | @uzpharm_agency
​​​​#Эслатма
Шифокор томонидан расмийлаштирилган рецептда дори воситаси унинг бир маротаба қўлланадиган энг юқори дозасидан кўпроқ дозада тайинланган ҳолатларда дорихона ходими ушбу дори воситаси энг юқори дозасининг ярмига тенг дозасини бериши шарт.

@uzpharm_agency
​​#Эслатма
Дорихоналар фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун берилган:

👉🏻 лицензиянинг рақами,
👉🏻 амал қилиш муддати,
👉🏻 лицензия берган орган тўғрисидаги маълумотларни ёки лицензия нусхасини

истеъмолчилар танишиши учун қулай бўлган жойга жойлаштириши керак.

👉🏻 Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг чакана реализацияси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

👉🏻 Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни электрон тижорат орқали чакана реализация қилиш тақиқланади.

@uzpharm_agency
#Эслатма
​​Хорижий инвесторлар иштирокида ташкил этиладиган доривор ўсимликлар кластерига ер майдони Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ўрмон фонди ерларида эса Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан тузиладиган инвестиция киритиш тўғрисидаги шартнома имзолангандан сўнг Вазирлар Маҳкамаси томонидан ажратилади.

Бунда, доривор ўсимликлар кластерларига ер майдони:

👉🏻 доривор ўсимликлар етиштиришга мос бўлган,
👉🏻 юридик ва жисмоний шахсларга ажратилмаган
👉🏻 қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан,
👉🏻 захирадаги ерлардан,
👉🏻 лалми ва ўрмон фонди ерларидан ажратилади;

Aсос: Ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори

Кўпроқ маълумотлар 👇🏻
@uzpharm_agency телеграм каналида
#Эслатма

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш қандай ҳолларда рад этилади?

Қуйидагилар гувоҳнома беришни рад этиш учун асос бўлиши мумкин:

👉🏻 гувоҳнома бериш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг, дори воситалари ва тиббий буюмлар ва тиббий техника намуналарининг ва бошқа талаб қилинадиган материалларнинг ариза берувчи томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилиши;

👉🏻 ариза берувчининг рухсат бериш талаблари ва шартларига номувофиқлиги;

👉🏻 ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;

👉🏻 дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг сифати, хавфсизлиги ва самарадорлигини тавсифловчи лаборатория синовлари, клиник тадқиқотлар, ишлаб чиқаришни текшириш ёки бошқа илмий-техник баҳолаш (дори воситалари ва тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш) якунлари бўйича асосланган салбий хулосаларнинг олиниши.

❗️Гувоҳнома беришнинг бошқа асосларга кўра, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслиги сабаблари бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди.

Манба

Кўпроқ маълумотлар 👇🏻
@uzpharm_agency телеграм каналида
​​#Эслатма

🟨 Эртага, 18 майдан бошлаб «сариқ» тоифадаги ҳудудларда тонг соат 06:00дан кечки 22:00гача автомобиллар стикерсиз ҳаракатланиши мумкин.

❗️Қоидага биноан, автотранспорт воситалари салонида жами 4 нафардан ортиқ киши бўлмаслиги керак.

Айни пайтда пойтахт Тошкент шаҳрининг барча туманлари «сариқ» тоифага киритилган.

Кўпроқ маълумотлар 👇🏻
@uzpharm_agency телеграм каналида
​​#Эслатма

Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

👉🏻 Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 57-боби («Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар»),
👉🏻 Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавбгарлик тўғрисидаги кодексининг
164, 165¹-моддалари,
👉🏻 Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186, 186³-моддалари.

Кўпроқ маълумотлар 👇🏻
@uzpharm_agency телеграм каналида
​​#Эслатма
❗️Карантин даврида фуқароларнинг мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланишига фақатгина тиббий ниқобдан фойдаланган ҳолда ҳаётий зарур эҳтиёжлари – дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш учун рухсат этилади.

❗️Автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун Адлия вазирлиги Давлат хизматлари марказлари томонидан илгари берилган махсус рухсатнома (стикер)лар карантин чекловлари амал қилиш даврида қўлланилади.

@Uzpharm_agency
#Эслатма

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4707-сон қарорига мувофиқ, таркибида антибиотиклар бўлган пенициллинлар, дори воситалари (маҳсулотнинг ТИФ ТН коди 3004100001, 3004100006, 3004200001, 3004200002) ҳамда гигиена воситалари (9619008101) экспорт қилишда автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларининг бир қисми компенсация қилиниши белгилаб қўйилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан экспорт операциялари бўйича олиб ўтилаётган товарларнинг божхона расмийлаштирувини амалга оширишда жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан жорий қилинган барча турдаги мажбурий тўловлар ва ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги мавжудлигини текшириш амалиёти 2021 йил 1 январга қадар бекор қилинган.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#Эслатма

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июндаги №191-сон Қарори билан тасдиқланган "Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисида"ги низомга кўра

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келаётган ёки унинг ҳудудидан чиқиб кетаётган транспорт воситасининг йўловчиларига:

❗️ Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган ва тиббий дорилар қутичаси таркибига киритилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, давлат рўйхатидан ўтказмасдан ҳамда божхона расмийлаштирувисиз олиб кириш ва олиб чиқишга рухсат берилади

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги "2019 — 2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5707-сон фармонига мувофиқ 2022 йилнинг 1 январига қадар:

☑️ фармацевтика маҳсулотларининг клиник-олди тадқиқотларини амалга оширувчи барча лабораториялар Зарур лаборатория амалиёти (GLP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши лозим;

☑️ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг клиник тадқиқотлар ўтказувчи барча клиник базалари Зарур клиника амалиёти (GCP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши лозим;

☑️ фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи барча маҳаллий корхоналар Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши лозим.

#Эслатма

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда
:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube