Uzpharmagency
6.72K subscribers
7.5K photos
2.06K videos
6 files
7.49K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал

Телефон: (99855) 902-22-22
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz
Download Telegram
​​​​Внимание объявление ❗️

📆 5–6 марта 2020 года состоится первый Ташкентский международный инвестиционный форум в Узбекистане.

🌐 Форум является эксклюзивным мероприятием, которое призвано собрать на одной площадке более 1500 руководителей зарубежных и национальных компаний, инвесторов, экспортеров и международных СМИ.

Мероприятие проводится по инициативе Президента Республики Узбекистан
Ш. М. Мирзиёева.

В программе Форума заявлены панельные сессии по нескольким направлениям:

👉🏻 «Открытость для бизнеса»,
👉🏻 «Углубление региональных связей»,
👉🏻 «Использование технологических инноваций».

🧰 Организатор Форума – Министерство инвестиций и внешней торговли Республики Узбекистан.

📶 Оператор Форума – ГУП “InterForum”.
​​Президент қарори билан Кариев Сардор Хикматович Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Сардор Кариев шу пайтгача Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори вазифасини бажарувчи лавозимида фаолият юритаётганди.

Бизнинг канал | @uzpharm_agency
Сирдарё вилоятидаги дори воситалари ва тиббий буюмлар чакана реализацияси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ва ходимлари учун махсус семинар йиғилиш ташкил этилди

👉🏻 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
​​Внимание объявление ❗️

Как мы ранее сообщали, состоится вебинар 04 февраля 2020г с 12:00 до 14:00 по ташкентскому времени. "Фармаконадзор. С чего начинать внедрение системы фармаконадзора?"

Согласно определению Всемирной организации здравоохранения (ВОЗ), фармаконадзор - это "наука и действия, связанные с выявлением, оценкой, пониманием и предотвращением неблагоприятных реакций или каких-либо других проблем связанных с лекарственными средствами".

Что будет на вебинаре?

📎 Программа вебинара:

1. Понятие, цели и задачи фармаконадзора. Определение фармаконадзора.

2. Нормативно-правовая база осуществления фармаконадзора Евразийского экономического союза (ЕАЭС).

3. Связь фармаконадзора с материалами регистрационного досье на лекарственный препарат.

4. Система качества фармаконадзора, требования к ней.

5. Система документации по фармаконадзору.

6. План управления рисками (PUR). Основная цель и задачи процесса управления рисками.

7. Периодический отчет безопасности ЛС (PSUR). Структура отчета безопасности ЛС (PSUR).

8. Взаимосвязь PSUR и PUR. Особенности предоставления PSUR для различных ЛС.

9. Аудит системы и инспектирование системы фармаконадзора.

⬇️ Мы в социальных сетях:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Видео:
«Ҳафта дайжести - Weekly digest»
рукни

Uzpharmagency расмий саҳифалари
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
​​​​📆 Ўтган ҳафтада каналимизда нашр этилган энг муҳим постлар «Ҳафта дайжести - Weekly digest» рукнида:

27.01.2019
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан Тошкент давлат фармацевтика институтида талабалар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
👉🏻 Батафсил

28.01.2019
Президент соғлиқни сақлаш соҳаси ва илм-фан йўналишларини
ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди
👉🏻 Батафсил

28.01.2019
“Tashkent Pharma Park”
инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори эълон қилинди
👉🏻 Батафсил

29.01.2019
MДҲ мамлакатлари орасида Ўзбекистоннинг фармацевтика бозори энг илғорлардан бири дея эътироф этилди
👉🏻 Батафсил

29.01.2019
Ўзбекистонда олимлар ОИTСга қарши курашнинг янги усулини ишлаб чиқдилар
👉🏻 Батафсил

29.01.2019
Фармацевтика соҳасининг долзарб масалалари ўзбек ва қозоқ ҳамкасблар томонидан муҳокама қилинди
👉🏻 Батафсил

30.01.2019
Пойтахтимизда фармацевтикада дори воситаларига референт нархларни белгилаш, маркировкалаш ва бошқа масалалар муҳокамаси бўлиб ўтди
👉🏻 Батафсил

31.01.2019
Сирдарё вилоятидаги дори воситалари ва тиббий буюмлар чакана реализацияси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ва ходимлари учун махсус семинар йиғилиш ташкил этилди
👉🏻 Батафсил

01.01.2019
Президент қарори
билан Кариев Сардор Хикматович Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди
👉🏻 Батафсил

20-январь — 26-январь
Лойиҳамизнинг ўтган ҳафтадаги қисми
👉🏻 Батафсил
--
Расмий каналимизга обуна бўлинг ва Фармацевтика тармоғига оид янгиликлардан биринчилар қаторида хабардор бўлинг! t.iss.one/uzpharm_agency
Дунёдаги илк фармакопея китоби қайси шаҳарда нашр қилинган?
Anonymous Quiz
29%
Флоренция
28%
Қоҳира
16%
Оксфорд
21%
Афина
6%
Истанбул
​​💡Қизиқарли фактлар #8

🇨🇳 Хитойда 502 йилда чиқарилган «Минибелу» китоби, Европада 1130 йилда чоп этилган «Антидоторий» тўпламлари илк расмий фармакопея ҳужжатларидир.

Биринчи фармакопея 1498 йилда Флоренцияда «Ricettario Fiopentino» номи билан босилиб чиқди.

Абу Али ибн Синонинг «Тиб қонунлари» асари у яшаган даврда қўлланилган дори воситаларини тайёрлаш, уларнинг сифатини баҳолаш ва қўлланилиши ҳақидаги маълумотлари билан ўз замонасининг фармакопеяси деб баҳоланиши мумкин.

Фармакопея нима?
Батафсил бу ерда ўқишингиз мумкин.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
​​Хабарингиз бор, Фармацевтика соҳасига оид қабул қилинган (ПҚ-4554-сон 30.12.2019) янги қарорга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг таклифи билан 2020 йил 1 июлдан бошлаб “фармацевтика маҳсулотларининг сирли харидори” институти жорий этилади.

Хўш, ушбу институтининг асосий вазифалари нималардан иборат бўлади?

👉🏻 мулкчилик шаклидан қатъи назар, тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналар томонидан рецептларни ёзиш ва дори воситаларининг савдо номи учун чекланган нархларни шакллантириш жараёнини тартибга солувчи қонунчилик талабларига риоя этилишини мониторинг қилиш ва баҳолаш;

👉🏻 тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналарга ташриф буюриш, телефон қўнғироқлари, электрон почта ёки мобил иловалар орқали мурожаат қилиш, шунингдек, бошқа масофавий усуллар орқали маълумот тўплаш ва мониторинг олиб бориш;

👉🏻 маълумот тўплаш ва мониторинг қилишга тегишли ваколатли органлар ходимларини ҳам, фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа шахсларни ("сирли харидорлар") ҳам жалб этиш;

👉🏻 тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналар раҳбарлари ва (ёки) ходимларини ҳуқуқбузарликлар содир этиш ҳамда ваколатларини суиистеъмол қилишга ундовчи усуллардан фойдаланишини тақиқлаш;

👉🏻 қонунчилик талабларини биринчи марта бузган тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналар, шунингдек, уларнинг раҳбарлари ва (ёки) ходимларига қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарлик чораларини қўлламасдан, тушунтириш ишларини олиб бориш, ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш;

👉🏻 «фармацевтика маҳсулотларининг сирли харидори» институтини жорий этиш доирасида ўтказилган мониторинг натижалари асосида қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш;

Бизнинг канал | @uzpharm_agency
​​#Биласизми
Ижтимоий дорихонада дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархларини
назорат қилиш
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (ҳозирда Монополияга қарши курашиш қўмитаси) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти томонидан амалга оширилади.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
ЭЪЛОН❗️

5 февраль куни соат 11:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг анжуманлар залида:

▪️Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
▪️Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги,
▪️Монополияга қарши курашиш қўмитаси,
▪️“Дори-дармон” АК мутахассислари иштирокида брифинг бўлиб ўтади.

Брифингда 2019 йил 30 декабрь куни Ўзбекистон Респубикаси Президенти томонидан имзоланган “Республика фармацевтика тармоғидаги ислоҳотларни чуқурлаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4554-сон Қарори муҳокамаси ўтказилади.

Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.

📮 Рўйхатдан ўтиш учун:

90 732 53 59
(telegram)
71 244 24 09

_________________________________

ОБЪЯВЛЕНИЕ❗️

5 февраля, в 11:00, в конференц-зале Агентства информации и массовых коммуникаций состоится брифинг с участием специалистов из:

▪️Министерства здравоохранения,
▪️Агентства по развитию фармацевтической отрасли,
▪️Антимонопольного комитета,
▪️АК “Дори-дармон”.

Брифинг посвящён обсуждению Постановления Президента Республики Узбекистан №ПП-4554 от 30 декабря 2019 года «О дополнительных мерах по углублению реформ в фармацевтической отрасли Республики Узбекистан»

На мероприятие приглашаются представители всех заинтересованных СМИ. Желающих принять участие просим зарегистрироваться заранее.

📮 Для регистрации:

90 732 53 59
(telegram)
71 244 24 09
​​#Иқтибос
Маълумотларга кўра, коронавирусдан касалланган одамларнинг 80 фоизида хасталик енгил ўтади, қолган 20 фоизида оғир кечиши мумкин. Ўлим ҳолати юз бериши эҳтимоли бўлган 2-3 фоизи эса иккиламчи оғир, сурункали касалликларга чалинган, иммун тизими пасайиб кетган беморларга тўғри келмоқда.

Ушбу касалликнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар учта йўналишда олиб борилиши мақсадга мувофиқ. Биринчи ўринда касаллик манбаини жиловлаш, иккинчиси, юқишнинг олдини олиш, учинчиси эса, юқтириб олиш эҳтимоли бўлган аҳолини ҳимоя қилишдир. Бу борада Ўзбекистонда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларни эътироф этган ҳолда тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз!

Лиан Куппенс ©️
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бошлиғи

Бизнинг канал | @uzpharm_agency
​​"Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (ПҚ-4310-сон 06.05.2019) Президент қарорига биноан:

Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фанини янада ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишлари қуйидагилардан иборат:

👉🏻 бирламчи тиббиёт-санитария ёрдами муассасалари учун умумий амалиёт врачлари ичидан эҳтиёж юқори бўлган тор мутахассисликлар бўйича шифокорларни тайёрлашни ташкил этиш;

👉🏻 тиббиёт ва фармацевтика кадрларини тайёрлаш ва узлуксиз касбий таълими жараёнларига ўқитишнинг кредит-модул тизимини жорий этиш;

👉🏻 тиббиёт ва фармацевтика кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимининг марказлаштирилишига барҳам бериш, уларнинг узлуксиз касбий таълим билан тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш;

👉🏻 тиббиёт ва фармацевтика кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқитиш жараёнларини мониторинг қилиш ва шахсий ҳисобга олишни таъминлаш;

👉🏻 тиббиёт ва фармацевтика илм-фанини, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасидаги инновацияларни жаҳон даражасигача ривожлантириш, уларни глобал илмий майдонига интеграция қилинишини таъминлаш;

👉🏻 кадрларни тайёрлаш, таълим, илм-фан ва амалиётни интеграция қилишнинг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида тиббиёт ва фармацевтика муассасаларининг клиникалари, ўқув ва ўқув-ишлаб чиқариш базаларини ривожлантириш.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
​​#Биласизми

🇺🇿 Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 9 736 та дори воситалари учун тиббиёт амалиётида фойдаланишга рухсат берилган, шу жумладан 2 634 номдаги маҳаллий дори воситалар, 1 759 номдаги тиббий буюмлар, улардан 284 таси ўзимизда ишлаб чиқарилади, шунингдек, 1 666 номдаги тиббий техника, улардан 78 таси ўзимизда ишлаб чиқарилмоқда.

🌱 Ўзбекистонда фармацевтика тармоғини ривожлантириш учун етарли хомашё базаси мавжуд. Хусусан, 4 500 га яқин ўсимлик турлари ўсади, 51 та фармацевтика корхонаси доривор ўсимликларни қайта ишлаш билан шуғулланади.

Ўтган давр мобайнида:

👉🏻 ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот институтларининг олимлари томонидан 10 мингдан ортиқ янги кимёвий моддалар ажратиб олинди ва синтез қилинди;

👉🏻 2 мингдан ортиқ ўсимлик моддаларининг фармакология ва токсикологияси ўрганилди;

👉🏻 70 га яқин дори препаратлари ва биологик фаол қўшимчаларнинг клиник тадқиқотлари ўтказилди;

👉🏻 45 та дори препаратлари тиббиёт амалиётида қўллаш учун тавсия этилди.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
​​#Эслатма
Ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар
тегишли давлат стандартлари талабларига мувофиқ дори воситаларини ва тиббий буюмларни сақлаш ва реализация қилишда уларнинг сифатини ва хавфсизлигини таъминлаш талабига жавоб берадиган тегишли биноларга, асбоб-ускуналар ва жиҳозларга эга бўлиши керак.

Дори воситаларини ва тиббий буюмларни ташиш ва сақлашда уларнинг хавфсизлиги, сифати ва бут сақланиши таъминланиши шарт!

Бизнинг канал | @uzpharm_agency