Uzpharmagency
6.73K subscribers
7.56K photos
2.06K videos
6 files
7.5K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал

Телефон: (99855) 902-22-22
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz
Download Telegram
📌 “Laxisam Pharmaceuticals” корхонасида амалий учрашув: муаммолар ўрганилди, ечимлар белгилаб олинди

🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятини ҳар томонлама ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Шу мақсадда Агентлик директори Абдулла Азизов ва масъул мутахассислар томонидан "Laxisam Pharmaceuticals” фармацевтика корхонаси фаолияти жойига чиқиб ўрганилди.

Учрашув чоғида “Laxisam Pharmaceuticals” раҳбарияти билан очиқ ва самарали мулоқот ташкил этилди. Хусусан, корхонанинг келгусидаги лойиҳалари, дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш жараёнларини янада оптималлаштириш, инвестициявий муҳитни такомиллаштириш, янги маҳсулотлар турини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Жумладан, мазкур корхона билан аввалдан олиб борилаётган музокаралар, яъни Хитой, Эрон ва Малайзиялик инвесторлар билан ҳамкорликни янада жадаллаштириш ва амалий лойиҳаларга айлантириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Фармагентлик мутахассислари томонидан тегишли норматив-ҳуқуқий масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди ҳамда корхона ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан амалий тавсиялар тақдим этилди.

Мазкур ташриф маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан давлат органлари ўртасидаги ўзаро ишонч ва мулоқотни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. “Laxisam Pharmaceuticals” каби ташаббускор корхоналарнинг фаолиятига кўмаклашиш эса мамлакатимиз фармацевтика салоҳиятини янада юксалтиришга йўналтирилган муҳим қадамлардан биридир.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13👏5🙏2
📌 Германиянинг етакчи халқаро фармацевтика компанияларидан бири - "Berlin-Chemie" компанияси вакиллари билан учрашув

🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Германиянинг етакчи халқаро фармацевтика компанияларидан бири - "Berlin-Chemie" компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистонда фармацевтика соҳасини ривожлантириш, хусусан, аҳоли учун муҳим бўлган дори воситаларини маҳаллий ишлаб чиқариш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни тадқиқот ва ишланмалар (R&D) ҳамда таълим соҳасида кенгайтиришга ҳам келишиб олдилар. Жумладан, "Berlin-Chemie" ўз илмий ва ишлаб чиқариш объектларида ўзбекистонлик талабалар ва мутахассислар учун малака ошириш дастурларини ташкил этиш имконияти мавжудлигини билдирди. Бу орқали маҳаллий мутахассисларнинг салоҳияти оширилиши, халқаро амалиётлар билан танишув ва кадрлар тайёрлаш тизимида сифат ўзгаришлар кутилмоқда.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
🔴 “Cell Medicine” МЧЖ корхонасига гувоҳнома топширилди

📌 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов “Cell Medicine” МЧЖ корхонасига "Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг иштирокчиси гувоҳномасини тақдим этди.

Лойиҳа доирасида "Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери ҳудудининг 1 гектар ер майдонида юқори технологияларга асосланган ишлаб чиқариш мажмуасини қуриш ва ишга тушириш режалаштирилган. Корхона ҳудудида халқаро GMP стандартларига мос ишлаб чиқариш қувватлари, лаборатория, шунингдек, илмий-тадқиқот маркази жойлаштирилади.

"Cell Medicine" Ўзбекистонда бу йўналишдаги биринчи йирик корхона бўлиши ва унинг ишга туширилиши минтақада ҳужайрали тиббиётнинг ривожланиши учун мустаҳкам асос яратилиши кутилмоқда. Лойиҳа стратегик аҳамиятга эга бўлиб, ички ва халқаро бозорларда тижорат жиҳатдан катта муваффақиятларга эришиш салоҳиятига эга.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏4👍1
📌 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида Бангладеш Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув

🔴 2025 йил 1 август куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Бангладеш Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Доктор Моҳаммад Монирул Ислам билан учрашув бўлиб ўтди.

Ташриф доирасида "Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери технопарки ҳудудига экскурсия ташкил этилди. Шунингдек, икки мамлакат ўртасида фармацевтика соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Жумладан, Бангладеш компаниялари томонидан Ўзбекистонда хусусий инвестицияларни амалга ошириш имкониятлари, қўшма корхоналар ташкил этиш ҳамда контракт асосида дори воситаларини ишлаб чиқариш (contract manufacturing) соҳасида ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.

Элчи жаноблари Бангладешнинг йирик фармацевтика компаниялари Ўзбекистон бозорига катта қизиқиш билдираётганини таъкидлаб, бу йўналишда аниқ амалий қадамларни белгилаш зарурлигини қайд этди. Учрашув доирасида ушбу масалаларни кенг муҳокама қилиш ва истиқболли лойиҳаларни белгилаш мақсадида Бангладеш томонидан йирик фармацевтика компаниялари раҳбарлари иштирокида онлайн учрашув ўтказилиши таклиф этилди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3👏1