Uzpharmagency
6.72K subscribers
7.33K photos
2.04K videos
6 files
7.44K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал

Телефон: (99855) 902-22-22
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz
Download Telegram
​​#Tibbiy_texnika

"МСКТ ва КТ"нинг фарқи нимада?

Кўп сонли пациентларни МСКТ – мультиспирал компьютерли томография текшириш усули ва унинг оддий КТ компьютерли томографиядан фарқи қизиқтиради.

☑️ МСКТ текшируви ютуқ ва камчиликлари устунликлари:

▫️текширилувчи аъзо ёки тўқиманинг 3D-тасвирларини олиш имкони булади;
▫️хам суяк, хам юмшоқ тўқималарни текшириш мумкин;
▫️текширув даврида беморда дискомфорт ҳолати кузатилмайди;
▫️пациентларда металл ва электрон қурилмалар бўлса текшириш мумкин.
▫️Ички аъзолар ҳолати, ўсмасимон ҳосилалари ва қон кетишини кузатиш мумкин;
▫️Ичи бўш аъзоларни аниқ текширади.

☑️ Камчиликлари:

▪️қиммат текшириш усули ҳисобланади;
▪️ички аъзолар анатомик тузилишини айта олади, лекин фаолиятини баҳолай олмайди;
▪️рентген нурланиш хавфини юқорилиги;
▪️маълум вазндан юқори пациентларни текшириш мумкин эмас.

☑️ МСКТ афзалликлари:

▪️датчиклари сони кўплиги учун сканерлаш вақти қисқарган, бу оддий КТ га нисбатан нурланишни 30% га кам дегани;
▪️тасвирлар тиниқлигини юқорилиги 5 мм га ча бўлган ўсмаларни кўриш имконини беради.
▪️тасвирлар олишни барча фронтал, сагиттал, кўндаланг ва қийшиқ чизиқли кенгликларда амалга ошириш мумкин.

Бу ҳолат МСКТ датчигининг бир айланишида 300 дан ортиқ суръат олишни имконини бериб, диагностикани кучайтиради. Мисол учун КТда 10тагача суръат олиш мумкин.

☑️ Хулоса

Қимматлигини ҳисобга олмаса МСКТнинг диагностик афзалликлари КТдан анча юқори туради.

Кўпроқ маълумотлар 👇🏻
@uzpharm_agency телеграм каналида
​​#Tibbiy_texnika

МРТ ва КТ нимаси билан фарқ қилади?

Компьютерли томография (КТ) ва Магнит-резонансли томография (МРТ) – организмдаги ички аъзо ва тўқималар ҳолатини махсус қурилмалар ўрганувчи текшириш усуллари хисобланади.

☑️ КТ ва МРТнинг ўзаро асосий фарқи бу аппаратларда ишлатиладиган турли физик ҳодисалар ҳисобланади. Яъни КТ –рентген нури ёрдамидан фойдаланиб, тўқималарнинг физик хусусиятларини, МРТ эса кучли магнит майдонлари таъсирида тўқималар химик хусусиятларини баҳолайди.

☑️ КТ қон томирлар ва зич тўқималар (суяк)лар ҳақида аниқ маълумотлар берса, МРТ эса юмшоқ тўқималарни ҳолатини баҳолайди.

☑️ КТ – рентген нурлар ёрдамида амалга оширилиб, оддий рентгенографиядан фарқли равишда текширилувчи объектни турли нуқталардан турли градусларда суратга олиш ва махсус қурилма ёрдамида 3D-ҳажмли тасвирни моделлаштириш киради.

МРТ – хам шу принцип асосида иш юритади, фақат рентген ўрнига электромагнит тўлқинларини ишлатилади.

☑️ КТни ёзиб олиш учун 5 дақиқа кифоя қилади, асосий вақт эса маълумотларни ишлов бериш ва таҳлил қилишга кетади. Нурланиш хавфи бўлгани учун КТ болалар ва ҳомиладорларга мумкин эмас.

МРТда одам соғлиги учун хавфсиз бўлган радиочастотали импульсларни қўлланади. Бу текширув узоқроқ 20-40 дақиқа давом этади. Бу давр давомида пациентлар тасвирларни аниқ чиқиши учун қимирламай туришлари керак.

☑️ Ҳар иккала текширувда ҳам контраст моддалар қўллаш мумкин. Лекин КТда инсон соғлиги учун бироз зарарли ҳисобланган йод препаратларидан фойдаланилади. Уларни перорал ёки вена ичига юбориш мумкин. КТ ўтказишдан олдин чекиш ва овқатланиш тавсия этилмайди.

МРТ текшируви контрастлари йод тутмайдиган парамагнит хусусиятли моддалардан иборат. МРТ магнит майдонларидан фойдаланилганлиги сабабли пациентлардаги металл буюмлар (соат, тақинчоқлар) бўлмаслиги керак. МРТ текшируви пайтида шовқин бўлади - бу норма ҳисобланади.

КТ қуйидаги касалликларда тавсия этилади:

👉🏻 Суяк-бўғим ва тишлар патологиялари;
👉🏻 Ёпиқ жароҳатларда қорин бўшлиғидаги янги қонни аниқлаш учун;
👉🏻 Умуртқа патологиялари: чурра, остеопороз, сколиоз;
👉🏻 Бош мия жароҳатларида;
👉🏻 Кўкрак аъзолари патологияларида;
👉🏻 Буқоқ ва буқоқ олди бези патологияларида;
👉🏻 Қон томирлар ҳолатини (аневризма, атеросклероз) ўрганиш учун;
👉🏻 Ошқозон-ичак патологияларида;
👉🏻 Урологик калликларда.

МРТ асосан юмшоқ тўқималар, бўғим ва қон томирлар ҳолатини аниқлаш учун буюрилади:

▪️Бош мия ва юмшоқ тўқималар ўсмасига гумон қилинганда;
▪️Бош ва орқа мия нервлари ёки структураси зарарланганда;
▪️Бош ва орқа мия пардаларини ўрганиш учун;
▪️Инсульт ўтказган беморларда;
▪️Мускуллар ва бойламларни текшириш учун;
▪️Бўғим юзаларини текшириш учун

Кўпроқ маълумотлар 👇🏻
@uzpharm_agency телеграм каналида
​​#Tibbiy_texnika

💡 УВЧ терапия нима?

УВЧ-терапия (ультраюқоричастотали терапия) физиотерапевтик даволаш усули ҳисобланиб, бу мақсадда ўта юқоричастотали магнит майдонларидан фойдаланади.

Бошқача айтганда УВЧ-терапия – махсус қурилма ёрдамида тўқималар ва инсон аъзоларига кириб борувчи иссиқлик билан даволаш ҳисобланади.

Бу усулнинг эффективлиги амалиётда исботланган. Меҳнат фаолиятини тиклаш ва реабилитация даврида, ўтказилган травма ва касалликлардан сўнг УВЧ терапиянинг ўрни бебаҳо ҳисобланади.

УВЧ ҳосил қиладиган электр майдони яллиғланишга қарши таъсир этиб зарарланган тўқималарни регенерациясини кучайтиради, қон томир ва мускуллар спазмини йўқотади, оғриқни камайтиради.

Стоматологияда милклари шамоллаган беморларда ёки йирингли жараёнларни даволашда қўллаш мумкин. Барча ҳолатларда УВЧ тикланиш жараёнларини тезлатади.

☑️ УВЧ қўлланиладиган касалликлар доираси:

▪️Терини яллиғланиши, шу жумладан йирингли;
▪️Ҳаракат таянч аппарати касалликлари;
▪️Нафас аъзолари касалликлари;
▪️Периферик асаб тизими касалликлари;
▪️Ошқозон ичак йўллари касалликлари;
▪️Гинекологик касалликлар.

❗️УВЧ га қарши кўрсатмалар
УВЧ муолажаси режалаштирилган операциядан бир ой олдин қилинмайди.

☑️ УВЧ га қарши кўрсатмалар қуйидагилар:

▪️УВЧ-тўлқинларни индивидуал кўтара олмаслик,
▪️йиринглаш,
▪️қон кетиш хавфи,
▪️ошқзон ости бези касалликлари,
▪️ҳомиладорлик,
▪️қон айланиши етишмовчилиги (3-босқичида),
▪️ёмон сифатли ўсмалар,
▪️миокард инфаркти (ўткир даврида),
▪️диабетик ретинопатия (4-даражаси),
▪️юрак ишемияси ва стенокардия,
▪️инсульт,
▪️қон касалликлари,
▪️кардиостимулятори мавжуд беморлар,
▪️нам марлили ва гипсли бойламлар.

Кўпроқ маълумотлар 👇🏻
@uzpharm_agency телеграм каналида
​​#Tibbiy_texnika

Кварц лампаси
— электр ёрдамида ультрабинафша нурлар ҳосил қиладиган ёруғлик манбаи.

Кварц лампасининг баллони кварц шишаси (суюлтирилган кварц) дан ясалади. Баллон трубкасининг охирига контактлар ўрнатилиб, баллонга симоб буғлари ва инерт газ — аргон тўлдирилади.

Аргондан электр разряди ўтганда симоб буғлари ультрабинафша нурлар чиқаради. Бу нурлар баъзи касалликлар (мас, рахит) ни даволашда, инкубаторларда, ўсимликлар ўстиришда, шунингдек, операция залларидаги ҳавони тозалашда, сув ва сутни зарарсизлантиришда хамда люминесцент анализда ишлатилади.

💡Кварц лампаси:

▪️паст,
▪️юқори,
▪️ўта юқори босимли бўлади.

📎 Кварц лампа вирусли инфекцияларни йўқ қилиши ҳақидаги қизиқарли мақолани бу ерда ўқишингиз мумкин

Кўпроқ маълумотлар 👇🏻
@uzpharm_agency телеграм каналида