Uzpharmagency
6.76K subscribers
6.14K photos
1.95K videos
6 files
7.09K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал

Телефон: (99855) 902-22-22
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz
Download Telegram
🦠 COVID-19 янгиликлар тасмаси:

🇺🇿 Шавкат Мирзиёев «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонни имзолади Uza.uz

🇺🇸 АҚШ компанияси коронавирусдан вакцина яратишда муваффақиятга эришганини маълум қилди Kun.uz

🇨🇳 Хитойда коронавирусга қарши беш хил вакцина синовдан ўтказилмоқда Aniq.uz

🇺🇿 Ўзбекистонлик олимлар беморларнинг SARS-CoV-2 коронавируси штаммлари генини аниқлади Kun.uz

🇹🇭 Таиландда иккита янги коронавирус ҳолати аниқланди РИА Новости

🇷🇺 Коронавирус кўпроқ қайси қон гуруҳи вакилларида учраётгани маълум бўлди TASS

🇨🇳 Хитой коронавирусдан талафот кўрган мамлакатларга кўмак бериш учун 2 млрд доллар ажратади Daryo.uz

Кўпроқ маълумотлар 👇🏻
@uzpharm_agency телеграм каналида
​​📮 5 саволга 5 жавоб

1-савол: Ўрта махсус маълумотли фармацевт тиббий буюмларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи фирма очиши мумкинми?

Жавоб: Бу ерда

2-савол: "Бойсун-фарм" эркин иқтисодий зонаси фаолиятининг асосий мақсад ва вазифалари нималардан иборат?

Жавоб: Бу ерда

3-савол: Жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун қанча миқдордаги дори воситалари учун Ўзбекистонга олиб киришда ва олиб чиқишда ҳужжатлар тақдим этиш шарт эмас?

Жавоб: Бу ерда

4-савол: Эркин иқтисодий зоналар ҳудудидаги фаолият учун қандай имтиёз ва имкониятлар берилган?

Жавоб: Бу ерда

5-савол: Тиббий ва фармацевтика фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларни тезлаштирилган тартиб бўйича 5 иш кунида олиш мумкинми?

Жавоб: Бу ерда

Кўпроқ маълумотлар 👇🏻
@uzpharm_agency телеграм каналида
​​#Биласизми

📮 Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни почта жўнатмаларида, шу жумладан халқаро почта жўнатмаларида жўнатиш тақиқланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

☑️ Асос

Кўпроқ маълумотлар 👇🏻
@uzpharm_agency телеграм каналида
Bi qatim nur #30
Ramazon tuhfasi
Бир пиёла чой

(Матнни Қизлархон Бегматова ўқиди)

🎧 Каналга уланиш:
telegram.me/uzpharm_agency
«Барча ҳокимларни огоҳлантираман. Бирорта тадбиркорнинг мулки ноқонуний олиб қўйилса, ҳоким фақат ишдан кетиш билан қутулмайди, балки қонун олдида жавоб беради»

Шавкат Мирзиёев ©
Ўзбекистон Республикаси Президенти


Тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар бўйича видеоселектор йиғилишидан
🦠 Лента новостей о COVID-19:

🇺🇸 Американская компания Phlow Corp будет производить препараты для лечения COVID-19 Reuters

🇷🇺 В России выдано более 130 регудостоверений на производство защитных масок Pharmvestnik

🇮🇳
Индийские химические и фармацевтические компании хотят занять место Китая на фоне пандемии COVID-19. Эксперты считают, что это им по силам Financial Times

🇺🇸 США выступили за неприкосновенность патентных прав на вакцины и препараты против COVID-19 Financial Times

🇰🇿 Начались доклинические испытания казахстанской вакцины против коронавируса Tengrinews

🇪🇺 ЕС может ускорить регистрацию ремдесивира для лечения пациентов с COVID-19 Reuters

🇺🇸
Американская биотехнологическая компания Moderna сообщает об успешном начале испытаний вакцины против коронавируса Business Insider

Больше информации на телеграм канале
@uzpharm_agency
​​📮 5 саволга 5 жавоб

1-савол: Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ишлаб чиқарганлик учун қонунчилигимизда қандай жавобгарлик белгиланган?

Жавоб: Бу ерда

2-савол: Кучли таъсир қилувчи моддаларга нималар киради?

Жавоб: Бу ерда

3-савол: GDP бўйича сертификат олиш учун ким ўқиши керак?

Жавоб: Бу ерда

4-савол: Кучли таъсир қилувчи моддалар аслида қандай мақсадлар учун ишлатилинади?

Жавоб: Бу ерда

5-савол: Дорихоналарда тайёрланадиган дори воситалари ва тиббий буюмлар давлат рўйхатидан ўтказилмайдими?

Жавоб: Бу ерда

Кўпроқ маълумотлар 👇🏻
@uzpharm_agency телеграм каналида
2020 йилнинг 1 июнидан бошлаб босқичма-босқич аэропорт, вокзал, мактаб ва олийгоҳларда фитобарлар ташкил этилиши ҳақида хабар берган эдик. Хўш фитотерапия ўзи нима?

👉🏻
Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#Intervyu

Янги қурилаётган “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида нималар барпо қилинади? Ва бу кластер фармацевтика соҳасидаги қандай муаммоларга барҳам беради?

Сардор Кариев, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ушбу савол юзасидан жавоб берди

Кўпроқ маълумотлар 👇🏻
@uzpharm_agency телеграм каналида
​​#Биласизми

Эндиликда каннабис ўсимлиги юридик шахслар томонидан саноат мақсадлари учун етиштирилиши мумкин.

Таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида:

👉🏻 етиштиришга,
👉🏻 олиб киришга (олиб чиқишга),
👉🏻 қайта ишлашга,
👉🏻 сақлашга,
👉🏻 реализация қилишга (беришга),
👉🏻 олишга ва ташишга юридик шахсларга мазкур фаолият тури учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда берилган лицензияга асосан рухсат этилади.

❗️Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ва тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган, саноат мақсадларида етиштирилишига ва муомалада бўлишига рухсат этилган каннабис ўсимлигининг навлари, уларнинг етиштирилиш ва муомалада бўлиш шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

☑️ Асос

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
​​#Эслатма

Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

👉🏻 Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 57-боби («Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар»),
👉🏻 Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавбгарлик тўғрисидаги кодексининг
164, 165¹-моддалари,
👉🏻 Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186, 186³-моддалари.

Кўпроқ маълумотлар 👇🏻
@uzpharm_agency телеграм каналида
Bir qatim nur #31
Ramazon tuhfasi
Ношукр банда

(Матнни Қизлархон Бегматова ўқиди)

🎧 Каналга уланиш:
telegram.me/uzpharm_agency
#Iqtibos: Бугунги кунда Сизнинг бутун саъй-ҳаракатингиз, табиийки, пандемия оқибатларини енгиб ўтишга қаратилган. Айни пайтда, шунга қарамай, Ўзбекистонда фаол ва очиқ бозор иқтисодиётини шакллантириш бўйича ўрта муддатли мақсадларга эришиш йўлидаги ислоҳотларингизни давом эттираётганингиз мени руҳлантиради!

© Кристалина Георгиева
Халқаро валюта фонди бошқарувчи директорининг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга йўллаган мактубидан
​​Ўтган йилнинг 29 июн санасида юртбошимиз Яшнобод туманида Жанубий Кореянинг Иқтисодий ривожлантириш ва ҳамкорлик фонди билан биргаликда барпо этилаётган, болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази қурилишини бориб кўрганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Куни кеча Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев қурилиши якунланган мазкур клиникада яратилган шароитлар билан танишди. Ситуацион марказда бўлиб, вилоятлардаги ва Жанубий Кореянинг Пусан университетидаги мутахассислар билан мулоқот қилди.

🌐 Марказий Осиёда ягона ушбу турдаги болалар тиббиёт муассасасида йилига 1,5 мингдан зиёд ноёб жарроҳлик амалиётларини бажариш имконияти мавжуд.

Тўрт қаватли даволаш корпуси 280 та ўринга эга, поликлиникада кунига 250 нафаргача бемор қабул қилинади.

🏥 Марказ:

👉🏻 магнит резонанс томографи,
👉🏻 мультиспирал компьютер томографи,
👉🏻 ДНК анализатори
👉🏻 ҳамда онкологик касалликларни бир неча йил олдин аниқлайдиган замонавий технологиялар билан жиҳозланган.

🇰🇷 Бу ерда фаолият юритиш учун 100 дан ортиқ врач ва ҳамширалар Жанубий Кореяда малака ошириб қайтди.

- Болалар ва катталар тиббиёт марказларининг ҳудудларда филиаллари бўлади. Шу орқали тиббиёт тизимининг ҳам илмини, ҳам амалиётини энг илғор стандартлар даражасига кўтариб оламиз, - деди Президент

Барча расмлар бу ерда илова қилинган

Кўпроқ маълумотлар 👇🏻
@uzpharm_agency телеграм каналида
​​🦠 Лента новостей о COVID-19:

🇺🇿
Сурхандарьинская область стала свободной от коронавируса территорией Uzreport.news

🇺🇸 США потребовали от Китая оплатить ущерб от коронавируса всему миру Lenta.ru

🇨🇳 Китайская компания WuXi Biologics построит биотехнологическое производство в США GMPnews

🇧🇷 В Бразилии за сутки выявили почти 20 тыс. случаев заражения коронавирусом ТАСС

🇷🇺 В Чечне число заразившихся коронавирусом медиков выросло почти вдвое РИА Новости

🇬🇧 AstraZeneca начала переговоры о поставках вакцины против COVID-19 в страны мира Pharmvestnik

🇯🇵 Авиган (фавипиравир) пока не показал явной эффективности в испытаниях GMPnews

Больше информации на телеграм канале
@uzpharm_agency
#Intervyu

Ўзбекистонлик профессор юртимизда тиббиёт телеканали очишни таклиф қилаётганлиги ҳақида хабар бергандик.

ЎзA мухбири Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти профессори, тиббиёт фанлари доктори Эгамберди ЭШБОЕВ билан қизиқарли суҳбат уюштирибди.

Ушбу интервъюни қуйидаги ҳавола орқали батафсил ўқишингиз мумкин

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
​​📮 5 саволга 5 жавоб

1-савол: Ўзбекистонга импорт дори воситалари асосан қайси давлатлардан ва қандай тартибда кириб келади?

Жавоб: Бу ерда

2-савол: Ўзбекистонга кириб келаётган хориж дори воситаларининг кўрсатмалари ўзбек тилига таржима қилинадими?

Жавоб: Бу ерда

3-савол: Юртимизга импорт қилинаётган дори воситаси қайси давлатда ишлаб чиқарилганидан қатъий назар унинг қутисида албатта ўзбек тилидаги йўриқнома бўлиши шартми?

Жавоб: Бу ерда

4-савол: Хориж дори воситаларининг кўрсатмалари тўғри таржима қилинганлиги қандай аниқланади? Бугунгача дори воситаларининг кўрсатмаси нотўғри таржима қилинганлик ҳолати кузатилганми?

Жавоб: Бу ерда

5-савол: Рус тилидаги дори йўриқномалари ўзбек тилига қай тартибда таржима қилинади?

Жавоб: Бу ерда

Кўпроқ маълумотлар 👇🏻
@uzpharm_agency телеграм каналида
​​#Tibbiy_texnika

💡 УВЧ терапия нима?

УВЧ-терапия (ультраюқоричастотали терапия) физиотерапевтик даволаш усули ҳисобланиб, бу мақсадда ўта юқоричастотали магнит майдонларидан фойдаланади.

Бошқача айтганда УВЧ-терапия – махсус қурилма ёрдамида тўқималар ва инсон аъзоларига кириб борувчи иссиқлик билан даволаш ҳисобланади.

Бу усулнинг эффективлиги амалиётда исботланган. Меҳнат фаолиятини тиклаш ва реабилитация даврида, ўтказилган травма ва касалликлардан сўнг УВЧ терапиянинг ўрни бебаҳо ҳисобланади.

УВЧ ҳосил қиладиган электр майдони яллиғланишга қарши таъсир этиб зарарланган тўқималарни регенерациясини кучайтиради, қон томир ва мускуллар спазмини йўқотади, оғриқни камайтиради.

Стоматологияда милклари шамоллаган беморларда ёки йирингли жараёнларни даволашда қўллаш мумкин. Барча ҳолатларда УВЧ тикланиш жараёнларини тезлатади.

☑️ УВЧ қўлланиладиган касалликлар доираси:

▪️Терини яллиғланиши, шу жумладан йирингли;
▪️Ҳаракат таянч аппарати касалликлари;
▪️Нафас аъзолари касалликлари;
▪️Периферик асаб тизими касалликлари;
▪️Ошқозон ичак йўллари касалликлари;
▪️Гинекологик касалликлар.

❗️УВЧ га қарши кўрсатмалар
УВЧ муолажаси режалаштирилган операциядан бир ой олдин қилинмайди.

☑️ УВЧ га қарши кўрсатмалар қуйидагилар:

▪️УВЧ-тўлқинларни индивидуал кўтара олмаслик,
▪️йиринглаш,
▪️қон кетиш хавфи,
▪️ошқзон ости бези касалликлари,
▪️ҳомиладорлик,
▪️қон айланиши етишмовчилиги (3-босқичида),
▪️ёмон сифатли ўсмалар,
▪️миокард инфаркти (ўткир даврида),
▪️диабетик ретинопатия (4-даражаси),
▪️юрак ишемияси ва стенокардия,
▪️инсульт,
▪️қон касалликлари,
▪️кардиостимулятори мавжуд беморлар,
▪️нам марлили ва гипсли бойламлар.

Кўпроқ маълумотлар 👇🏻
@uzpharm_agency телеграм каналида