«УЛУҒ ЙЎЛ» газетаси
150 subscribers
3.9K photos
359 videos
195 files
2.81K links
«УЛУҒ ЙЎЛ» ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий газетасининг телеграм тармоғидаги саҳифаси.

Мурожаат учун телефон: +998(93)919-21-84
Download Telegram
#эълон
#танлов

Диққат эълон!👇👇👇

👨‍👩‍👧‍👦 Азиз болажонлар ва ота-оналар! Танловда иштирок этинг ва ғолиб бўлинг!

📕 Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими 1 июнь –“Болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати ҳамда ижодкор ёшларни излаб топиш, уларни қўллаб-қувватлаш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, таътил кунларини мароқли ўтказиш мақсадида жорий йилнинг 28 майидан 5 июнига қадар “Маърифатли келажак” мавзусида ижодий ишлар танловини эълон қилади.

📝 Танлов уч йўналишда ўтказилади:

1. “Энг яхши шеър”
2. “Энг яхши расм”
3. “Дўстим учун энг яхши табрик”

⌛️Танловга материаллар 2020 йилнинг 5 июнь кунига қадар қабул қилинади.

☎️Танловда иштирок этишни истаганлар: +998997224095 телеграм рақамига ўз ишланмаларини юборишлари мумкин.

🎁Танлов ғолиблари “Фаҳрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

@toshvilpressa
#Танлов
Ангрен шаҳридаги энг ибратли оила - Янги Боғисурҳда

Мамлакатимизда «Ибратли оила» кўрик-танловининг шаҳар ва туман босқичлари бўлиб ўтмоқда.

Оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантириш, ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, оилавий ажримларнинг олдини олиб, намунали хонадонлар ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш мақсадида Ангрен шаҳрида масофавий шаклда ташкил этилган танловда Боғисурҳ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи Муҳиддин Мирзалиев бошлиқ оила ғолиб деб топилди.

Ушбу оила Маҳалла ва оилани қўллаб--қувватлаш бўлими бошлиғи Наргиза Назарова, Тошкент вилояти «Тадбиркор аёллар» уюшмаси раҳбари, шаҳар кенгаши депутати Шоҳиста Мадиярова ва бошқалар иштирокида муносиб тақдирланди.

Мирзалиевлар оиласи энди танловнинг вилоят босқичида иштирок этади. Омад тилаймиз.

Ангрен шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими Ахборот хизмати

https://t.iss.one/Ulug_yul_online
#танлов_ва_тақдирлаш

БИР ТАНЛОВНИНГ УЧ ҒОЛИБИ АНГРЕНДАН

Бугун, 16 декабрда Олмалиқ шаҳридаги "Металлург" маданият саройида "Ватан тараққиётига менинг ҳиссам" танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Якуний натижаларга кўра ангренлик ёшлардан уч нафари фахрли ўринларни қўлга киритди. Марҳамат, шаҳримиз ифтихорлари бўлган адабиёт ва санъатга ошно ёшлар билан танишинг:

“Миллий мақом ва миллий эстрада” йўналишида:
Биринчи ўрин — Шаҳзод Абдуқулов, (Ангрен шаҳри);

“Тасвирий ва амалий санъат” йўналишида:
Биринчи ўринга Абдураҳим Уралов Ангрен шаҳридан;

“Адабиёт ва публицистика” йўналишида:
Иккинчи ўрин Отабек Бакиров Ангрен шаҳридан.

Барча ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ёрқин ЖЎРАЕВ,
Республика Маънавият ва маърифат маркази Ангрен шаҳар бўлими бош мутахассиси


https://t.iss.one/Ulug_yul_online
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Танлов

Муҳаммедова Гуласал

Оҳангарон туманидаги 25-мактабнинг 1-синф ўқувчиси

@Ohangaronim_hayoti
#Танлов

Яна саксон киши ишга қабул қилинди

“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида 29 февраль ва 4 март кунлари 54 касб бўйича мавжуд иш ўринларига навбатдаги танлов ўтказилди.

🔸Жамиятнинг интернет глобал тармоғидаги расмий веб-сайтида жойлаштирилган эълон орқали 21-26 февраль кунлари оралиғида 1079 та онлайн ариза келиб тушди.

🔸Фуқароларнинг ушбу ариза ва ҳужжатлари ўрганилиб, улардан 362 таси танлаб олинди ва синов имтиҳонига таклиф қилинди.

🔸717 ариза бўйича талабгорларнинг ҳужжатлари танлаган касбига тўғри келмаганлиги учун рад этилди.

🔸Синов имтиҳонларида талабгорларнинг 279 нафари иштирок этди, 49 нафари етиб келмаганлиги сабабли, Низомга кўра, уларнинг аризалари рад этилди.

🔸Синов имтиҳонлари ва суҳбатдан 80 нафар фуқаро муваффақиятли ўтди ва жамият таркибий бўлинмаларига ишга жойлашиш учун йўлланмани қўлга киритди.

🔸230 нафар талабгор тест синовларидан ўтолмади ва уларга навбатдаги синовларга тайёргарлик кўриб келишлари юзасидан тавсиялар берилди.

https://www.uzbekcoal.uz/uz/news/yana-sakson-kishi-ishga-qabul-qilindi

Veb-sayt | Facebook | Matbuot kotibi | Youtube | Twitter
Forwarded from Ne'mat Dushayev
#Танлов
"Ўзбеккўмир" акциядорлик жамияти ўз корхоналаридаги мавжуд иш ўринларига навбатдаги танлов эълон қилади.

Талбагорларга 99 касб бўйича 184 бўш иш ўрни таклиф этилмоқда.

Бўш жойлар бўйича бульдозер машинисти (26 ўрин), "БелАЗ - 75131", "БелАЗ -75135" русумли автосамосваллари ҳайдовчилари (20 ўрин), бурғулаш машинисти (6 ўрин), бурғулаш машинисти ёрдамчиси (8 ўрин) касблари етакчилик қилади.

Иш қидираётган фуқаролар "Ўзбеккўмир" АЖ глобал интернет тармоғидаги расмий веб-сайти (https://uzbekcoal.uz/uz/open-vacancies) орқали ўзларига тўғри келадиган касблардан бирини танлаб, онлай ариза топширишлари мумкин.

Талаб қилинадиган ҳужжатлар намунадаги ариза матнида кўрсатилган.

https://t.iss.one/Nemat_Dushayev
👍1
#Диққат
#Танлов
🟢 Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги ҳамда 2025 йил - “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили муносабати билан “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида “Янги давр учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида ижодий ишлар танлови эълон қилинади.

❗️ Танлов иштирокчиларининг ижодий ишлари (шеър, очерк ва мақола)да юртимизда ва комбинатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, улкан бунёдкорлик ишлари, яшил технологиялар, ижтимоий лойиҳалар, шунингдек, маънавий-маърифий соҳалардаги ўзгаришлар акс этиши мақсадга мувофиқ.

📔 Энг сара ижодий асарлар комбинат ҳомийлигида нашр этилиши кутилаётган “Янги давр учун, Янги Ўзбекистон учун!” китобида чоп этилиши белгиланган.

Танлов ғолиблари Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги байрами арафасида тақдирланади.

🚀 Ижодий ишларни қуйидаги телеграм рақамларга ёки электрон почтага юборишингиз сўралади:

➡️ 97-710 02 55 - Шаҳбоз Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси

➡️ 93-182 01 22 - Заҳро Раҳманова, ОКМК Ахборот хизмати “Рангли металлар” газетаси муҳаррири (шеърлар)

➡️ 93-182 61 32 - Камола Умаралиева, ОКМК бошқарув раисининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича маслаҳатчиси (мақола, очерклар)

📬 Электрон почта: [email protected]

Ижодкорлар ва фаол иштирокчиларни танловда иштирок этишга таклиф этилади.

https://t.iss.one/Ulug_yul_online