«УЛУҒ ЙЎЛ» газетаси
203 subscribers
3.91K photos
361 videos
196 files
2.83K links
«УЛУҒ ЙЎЛ» ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий газетасининг телеграм тармоғидаги саҳифаси.

Мурожаат учун телефон: +998(93)919-21-84
Download Telegram
📌 13-СЕССИЯ ХАҚИДА: Хотин-қизлар фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид ҳисобот эшитилди

📆 25 июль, 2025 йил
🏛 Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг XIII-сессиясида хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, тадбиркорликдаги иштироки ва ижтимоий фаоллигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

🧕 М.Абдураҳмонова — шаҳар ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар масалалари бўлими раҳбари сессия иштирокчиларига амалга оширилаётган ишлар бўйича ахборот берди.

📈 Қуйидаги ишлар амалга оширилди:

🏦 315 нафар хотин-қизга 4 млрд 558 млн сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилган.

👩‍🏫 886 нафар хотин-қиз махсус тадбиркорлик курсларида ўқитилган.

⚖️ 538 нафар хотин-қизга ҳуқуқий маслаҳатлар берилган.

🤝 "Аёллар дафтари"даги 55 нафар аёлга молиявий кўмак кўрсатилган.

🧵 Тикувчилик, хизмат кўрсатиш, паррандачилик ва қўйчилик каби соҳаларда фаолият юритиш учун кредитлар йўналтирилган.

🟣 ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ:

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ишлари бўйича ахборот маълумот учун қабул қилинди.

М.Абдураҳмоновага хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш, ҳуқуқий саводхонликни ошириш ва мотивацион семинарлар ташкил этиш вазифалари юклатилди.

Махсус семинарлар, касб-ҳунар курслари ва соғломлаштириш ишларини изчил давом эттириш топширилди.

Ижтимоий тармоқларда амалга оширилаётган ишлар ҳақида мунтазам ахборот бериб бориш тавсия этилди.

📢 Сиз ҳам фаол бўлинг!
Аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш — барчамизнинг умумий бурчимиз!

Неъмат Душаев,
Халқ депутатлари Ангрен шаҳар кенгаши депутати

https://t.iss.one/Ulug_yul_online
📍 Аҳоли билан очиқ мулоқот: "Тараққиёт" маҳалласида сайёр қабул бўлиб ўтди

Бугун, 25 июль куни Ангрен шаҳар "Тараққиёт" маҳалласида сайёр қабул бўлиб ўтди. Аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни тўғридан-тўғри ўрганиш ва ечим топиш мақсадида шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида масъул идоралар раҳбарлари иштирок этди.

👥 Қабулда иштирок этганлар:

Шаҳар прокурори Аллаёр Хайридинов
Шаҳар ИИБ бошлиғи Азимжон Мирходжаев
Солиқ инспекцияси раҳбари Бекзод Шомирзаев
Ҳоким ўринбосари Мавлуда Абдурахмонова
Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Отабек Қаҳрамонов
Коммунал хизмат ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари.

Аҳоли мурожаатлари тингланди, масалалар жойида ўрганилди, тегишли вазифалар юзасидан чоралар белгиланди.

🟢 Ишсизликка қарши амалий ечимлар

📲 Янги маълумотлардан хабардор бўлиб боринг:

@Ulug_yul_online
2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📍Angren universitetida qabul davom etmoqda

🎯 Bugun to‘g‘ri qaror qabul qilish — ertangi ishonchli hayot garovi.

📲+99894 598 88 88
📲+99855 901 88 80


📩 Ro‘yxatdan o‘tish va batafsil ma’lumot:
👉 admit.auniver.uz
👍1
#Янги_сон
#Болалар_cаҳифаси
Набижон Эрмат – “Бахт қушим – хумо қушим
Муҳайё Ўроқова – “Кичкина Исломбекнинг катта ишлари
https://t.iss.one/Ulug_yul_online
@Ёднома

Адабиётшунос, мунаққид, шоир Абдураҳмон Пиримқулов газетамизнинг фаол ва жонкуяр муаллифларидан бири эди...

"ULUG‘ YO‘L" газетаси – 2025 йил 25 июль, 20-21 (460-461)-сон

Ҳаволаси: https://t.iss.one/gazetalar_sharhi/36823
АНГРЕН. Оҳангарон кўчаси Амир Темур билан кесишган жойда йўл бир томонлама ёпилди. Водий томондан келаётган автоуловлар шаҳар ичидан юраяпти. Коллеж тарафга ер ости йўлаги қурилмоқда.
👍2
#Иқтидорли_ёшлар
Темирали давлат стипендианти

Темирали Содиқов 2003 йилда Олмалиқ шаҳрида таваллуд топган. Ҳозирда Оҳангарон шаҳрида яшайди. Мактабда тарих, география ва информатика фанларига алоҳида қизиқиб, туман ва вилоят олимпиадаларида фаол қатнашган.

Мактабни якунлаганидан сўнг, Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиалига “Машинасозлик технологияси” йўналиши бўйича ўқишга қабул қилинди. Илк пайтларда шартнома асосида таҳсил олиш осон бўлмаса-да, яқинларининг кўмаги ва шахсий меҳнати туфайли бу тўсиқни енгди. Кейинчалик Ислом Каримов номидаги давлат стипендияси ҳамда “Йил талабаси” номинациясига лойиқ деб топилди.

Темирали факультет фаолларидан биридир. Устози Шерзод Мамировнинг PhD диссертация ҳимоясида иштирок этгани эса унда илмий ишга қизиқиш уйғотди.

Ҳозирда у илмий мақолалар ёзиб, Илҳомжон Самандаров раҳбарлигида металлшунослик ва автоматлашган таҳлил бўйича лойиҳа устида ишламоқда.

Суратда: Темирали филиал директори А.Самадов билан.

https://t.iss.one/Ulug_yul_online
Forwarded from Gazetalar sharhi
Улуғ йўл, 20-21 (460-461).pdf
7.7 MB
🗞 "ULUG‘ YO‘L" газетаси – 2025 йил 25 июль, 20-21 (460-461)-сон

📍 Долзарб мавзулар, қалбни ўйлатувчи ёдномалар, қизиқарли мақолалар ва яна кўплаб янгиликлар!

📌 Бу сонда:

1️⃣ Неъмат Душаев – “Йўлларда хавфсизлик ва тартиб”
▶️ Диана Андреева – “Тез ёрдам – ҳаёт ва мамот орасидаги кўприк”
2️⃣ Абдулазиз Мусаев – “Боғчаларда соғлом овқатлантириш тартиби такомиллашмоқда”
3️⃣ Заҳро Раҳмонова – “Rangli metallar” газетаси — 1000-юбилей сони билан!”
4️⃣ Диана Андреева – “Водители: привилегии и обязанности”
5️⃣ Шерзод Ортиқов – “Нотаниш” (ҳикоя)
6️⃣ Неъмат Душаев – “Қаршида мунаққид, Ангренда шоир эди...” (ёднома)
7️⃣ Саодат Мусаева – “Синус ва косинуссиз ҳаёт”
8️⃣ Наима Ҳабибуллаева – “Дабдабали тўйлар нимага керак?”
9️⃣ Гулноз Тожибоева – “Бола дунёсига калит – интерфаол китоблар”
1️⃣1️⃣ Хориж хабарлари – “Хитойда илк одамсимон робот яратилди”
1️⃣2️⃣ Набижон Эрмат – “Бахт қушим – хумо қушим”.

Бундан ташқари:
🔹 турли чиқишлар
🔹 бошқотирма
🔹 қизиқарли фактлар ҳам!

📲 Уланинг ва ўқинг:

👉 @gazetalar_sharhi
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТЕЗКОР #ДОЛЗАРБ
❗️Тўй ва маросимлар ихчамлаштирилади. ТЎЙЛАРДА ОШЛАРДА ДИНИЙ МАРУЗАЛАР ХАҚИДА

Тўй ва оилавий тадбирлар тартибга солинади. Кафе ва ресторанлардаги 50 кишидан ортиқ оилавий тадбирлар учун шартнома тузилади.

"Ота кўрди", "Сеп ёйди", "Куёв навкарлар" каби ортиқча расм-русумлар ўтказишга йўл қўйилмайди.

Тўйхона эгаси оилавий тадбир ўтказилишидан камида икки кун олдин маҳаллий ИИБни ёзма равишда огоҳлантириши зарур.

Чекловга амал қилмаганлар жазоланади.


https://t.iss.one/Ulug_yul_online
2👍2
#Сўровнома
Ҳурматли ангренликлар ва шаҳар меҳмонлари!

Хабарингиз бор, Тошкент вилоятининг 7 та шаҳрида брутто-шартнома тизими асосида 21 та йўналишда ташувлар ташкил этиш мақсадида Хитойда ишлаб чиқарилган YUTONG русумли 170 та янги автобус харид қилинмоқда.

Жумладан, жорий йил июнь ойида Ангрен шаҳрига шундай 15 та замонавий автобус олиб келинди. Ушбу автобуслар шаҳар йўналишларида қуйидагича хизмат кўрсатмоқда:

1-йўналиш: “Ҳаккарман – Янги Жигаристон”
Йўналиш: МФЙ “Нур” бекати – Болалар шифохонасигача
Автобуслар сони: 10 та
Ҳар куни қатнайди.

2-йўналиш: “Янгиобод – Зарбулоқ”
Йўналиш: Темир йўл вокзали – Зарбулоқ маҳалласигача
Автобуслар сони: 5 та

Йўлкира нархи:
🔹 Нақд тўловда – 2 500 сўм
🔹 Электрон тўловда – 1 700 сўм

Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим!

Автобуслар сизнинг талаб ва эҳтиёжларингизга жавоб бераяптими?
Йўлкира нархи, бекатлар жойлашуви, ҳайдовчиларнинг хизмат маданиятидан мамнунмисиз?

👉Ушбу сўровномада иштирок этинг ва жамоат транспорти ривожига ўз ҳиссангизни қўшинг!

@ulugyul_online
Автобусларнинг тозалиги ва қулайлиги қандай?
Anonymous Poll
92%
🌟 Жуда яхши
8%
👌 Қониқарли
0%
👎 Қониқарсиз
Ҳайдовчилар хизмат маданияти қандай?
Anonymous Poll
82%
🌟 Юқори
18%
👌 Ўртача
0%
👎 Эътиборсиз
Бекатлар жойлашуви сиз учун қулайми?
Anonymous Poll
83%
Ҳа
17%
Йўқ
Йўлкира нархи сиз учун мақбулми?
Anonymous Poll
100%
Ҳа, мақбул
0%
Йўқ, қиммат
Қўшимча таклиф ва мулоҳазаларингиз бўлса, изоҳда ёзиб қолдиринг.