TUPROQSIFATTAHLIL DUK
868 subscribers
9.94K photos
1.58K videos
103 files
7.61K links
“ТУПРОҚ ТАРКИБИ ВА РЕПОЗИТОРИЙСИ, СИФАТИ ТАҲЛИЛ МАРКАЗИ” давлат унитар корхонасининг расмий телеграм канали.
Download Telegram
ТУПРОҚ ШЎРЛАНИШИНИНГ БОШ САБАБЛАРИ НИМАДА?

Тупроқ шўрланиши – бу тупроқнинг ўсимлик илдизи жойлашган қатламида тузлар тўпланиши бўлиб, у ўсимлик илдизига етарли даражада намни олишга тўсқинлик қилиб, ҳосилдорликни камайишига олиб келади.

Ўзбекистонда суғорма деҳқончилик туфайли ерларни шўрланиши жиддий муаммога айланган, шу жумладан Ўзбекистонда давлат буюртмаси бўйича пахта ва буғдой экилади, катта ер майдонларида эса самарадорлиги паст даражада бўлган ер ситртидан суғориш усули амалга оширилади. Шунинг учун суғорма қишлоқ хўжалиги ерларнинг деярли 51%и шўрланишга юз тутган.

Тузлар тўпланишининг сабаби

Суғорма деҳқончилик туфайли тузларнинг тўпланиши асосан икки омил билан боғлиқ. Улардан биттаси – бу тузни суғорув сув таркибида келиши. Иккинчиси эса – бу меъёридан ортиқ сув билан суғориш туфайли шўр сизот сувларининг сатҳи кўтарилиши ва дренаж тизимининг ишлаш ҳолати ёмонлиги.

https://t.iss.one/TSTM_DUK
ЕРНИ КУЗДА ШУДГОРЛАШНИНГ АҲАМИЯТИ

Ерни кузда шудгорлаш асосий агротехник тадбирлардан бири булиб, ўсимликларнинг ўсиб ривожланишида муҳим аҳамиятга эга.

Кузда ҳайдаб қўйилган ерда намлик кўп тўпланади, микробиологик жараёнлар учун қулай шароит яратилади. Ўсимлик қолдиқлари кўмилиб чириши учун имконият яратилади.

Кузда ҳайдаб қўйилган ерни баҳорда экин экишга тайёрлаш анча осон бўлади. Сифатли ўтказилган кузги шудгор баҳорги хайдашга нисбатан экинлар ҳосилини 10-20% оширади, хосил эрта ва сифатли булиб етилади.

Тупроқ намлиги максимал дала нам сиғимига нисбатан 40-60% бўлганда ер сифатли ҳайдалади. Қуруқ ёки сернам тупроқ хайдалганда палахса ва кесаклар ҳосил бўлади.

Республикамизнинг шимолий зонасида ноябрь ойи, марказий зонасида 15 ноябрдан 15 декабргача, жанубий зонада 20 ноябрдан 15 декабргача бўлган вақт кузги шудгор учун энг қулай вақт ҳисобланади.

https://t.iss.one/TSTM_DUK
#Янгиликлар

Энг кўп пахта терган теримчига 10 миллион сўм пул мукофоти берилди

🔶 Фарғона
вилоятида пахта мавсуми уюшқоқлик билан ўтказилаётган бўлиб, терим қизғин паллага кирди. Ҳар куни хирмонларга 10 минг тоннадан зиёд ҳосил уюлмоқда.

🚩Вилоят ҳокимлиги бу йил ҳам илғор теримчилар ўртасида мусобақа ўтказди. Унда 14 та тумандан 42 нафар теримчи иштирок этди.

Эрталаб соат саккиздан кеч соат бешгача бўлган вақт ичида Ёзёвон, Олтиариқ туманлари вакиллари Ҳакима Халилова ва Фотима Убайдуллаевалар 256 ҳамда 253 килограммдан пахта териб биринчи ўринни эгаллади.

💰Вилоят ҳокимлиги мусобақанинг барча иштирокчиларини тақдирлади. Чунки энг оз кўрсаткич ҳам 150 килограммдан юқори эди. Биринчи ўринга 10 миллион сўм, иккинчи ўринга 7, учинчи ўринлар эгалари 5 миллион сўм билан мукофотланди. Қолганларга электрон жиҳозлар совға қилинди.

Батафсил: 👉 https://bit.ly/3mklp6p

https://t.iss.one/TSTM_DUK
Томорқада сим 🐛қуртидан қандай қилиб бутунлай қутулиш мумкин?

Сим қурти
– бу халқ тилида темиртак деб номланган учадиган қўнғизнинг личинкаси. Бу зараркунанда картошка, сабзи ва бошқа сабзавотларнинг бутун ҳосилига зарар етказиши мумкин. У илдизмева ва новдаларни (пояларни) тешади, ейди ва шу билан экинни нобуд қилади. Сим қурти тушган экинда ҳосил кам бўлади, у ҳам бўлса ейилган бўлади. Зарарланган картошкани бутун қиш давомида сақлаб бўлмайди.
Тупроқ сифатини баҳолаш (балл бонитет) ишлари босқичлари.

https://t.iss.one/TSTM_DUK
Республикамизда 2020 йилнинг январь-август ойларида мева-сабзавотларнинг экспорт кўрсаткичлари

@uzagroministry

https://t.iss.one/TSTM_DUK
#Пахта_2020

Бекободда иккита фермер режани бажарди

📈 Пахта йиғим-теримининг илк кунлариданоқ “Далварзин” пахта тозалаш заводига 253 тоннадан зиёд пахта хом ашёси топширилди.

⚡️Хусусан, “Озодбек-Ўктамбек” фермер хўжалиги раҳбари Олимжон Артиқбоев 86,4 тонна, “Соҳибжон-Авазбек” фермер хўжалиги бошлиғи Сожида Каримқулова 6,7 тонна пахта хом ашёсини топшириб, белгиланган шартнома режасини бажаришди.

🚜 Албатта, кўзланган натижага эришилганлиги жамоа аъзоларига кўтаринки кайфият бағишлаш билан бирга, фермер хўжаликларида тантанали тадбирлар ҳам бўлиб ўтди.

🎁 Туман ҳокимлиги томонидан илғор теримчилар, фаол механизаторлар ва фермер хўжаликлари раҳбарларига ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

https://t.iss.one/TSTM_DUK
ТУПРОҚҚА НИМА УЧУН ИШЛОВ БЕРИЛАДИ?

/1-ҚИСМ/.

Тупроққа ишлов берадиган қуроллар билан механикавий таъсир этиш унинг физик-механикавий ва химиявий хоссасини ўзгартиради. Структурали тупроқларни ишлашда ўсимликларнинг ўсиши учун қулай шароит яратилади. Бунда тупроқ увоқларининг зич жойлашиши бузилади ва тупроқ юмшайди. Структурасиз тупроқларни ишлашда тупроқ майдаланиб кетади, кесаксалар бўш бўлиб қолади. Аммо нам ва ҳаво кириши учун шароитни бирмунча яхшиланишига қарамасдан, бу тадбирнинг самараси узоққа бормайди.

Тупроқни ишлаш турли ғовакли (нокапилляр ва капиллярлар) ҳажмининг нисбатини бузади: нокапилляр ғоваклик ҳажмини оширади, ҳаво ва сув режими шунга боғлиқ бўлади. Ишлов берилгандан кейин тупроқ юзасида ғовак қатлам ҳосил бўлади, бу намнинг ортиқча буғланишини олдини олади. Ғовак тупроқ тезроқ қизийди, иссиқни яхши сақлайди ва унда микробиологик процесслар жадалроқ боради.

https://t.iss.one/TSTM_DUK
#ТАЙИНЛОВ
Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар
тайинланди

⚡️Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Низомиддинов раислигида йиғилиш бўлиб ўтди.

🔰 Соҳага доир вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари раҳбарлари иштирок этган йиғилишда Президент Ш.Мирзиёевнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги берилган топшириқлари ижросининг бориши таҳлилий муҳокама қилинди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.

☑️Рўзметов Максуд Исмаилович
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг Ерлардан самарали фойдаланиш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

☑️Ходжаев Саидкамол Саидкаримович Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг озиқ-овқат саноатини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари - Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

☑️Мирзаев Шуҳрат Шахабутдинович Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг Молиявий ва иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

☑️Сулаймонов Ботиржон Абдушукурович Вазирнинг фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш бўйича ўринбосари - Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори этиб тайинланди.

Йиғилишда соҳага доир бошқа тайинловлар ҳам амалга оширилди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича мутасадди раҳбарларнинг фикрлари тингланди.

Батафсил

@uzagroministry

Web l Facebook l Instagram| Telegram| Youtube
ТУПРОҚҚА НИМА УЧУН ИШЛОВ БЕРИЛАДИ?

/2-ҚИСМ/.

Бундай тупроқда микроорганизмлар органик моддаларни актив парчалайди ва уларни ўсимликларга осон ўтадиган ҳолатга айлантиради. Тупроқни тўғри ишлаш системаси унинг унумдорлигини оширади.

Экинларни парвариш қилиш даврида далаларда машиналарни (культиваторлар, окучниклар, ўғитлагичлар, пуркагичлар ва ҳ.к.) кўп марта юргизиш тупроқ юқори қаватининг физикавий хоссаларини пасайтиради. Ёзги суғоришлар ва кузда шўр ювиш ҳам тупроқни зичлаштиради. Тупроққа донадор структура бериш ва мўл ҳосил олишга имкон берадиган режимларни яхшилаш учун тупроқни ҳар йили юмшатиш зарур.

Бегона ўтлар экинлар ҳосилини анча камайтиради. Тупроққа тўғри ишлов билан далани бегона ўтлар уруғи захираларидан ва кўп йиллик бегона ўтларнинг ер ости пояларидан тозалаш мумкин.

https://t.iss.one/TSTM_DUK
МАКРОЭЛЕМЕНТЛАР, МЕЗОЭЛЕМЕНТЛАР ВА МИКРОЭЛЕМЕНТЛАР ТАЪРИФИ

Ўсимликлар танасида учрайдиган барча элементлар ўсимлик ҳаётида тутган ўрни ва миқдорига кўра, 2 та гуруҳга ажратилади. Углерод, кислород, водород, азот, фосфор, калий, кальций, магний, олтингугурт ва темир каби элементлар ўсимликларнинг меъёрида ўсиб ривожланиши учун ўта зарур ҳисобланади. Уларнинг миқдори одатда ўсимлик танасининг 0,01% и дан токи 1-% гачани ташкил қилади ва МАКРОЭЛЕМЕНТЛАР деб юритилади, улар орасидаги олтингугурт, кальций ва магний элементлари МЕЗОЭЛЕМЕНТЛАР деб аталади.

Марганец, бор, молибден, мис, руҳ, кобальт, йод, ваннадий каби элементлар ўсимликлар таркибида анча кам миқдорда учрасада, ўсимликлар танасида содир бўладиган асосий биокимёвий ва физиологик жараёнларда муҳим аҳамиятга эгадир. Бу элементлар МИКРОЭЛЕМЕНТЛАР деб номланади.

https://t.iss.one/TSTM_DUK
#Фойдали_маълумотлар

🚜 Сентябрь ойида бажариладиган агротехник тадбирлар

Сентябрь
ойида табиий шароит шароитларни ҳисобга олган ҳолда хамда даладаги етиштирилаётган қишлоқ хўжалик экинларининг сувга бўлган талаби ва тупроқниниг механик таркиби, суғориладиган майдоннинг нишаблигини инобатга олиб суғориш меъёрини далага беришда сувчиларнинг ҳизмати беқиёс ҳисобланади. Сентябрь ойида бажариладиган барча ишлар худуд агрономи томонидан белгиланган режа асосида амалга оширилади

Далани суғоришда асосий кўрсаткич тупроқнинг чегаравий дала нам сиғими ҳисобланади. Шуни ҳисобга олган холда далани суғоришда экин турига асосланиб, ЧДНС га нисбатан тупроқ намлиги 60-70 фоиз атрофида бщлиши экиндан юқори ва мақбул хосилни олишга имкон яратади.

Сентябрь ойида фермерларимиз томонидан ғўза даласи сувга чанқашига йўл қўйилса у ҳолда пахтадан олинадиган ҳосил анча камайиб кетишига олиб келади. Яъни оқибатда 20 % гача ҳосил нобуд бўлиши мумкин.

Давоми: бу ерда

https://t.iss.one/TSTM_DUK
⚡️ Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиали ташкил этилди

“Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/32ynkwn

https://t.iss.one/TSTM_DUK