ДОЛЗАРБ ХАБАР:
ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЙИҒИМ-ТЕРИМИ БОШЛАНИШИ ВИЛОЯТЛАР МИҚЁСИДА ҚУЙИДАГИ КУНЛАРГА БЕЛГИЛАНДИ:
Фарғона вилоятида кеча, 10 сентябрь кунидан бошланди!
Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида 15 сентябрдан,
Жиззах, Навоий, Тошкент, Хоразм вилоятларида 20 сентябрдан,
Самарқанд вилоятида 25 сентябрдан бошланиши тасдиқланди.
https://t.iss.one/TSTM_DUK

РАЙҲОН - ХУШБЎЙ ВА ШИФОБАХШ ЎСИМЛИК
Райҳон чанг-ғуборларни камайтириб, яхши кайфият бериш билан бирга, микроиқлимни яхшилайди. Масалан, райҳоннинг уч юздан ортиқ нави бўлиб, оқ райҳон, садарайҳон, ҳожи райҳон, қора райҳон кабилар бизда кўп учрайди.
Мутахассисларнинг аниқлашларича, райҳон инсон саломатлиги учун кони фойда. Иссиқ ҳароратдан пайдо бўлувчи бош оғриғини райҳон ҳидлаб аритиш мумкин. Сафар чоғидаги чарчоқ ва кўнгил беҳузурлигини ҳам бир шох райҳон ҳиди бартараф этишга қодир. Замонавий тиббиётда у тинчлантирувчи восита сифатида ишлатилади. Бундан ташқари, бадбўйликни аритиш хусусиятига ҳам эга. Масалан, тиш тошлари ва милк касалликлари оқибатида пайдо бўлувчи оғиз ҳидланишидан райҳон чайнаб вақтинча халос бўлиш мумкин.
Уй ичида бир даста райҳон сақлаш орқали нафақат хона ҳавосини хушбўйлантириш, балки ҳашаротлардан ҳам қутулиш мумкин.
Шундай экан, ҳовли жойларимизга райҳон экиб, атрофдаги одамларга ҳам хуш кайфият бағишлайлик.

Aнжир шифоси
👉Aнжир мевасининг сути тери касалликлари, темиратки ва сўгални даволайди.
👉Мевасини сут ёки сувга дамлаб ичилганда томоқ оғришини даволаб, йўталдан халос қилади.
👉Aнжирнинг мағзи тана ҳароратини тушириб, терни ҳайдайди.
👉Эчки сути билан қайнатиб истеъмол қилинганда, организм зарарли моддалардан тозаланади.
👉Ўпка силига ва мушакларнинг ҳолсизланишига даво.
👉Камқонликда самарали ёрдам беради.
👉Юракнинг тез уриши, кўкрак оғриғи, бронхиал астма, ўпка пардаси яллиғланишида фойдали.
Aнжир шарбатининг фойдалари
✅ Иштаҳани очади.
✅ Овқат ҳазмини яхшилайди.
✅ Ревматизмни даволайди.
✅ Тери касалликларида самарали ёрдам беради.
✅ Буйрак ва қовуқда тош бўлганда, жигар ҳажми катталашганда шифо бўлади.
💠Aнжирда юрак фаолиятини яхшилайдиган калий тузи мавжуд.
🚫Семизликка мойил инсонларга, қандли диабети борларга, подагра ва ўткир ошқозон-ичак касалликлари билан оғриган беъморларга тавсия қилинмайди.

Сабзи етиштириш агротехникаси
Ўтмишдошлар.
Энг яхши ўтмишдошлари бу эртаки картошка, дуккакликлар, бодринг, эртаки карам.
Экиш муддатлари.
Эрта маҳсулот олиш учун баҳорда далага ер етилганда биринчи имконият бўлиши билан уруғи сепилади. Сақлаш мақсадида етиштириш учун июннинг биринчи ярмида экилади. Уруғ тупроққа 1…3 см чуқурликда экилади. Қатор оралиғи 25…30 см бўлади. 10 м2 га уруғ сарфи 1,5…5 грамм (1 гектарга 1.5…3 кило махсус сеялкаларда экилганида). 2-3 чинбарг ҳолатида 1.5… 4 см чуқурлигида чопиқ қилинади. 1м2ерга ҳосил мақсади ҳисбога олиниб 50 дан 200 гача ўсимлик бўлиши керак.
Уруғ экилганидан кейин қатқалоқ ҳосил бўлишидан эҳтиёт бўлиш керак, акс ҳолда ниҳоллар нобуд бўлиши мумкин. Сабзи экилган эгатчаларга юпқа қилиб гўнг сепиб қўйилиши қатқалоқ пайдо бўлишини олдини олади.
Маъданли озуқалантириш.
1 м2дан 6 кило (1 гектардан 60 тонна) сабзи ҳосилини олиш учун 300 гр аммиак селитра, 500 гр суперфосфат ва 600 гр калий тузини10 м2га сепиш даркор (N 100, P2O5 100, K2O 200 кг таъсир моддасини 1 гектарга). Фосфорли ва калийлиўғитларни кузги ҳайдов вақтидақўшиш тавсия қилинади, азотли, фосфорли ва калийлиўғитларни эса озуқа сифати берилади. Сабзи магнийга сезгир, 80…100 грамини 10 м2га солинади (Mg2O 80…100 килотаъсир моддаси1 гектарга). Сабзи тагига янги гўнг солиш дурустмас, сабаби, мевалари ҳунуклашиб узоқ сақланмайдиган бўлиб қолади.
Суғориш.
Илдизмеваларни ёрилиб кетишини олдини олиш мақсадида суғориш мунтазам бўлиши керак. Мавсум ичида 5 – 7 суғориш амалга оширилиши керак, яъни 10 м2 га 300…350 литр (300…350 м3/гектарига).
Касалликлар ва зараркунандалар
Сабзининг асосий зараркунандаси – сабзи (пашшаси) чивини.
Кураш чоралари: алмашлабэкишга қатъий риоя қилиш,эрта экиш,тупроқ ҳарорати пашша учган вақтда +15…+17о С бўлганда Би-58, дельтасис, далатэ, энтоспилан вабошқа инсектицидлар билан ишлов бериш.
Асосий касалликлари – фомозваальтернариоз.
Кураш чоралари: Уруғларни дорилаш, ўсимликларни фунгицидлар акробат МЦ, энтохлорок +, энтохлорок экстра ва бошқалар билан ишлов бериш.
Етиштиришнинг муҳим усули – ўсимликларни чопиқ қилиш. Алоҳида бегона ўтларга қарши кенг япроқли ўтларга қарши Оксигол, найза баргли бегона ўтларга Зелдек Экстра ҳамда Энтогарт гербицидларини меъёрларида ишлатиш тавсия этилади.Шунда бегона ўтлар йўқолади ва илдизмевани учи кўкариб кетишдан сақланади.
Сақлашга мўлжалланган сабзи музлашидан аввал йиғиб олиниши ва механик зарар етмай йиғиштирилиши керак. Бу муваффақиятли сақлашнинг гарови ва шарти.

Telegram
TUPROQSIFATTAHLIL DUK
“ТУПРОҚ ТАРКИБИ ВА РЕПОЗИТОРИЙСИ, СИФАТИ ТАҲЛИЛ МАРКАЗИ” давлат унитар корхонасининг расмий телеграм канали.
#Пахта_2020
✅ Тошкент вилояти Оққўрғон туманининг “Оққўрғон” массиви, 2-сектор ҳудудида жойлашган "Хатирчилик Абдулла" фермер хўжалигида жорий йилнинг 11 сентябрида пахта ҳосилини йиғиб-териш юмушлари биринчилар қаторида бошланди.
✳️Шу муносабат билан сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот ҳамда қишлоқ хўжалик ходимлари пахтазорда бўлиб, мавсум иштирокчиларига яратилган шарт-шароитлар билан қизиқиб, теримчиларнинг ишига муваффақият тилади.
Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Тупроққа юза ишлов бериш, алмашлаб экишга амал қилмаслик ва ўғитларнинг оз берилиши чиринди (гумус)нинг камайиб кетишига олиб келади. Бундай ўзгаришлар оқибатида тупроқда сув ва шамол эрозиясини кучайтириб юборади. Биргина эрозия туфайли ўсимликка бериладиган азот ва фосфорнинг 40-50 %, калийнинг бундан кўп ювилиши туфайли ғўза ҳосилдорлиги 5-6 центнергача камайиб кетади.
https://t.iss.one/tstm_duk
https://t.iss.one/tstm_duk
#Экспорт
🇮🇳Ҳиндистонга қайси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш мумкин?
🔰“Ўздавкарантин” инспекцияси томонидан олиб борилган музокаралар натижасига кўра, Ҳиндистон бозорига юқорида келтирилган 38 хил мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш мумкин.
Манба: 🔰”Ўздавкарантин”инспекцияси

ТРАНСПИРАЦИЯ
Тупроқда ва ўсимликда бўладиган кимёвий ва биокимёвий жараёнлар сувли муҳитда кечади. Ўсимлик сув билан етарли таъминлангандагина унда ўсиш, ривожланиш ва барча физиологик жараёнлар нормал ўтади.
Ҳар қандай маданий ўсимлик уруғи униб чиқишидан олдин маълум миқдорда сув шимади.
Ўсимликлар таркибида 80-90% гача сув бўлади. Ўсув даврида ўсимликлар бу сувнинг асосий қисмини буғлантириб юборади.
Кузатишларга қараганда, ўсимликлар бутун вегетация давомида ўзлаштирган сувнинг атиги 0,01-0,03% ни ўз организмини шаклланиши учун сарфлайди. Ўсимликларнинг сувга бўлган талаби уларнинг ривожланиш фазаларига қараб турлича бўлади.
Ўсимликлар илдизи ёрдамида тупроқдаги намни ўзлаштириб, уни организми оркали атмосферага буғлатиб туриши ТРАНСПИРАЦИЯ, 1 грамм қуруқ модда ҳосил қилиши учун сарфлаган сув миқдори эса, транспирация коэффиценти дейилади.
Тупроқнинг сув режимини ўрганиш ва бошқариш йулларини билиш экинлардан юқори ва сифатли ҳосил олишда катта ахамиятга эга.

2021-yil hosili uchun qishloq xo‘jaligi ekinlarini joylashtirishning prognoz hajmlari tasdiqlanadi
Vazirlar Mahkamasining “Mavjud yer maydonlaridan samarali foydalanish, 2021-yil hosili uchun qishloq xo‘jaligi ekinlarini oqilona joylashtirish va mahsulot yetishtirishning prognoz hajmlari to‘g‘risida”gi qarori loyihasi e'lon qilindi.
Batafsil:👉 https://bit.ly/32s3MJV

ХИТОЙДАН КИРИБ КЕЛАЁТГАН 25 ТОННА САРИМСОҚ АНДИЖОНДАН ОРТГА ҚАЙТАРИБ ЮБОРИЛДИ!
Андижон вилояти «Дўстлик» ўсимликлар карантини чегара масканида Хитой Халқ Республикасидан кириб келаётган юк автомашинаси бирламчи карантин назоратидан ўтказилди. Унга кўра, 25 тонна саримсоқ пиёз маҳсулотига карантин рухсатномаси йўқлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилиб, олиб келинган давлатга қайтариб юборилди. Бу ҳақда «Ўздавкарантин» инспекцияси хабар берди.

ЎСИМЛИКЛАР РИВОЖИДА МИС (Cu) МИКРОЭЛЕМЕНТИ
Мис етишмаган ўсимликларда баргларнинг учи оқаради ва қурийди, донли экинлар бошоқ тортади, лекин пишмасдан яшиллигича қолади, ўсимликлар ўсишдан тўхтайди, хлороз ва сўлиш касалликларининг белгилари кузатилади.
Тупроқда мис танқислигига жавдар, арпа, бугдой, сули умуман чидамсиздир. Зиғир, қанд лавлаги, хантал, вика, люпин, тамаки, пахта ва сабзавот экинлари ҳам мис тақчил тупроқларда касалликларга осон чалинади.
Ўсимликларда миснинг ўртача миқдори 0,0002% ёки 1 кг қуруқ модда таркибида 2 мг га тенг бўлиб, асосий қисми уруғ таркибида тўпланади. Мис азот алмашинувида фаол иштирок этувчи нитратредуктаза каби ферментлар таркибига ҳам киради.
Турли тупроқ турларида миснинг ялпи миқдори турлича бўлиб, 0,1-150 мг/кг ни ташкил этади. Азотли ўғитлар меъёрига мос равишда ўсимликларнинг мисга бўлган талабчанлиги ҳам кучаяди. Қишлоқ хўжалигида кенг қўлланиладиган мисли микроўғитлар жумласига мис купороси, мисли кукун ва мис колчедани киради.

#Янгиликлар
Ўзбекистон 51 минг тоннадан зиёд узум экспорт қилди
🍇🍇 Республика боғларида етиштирилган узум маҳсулотининг экспорти бўйича Қозоғистон 22,8 минг тонна кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда.
Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, қиймати 46,8 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 51 минг тоннадан зиёд узум маҳсулоти хорижга экспорт қилинди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,4 минг тоннага кўп.
📊 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, экспорт қилинган мазкур узум маҳсулотининг энг кўп улуши Фарғона (15,3 минг тонна), Тошкент (9,6 минг тонна), Наманган (7,2 минг тонна), Хоразм (3,6 минг тонна) ва Қашқадарё (3,1 минг тонна) вилоятлари ҳиссасига тўғри келди.
Батафсил: https://bit.ly/3mfFAm9

Forwarded from Kadastr - Live
Адбуллаев Абдушукур Хамидович “Ўзархив” агентлигининг “Соҳа ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Кўкрак нишони бугун “Ўзархив” агентлиги Бош директори Юсупов Улуғбек Мирталибович томонидан топширилди.
Абдушукур Хамидович 2005 йилдан 2017 йилга қадар "Ўзархив" агентлиги Бош директори лавозимида фаолият юритган. Архив соҳасида кўплаб шогирдларни етиштирган.
Уларнинг раҳбарлигида архив соҳасига “Архив маълумотномаларини ягона ойна орқали бериш интеграллашган тизими”, “Архив ҳужжатларини сақлов хавфсизлигини бошқариш ва назорат қилиш интеграллашган ахборот тизими”, “Архив сақловхоналарида микроиқлимни бошқариш ва назорат қилиш автоматлаштирилган тизими”, Архивнинг асосий иш фаолиятини автоматлаштириш учун мўлжалланган марказлашган ахборот тизим”, “Шахсий таркиб руйхатларини рақамлаштириш дастури”, “Архив-Геокадастр ахборот тизими”, “Архив ҳужжатларини қидирув тизими” жорий этилган.
Жамоамиз номидан Абдушукур Хамидовични табриклаймиз.

НОКНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Барча мева ва полиз маҳсулотлари каби нок ҳам инсон организми учун катта аҳамиятга эга.
Унинг таркибида арбутин, пектин, фоли кислотаси, бета-каротин мавжуд бўлиб, А, В1, В2, В5, В6, В9, С, Е, К, Н ва РР витаминлари ҳамда инсон организми учун керакли минераллар – калий, кальций, рух, селен, мис, ва марганец, темир, йод, олтингугурт, фтор, фосфор ва натрий мавжуд. Шунингдек, оқсил, ёғ ва углеводга бой бўлиб, 100 гр. мева 42 ккалга эга.
Мазкур мева юрак-қон тизимини яхшилаш, буйрак ва қовуқ яллиғланишининг олдини олиш, организмни турли заҳар ва хилтлар(холестрин)дан тозалаш хусусиятига эга.
Нок таркибида оз миқдорда бета-каротин, лютеин ва зеаксантин мавжуд бўлиб, улар C ва A витаминлари билан биргаликда организмни зарарли моддалардан муҳофаза қилади. Шу билан бирга ушбу маҳсулот жигар ва қандли диабет касалликларида, семизликни олдини олишда фойдалидир.