#Фойдали_маълумотлар
🔴 Анорни қайси давлатларга экспорт қилиш мумкин?
🔰📢“Ўздавкарантин” инспекцияси анор меваси экспорти учун янги бозорлар очилганлигини эълон қилади. Булар:
🇰🇷 Корея
🇯🇵 Япония
🇨🇳 Хитой
🇲🇲 Мьянма
🇬🇭 Гана
Шунингдек, яқин вақт мобайнида Ҳиндистон, Филиппин, Эрон, Вьетнам, Исроил, Миср, Покистон, Таиланд, Иордания, Индонезия, Марокко, Буюк Британия ва Бангладеш давлатларидан рухсатнома олиниши кутилмоқда.
📢 Эслатиб ўтамиз: экспортга йўналтириладиган маҳсулотлар барча фитосанитария талабларидан ўтиши шарт❗️
Манба: 🔰”Ўздавкарантин”инспекцияси
https://t.iss.one/TSTM_DUK

🚜 Сентябрь ойида бажариладиган агротехник тадбирлар
Сентябрь ойида табиий шароит шароитларни ҳисобга олган ҳолда хамда даладаги етиштирилаётган қишлоқ хўжалик экинларининг сувга бўлган талаби ва тупроқниниг механик таркиби, суғориладиган майдоннинг нишаблигини инобатга олиб суғориш меъёрини далага беришда сувчиларнинг ҳизмати беқиёс ҳисобланади. Сентябрь ойида бажариладиган барча ишлар худуд агрономи томонидан белгиланган режа асосида амалга оширилади
Далани суғоришда асосий кўрсаткич тупроқнинг чегаравий дала нам сиғими ҳисобланади. Шуни ҳисобга олган холда далани суғоришда экин турига асосланиб, ЧДНС га нисбатан тупроқ намлиги 60-70 фоиз атрофида бщлиши экиндан юқори ва мақбул хосилни олишга имкон яратади.
Сентябрь ойида фермерларимиз томонидан ғўза даласи сувга чанқашига йўл қўйилса у ҳолда пахтадан олинадиган ҳосил анча камайиб кетишига олиб келади. Яъни оқибатда 20 % гача ҳосил нобуд бўлиши мумкин.
Давоми: бу ерда

🥦Гулкарам етиштириш технологияси
Гулкарам иситиладиган иссиқхоналарда етиштирилганда, унинг ҳосили мартнинг охирида етилади. Иситилмайдиган иссиқхоналарда эса очиқ тупроқдагига қараганда 3-4 ҳафта олдин етилади. Гулкарамни иситиладиган иссиқхоналарда қишки-баҳорги даврда етиштиришда, унинг тувакчаларда парваришланган 55-60 кунлик кўчатлари январнинг боши ёки ўрталарида экилади. Гулкарам кўчатини олиш учун унинг уруғи ноябрнинг бошларида экилади.
Кўчатлар қаторлар усулида 60-70х30-35 см ўлчамларда кўчириб ўтқазилади. Кўчат иссиқхонадаги қаторларда олдиндан тайёрланган ва суғориб намланган чуқурчаларга қўлда ўтқазилади. Кўчат биринчи барги бандигача бўлган чуқурликда кўмиб ўтқазилади.
Батафсил: 👉 https://bit.ly/36m2pgD

🍋Лимон ўсимлигини агробиологик хусусиятлари ва агротехникаси
Лимон ўсимликлари иссиқсевар бўлганлиги боис, у совуққа чидамсиз, шу сабабли унинг меваларининг етилиши учун жуда кўп миқдорда фойдали иссиқ ҳарорат йиғиндисини талаб қилади. Шунинг учун республикамизда лимон ўсимликларини ҳимоя қилинган жойларда, яъни иссиқхона ва ҳандакларда экиб ўстирилади (лекин, ушбу иншоотларнинг усти ёз фаслида очиб қўйилади).
Иссиқхона ва ҳандакларда об-ҳаво шароитларига, ўсимлик ёшига, мева бериш даражасига ва бошқа омилларга қараб суткалик ҳаво ҳарорати +12ºС бўлиб, тупроқ ҳарорати +5ºС да лимон ўсимликларининг куртаклари очилиб новдалари ўса бошлайди. Февраль бошларида пластик моддалар ажралиб чиқади, шунингдек, кўп миқдорда гулкуртаклар вужудга келади, булар юқори ҳосил олиш учун катта аҳамиятга эга.
Батафсил: https://bit.ly/36slvlw
https://t.iss.one/TSTM_DUK/2647

Мош етиштириш технологияси (тавсиянома)
"Мош етиштириш технологияси" тавсияномаси Тошкент давлат аграр университети ва Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан тайёрланган. Тавсияномада янги мош навларининг тавсифномаси, нав агротехникаси, касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш усуллари, ҳосил йиғими, омборда сақлаш тартиблари ҳамда мош донидан таёрланадиган тўйимли таомларнинг янги рецептлари келтирилган.
Батафсил: https://bit.ly/3ksYmE9

🌱Боғларда гўнг ишлатиш бўйича тавсиялар
1️⃣ Янги (ҳўл) гўнг ишлатишдан эҳтиёт бўлинг!
2️⃣ Янги (ҳўл) гўнг, дарахтларнинг душмани "май қўнғизи" кўпайишига сабаб бўлади.
3️⃣ Ҳар қандай ҳайвон гўнгини камида 3 ой, акс ҳолда 6 ой компост қилингандан сўнг ишлатинг.
4️⃣ Боғларга ёки далаларга гўн солганда, оқава сувлардан камида 45 мерт буфер зона қолдиришга ҳаракат қилинг.
5️⃣ Касаллик тарқалишининг олидин олиш учун, асло ҳар қандай ҳолатда канализация сув тозалаш марказлари гўнгларидан фойдаланманг!
6️⃣ Тупроқ унумдорлигини оширишда ҳайвон гўнгининг аҳамияти жуда катта.
Манба: bogdorchilik

🍁КУЗ: Ҳозир дарахтлар қандай парваришга мухтож?
🍂Куз мавсуми дарахтларнинг, айниқса, мевали дарахтларнинг саломатлигини назорат қилиш учун энг муҳим мавсумлардан бири ҳисобланади. Баъзи амалларни ўз вақтида бажариш, дарахтларни қишдан эсон-омон чиқиб олиб, янги мавсумда тўла куч билан ривожланиши ва мева беришида жуда катта ёрдам беради.
Куз мавсумида бажарилиши мумкин бўлган баъзи амаллар ва тавсиялар:
Мевали дарахтларни ёки боғларни октябрь ойи ўртаси ёки охирларигача (об-ҳаво шароитларидан келиб чиқиб) мунтазам ва етарлича суғориб бориш.
🌳Мевали дарахтлар қишга (тиним даврига) танасида етарлича сув (намлик) билан кириб бориши шарт. Шундагина дарахтларда сувсизликдан стресс юзага келмайди ва нобуд бўлмайди ҳамда уларнинг совуққа чидамлилиги ортади.
Батафсил: 👉https://bit.ly/3pVZqEO

🌱Ундирилган уруғлар нима ва улар нима учун керак бўлади?
Уруғлар униб чиққанда, уларда кескин ўзгаришлар содир бўлади: крахмал – солод шакарига, оқсиллар – аминокислоталарга, ёғлар – ёғ кислоталарига айланади. Ошқозон овқат хазм қилиши жараёнида ҳам худди шу ҳодиса содир бўлади. Демак, ундирилган уруғларда хазм қилиш фаолиятининг каттагина қисми бажариб бўлинган.
Витаминлар ва бошқа фойдали унсурлар синтезланади, қувват жамланади ва барча кучлар сафарбар этилади. Кўплаб кишилар учун, ўтхўр ҳайвонларни ва хонаки паррандаларни ундирилган уруғлар билан боқиш – мутлақо янги модел, озуқа ем сифатининг мутлақо янги стандартидир. Таркибида оқсил моддаси кўп бўлган ундирилган уруғлар озуқа емининг асосий манбаи сифатида ҳам, ёки амалдаги рационга қўшимча сифатида ҳам қўлланиши мумкин. Бундай услубнинг қўлланиши озуқа емини тайёрлаш учун кетадиган харажатларни кескин қисқартиради.
Манба: tomchikanali

🌳Боғ майдонини экишга тайёрлашда чуқурлатиб хайдаш
🚜 Боғ майдонини экишга тайёрлашда албатта чуқурлатиб хайдаш керак бўлади. Чунки, ер майдонини экиш учун тўғри тайёрлаш келгусида боғни яхши ўсиб ривожланиши учун асосий омиллардан иборат.
Маълумки, боғ барпо қилиш хам ўзига хос иморат қуришдир. Экилган дарахтларни кейин бинони суриб бўлмагандек, жойидан қўзғатиб ёки уни таги юмшатишни имкони йўқ. Айнан шунинг учун хам боғни экишдан аввал ерни тайёрлаш технологиясига қатъий риоя қилган ҳолда ташкил этиш керак.
Боғ экишдан аввал ерни махсус чуқурлатиб хайдаш ускунасидан фойдаланиб ўртача 1 метргача чуруқликда "Х" шаклида 2 марта юмшатиш зарурий чорадир.
Батафсил: https://bit.ly/3m110mp

🏔Тоғда иссиқхона қуриб бодринг, помидор, бақлажон, булғор қалампири ва лимон етиштириш мумкинми?...
📌Буни қарангки, “Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси оғир тоғ шароитида ҳам иссиқхонада муваффақиятли равишда маҳсулот етиштирмоқда.
❗️Дастлаб бунга кўпчилик ишонмаган эди. Ахир Қамчиқда қишда бадан-баданингни сирқиратадиган изғиринда иссиқхонани иситиб бўладими?, бу ҳам етмаганидек, тошли тупроқда замонавий иссиқхона барпо қилиб, ҳосил олиш мумкинми?, деган саволлар ҳам бўлди.
✅Корхона ишчилари махсус жой тайёрлаб, 2-2,5 сотихдан жами 4 та иссиқхонада ўз қўллари билан турли сабзавот маҳсулотларини етиштирмоқда.
Манба: toshvilpressa телеграм канали

🌱Сабзавот, полиз ва картошка экинларини етиштиришда органик ва минерал ўғитлар қўллаш бўйича тавсиялар
❓Такрорий экин мавсуми бошланиши билан сайтга турли хил экин ва сабзавотларда органик ва минерал ўғитлар қўллаш бўйича саволлар тушиб келмоқда.
📌Фойдаланувчиларимизга қўлланма сифатида мазкур тавсияномани тақдим этамиз.
📍Минерал элементларнинг етишмаётганлигини тўғри белгилаш ва ўсимликларни тегишли минерал элементлар билан ўз вақтида озиқлантириш керак. Минерал элеметлар етишмаслиги натижасида рўй берадиган аломатларга қуйдагилар киради.
🍅 Помидор ўсимлигига азот етишмаганда ўсимлик ривожланишдан орқада қолади, паст бўйли ва поялари ингичка бўлади. Барглари майда ва тўғри, уч қисмидан бошлаб оқиш яшил рангда, томирлари сариқ ёки барг томирлари бинафша рангда ғубор билан қопланади. Мевалари майда, кам сонли, дағал бўлади.
Давоми: 👉 https://bit.ly/3ixKadj