Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi
4.46K subscribers
31.2K photos
3.73K videos
195 files
9.85K links
Rasmiy veb-sayt: https://gov.uz/suvchi
Facebook: https://www.facebook.com/suvxujaligivazirligi

Instagram: https://www.instagram.com/suvxojaligivazirlig

O’zbekiston Respublikasi Suv xo’jaligi vazirining matbuot kotibi - Shukhrat Suyunovning rasmiy kanali
Download Telegram
#Зарбдор_10_кунлик

Бухоро вилояти

Яшиллик оламига сувчилар ҳиссаси
Аму Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳамда унинг тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар томонидан лойиҳанинг баҳорги мавсумида 238 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ҳамда 10 миллион туп тол, терак ва жийда қаламчаларини ўтқазишни режа қилинган.
Сув тизими ишчи – ходимлари айни кунда Жанубий ташлама канали атрофидаги ҳимоя ҳудудлари ҳамда қаровсиз ерларни ободонлаштириб, дов – дарахт экишда фаол иштирок этишмоқда.

Аму Бухоро ИТҲБ матбуот хизмати
Forwarded from Amu-Qashqadaryo ITHB
#яшил_макон
#Зарбдор_10_ кунлик

  🌱ФОТОРЕПОРТАЖ🌱

“Оқ-сув” ирригация тизими бошқармаси томонидан "Зарбдор
10 кунлик"да 22  минг 300 туп дарахт кўчатларини экиш режалаштирилган.

Бошқарма тасарруфидаги гидроузеллар, каналлар қирғоқларига ҳамда сувчилар уйи атрофларига бугунгача 10 минг 100 туп мевали ва манзарали кўчатлар ўтқазилди.

Кўчат экиш ишлари қизғин давом эттирилмоқда.

🌱Ушбу эзгу тадбирларга сиз ҳам ўз ҳиссангизни қўшинг.

🌱 Аму-Қашқадарё ИТҲБ ахборот хизмати


https://t.iss.one/AmuQashqadaryoITHB
#Зарбдор_10_кунлик

🌱Наманган вилояти Сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси ходимлари “Зарбдор ўн кунлик” доирасида сув омборлари ҳудудига 17 минг туп дарахт кўчатлари экишни режалаштиришган.

🌱Шу кунгача 15 минг туп кўчат экиб бўлинди.

🌱Вазирлик топшириғига кўра, 13 минг 700 та терак қаламчалари тайёрланиб, ерга қадалди.

🌱Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, ёрдамчи хўжалик участкаларига экин экиш ва парваришлаш ишлари давом эттирилмоқда.
#НАВОИЙ
#Яшил_макон
#Зарбдор_10_кунлик

КОНИМЕХ 1 НАСОС СТАНЦИЯСИДА ЯШИЛ БОҒ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Қуйи Зарафшон ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси тасарруфидаги насос станцияларида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси асосида баҳорги кўчат экиш ишлари давом этмоқда.

“Конимех- 1” насос станциясида 1 гектар ер майдони ободонлаштириб, ишчи-ходимлар томонидан 1200 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Шунингдек, ишчи-ходимлар томонидан насос станцияси атрофидаги барча бўш турган ер майдонларига 450 туп гужум, 350 туп арча ва 200 туп тут кўчатларини ўтқазишди.

Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

https://t.iss.one/QuyiZarafshonITHB
Forwarded from Amu-Qashqadaryo ITHB
#Зарбдор_10_кунлик

«ЧИМҚЎРҒОН»  СУВ ОМБОРИДА ИШЛАР ҚИЗҒИН

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида эълон қилинган “Зарбдор 10 кунлик” да  “Чимқўрғон”  сув омбори ходимлари ҳам  ҳам фаол  иштирок этмоқда.

 Улар томонидан сув омборга туташ ҳудудларга бугунгача 11 мингдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Шунингдек, ходимлар томонидан маъмурий бино атрофи ва ички ҳудудлари тартибга келтирилди, тўғон атрофи бегона ўтлардан тозаланиб, кўчатлар, гуллар ўтқазилди ҳамда дов-дарахтларни бўталаш ва бўяш ишлари амалга оширилди.

Ушбу эзгу тадбирларга сиз ҳам ўз ҳиссангизни қўшинг.

https://t.iss.one/AmuQashqadaryoITHB
Forwarded from Amu-Qashqadaryo ITHB
#Зарбдор_10_кунлик

КЎКДАЛАДА КАНАЛЛАР БЎЙЛАРИ ЯШИЛЛИККА БУРКАНАДИ

Кўкдала туман  “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси ходимлари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсумида  кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Жумладан, туманидаги хўжаликлараро ҳамда ички каналлар атрофига бугунгача 55 минг 300 туп мевали ва манзарали кўчатлар экилиб, “Яшил макон” эко платформасига киритилиши таъминланди.

Шунингдек, “Наврўз” сувчилар уйида боғ ташкил этилиб 200 туп мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

-Жорий йилда давлат бюджети ҳисобидан  “Умакай” каналининг 4,3 км қисми, “Араббанди”  каналининг 14,5 километри  бетонлаштирилмоқда, - дейди - Кўкдала туман  “Сув етказиб бериш хизмати”  ДМ директори  Маъруфжон Ахмедов. - 40 нафар жамоамиз билан мазкур каналларниниг муҳофаза майдонидан 2 гектардан ер тайёрлаб, 2 минг тупдан тол, тут кўчатларини ўтқаздик. Кўчат экиш ишларини давом эттириб, каналларимиз атрофини кўкаламзорлаштириш ишларига ўз ҳиссамизни қўшамиз.

https://t.iss.one/AmuQashqadaryoITHB
Forwarded from Amu-Qashqadaryo ITHB
#Зарбдор_10_кунлик

ҚАШҚАДАРЁЛИК СУВЧИЛАР ТОМОНИДАН БУГУН 70 МИНГДАН ОРТИҚ КЎЧАТЛАР ЭКИЛДИ


Давлатимиз раҳбари томонидан 29 март куни ўтказилган видеоселектордаги топшириқларига кўра, «Яшил Макон» умуммиллий лойиҳаси асосида Сув хўжалигида “ Зарбдор 10 кунлик” эълон қилинди.

Шунга кўра Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва унинг тизим ташкилотлари томонидан вилоятдаги сув хўжалиги объектларида, канал, ариқ, коллектор ёқаларида, сув омборлари ҳудудларида 385 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш белгиланди.

Ушбу акцияда сув хўжалиги ходимлари фаол иштирок этиб, “яшил белбоғлар” ташкил этишга ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Ирригаторлар томонидан бугунгача 152,23 километр ариқ ва каналлар атрофига ҳамда сув омборлар ва насос станциялар атрофидаги 15,3 гектар майдонларга 315 минг туп кўчатлар ўтқазилди.

Бугун катта ҳашар ташкил этилди. Ушбу ҳашарда вилоятдаги сув хўжалиги тизим ташкилотларининг мингдан ортиқ ходимлари иштирок этиб, 70 мингдан ортиқ кўчатлар ўтқазилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Зарбдор_10_кунлик

"Зарбдор ўн кунлик"да 5 млн туп дарахт кўчатлари экилди, деб интервью берди вазирлик бош мутахассиси Хуршид Хамраев.
Forwarded from Amu-Qashqadaryo ITHB
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Зарбдор_10_кунлик

Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва унинг тизим ташкилотлари томонидан "Зарбдор 10 кунлик" да вилоятдаги сув хўжалиги объектларига, канал, ариқ, коллектор ёқаларига, сув омборлари ҳудудларига 385 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

https://t.iss.one/AmuQashqadaryoITHB