Бухоро вилояти
Мутахассислар билим ва тажриба алмашдилар
Бухоро вилоятидаги Сувчилар мактабида «Сув тежовчи суғориш тизимларидан самарали фойдаланишни ташкил қилишга кўмаклашиш» мавзусида навбатдаги ўқув семинари бўлиб ўтди.
Унда Аму Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси, туманлардаги «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари мутахассислари, кластер корхоналари ҳамда фермер ҳўжаликлари вакиллари иштирок этишди.
Тадбирнинг амалий қисми вилоят Сувчилар мактабининг кўргазмали участкасида ташкил этилди. Тадбир иштирокчиларига сув тежовчи суғориш тизимларининг афзалликлари, иқтисодий жиҳатдан самарадорлиги таҳлилий натижалар асосида, амалий тарзда тушунтириб берилди. Шу ернинг ўзида тадбир иштирокчиларининг мазкур технологияни ўрнатишдан тортиб, ундан фойдаланиш, сервис хизмати кўрсатиш, тўловларни тўлаш жараёнларигача бўлган саволларига батафсил жавоб берилди.
Тадбирнинг назарий қисми эса вилоят Сувчилар мактабининг ўқув залида давом этди. Унда тингловчиларга тадбир ташкилотчилари томонидан Сув тежовчи суғориш тизимларини ишлатиш ва техник қаровини амалга ошириш, экинларни мавсум давомида суғоришларни метеостанциялар маълумотлари асосида ўтказиш, сув тежовчи суғориш тизимларини мувоффақиятли қўллаш, сув тежовчи суғориш тизимларини қўллашнинг иқтисодий самарали каби мавзуларда маърузалар қилинди.
Очиқ мулоқот тарзда бўлиб ўтган ўқув семинарида сув ҳўжалиги мутахассислари, кластер корхоналари ва фермерлар томонидан сув тежовчи суғориш тизимларидан фойдаланиш жараёнида юзага келаётган муаммолар ўртага ташланди ҳамда уларга ҳамжиҳатликда ечим изланди. Соҳанинг етук мутахассислари томонидан тингловчиларга зарур маслаҳат ва тегишли тавсиялар берилди.
Бир сўз билан айтганда, бўлиб ўтган амалий ўқув семинари сув тизими мутахассислари ҳамда сув истеъмолчилари учун билим ва кўникмаларни кенгайтириш учун мулоқот майдони вазифасини ўтади.
Аму Бухоро ИТҲБ матбуот хизмати

ОЛИС ҲУДУДДА МЕҲНАТ ҚИЛАЁТГАН СУВ НАЗОРАТЧИЛАРИ ВА МИРОБЛАР ВЕЛОСИПЕДЛИ БЎЛДИ
Жарқўрғон туманининг жами экин майдонлари 27,6 минг гектардан иборат. Туманда 12 та ҳудуд бўлиб, туман «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ ирригаторлари фермер ва деҳқон хўжаликлари, кластер ташкилотлари далалари ҳамда аҳоли томорқаларини етарли обиҳаёт билан таъминлаш йўлида ҳормай-толмай меҳнат қилаяпти.
Охирги йилларда сув хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли ДМларнинг хазинасига маблағ туша бошлади. Бу эса ДМлар балансидаги суғориш тармоқларини таъмирлаш, бетонлаш, улардаги гидротехник иншоотларни созлаш, шунингдек, соҳада меҳнат қилаётган сувчиларни қўшимча рағбатлантириш ва мукофотлашга имконият яратмоқда.
Президентимизнинг ўтган йил 5 январдаги ПҚ-5- сонли қарорига кўра, истеъмолчиларга етказиб берилган сув учун давлат бюджетига ундириладиган солиқ тушумларининг 40 фоизи ДМлар ихтиёрида қолдирилиши натижасида хазинага тушадиган маблағ ҳисобига ДМ ирригаторлари, канал бошлиқлари, илғор мироб ва сув назоратчилари қўшимча мукофотланмоқда.
Куни-кеча Жарқўрғон тумани "Сув етказиб бериш хизмати" ДМ раҳбарлари туманнинг олис ҳудудларида сув назоратчиси ҳамда мироб бўлиб ишлаётган ходимларнинг 10 нафарига велосипед совға қилди.
Тадбирда сув хўжалиги вазирлиги вакили Шавкат Исроилов ҳамда Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти Сурхондарё минтақавий маркази директори Ойбек Ғуломов ҳамда туман қишлоқ хўжалик бўлими вакиллари иштирок этди.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати

- Соҳада меҳнат қилаётганимга 20 йилдан ошди, - дейди тумандаги Н.Боймуродов номли ҳудуд бош мироби Холиёр Қулматов. - Охирги ўн йиллар ирригация бўлимлари иқтисодий жиҳатдан анча қийналганди. Ирригация бўлимлари замирида ташкил қилинган ДМларда эндиликда имконият анча кенг. Агар истеъмолчилар даласига етарлича обиҳаёт етказиб берилса ва бошқа хизматлар кўрсатилса, насиб бўлса яқин орада ДМдан бой ташкилот бўлмайди. Дастлабки йилиёқ натижалар ойдинлашмоқда: ДМ хазинасида маблағ борлиги учун биз мироб ва назоратчиларни бугун раҳбарият велосипед билан тақдирлади. Яхши ишлайверсак, рағбатлантириш ва мукофотлаш давом этишига умид қиламиз.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эгилувчан қувурнинг фойдаси
Андижон вилояти Андижон тумани
Андижон вилояти Андижон тумани
Самарқанд вилояти
СУВЧИЛАР МАЛАКАСИ ОШИРИЛМОҚДА
Самарқанд вилоятидаги “Сувчилар мактаби”да “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасасида фаолият юритаётган мутахассислар учун навбатдаги ўқув-амалий семинар ташкил этилди.
“Сув тежовчи суғориш тизимларидан самарали фойдаланишни ташкил қилишга кўмаклашиш” мавзусига бағишланган мазкур тадбирда Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси масъуллари, вилоятнинг барча туманларидан келган сув мутахассислари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.
Семинар якунида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарори ижросига оид савол-жавоб ўтказилди. Қатнашчиларни қизиқтирган саволларга Зарафшон ИТҲБ бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳамда туман “Сув етказиб бериш хизмати” раҳбари томонидан амалий мисоллар асосида жавоблар берилди.
Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

— Суғоришда ҳар бир томчи сув муҳим. Бундай ўқувлар амалиётда жуда қўл келади. Масалан, томчилатиб суғориш тизими ёрдамида фермерларимиз сувдан тежабгина қолмай, ҳосилдорликни ҳам ошира олади, — дейди Каттақўрғон туман “Сув етказиб бериш хизмати” мутахассиси У.Очилов. — Энг муҳими, бу каби технологияларни жойларда қандай тарғиб қилиш, қандай ташкил этиш бўйича аниқ йўналишларга эга бўлдик.
Семинар якунида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарори ижросига оид савол-жавоб ўтказилди. Қатнашчиларни қизиқтирган саволларга Зарафшон ИТҲБ бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳамда туман “Сув етказиб бериш хизмати” раҳбари томонидан амалий мисоллар асосида жавоблар берилди.
Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати
ҒАЛЛАДАН БЎШАГАН МАЙДОНДА ПАРВАРИШЛАНАЁТГАН ТАКРОРИЙ ЭКИН ЭГИЛУВЧАН ҚУВУРЛАР БИЛАН СУҒОРИЛМОҚДА
Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида заминдан самарали фойдаланган ҳолда озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш асосий вазифалардан бири сифатида белгиланди. Анъанага кўра, сурхондарёлик деҳқонлар, томорқа ер эгалари ҳамда деҳқон хўжаликлари бу йил ҳам ғалла ва бошқа эртачи экинларидан бўшаган ерларига кам сув талаб қиладиган мош, дуккакли экинлар, ерёнғоқ, дон учун маккажўхори етиштирмоқда. Ёзнинг охирига келиб сув бироз камайишини инобатга олган деҳқонларнинг кўпчилиги такрорий экинларини тежамкор технологиялар асосида суғормоқда.
Жарқўрғон тумани «Жайронхона» ҳудудидаги ерларда деҳқончилик қилаётган «Жарқўрғонлик Жамшид» фермер хўжалиги аъзолари аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш мақсадида ғалладан бўшаган 17 гектар майдонда ерёнғоқ ва бошқа турдаги дуккакли экинларнинг кам сув талаб қиладиган тезпишар уруғини эккан. Азаматлар такрорий экинларини эгилувчан қувурлар ёрдамида суғормоқда.
Жарқўрғон тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ мутахассислари фермер хўжалиги даласида уюштирган семинарда ҳудуддаги фермер хўжалиги вакиллари, қизиқувчи аҳоли, туман қишлоқ хўжалиги ходимлари иштирок этди. Семинарда сув хўжалиги вазирлиги мутахассислари қатнашиб, йиғилганларга тежамкор технологияларнинг афзалликлари, уларнинг самараси, ўғит, ишчи кучидан кам фойдаланиш, тежовчи технологияни жорий этган деҳқонларга сув солиғидан бериладиган имтиёзлар ҳақида батафсил тушунча бериб ўтишди.
Семинар жараёнида фермер хўжалиги раҳбари Муҳиддин Остонақулов келгусида барча экин майдонларига тежамкор технологияни жорий қилиши ҳақида сўзлаб, бошқа фермерларга ҳам сувни иқтисод қилиш учун томчилатиб, ёмғирлатиб суғориш технологияларни йўллаш ҳамда эгилувчан қувурлардан фойдаланишни тавсия этди.

👍1
Наманган вилояти
Поп туманидаги “Тўда-2” насос станциясида навбатдаги семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Поп тумани ҳокими Ғ.С. Муродхўжаев, ҳоким ўринбосари И. Ахмадалиев, Насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи ўринбосари М. Отамирзаев, меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича бош муҳандис О. Абдухакимов, бошқарманинг масъул бўлим раҳбарлари иштирок этдилар.
Ишчи ходимларга меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича кўрсатмалар берилди ва махсус дафтарларга қайд этилди.
Вазирлик томонидан белгиланган 20 бандли техник талаблар ҳар бир бўлим кесимида тушунтирилди, уларнинг ижроси қатъий назоратда экани таъкидланди.
Бўлим раҳбарларига ёнғин хавфсизлигига риоя қилиш ва қўл бола иситиш мосламаларидан фойдаланмаслик юзасидан кўрсатмалар берилди.
Норин-Сирдарё ИТҲБ матбуот хизмати

Сирдарё вилояти
Ховос тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси сув назоратчиларига электроскутер ва планшетлар топширилди.
Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Нуркамол Отақуловнинг айтишича, Ховос вилоятдаги сувчиларига электроскутер ва планшетлар тарқатилган бешинчи туман бўлди.

👍4