O’zbekiston milliy pedagogika universiteti | Rasmiy kanali
8.18K subscribers
13.1K photos
1.2K videos
157 files
3.43K links
Download Telegram
Forwarded from Edu.uz
#Қонунчилик_янгиликлари

Ўзини ўзи молиялаштиришга ўтадиган ОТМлар рўйхати тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 декабрда «Олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш тўғрисида»ги 967-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан қуйидаги 10 та олий таълим муассасаси тажриба-синов тариқасида ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтади:

1️⃣ Самарқанд давлат чет тиллари институти
2️⃣ Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
3️⃣ Тошкент давлат юридик университети
4️⃣ Тошкент давлат иқтисодиёт университети
5️⃣ Тошкент молия институти
6️⃣ Тошкент давлат шарқшунослик институти
7️⃣ Тошкент фармацевтика инситути
8️⃣ Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
9️⃣ Урганч давлат университети
🔟 Тошкент темир йўл муҳандислари институти

Мазкур ОТМларнинг илмий педагогик салоҳияти юқорилиги, молиявий фаолиятининг барқарорлиги, моддий-техника базаси етарли даражадалиги, таълим хизматлари бозорида мазкур мутахассисликларга талаб юқорилиги инобатга олинган.

Қарорга кўра, ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтаётган ОТМда тўлов-контракти асосида таълим олаётган талабаларнинг контракт тўлаш муддатлари томонлар келишувига кўра шартнома асосида белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлда қабул қилинган ПҚ-4391-сонли Қарори билан 2020 йилдан бошлаб таълим хизматлари бозорида ОТМларининг айрим бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига талаб юқорилиги ва молиявий барқарорлигини инобатга олиб, уларни босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтиш белгиланган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Қонунчилик_янгиликлари

Фармацевтика техник университети ташкил этилади

“Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори эълон қилинди.

Қарор билан Тошкент вилояти Қибрай туманида “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш таклифи қабул қилинди.

Кластер Фармацевтика техник университети ҳамда ишлаб чиқариш майдонларидан иборат саноат зонасини қамраб олади.

Фармацевтика техник университети қуйидагилардан таркиб топади:

👉 илмий-тадқиқот марказлари ва лабораториялар;
👉 ўқув-илмий лабораториялари ва виварийлар;
👉 фармакопея маркази;
👉 меҳмонхонага эга симпозиумлар маркази;
👉 талабалар, ўқитувчилар ва чет эллик ходимлар учун турар жой;
👉 спорт-соғломлаштириш мажмуаси, сув ҳавзаси ва стадион.

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт жамғармаси (EDCF) линиялари бўйича Корея Республикаси Ҳукуматининг узоқ муддатли имтиёзли кредитларини жалб қилиш орқали ўз инфратузилмасига эга бўлган Университетни ташкил этиш тўғрисида дастлабки келишувга эришилган.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника ишлаб чиқариш, косметология, тармоқ ва бизнесни бошқариш соҳаларида халқаро таълим стандартларига мувофиқ малакали кадрлар тайёрлаш ва бошқалар Фармацевтика техник университетининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йил 15 ноябрь куни бўлиб ўган йиғилишда Тошкент вилоятининг Қибрай туманида фармацевтика соҳасидаги нуфузли олий таълим даргоҳи филиалини ташкил қилиш вазифаси қўйилган эди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
ПФ-60.pdf
11.7 MB
#Қонунчилик_янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони тасдиқланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍6🔥2
Forwarded from Edu.uz
#Қонунчилик_янгиликлари

⚡️Педагогика соҳасида 8 та институт ва 2 та университет ташкил этилди

🔰Президентнинг "Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш
чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2022
йил 21 июндаги ПҚ–289-сон қарори қабул қилинди.

➡️Унга кўра:

Урганч давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Урганч давлат педагогика институти;
Наманган давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Наманган давлат педагогика институти;
Гулистон давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Гулистон давлат педагогика институти;
Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти негизида Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти;
Андижон давлат университетининг Педагогика институти негизида Андижон давлат педагогика институти;
Бухоро давлат университетининг Педагогика институти негизида Бухоро давлат педагогика институти;
Термиз давлат университетининг Педагогика институти негизида Термиз давлат педагогика институти;
Қарши давлат университетининг Педагогика институти негизида Шаҳрисабз давлат педагогика институти;
Чирчиқ давлат педагогика институти негизида Чирчиқ давлат педагогика университети;
Жиззах давлат педагогика институти негизида Жиззах давлат педагогика университети ташкил этилади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
👍14😱3