Forwarded from Edu.uz
#Қонунчилик_янгиликлар
Тошкент давлат педагогика университетига молиявий ва академик мустақиллик берилади
🔰 “Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–290, 21.06.2022 й.) қабул қилинди.
📌 Қарорга кўра, 2023 йилдан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига академик, ташкилий ва молиявий мустақиллик берилади.
❗️2024/2025 ўқув йилида тажриба-синов тариқасида Университетнинг педагогика таълим йўналишларига қабул жараёнлари икки босқичда — дастлабки имтиҳон ва кириш тест синовлари орқали амалга оширилади.
▪️Бунда:
➖ дастлабки имтиҳон ва кириш тест синовлари ДТМ томонидан ўтказилади;
➖ дастлабки имтиҳон доирасида абитуриентларнинг педагогик касбга мойиллиги ўрганилади;
➖ кириш тест синовларида қатнашишга фақат дастлабки имтиҳондан муваффақиятли ўтган абитуриентларга рухсат этилади.
➡️ 2024 йил 1 январга қадар:
🔹Университет фаолиятида “Олий таълим жараёнларини бошқариш” ахборот тизимини тўлиқ жорий этилади;
🔸Университетнинг илмий журналини Scopus, Web of Science ёки бошқа халқаро маълумотлар базаларига киритилади.
🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube