Surxondaryo viloyati soliq boshqarmasi
1.18K subscribers
8.61K photos
2.61K videos
98 files
7.46K links
Download Telegram
#расмий_ахборот

Хизмат кўрсатиш – бизнинг диққат марказимизда

2021 йил 11 январь куни Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизматига пойтахтимиздаги давлат солиқ инспекцияларининг биридаги хизматдан норози бўлган фуқаро М.Р.дан шикоят келиб тушди. У олий таълим учун контракт тўланганидан сўнг, солиқ имтиёзларини қўллаган ҳолда, жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация топширишни мақсад қилди.

Aммо декларацияни тўлдириш учун ДСИга ташриф буюрганда, электрон тизимдаги техник носозликлар сабабли узоқ навбатга ва фуқароларга хизмат кўрсатиш сифатининг етарли даражада эмаслигига дуч келди.

Ушбу ҳолат ДСҚ раҳбарияти томонидан дарҳол назоратга олинди. Масъул ходимларга нисбатан тегишли интизомий чоралар кўрилди.

Ҳозирда муаммолар бартараф этилган ҳолда жами йиллик даромадлар тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш учун маълумотлар базаси узлуксиз ишламоқда. Фуқаролар учун етарли даражада хизмат кўрсатиш имконияти яратиб берилди.

Aгар сиз давлат солиқ инспекцияларида хизмат кўрсатиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келсангиз, мурожаатларингизни @DSQ_Pressa аккаунти орқали юборишингизни сўраймиз.

ДСҚ Матбуот хизмати

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram