Surxondaryo viloyati soliq boshqarmasi
1.13K subscribers
7.42K photos
2.32K videos
88 files
6.65K links
Download Telegram
#Расмий_муносабат

⚡️ Ҳар қандай қонунбузилиш ҳолати учун жазо муқаррар

Давлат солиқ қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади:
“Zarafshon Golden Group” МЧЖ таркибидаги бир неча субъектлар онгли равишда бюджетга тўланиши лозим бўлган маблағларни тўлашдан бош тортишга уринган.

Батафсил 👉 https://soliq.uz/press-services/news/show/har-qanday-qonunbuzilish-holati-uchun-zhazo-muqarrar

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Расмий_муносабат
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Меҳнат муҳожирлари: мажбурият эмас янги имконият

📌 Президентимизнинг ПҚ-4829-сонли қарорига мувофиқ 2021 йил 1 январдан бошлаб хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлар ўзини ўзи банд қилган шахсларга тенглаштирилгани сабабли, интернет тармоқларида меҳнат муҳожирлари учун солиқ жорий этилаётганлиги тўғрисида нотўғри маълумотлар тарқалмоқда.

👉 Ушбу хабарлар юзасидан Давлат солиқ қўмитаси ўз муносабатини билдиради. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 369-моддасига мувофиқ ўзини ўзи банд қилган шахслар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилади.

❗️Ўзини ўзи банд қилган шахслар ўзига пенсия ҳисобланиши ва иш стажига эга бўлиши учун Пенсия жамғармасига ИХТИЁРИЙ РАВИШДА ижтимоий солиқ тўлаши мумкин, бу 2020 йил учун энг камида БҲМнинг 50% миқдорида белгиланган, бу ҳозирги вақтда 111 500 сўмни ташкил этади.

📎 Шу билан бирга, агар чет элда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар Ўзбекистонда пенсия ва иш стажига эҳтиёж сезмаса, унда Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўлашнинг ҳожати йўқ.

Ушбу чора меҳнат муҳожирларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, келажакда уларни моддий ҳимоя қилиш кафолати бўлиб хизмат қилади.

ДСҚ Матбуот хизмати

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#расмий_муносабат
#солиқ_кодекси

ДСҚ изоҳи:👩🏻‍🎓👨🏻‍🎓контракт тўловларига жорий этилган солиқ имтиёзлари

❇️Ижтимоий тармоқларда олий ўқув юртларида таълим олиш учун контракт тўловига йўналтирилган даромадларга жорий этилган солиқ имтиёзлари борасида тушунмовчиликлар юзага келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

🎙Ушбу ҳолат юзасидан Давлат солиқ қўмитаси ўз муносабатини билдиради.

📘Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандида жисмоний шахсларнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларидан ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзанди ёки эри (хотини)нинг таълим олиши учун йўналтирилган қисми даромад солиғидан озод этилиши белгиланган.

Солиқ имтиёзлари Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтирилган маблағларнинг, шу жумладан, таълим кредити ва у бўйича ҳисобланган фоизларни қайтариш учун йўналтирилган маблағларнинг қуйидаги қисмлари бўйича қўлланилади:

👉 солиқ тўловчининг ёшидан қатъи назар ўзининг таълим олиши учун йўналтирилган маблағлар;
👉 солиқ тўловчининг йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандининг таълим олиши учун йўналтирилган маблағлар;
👉 солиқ тўловчининг йигирма олти ёшга тўлмаган турмуш ўртоғининг таълим олиши учун йўналтирилган маблағлар.

Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси аввал ҳам бир неча бор тушунтиришлар бериб ўтган эди:

🌐https://t.iss.one/soliqnews/4859
🌐https://t.iss.one/soliqnews/3207
🌐https://t.iss.one/soliqnews/4645

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#расмий_муносабат

Солиқ органлари тизимида мажбурий обуна йўқ

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида солиқ органлари ходимлари тадбиркорлардан “Солиқчи минбари” газетасига обуна бўлишни талаб этаётгани ҳақида маълумотлар тарқалди.

Давлат солиқ қўмитаси солиқ тўловчилардан турли хил босма нашрларга обуна бўлишни талаб қилиш ҳолатларига йўл қўйилмаслигини маълум қилади. Бу айни пайтда солиқ хизмати органларида олиб борилаётган ислоҳотларга зид бўлган, қўпол ва йўл қўйиб бўлмас ҳолат.

Aгар солиқ хизмати органлари ходимлари Сиздан юқоридаги ёки бошқа босма нашрга обуна бўлишни талаб қилса, ДСҚ билан қайта алоқа учун https://t.iss.one/DSQ_Pressa аккаунтига дарҳол хабар юборинг.

Шунингдек, Call-маркази – 📞1198 ёки “Ишонч телефони” – 📞71-244-98-98 га ҳам мурожаат қилишингиз мумкин.

Бу каби фактлар тасдиқланган тақдирда, ушбу ҳолатларга йўл қўйган ходимларга нисбатан тегишли чоралар қўлланилади.

ДСҚ Матбуот хизмати

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#расмий_муносабат

Барқарор ўсиш омиллари таъминланмоқда

Давлат солиқ қўмитаси хуфиёна иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган тадбирлар солиқ тушумларини камайишига олиб келаётганлиги тўғрисида айрим оммавий ахборот воситаларида тарқалаётган солиқ маслаҳатчиларининг хулосалари асоссиз ва ноўрин эканлигини маълум қилади.

Янги солиқ концепцияси доирасидаги ислоҳотлар солиқ тўловчилар учун қулай ва молиявий жиҳатдан манфаатли эканлигини кўрсатмоқда.

👉 Батафсил

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#расмий_муносабат

Давлат солиқ қўмитаси Раиси Шерзод Кудбиев ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан муносабат билдирди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram