Surxondaryo viloyati soliq boshqarmasi
1.13K subscribers
7.42K photos
2.32K videos
88 files
6.65K links
Download Telegram
#Биласизми

СТИР рақамингизни аниқлаш зарур бўлиб қолдими

Бунинг ечими осон❗️

📱 Мобиль телефонингиз ёрдамида Давлат солиқ қўмитасининг @uzsoliq_bot телеграм ботига киринг ва асосий менюдан "СТИРингизни аниқланг" тугмасини босинг;

🤳 Паспорт серияси ва рақамини киритинг (намуна: AA1234567);

🤳 Туғилган санангизни киритинг (намуна: 27.12.1992)

Саноқли сонияда СТИР рақамингизни билиб олинг ва PDF форматида QR кодли гувоҳнома файлини юклаб олинг.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#биласизми

⚡️Тадбиркорлик субъектлари онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтган тақдирда:

👉 уларга нисбатан амалдаги фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини ишлатиш, кассир-операциячи томонидан назорат-касса дафтарини юритиш ҳамда иш куни охирида ҳар бир назорат-касса машинаси бўйича кунлик ҳисоботни чиқариб олиш мажбуриятлари бекор қилинади;

👉 кунлик ўртача нақд пул тушуми миқдоридан қатъи назар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топшириш ҳуқуқига эга бўлади;

👉 уларга ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки ягона солиқ тўлови ёхуд қатъий белгиланган солиқ суммасини онлайн-НКМни 2021 йил 1 январга қадар давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга қўйиш шарти билан, унинг ҳар бирини харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар суммасига, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан ошмаган миқдорда камайтириш ҳуқуқи берилади;

👉 виртуал касса дастурий маҳсулотининг асос қисми (базаси) уларга Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан бепул берилади.

Тelegram
| Facebook | web-sayt| Youtube
#биласизми

⚡️ Солиқ қарзи қуйидаги ҳолларда ундирилиши умидсиз, деб эътироф этилади:

👨🏻🧑🏻 жисмоний шахсларда:

👉 якка тартибдаги тадбиркор банкрот деб эътироф этилганда – қарздорнинг мол-мулки етарли эмаслиги сабабли солиқ қарзи (унинг қисми) узилмай қолганда;

👉 жисмоний шахс вафот этганда ёки вафот этган деб эълон қилинганда – унинг мол-мулки етарли эмаслиги сабабли, шу жумладан мерос давлат мулкига ўтганда, унинг солиқ қарзи узилмай қолганда;

👉 вафот этган жисмоний шахснинг меросхўри бўлмаганда ёки меросхўр мерос олиш ҳуқуқидан воз кечганда.

🏢 Юридик шахсларда:

👉 юридик шахс тугатилганда – юридик шахснинг мол-мулки етарли эмаслиги ва (ёки) шу юридик шахснинг муассислари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ва тартибда унинг солиқ қарзи (Солиқ кодексининг 91-моддасида назарда тутилган тартибда) узилмай қолганда;

👉 солиқ органи солиқ қарзини ундиришнинг белгиланган муддати ўтиши муносабати билан уни ундириш имкониятини йўқотганлиги ёки солиқ қарзини ундириш тўғрисида ариза беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклашни рад этганлиги тўғрисида суд қарори чиққанда;

👉 чет эл юридик шахси солиқ органидан ҳисобдан чиқарилганда, доимий муассасанинг мол-мулки етарли эмаслиги ва Ўзбекистон норезиденти бўлган юридик шахс томонидан тўлаш имконсизлиги сабабли солиқ қарзи тўланмаганда.

⚙️ Солиқ органи қарори билан ундирилиши умидсиз деб эътироф этилганлиги сабабли ҳисобидан чиқарилган солиқ қарзи чет эл юридик шахси қайтадан ҳисобга қўйилганда ёки фаолиятини тиклаганда унинг солиқ қарзи ҳам қайта тикланади.

‼️ Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқаришда ортиқча тўловларга йўл қўйилмайди.
✔️ Шунингдек, жисмоний шахснинг умидсиз, деб топилган ёки ундируви меросхўрга қаратилган солиқ қарзига ҳисобланган пеня ва жарималар ҳам ундирилиши умидсиз деб эътироф этилади ва ҳисобдан чиқарилади.


Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#Биласизми

♻️ Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар деб қуйидагилар эътироф этилади:

солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади бир миллиард сўмдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари;

солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади юз миллион сўмдан ошган, лекин бир миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар.

🗓 Солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисобида турган жойидаги солиқ органига қуйидаги муддатларда тақдим этилади:

✔️ҳисобот даври якунлари бўйича — ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15 кунидан кечиктирмай;

✔️ солиқ даври якунлари бўйича — солиқ давридан кейинги даврнинг 15 февралидан кечиктирмай.

💳 Ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича солиқни тўлаш тегишли ҳисобот (солиқ) даври учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай амалга оширилади.

📊 Турли солиқ солиш объектлари ва (ёки) солиқ ставкалари белгиланган бир неча фаолият тури билан шуғулланадиган солиқ тўловчилар 🏥🛒фаолият турлари бўйича

🧮 алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши


💳 белгиланган ставкалар бўйича солиқ тўлаши шарт.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#биласизми

🏠🏢Якка тартибдаги уй-жойнинг ёки кўп қаватли уйдаги хонадоннинг қиймати 300 миллион сўмдан ошмаса ҳамда у дастлабки бадалнинг ва (ёки) ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун бюджетдан ажратилган субсидияларни ҳисобга олган ҳолда олинган бўлса олинган ипотека кредитларини ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни солиқ даври давомида жами 15 миллион сўмгача бўлган миқдорда қоплашга йўналтириладиган солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди (Солиқ кодекси, 378-модда).

Кредит иш ҳақи ҳисобидан қопланганда, йўналтирилган иш ҳақидан даромад солиғи ушланмайди.


♻️Агар кредитни нақд пулда тўласангиз, унда йил якунлангандан кейин доимий яшаш жойидаги солиқ органига декларация топширган ҳолда даромад солиғини қайтариб олишингиз мумкин.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#биласизми

Фойдаланилмаётган объектларга мол-мулк ва ер солиғи оширилган ставкада қўлланилади

Муддатида тугалланмаган қурилиш объектлари, бўш бино, яшаш учун мўлжалланмаган иншоот, ишлаб чиқариш майдонларининг 50 %дан кўпроғидан фойдаланилмаган бўлса, бўш турган объект ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдони сифатида эътироф этилади.

Бундай объектлар мулкдорига мол-мулк ва ер солиғи ўрнатилган ставкага нисбатан оширилган ставкада ҳисобланади.
Бунда:
3 ойга қадар
2 баравар;
3 ойдан сўнг
5 баравар;
6 ойдан сўнг
10 баравар;
12-ойдан бошлаб келгуси ҳар 12 ойда охирги ошириб қўлланилган миқдорнинг 2 бараварида ҳисобланади.

🔁Фойдаланилмаётган объект ишга туширилганда таъсирчан механизм натижасида охирги 12 ой учун ҳисобланган солиқ суммаси мулкдорга қайтарилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram