👍👌😎🫡
Диққат фейк, фирибгарлардан огоҳ бўлинг!
⏺Ҳозирги кунда фирибгарларнинг интернет тармоғидан сохта телефон рақамлари орқали фуқароларга қўнғироқ қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бунда фирибгарлар Марказий банк ходими сифатида ўзини таништириб, фуқароларнинг ишончига киришга уринмоқда.
⏺Бундан ташқари, фирибгарлар Telegram мессенжерида Марказий банк номидан сохта ҳужжатлар жўнатиб, фуқароларнинг банк карталарига оид маълумотларини қўлга киритиш орқали банк картасидаги пул маблағларини ўзлаштирмоқда.
❗️Марказий банк бу каби хабарларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилади ва уларга ишонмасликка чорлайди.
#firibgarlik #feyk
🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin