#Timbilding #yashil_makon
Adliyadan ming ko‘chat🌿🌲
Ehtimol, daraxtlar kislorod ishlab chiqarishi haqida eshitgandirsiz, lekin bir daraxt qancha kislorod ishlab chiqarishi haqida qiziqib ko`rganmisiz?
Daraxt tomonidan ishlab chiqariladigan kislorodning miqdori daraxtning turi, yoshi, sog'lig'i va atrof-muhitinining holati kabi bir necha omillarga bog'liq.
Internetdagi ochiq ma'lumotlarga tayanadigan bo`lsak o'rtacha kattalikdagi 2 ta daraxt yiliga to'rt kishilik oilani yetarli kislorod bilan ta'minlar ekan.
Biz ham jamoamiz bilan yer yuzi yashil makonga aylanishiga o‘z hissamizni qo‘shdik🍁🍃

#Timbilding #Adliya #FHDY
Адлияча тимбилдинг
Адлия вазирлиги Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ФҲДЁ органлари ходимлари учун психологик тренинг ташкил этди.
Тренингда соҳа ходимларинмнг касбий малакасини ошириш, руҳий-маънавий камолоти масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ўзаро тажриба алмашиш борасида суҳбатлар ташкил этилди, ФҲДЁ ходимларининг соҳани ривожлантириш бўйича таклифлари ҳам эшитилди.
Айтиб ўтиш жоизки, бу каби тимбилдинглар жамоада бирдамликни, ишончни мустаҳкамлаш, ўзаро мулоқотни кенгайтиришга кўмак беради...

#Adliyada_hashar #timbilding
🌿Адлия органлари ходимлари хайрли ишга ўз ҳиссасини қўшди
Ҳашар мамлакатимизнинг қадимги тарихга эга ва энг олижаноб миллий анъаналаридан биридир.
Мазкур анъаналарни давом эттирган ҳолда юртимизда 16-18 март — умумхалқ хайрия ҳашари куни деб белгиланди.
Бугун бутун мамлакатимиз бўйлаб "Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки" шиори остида Наврўз байрами арафасида ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашарида адлия органлари ходимлари ҳам фаол қатнашиб, ушбу хайрли ишга ўз ҳиссаларини қўшмоқда.
Вазирлик тизимидаги барча муассасалар, идоралар атрофи тозаланиб ободонлаштирилиб, кўкаламзорлаштирилмоқда. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахтларга шакл берилиб, турли хил кўчатлар экилди.
Жамоавий бирдамлик, ўзаро ҳамжиҳатлик, аҳилллик асосида ташкил этилган хайрли тадбирда бинолар ҳудуди, хизмат хоналари ҳам тозаланди.
Ўтказилаётган умумхалқ ҳашари юртимизни янада обод ва файзли бўлишига хизмат қилади.
Ободонлаштириш ишларида сизлар ҳам иштирок этинг!