#PR
ЎзЖОКУда бўлажак PR ходимлари билан учрашув😊
Уларнинг орасида таниш чеҳраларни кўриб хурсанд бўлдим.Саволлар ёмғиридан эса устозларим берган таълими, амалиётчи меттерларимиз тавсиялари соябон бўлди, десам адашмайман . ''...ундай бўлса нима қилардиз'', ''...бундай вазиятдачи'', ''йўқ тўхтаб туринг саволимни бериб олай,ҳали яна қачон келади'', ''Ахборот хизмати ходими журналистиканинг ҳамма йўналишини билиши шартми''...хуллас шунга ўхшаш саволлар кетма кетлигини узоқ давом эттириш мумкин. Улар билан бугун муҳокама марказида бўлиб турган қайноққина мавзулардан тортиб кириб чиқмаган соҳа эшикларимиз қолмади.Ҳар бири бўйича самимий фикр алмашдик. Эндигина 1 босқич талабалари учун соҳа тумандек куриниши табиий. Чунки бу йўналишга энди талаб ортмоқда. Аммо 4 йил давомида шу соҳани илмини сувдек симириб,амалиёт билан боғлаб ўрганишса улардан яхши мутахассислар етишиб чиқади. Кейинги информация яратувчилар авлоди шаклланади.
P.S. Расмдан ҳам кўриниб турибди.Аксарият бу соҳада ҳаётини боғлаган қизлар😊Демак, жамиятда,ахборот майдонида аёлларимиз фаоллиги ортмоқда. Барчасига омад тилайман! Уларга бугунги кундагидек ўзига бўлган ишонч, қатъийлик, шижоат тарк этмасин! Қаламлари фақат яхшилик ва холислик учун хизмат қилсин!

“Медиакоммуникация ва PR: янги технологиялар ва замонавий ёндошувлар” мавзуидаги республика миқёсида илмий-амалий конференция. П.С.Амалиёт ҳақида таклифларимиз билан қатнашдик)

Sevara Urinbayeva
Photo
Ҳар йили 200дан ошиқ талаба ахборот хизмати, PR йўналиши бўйича университетларни тамомлайди. Лекин ҳаммаси ҳам ўз йўналиши бўйича ишга жойлаша олмайди. Ўз соҳаси бўйича ишлаши учун нима қилиш керак, вакансиялар ҳақида қаердан маълумот оламиз, деб талабалар сўраб қолишди бир учрашувда.
🔎Мавжуд вакансиялар ҳақида ташкилотлар ўз манбаларида хабар бериши, АОКА тавсиясига кўра маълум бир ташкилотда Матбуот хизмати раҳбари бўлиб ишлаши мумкинлигини айтишга айтдиму, лекин кўп нарса амалиётга боғлиқлигини алоҳида тушунтирдим. Сабаби ўзимиз ҳам талаба бўлганмиз.Талабалик вақтида университет юборган жойларда амалиёт ўтадик, ризқимиз ўша жойларда экан бизни- бирга борган курсдошларимиз билан шартнома қилишди, ишониб проектлар беришди. Шу аснода ўқишни тугатганимизда иш жойимиз аниқ бўлган саноқли битирувчилардан эдик.
🔗Мулоқот пайти устозимиз-Дилором Файзиева билан бир зум 2006-2008 йилларни хотирладику, амалиётдан унумли фойдаланиши, ўз устида ишлаши, хорижий тилларни ўзлаштириши, ҳозир имкониятлар талайлиги, яхши мутахассис бўлса PR йўналишида ишлайман деган одамга иш топилишини айтдик. Ахборот хизмати ходимига зарур бўладиган билим ва кўникмалар, замонавий ёндашувлар, ишни ташкил этишдаги талаблар, уларнинг вазифалари нималардан иборатлигини тушунтирдик.
📌Журналистика ва матбуот хизмати алоҳида алоҳида институт эканлиги, ҳар иккисининг томорқаси бўлаклигини, лекин яхши журналист яхши матбуот хизмати ходими бўла олишини, бунинг учун назариядан ташқари амалиётдан хабардор бўлиши кераклигини айтдик.
Қизиқ савол-жавоблар орасида ўзим учун қайд этиб қўйган жавобларам бўлди)). Лекин улар кўтарган бандлик масаласидаги саволларга ечимни топишга ҳаракат қилиш керак!
#PR #Axborot_xizmati #jurnalistika #UzDJTU

👍6👎1🔥1
#мулоҳаза
Журналистика таълимида назария ва амалиёт муштараклиги
Бугун, 16 апрель куни Мазкур мавзуда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида республика илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.
Тадбир доирасида журналистика таълимида назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш, замонавий медиатаълимни такомиллаштириш бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди. Маъруза қилинган мавзулар долзарб .
Анжуманда университет илмий изланувчиси сифатида “Жамоатчилик билан алоқалар ва ОАВ: асослар, муаммо ва ҳуқуқий ечимлар” мавзусида чиқиш қилдик.
👉 БАТАФСИЛ БУ ЕРДА
#Pr #jurnalistika #huquq

👍4❤1