#Hushxabar
Адлия вазирлиги тасарруфидаги Тошкент давлат юридик универсиети қарийб 1 млрд сўмлик грантни қўлга киритди
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳайъатининг 1 март куни бўлиб ўтган йиғилишида Тошкент давлат юридик университети томонидан тайёрланган “Юридик терминлар электрон тезауруси ва инновацион мултимедиа платформасини яратиш” номли инновацион лойиҳа 985 млн сўмлик маблағ билан молиялаштиришга тавсия этилди.
Мазкур лойиҳа қонунчиликда ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида фойдаланиб келинаётган юридик терминлар онлайн базасини яратишни мақсад қилган. Бунда, оддий изоҳли луғатлардан фарқли ўлароқ, Ўзбекистонда илк бор юридик терминларнинг семантик тавсифи (синоним, антоним, пароним ва ҳ.к.) ишлаб чиқилади.
Ушбу лойиҳа келгусида норма ижодкорлиги билан шуғулланувчилар учун юридик атамалар соҳасида муҳим ва ишончли манбага айланиши кутилмоқда. Лойиҳада Адлия вазирлиги, ТДЮУ, "Адолат" МҲАМ ва бошқа адлия муассасалари мутахассислари иштирок этиши назарда тутилган.