Sevara Urinbayeva
2.51K subscribers
9.87K photos
1.17K videos
23 files
4.43K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Aдлия_хабари

Биологик актив қўшимчанинг контрафакт нусхаси фош этилди

“Sanofi” компаниясининг (Франция) мурожаатига асосан “A.Ph.” МЧЖда адлия органлари томонидан белгиланган тартибда текширув ўтказилди.

Текширув давомида “Sanofi” компаниясининг рухсатисиз “Magne B6” товар белгисига ўхшаш бўлган “Magne B6” белгисидан дори воситаларининг қадоқларида фойдаланилаётганлик ҳолати аниқланди.

Ушбу ҳолат бўйича “A.Ph.” МЧЖ раҳбарига нисбатан МЖтКнинг 177-моддаси (Ўзганинг товар белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш) билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судига юборилди ва суд қарорига кўра МЧЖ раҳбарига 6,8 млн сўм жарима жазоси тайинланиб, ҳуқуқбузарлик бартараф этилди.

Контрафактдан эҳтиёт бўлинг