Sevara Urinbayeva
2.14K subscribers
9.99K photos
1.22K videos
23 files
4.53K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#2023_йил_1_октябрдан

🗓 1 октябрдан нималар ўзгаради?

▪️Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар фақат суд томонидан қўлланилади БАТАФСИЛ

▪️Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга олганларга субсидия берилади БАТАФСИЛ

▪️Шамол станциясида ишлаб чиқарилган электр учун “Яшил энергия” сертификати берилади БАТАФСИЛ

▪️Айрим фуқароларнинг халқаро IT-сертификатларини олиш харажатлари қоплаб берилади БАТАФСИЛ

▪️Табиий газ шартномаларига оид маълумотлар Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига киритилади БАТАФСИЛ

▪️Сейсмик хавфсизлиги II–IV тоифадаги бино ва иншоотлар бўйича мутахассислар сертификатлаштирилади БАТАФСИЛ

▪️Айрим нафақа ва моддий ёрдам бўйича аризалар “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали қабул қилинади БАТАФСИЛ

▪️Эксклюзив ҳуқуқлар берилган хўжалик юритувчи субъектларнинг реестри шакллантирилади БАТАФСИЛ

▪️Муниципал мулклар тўғрисидаги маълумотлар “Рақамли Тошкент” комплекс дастурига интеграция қилинади БАТАФСИЛ

▪️Сув ҳавзалари “E-auksion” орқали ижарага берилади БАТАФСИЛ

▪️Шаҳарсозлик соҳасидаги айрим мутахассисларни сертификатлаш тизими жорий этилади БАТАФСИЛ

▪️Капитал бозори янада ривожлантирилади БАТАФСИЛ

▪️Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилади БАТАФСИЛ

▪️Оғир ҳаётий вазиятдаги ҳар бир оила бўйича “ижтимоий хизмат иши” юритилади БАТАФСИЛ

▪️“Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури амалга оширилади БАТАФСИЛ

▪️Айрим кичик тадбиркорлик субъектларига асосий воситаларни сотиб олиш учун лизинг берилади БАТАФСИЛ
👍2