Sevara Urinbayeva
2.49K subscribers
9.89K photos
1.17K videos
23 files
4.44K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#harakatlar_strategiyasi #murojaatnoma_2020 #gender #huquqiy_ekspertiza #2020_davlat_dasturi

Агар иш жойингизда аёл киши бўлганингиз учун юқори лавозимларга кўтарила олмаётган бўлсангиз нима қиласиз?

Давлат органларида гендер тенглигини таъминлаш бўйича раҳбар ўринбосарининг масъуллиги белгиланганидан хабардормисиз?

2019 йилги Давлат дастурига Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунни қабул қилиш бўйича банд киритилган эди. Мазкур вазифанинг ижроси таъминланди. Ушбу ҳужжат билан гендер тенглигини таъминлаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Қолаверса, Давлат раҳбарининг Парламентга қилган Мурожаатномасида “...биз бу йил хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни янги босқичга кўтарамиз.” - дея таъкидланди. Демак, Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар йилма йил Давлат дастурларида тизимли акс этиб келмоқда.

Марказ расмий саҳифалари
Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube