Sevara Urinbayeva
2.5K subscribers
9.89K photos
1.17K videos
23 files
4.43K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

❗️2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида:

а) қуйидаги карантин чекловлари жорий этилди:

📌 автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди;

📌 давлат органлари ва ташкилотларининг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқарилиши, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилиши белгиланди;

📌 давлат органлари, ташкилотлар ва корхоналарда йиғилишлар ўтказиш тақиқланди, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш белгиланди;

📌 ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати бундан мустасно);

📌 томоша, маданий-кўнгилочар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланди;

📌 тўй ҳамда бошқа оилавий маросимларни ўтказиш тақиқланди;

📌 65 ёшдан ошган шахсларнинг жамоат жойларида, шунингдек, аҳолининг кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб ҳаракатланиши чекланди.

〰️〰️〰️〰️

б) қуйидаги объектлар фаолияти тўхтатилди:

парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар;

буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар;

спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар;

ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар;

умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) (етказиб бериш (кейтеринг) хизмати бундан мустасно);

санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари;

〰️〰️〰️〰️

в) халқаро авиақатновлар ва юк ташувлар билан боғлиқ қуйидаги янги тартиблар белгиланди:

✈️ халқаро авиақатновлар хорижий давлатлардаги эпидемиологик вазиятни таҳлил қилган ҳолда икки бараварга қисқартирилади;

🚛 халқаро юк ташувларни амалга оширадиган автотранспорт воситалари хайдовчилари мажбурий тартибда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест топширади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг
кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг
АХБОРОТИ


❗️Мамлакатимизда жорий йил 8 июль санаси ҳолатида коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 10 982 нафарни ташкил этмоқда.

Июль ойининг биринчи ҳафтасида беморлар сони 2 167 нафарга кўпайган, шундан 1 267 та (58 фоиз) ҳолат аҳоли орасида аниқланган. Бу карантин давридаги энг юқори кўрсаткичдир. Афсуски беморлар орасида ўлим сони ҳам ортиб бормоқда, ҳозирги кунда жами 45 киши бевақт ўлим топганлиги ҳам барчамизни жиддий ташвишга солиши шарт.

📌Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йил 8 июль санасида ўтказилган видеоселектор йиғилишда таъкидланганидек, бу жуда мураккаб синов ва оғир курашда кўп нарса ўзимизга, ақл билан ҳаракатимизга, сабр-тоқатимизга, темир интизом билан қатъият ва жипсликда иш кўришимизга боғлиқ. Лекин, минг афсуски, аҳоли ўртасида кўпчилик мана шу талабларга тўла амал қилмаяпти.

⛔️Айниқса, тиббий ниқоб тақмаслик ёки уни номига тақиш, санитария-гигиена қоидаларини бузиш, ўзаро қўл бериб кўришиш, ижтимоий масофани сақламаслик, заруратсиз оилавий тадбирларни ўтказиш ҳолатлари кўпаймоқда.

❗️Юзага келган вазиятни ҳисобга олиб, Республика махсус комиссиясига коронавирус пандемиясини жиловлаш бўйича барча чораларни кўриш юзасидан зарур топшириқлар берилди.

❗️Юқоридагиларни инобатга олиб Республика махсус комиссияси қарори билан 2020 йил 10 июлдан эътиборан республика миқёсида автотранспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи тартиб жорий этилмоқда:

✔️ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига автотранспорт воситаларининг кириши ва чиқиши (вилоятлараро қатнов) тўхтатилади (Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно);

✔️ жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилади;

✔️ автотранспорт воситаларида махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишга фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан – 10.00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача) тегишли ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилади.

❗️Бунда автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши давомида сантария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш талаб этилади;

✔️ вилоятлар марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарлари атрофидаги йўл патрул хизмати масканлари, блокпостлар ва тўсиқ постлар фаолияти ички ишлар органлари, Миллий гвардия ва Мудофаа вазирлиги кучларини ҳамда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси вакилларини жалб қилган ҳолда кучайтирилади.

❗️Карантин даврида фуқароларнинг мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланишига фақатгина тиббий ниқобдан фойдаланган ҳолда ҳаётий зарур эҳтиёжлари – дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш учун рухсат этилади.

❗️Автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун Адлия вазирлиги Давлат хизматлари марказлари томонидан илгари берилган махсус рухсатнома (стикер)лар карантин чекловлари амал қилиш даврида қўлланилади.

🚫 Шу билан бирга рухсатномаси мавжуд бўлмаган ҳолда ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларининг ҳуқуқбузарлик давом эттирилишига йўл қўймаслик мақсадида карантин талабларни бузган шахсларга маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилиши ҳамда автотранспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилиши назарда тутилди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга ошириш бўйича белгиланган чекловлар деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (мева-сабзавот, полиз, кўкат маҳсулотлари ва б.қ.) жойларга етказиш ва сотиш мақсадида вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга оширишга татбиқ этилмайди.

❗️Бунда деҳқон ва фермер хўжаликларининг автотранспорт воситалари бозорлар, ярмаркалар ва савдо нуқталарига киритишдан олдин дезинфекция қилинади.

✔️Қолаверса, йўналишсиз таксиларга йўловчи ташишга қуйидаги махсус талаблар асосида рухсат берилади:

👉йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши керак;

👉 ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади) лозим;

👉фақатгина икки нафар йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши керак;

👉 фақатгина автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида) ҳаракатланиши шарт.

❗️Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва бошқа диний конфессияларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда республикадаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб 2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар диний ташкилотлар фаолияти тўхтатилмоқда.

❗️Карантин талабларига зид равишда кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб юриш, шунингдек, ниқобсиз юриш ҳолатлари белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Республика махсус комиссияси қарори билан Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхати тасдиқланди.

Мазкур рўйхатга қуйидагилар киритилган:

✔️ Соғлиқни сақлаш тизимидаги ҳамда хусусий тиббиёт ташкилотлари, тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари.

✔️ Фармацевтика маҳсулотлари (дори воситалари ва тиббий буюмлар) ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг хизмат автотранспорт воситалари.

✔️ Фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш (ҳомиладорлик, туғруқ, тана жароҳати, ОИВ/ОИТС, онкологик ёрдам, нурланиш терапияси, гемодиализ ёрдамини кўрсатиш, жарроҳлик амалиёти зарур бўлганда, инсон ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар) билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситалари.

✔️ Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксиларга.

Бунда:

👉йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши керак;

👉ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади) лозим;

👉йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши ҳамда фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиши шарт.

✔️Етказиб бериш хизмати (кейтеринг) ташкилотларининг автотранспорт воситалари.

✔️ Коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар – газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, совуқ сув, сув оқава ва чиқинди ташишнинг махсус автотранспорт воситалари.

✔️ Олий Мажлис палаталари, суд ва прокуратура органлари, Ҳисоб палатаси, Бизнес-омбудсман, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман), Инсон ҳуқуқлари миллий маркази, Савдо-саноат палатасининг хизмат автотранспорт воситалари.

✔️ Вазирликлар, давлат қўмиталари, агентликлар, бошқа давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг хизмат автотранспорт воситалари.

✔️ Марказий банк ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда тижорат банкларининг хизмат автотранспорт воситалари.

✔️Республика инкассация хизмати” ДУК хизмат автотранспорт воситалари.

✔️ Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ҳамда “CMD”, “D”, “UN”, “T”, “М” ва “Х” давлат рақами белгиларига эга бўлган автотранспорт воситалари, шунингдек, дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари, Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, хорижий давлатлар ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, савдо ваколатхоналари ходимларининг автотранспорт воситалари (хизмат гувоҳномасини кўрсатган ҳолда).

✔️ Алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар, “Ўзбекистон почтаси” АЖ, “Ўзбектелеком” АК ва унинг ташкилотлари ҳамда “Ўзинфоком” ягона интегратори” МЧЖга тегишли хизмат автотранспорт воситалари.

✔️ N1, N2 ва N3 тоифага кирувчи автотранспорт воситалари ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари.

✔️“Тошшаҳартрансхизмат” АК таркибига кирувчи автобус саройларининг М2 ва М3 тоифага кирувчи автотранспорт воситалари.

✔️ Йўл-патруль хизмати автомобиллари ёрдамида кузатилаётган автотранспорт воситалари.

✔️ Дафн маросимларида хизмат кўрсатувчи махсус автотранспорт воситалари (фақат дафн маросимлари хизматини кўрсатиш мақсадида).

✔️ Мавсумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи М1 (бир нафар йўловчи билан) тоифадаги жисмоний шахсларга тегишли шахсий автотранспорт воситалари.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Адлия вазирлиги: 1 июлдан бир қатор янги тартиблар амал қилишни бошлади

Батафсил 👉 бу ерда

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️Республика махсус комиссияси АХБОРОТИ

Аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиш занжирини узиш мақсадида Республика махсус комиссияси қарори билан 2020 йил 13 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида қўшимча равишда қуйидаги карантин чекловлари киритилди:

🔹сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолияти тўхтатилади;

🔹маҳаллий (ички) авиақатновлар ва темир йўл қатнови тўхтатилади;

🔹65 ёшдан ошган шахсларга “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этиш ҳамда сабабсиз уйдан ташқарига чиқмаслик тавсия этилди.

🚫 Шунингдек, жорий йил 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

‼️Мазкур чеклов махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларига ҳамда Республика махсус комиссиясининг жорий йил 8 июлдаги қарори билан тасдиқланган Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларга нисбатан татбиқ этилмайди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️Республика махсус комиссияси АХБОРОТИ

❗️Коронавирусдан уйида даволанаётган беморлар бепул дори-дармон билан таъминланади

Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Абдулла Арипов раҳбарлигида коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича Республика махсус комиссиясининг йиғилиши ўтказилди.

Унда 15 июль куни Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва самарали бажариш масалалари муҳокама қилинди.

Жумладан, пандемия даврида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш узлуксизлигини таъминлаш, коронавирусга текширувларни тезкор ва самарали ташкил этиш ва беморларни керакли дори-дармонлар билан таъминлаш бўйича биринчи галда қилинадиган ишларга эътибор қаратилди.

💊 Комиссия йиғилишида уйида даволанаётган коронавирус беморларини бепул дори-дармонлар билан таъминлаш юзасидан қарор қабул қилиниб, уларга етказиб бериладиган дори-дармонлар руйхати тасдиқланди.

‼️ Бундан буён коронавирус касаллигидан уйида давланаётган беморларга “Гидроксихлорохин”, “Азитромицин”, “Парацетамол”, “Витамин С” каби дори-дармонлар ҳамда бир марталик тиббий ниқобларни белгиланган меъёрда, бепул етказиб бериш йўлга қўйилади.

☝️Коронавирус инфекцияси бўйича тест натижалари мусбат натижа берган ҳамда касаллик енгил кечаётганлиги сабабли шифокорлар тавсиясига асосан уйида даволанаётган беморлар мазкур тиббий воситалар билан бепул таъминланади.

💊 Йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда тегишли идораларга зудлик билан мазкур дори-дармонларнинг 50 мингта тўпламини шакллантириш ва уйида даволанаётган беморларга етказиб бериш тизимини йўлга қўйиш вазифаси юклатилди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
🚫 Шанба ва якшанба кунлари (18-19 июль ва 25-26 июль) республика миқёсида автотранспорт воситалари, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ ТЎХТАТИЛАДИ

Республика махсус комиссияси қарорига биноан, шанба ва якшанба кунлари қуйидаги 2 тоифа автомашиналарга ҳаракатланиш учун рухсат берилади:

▫️махсус рухсатнома (стикер)лари бор машиналар;

▫️махсус рухсатнома (стикер)сиз юриш ҳуқуқига эга бўлган автомашналар. Уларнинг тўлиқ рўйхати 👉 бу ерда

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️
Озиқ-овқат дўконлари шанба ва якшанба кунлари фаолиятини давом эттиради, ёпилмайди!

〰️〰️〰️〰️〰️

Шанба ва якшанба кунлари қуйидагилар тавсия этилади:

🏠
аҳолига — «ўзини ўзи яккалаш» ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш;

💼
давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга — ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Пандемия даврида ишдан бўшатиш қанчалик тўғри?

Амалдаги қонунчиликка кўра, коронавирус инфекцияси билан зарарланган ёки карантинга жойлаштирилган, шунингдек, 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (унинг ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар) бўлган ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади.

Шунингдек, юқоридаги ҳолатлардан ташқари, Меҳнат кодексида белгиланган иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиниши ҳолатлари мавжуд бўлганда, пандемия даврида ҳам иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли.

〰️〰️〰️〰️〰️
Кўчада ниқобни тушуриб юрганлик учун неча сўм жаримага тортилади? Ва жаримани тўлаш учун қанча муддат берилади?

Амалдаги қонунчиликка кўра, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда:

💰жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача (1 115 000 сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, жарима ҳуқуқбузар томонидан унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўттиз кундан кечиктирмай, бундай қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда — шикоят ёки протест қаноатлантирилмаганлиги тўғрисида хабар берилган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай тўланиши лозим.

👨‍👩‍👦 Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларнинг мустақил иш ҳақи бўлмаган тақдирда, жарима уларнинг ота-оналари ёки улар ўрнини босувчи шахслардан ундириб олинади.

🏦 Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун солинган жарима ҳуқуқбузар томонидан тегишли банк муассасасига тўланади, ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида ундириб олинадиган жарима бундан мустасно.

〰️〰️〰️〰️〰️
Карантин вақтида коронавирусга чалинганлар учун айрим дорилардан фойдаланиш бўйича тавсиялар беришмоқда. Ижтимоий тармоқларда эса ушбу дориларнинг қалбакилари ҳам чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Сифатсиз ва қалбаки дори воситаларини сотганлик учун жавобгарлик белгиланганми?

Амалдаги қонунчиликка кўра, сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш ТАҚИҚЛАНАДИ.

💊 Дорихоналар
дори воситаларининг қўлланилиши чоғида ножўя реакциялар аниқланган барча ҳолатлар тўғрисида Соғлиқни сақлаш вазирлигини белгиланган тартибда ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

🚫 Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик кўзда тутилган.

💰Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, мазкур ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроллари ва ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

⚔️ Шунингдек, Жиноят кодексига кўра, ушбу жиноят учун жиноятнинг оғирлик даражасига қараб 22 млн 300 минг сўм жаримадан бошлаб 15 йилгача озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазо белгиланиши мумкин.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Хабар қилинганидек, АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов коронавирус инфекциясига оид саволларга жавоб берди:
〰️〰️〰️〰️〰️

Коронавирусни симптомсиз ўтказган, яъни ҳеч қандай муолажа олмаган беморда ҳам антитаначалар ҳосил бўладими?

🌐 Бугунги кунда дунёда ҳали коронавирусни симптомсиз оёқда юриб ҳеч қандай муолажаларсиз тузалиб кетган беморлар тўғрисида маълумот йўқ.

Лекин касалликни ўтказиб тузалиб кетганларнинг қонида касалликка қарши антитаначалар хосил бўлиши исботланган.
〰️〰️〰️〰️〰️

«Ковид» таҳлил натижаси манфий чиқсаю, лекин аломатлари сезилса нима қилиш керак? Олинаётган тест натижалари қанчалик тўғри бўлиши мумкин? Пневмония касаллиги ёз мавсумида нега жуда кўп ва охири салбий оқибатларга олиб келяпти?

🤧 Ҳозирги кунда шамоллаш ёки ўткир респератор касаллик аломатлари бор кўпчилик фуқаролар ўзлари хусусий клиникаларга ёки туман СЭСларига мурожаат қилишиб тест топшираяптилар. Тест натижаси манфий чиқса ҳам касаллик симптомлари борку, деб шубҳага тушишяпти.

👩‍🔬 Коронавирус инфекциясига текширувдан ўтиш учун аввало инфекционист кўригидан ўтиш керак. Терапевт-инфекционист кўригидан ўтган кишида касаллик аломатлари бўлса ва эпидемиологик кўрсатма берилса, уни коронавирусда гумон қилиб текшириш мумкин.

😷 Карантин даврида аксарият фуқаролар уйда ўтиришибди, кўчада харорат баланд, уйда эса хонани совутиш учун кондиционерлардан фойдаланишади ва ўзлари билмаган ҳолда салқин ҳаво таъсирида шамоллаш ҳолати бошланади ёки сурункали касалликларни қўзғашига олиб келади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Кеча Чилонзор СЭС марказига коронавирусга тест топширгани борганимда улар мендан тест олмасликларини, яъни рўйхатдан ўтган жойимга топширишимни айтишди. Бу тўғрими?

🦠 Коронавирусга тест топшириш учун яшаш жойингиздаги поликлиникадан йўлланма олишингиз керак, агаар сизда касаллик белгилари, яъни иситма, йўтал, ҳид сезмаслик каби белгилар бўлса, поликлиникангиз томонидан туман СЭОМ билан боғланиб уйга келиб тест олиб кетишни ташкиллаштириб берилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Aгар ишловчи шахсда вируснинг аломатлари сезилса ва ўзини яккалашга ўтган бўлса, меҳнатга лаёқатсизлик варақасини очиш мумкинми? Ҳудудга тегишли оилавий поликлиника карантинга ёпилган бўлса, бу варақани ким очиб беради?

📃 Коронавирус инфекциясини юқтиришда гумон қилинган ва уй шароитида карантинга олинган шахсларга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси карантинда бўлган тўлиқ кунларига уларнинг яшаш жойидаги поликлиника томонидан берилади.

Агар фуқаро яшаш ҳудудидаги тегишли оилавий поликлиника карантинга олинган бўлса, бу ҳолда ушбу оилавий поликлиниканинг юқори турувчи тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилинади ва тиббиёт бирлашмаси томонидан бошқа оилавий поликлиникага бириктирилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Нега соғлиқни сақлаш вазирлиги соғайганлар сонини "кўпайтиряпти"? Касалликни юқтирган ва вафот этганлар тўғрисидаги маълумотларда ҳам шунақа қилишяптими?

⚡️Сиз қайд этишни назарда тутяпсиз шекилли. Бутун дунёда, шунингдек, юизда ҳам касалланганлар, соғайганлар ва вафот этганларнинг тўлиқ ҳисоби юритилади!
〰️〰️〰️〰️〰️

Карантин ҳудудларида керакли буюмлар: ҳожатхона қоғози, ичимлик суви, электр чойнаги, сочиқ, совун, спирт, пульсоксиметр учун батарейка ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда муаммолар бор?!

❗️Тўғри, бундай муаммолар бўлиши мумкин. муаммолар карантин маркази маъмурияти ва маҳаллий ҳокимият масъул ходимлари томонидан ҳал этилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Коронавирус билан касалланганда иситма чиқмаслик ҳолатлари ҳам учраб турадими?

🌡 Коронавирус инфекциясини "симптомсиз" шаклида, яъни касаллик белгилари бўлмаганда тана ҳарорати кўтарилмайди ёки субфебрил ҳарорат бўлади.

🦠 COVID-19 асосан ёшларда, иммун тизими юқори одамларда касаллик белгиларисиз кечади, чунки иммунитети нормал организм вируснинг тарқалишига қаршилик кўрсатади, лекин касалликни симптомсиз шакллари атрофдагилар учун хавфли ҳисобланиб, касалликни тарқалишига сабаб бўлади.

🤧Шуни назарда тутган ҳолда томоқ оғриғи ва йўтал белгилари пайдо бўлганида ҳам тиббий ёрдамга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
🚫 Шанба ва якшанба кунлари (25-26 июль) республика миқёсида автотранспорт воситалари, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ ТЎХТАТИЛАДИ

Эртага ва индинга қуйидаги 2 тоифа автомашиналарга ҳаракатланиш учун рухсат берилади:

▫️махсус рухсатнома (стикер)лари бор машиналар;

▫️махсус рухсатнома (стикер)сиз юриш ҳуқуқига эга бўлган автомашналар. Уларнинг тўлиқ рўйхати 👉 бу ерда

〰️〰️〰️〰️〰️
❗️
Озиқ-овқат дўконлари шанба ва якшанба кунлари фаолиятини давом эттиради, ёпилмайди!

〰️〰️〰️〰️〰️
Шанба ва якшанба кунлари қуйидагилар тавсия этилади:

🏠
аҳолига — «ўзини ўзи яккалаш» ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш;

💼
давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга — ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Бугун, 1 август куни АОКАда бўлиб ўтадиган брифинглар:

📣 Коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида

🕙 12:00 Санитария эпидимиологик осойишталик агентлиги

Спикер: Рустам Икромов – бошқарма бошлиғи

🕙 13:00 Адлия вазирлиги

Спикер: Севара Ўринбоева – матбуот котиби

🕙 14:00 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Спикер: Аҳрор Ғуломов – бошқарма бошлиғи

🕙 15:00 Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Спикер: Ҳомиджон Ишматбеков – раис ўринбосари

📲 Брифинглар АОКАнинг расмий Telegram-канали @aoka_uz орқали, UzReport TV телеканали ва Youtube каналида онлайн ёритилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Брифинги, запланированные на сегодня, 1 августа, в штабе АИМК:

📣 О ситуации, связанной с коронавирусной инфекцией

🕙 12:00 Агентство санитарно-эпидемиологичесого благополучия

Спикер: Рустам Икрамов – начальник управления

🕙 13:00 Министерство юстиции

Спикер: Севара Уринбаева – пресс-секретарь

🕙 14:00 Министерство по поддержке махалли и семьи

Спикер: Ахрор Гулямов – начальник управления

🕙 15:00 Управление мусульман Узбекистана

Спикер: Хомиджон Ишматбеков – первый заместитель председателя

📲 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном Telegram-канале AИМК @aoka_uz. Также смотрите брифинги на телеканале UzReport TV, и канале Youtube.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Ҳеч қаерда ишламайман. Моддий аҳволим оғир. Ишсиз шахсларга нафақа тўланадими? ЖАВОБ

Қандай ҳолларда ЙПХ ходими томонидан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилиши мумкин? ЖАВОБ

Шифокорлар шахсга тиббий ёрдам кўрсатишни рад этса, қонунчиликда қандай жавобгарлик белгиланган? ЖАВОБ

Ҳокимлик ходимлари шахсий автомашинасида куннинг исталган пайтида ҳаракатланиши мумкинми? ЖАВОБ

Синглимнинг фарзандларини парвариш қиляпман. Ишга чиқолмаяпман. Менга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бериладими? ЖАВОБ

Дориларни ҳеч қандай қўлланмасиз, дорихона ташқарисида, кўчада сотаётган шахсларга кўп дуч келяпман. Бунда қандай жавобгарлик мавжуд? ЖАВОБ

Уйимда ижарада турган шахс қишлоғига кетди. Ҳозир уйим бўш, ижара тўлови олмаяпман. Менга нисбатан солиқ имтиёзлари борми? ЖАВОБ

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Маҳалла раислари ва ходимлари халқни эмас, аввало ўзини ўйлайди, маҳалла ўзи бизга керакми?» деган мазмунда интернетда жуда кўп мурожаатлар тарқалмоқда. Вазирликнинг бунга муносабати қандай?

Сергелидаги вазият — «Ҳумо» маҳалласига киритилмаган аҳоли ҳудудларида янги маҳаллалар ташкил этиш бўйича қандай чоралар кўрилмоқда?

〰️〰️〰️〰️〰️
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева муҳим саволларга жавоб қайтарди.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️Эслатма: Ўзбекистонда қатъий карантин 15 августга қадар давом этади

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда автомобиллар ҳаракати чекланиши муносабати билан ўрнатилган айрим блок-постлар олиб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалди.

🚧 Эслатиб ўтиш жоиз, республика бўйича қатъий карантин 15 августгача узайтирилган. Бу вақт давомида кўплаб чекловлар амалда бўлиб турибди.

Бугун — душанба, 3 августдан бошлаб жума, 7 августгача транспорт воситаларига куннинг муайян соатларида ҳаракатланишига рухсат берилади:

Автотранспортда эрталаб соат 07:00 дан 10:00 гача ва кечки вақт соат 17:00 дан 20:00 гача ҳаракатланиш мумкин.

📍Фуқаролар белгиланган вақтда транспорт воситаларидан фақатгина ўз ҳудуди доирасида фойдаланишлари мумкин. Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириш ва аксинча йўналишдаги транспорт ҳаракати бундан мустасно.

🚦Фақат 2 тоифа автотранспорт воситалари сутка мобайнида тўсиқсиз ҳаракатланиш ҳуқуқига эга:

👉 махсус рухсатномаси бор машиналар
👉 махсус рухсатномасиз юриш ҳуқуқига эга машиналар (рўйхат)

🚫 Автотранспортда ҳаракатланишга тўлиқ тақиқ 8-9 август (шанба-якшанба) кунлари ҳам жорий этилиши белгиланган.

📖 15 августгача тўхтатилган фаолият турлари рўйхати билан ушбу саҳифада танишишингиз мумкин.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Бугун АОКА ҳузуридаги штабда коронавирус билан боғлиқ вазият юзасидан Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
📊 Инфографика: Республика махсус комиссияси қарори

〰️〰️〰️〰️〰️

📊 Инфографика: Решение Специальной республиканской комиссии

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Республика махсус комиссияси фуқароларни авторанспорт ва метрополитен хизматларидан фойдаланилганда аҳоли ўртасида ниқоб тақиш ҳамда ижтимоий масофа сақлаш режимига қатъий риоя қилишга чақиради.

‼️ Ниқобсиз юриш ҚАТЪИЯН МАН ҚИЛИНАДИ! Тартибга риоя қилмаганларга нисбатан қатъий чоралар қўлланилади ва жаримага тортилади.

🧤 Турли савдо мажмуалари, бозорлар, дўконларда юрилганда қўлларни ташқи юзаларга тегишидан ҳимоялашни таъминлаш учун ҚЎЛҚОПЛАРдан фойдаланиш зарур.

Европа ва Осиё мамлакатлари тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, фақатгина ИЖТИМОИЙ МАСОФАга ва мажбурий НИҚОБ ТАҚИШ РЕЖИМИГА қатъий риоя қилиниши пандемия тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради.

❗️ Инфекция тарқалишига қарши биргаликда курашиш, унга қарши мустаҳкам туриш мақсадида фуқароларни юқорида айтиб ўтилган талабларга сўзсиз ва қатъий амал қилишга чақирамиз. Сизлардан огоҳ ва ўта талабчан бўлишни, дўст ва яқинларингизни ушбу қоидаларга риоя этишга ундашингизни сўраймиз.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Республиканская специальная комиссия обращает внимание граждан на необходимость строгого соблюдения масочного режима и обеспечения социальной дистанции при пользовании услугами автотранспорта и метрополитена.

‼️ Нахождение в общественном транспорте без масок КАТЕГОРИЧЕСКИ ЗАПРЕЩАЕТСЯ! К нарушителям будут применены строгие меры и наложены штрафы.

🧤 При посещении различных торговых площадок, рынков, магазинов необходимо пользоваться ПЕРЧАТКАМИ для обеспечения защиты рук от контакта с внешними поверхностями.

Опыт европейских и азиатских стран показывает, что только строгое соблюдение СОЦИАЛЬНОЙ ДИСТАНЦИИ и обязательного МАСОЧНОГО РЕЖИМА помогает предотвратить распространение пандемии.

❗️ Убедительно просим граждан неукоснительно соблюдать вышеуказанные требования, чтобы совместными усилиями поставить надежный заслон распространению инфекции. Просим граждан быть бдительными и принципиальными и требовать от близких и знакомых соблюдения вышеуказанных требований.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️⚡️Тезкор хабар

Республика махсус комиссияси баёнига кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига асосланиб дезинфекция туннеллари тақиқланмоқда.

Воқеалар тафсилоти билан батафсил таништириб борилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️1 ноябрдан карантин чоралари кучайтирилиши ҳақидаги хабарлар — ёлғон

Ижтимоий тармоқларда шу йилнинг 1 ноябридан карантин чоралари кучайтирилиши ҳақида асоссиз ахборотлар тарқалмоқда.

ССВнинг эслатишича, бу каби ёлғон хабарлар орқали аҳоли орасида ваҳима қўзғашга уринишларга тегишли тартибда жавобгарлик кўзда тутилган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг