Sevara Urinbayeva
2.57K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Эълон📣

Ҳурматли фуқаролар!

Маълумки, нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни расмийлаштиришда зарур ҳужжат ва маълумотлар "ягона дарча" тамойили асосида тегишли идора ва ташкилотлардан электрон тарзда олинади.

2022 йил 5 июнь куни Мажбурий ижро бюроси маълумотлар базасида техник-профилактика ишлари ўтказилиши сабабли, ушбу ахборот тизими ишламайди. Шу сабабли, нотариуслар томонидан ушбу ахборот тизимидан зарур маълумотларни олиш имконияти чекланади.

Шунинг учун, 5 июнь куни нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга оширишда узулишлар кузатилиши мумкин.
#Эълон

Юридик техникумлар битирувчиларининг ОТМга суҳбат асосида ўқишга кириш тартиби тасдиқланди

Эртага, 8 июнь куни соат 16:00 да “Юридик техникумлар битирувчиларига ОТМга суҳбат асосида ўқишга кириш бўйича йўлланмалар бериш" мавзусида “On-line” мулоқот бўлиб ўтади.

Мулоқот вазирликнинг Facebook даги “Adliya билан мулоқот” гуруҳи ва You Tube даги “Adliya vazirligi Ministry of Justice” канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Онлайн мулоқотда Адлия вазирлиги ва Юридик университетнинг масъул ходимлари иштирок этиб, фуқароларнинг саволларига жавоб беради.

Мавзу юзаси бўйича саволларни @adliyaga_savolbot манзили орқали юборишингиз мумкин.
#Эълон
Журналистлар ва блогерлар!!!

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EBRD) ва АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) билан ҳамкорликда жорий йилнинг 21 июнь куни соат 10:00 да “Hyatt Regensy Tashkent” меҳмонхонасида “Ўзбекистонда тартибга солиш сиёсати: ютуқлар ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида конференция ўтказилади.

🎙Конференцияда миллий норма ижодкорлиги жараёнларини модернизация қилиш стратегиясининг йўналишлари ва дастлабки натижалар, тартибга солиш таъсирини баҳолаш амалиёти масалаларида тажрибага эга маҳаллий ва халқаро экспертлар маърузалар билан иштирок этиши кутилмоқда.

🗒ОАВ ходимлари ва блогерларни конференцияга таклиф қиламиз.
#Эълон

Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 22 июнь куни соат 16:00 да АОКА биносида "Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришга оид давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги янгиликлар" мавзусида матбуот анжумани ўтказилади.

🎙Тадбирда Адлия вазирлигининг масъул ходимлари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.

🗒ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

Тадбир "УзРепорт ТВ" ва YouTube тармоғи орқали онлайн ёритилади.
#Эълон

☝️ 2022 йил 4 июль куни соат 10-00да Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Унда депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси билан боғлиқ масала кўриб чиқилади. Ялпи мажлис Қонунчилик палатасининг YouTube'даги расмий канали орқали жонли эфирга узатилади.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#ЭЪЛОН

Адлия вазирлигининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси

Жорий йилнинг 22 июль куни соат 16:00 да Адлия вазирлигининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси ўтказилади.

Мажлис кун тартибида 2022 йил биринчи ярим йиллигида адлия органлари ва муассасалари томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифаларни муҳокама қилиш белгиланган.

Ҳайъат мажлисида вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинма раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Aдлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари раҳбарлари ва масъул ходимлари, адлия муассасалари раҳбарлари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқлари ва масъул ходимлари иштирок этади.
#Эълон

Жорий йилнинг 27 июль куни соат 16:00 да Адлия вазирлиги томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида қуйидаги матбуот анжумани ўтказилади.

Мавзу: Президент ҳужжатлари ижросини таъминлашда кўрилаётган чоралар. Давлат органларида Президент ҳужжатлари ижро ҳолати.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини УзРепорт ТВ телеканали ва телеканалнинг YouTube ва Файсбукдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманига журналистларни, мустақил журналист ва блогерларни таклиф қиламиз.
#Эълон

📣📣📣Журналистлар ва "қўрқма"с блогерлар диққатига📣📣📣

Жорий йилнинг 28 июль куни соат 15:00 да Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Миллий матбуот марказида пресс конференция ўтказилади.

Мавзу: Давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва янгиликлар.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини УзРепорт ТВ телеканали ва телеканалнинг YouTube ва Фасебоокдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманига журналистларни, мустақил журналист ва "қўрқма"с блогерларни таклиф қиламиз.
#Эълон

Дам олиш кунлари қайси нотариуслар ишлайди?

2022 йил 06 август - шанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати:

Батафсил👉https://telegra.ph/palata-08-05-4

2022 йил 07 август - якшанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати:

Батафсил👉https://telegra.ph/palata-08-05-5

🌐 e-notarius.uz сайтига киринг ва ўзингизга қулай вақтда, сиз истаган нотариус қабулига ёзилинг.
#Эълон

🔊Журналистлар ва блогерлар диққатига!

🔅Жорий йилнинг 7 сентябрь куни соат 15:00 да Aдлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Миллий матбуот марказида пресс-конференция ўтказилади.

📌Мавзу: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларни идентификациялашнинг Mobil-ID тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори юзасидан.

🔴 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг YouTube ва Фасебукдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманига журналистларни, мустақил журналист ва блогерларни таклиф қиламиз.
#Эълон

⚡️ 3 октябрь КУНИ соат 15.00да Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Адлия вазирлигининг матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Мавзу: Юридик хизмат кўрсатиш марказларига 1 йил:
рақамлар, ютуқлар ва истиқболдаги вазифалар.

📲  Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманига журналистларни, мустақил журналист ва блогерларни таклиф қиламиз.  
📲  Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
#Эълон

🔊Журналистлар ва блогерлар диққатига!

🔅Жорий йилнинг 30 ноябрь куни соат 15:15 да Адлия вазирлиги, Европа Иттифоқи ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури доирасида Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси ташкил қилинмоқда.

📌Мавзу: «Электрон ҳукумат: Фаровон жамият, қудратли давлат сари дадил қадам».

💠Сессия доирасида:

1️⃣ Рақамлаштиришнинг афзалликлари нимада ва у инсонларга қандай қулайликлар яратади

2️⃣ Давлат хизматларини рақамлаштириш йўлида нима ишлар қилинди?

3️⃣ Бирлашган миллатлар ташкилотининг Тараққиёт дастури давлат хизматларини кўрсатиш тизимини рақамлаштиришда Ўзбекистонни қандай қўллаб-қувватламоқда?

4️⃣ Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси Ўзбекистонда рақамлаштиришни янада осонлаштириш ва кенгайтириш бўйича ҳамкорликни қандай кўрмоқда?

Шу ва шу каби саволларга жавоб олишингиз мумкин.

🎥 Эфирни сиз тўғридан-тўғри, «Ўзбекистон 24», «UzReport» ва «Ренессанс» телеканаллари орқали томоша қилинг.
#Эълон

2022 йил 31 декабрь - шанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати:

Батафсил👉https://telegra.ph/palata-12-30-9

🌐 e-notarius.uz сайтига киринг ва ўзингизга қулай вақтда, сиз истаган нотариус қабулига ёзилинг.
#Эълон

Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шу жумладан, диний ташкилотлар) ҳар йили 1 февралга қадар ўтган йилдаги фаолияти юзасидан адлия органларига ҳисобот тақдим этади.

Бугун, 7 январь куни соат 16:00 да “ННТ ва диний ташкилотлар фаолияти тўғрисидаги ҳисобот 2023" мавзусида “On-line” мулоқот бўлиб ўтади.

Мулоқот вазирликнинг Facebook даги “Adliya билан мулоқот гуруҳи ва You Tube даги “Adliya vazirligi Ministry of Justice” канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Онлайн мулоқотда Адлия вазирлиги масъул ходимлари саволларга жавоб беради.

Мавзу юзаси бўйича саволларни @adliyaga_savolbot манзили орқали юборишингиз мумкин.
#Эълон

2022 йил 7 январь - шанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати:

Батафсил👉https://telegra.ph/palata-01-06-8

🌐 e-notarius.uz сайтига киринг ва ўзингизга қулай вақтда, сиз истаган нотариус қабулига ёзилинг.
#ЭЪЛОН

Нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар диққатига

Нодавлат нотижорат ва диний ташкилотларнинг 2022 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни 2023 йил 1 февралидан кечиктирмай e-ngo.uz портали орқали электрон шаклда тақдим қилишингиз сўралади.

Эслатма: Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 239-моддасига асосан нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этмаслиги, ўз вақтида тақдим этмаслиги ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиши, ўз фаолияти тўғрисида била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этиши, худди шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларининг ахборотни, шу жумладан улар томонидан мол-мулк ва пул маблағларидан фойдаланилиши тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаслиги

Мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

💻e-ngo.uz портали

📹 Ҳисоботни тўлдириш юзасидан видео қўлланма билан батафсил танишинг

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#ЭЪЛОН

2024 йил 9 февраль куни соат 15:00 да Ўзбекистон миллий матбуот маркази биносида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Мавзу: Нотариат соҳасидаги янгиликлар

Тадбирда Адлия вазирлиги масъул ходимлари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.

ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.

Анжуман "UzReport TV" ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.
#ЭЪЛОН

2024 йил 12 февраль куни соат 15:00 да Ўзбекистон миллий матбуот маркази биносида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Мавзу: Давлат хизматлари соҳасидаги янгиликлар ва ''Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди '' акцияси доирасида амалга оширилаётган ишлар

Тадбирда Адлия вазирлиги Давлат хизматлари департаменти масъул ходимлари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.

ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.

Анжуман "UzReport TV" ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.
#ЭЪЛОН

📣Эслатамиз! Бугун, 12 февраль куни соат 15:00 да Ўзбекистон миллий матбуот маркази биносида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Мавзу: Давлат хизматлари соҳасидаги янгиликлар ва ''Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди '' акцияси доирасида амалга оширилаётган ишлар

Тадбирда Адлия вазирлиги Давлат хизматлари департаменти масъул ходимлари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.

ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.

Анжуман "UzReport TV" ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.
#ЭЪЛОН

📣Бугун, 26 февраль куни соат 15:00 да Ўзбекистон миллий матбуот маркази биносида “Қонунчиликдаги янгиликлар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилмоқда.

Мавзу: “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармоннинг мазмун-моҳияти

Тадбирда Адлия вазирлиги ва тегишли ташкилотлар масъул ходимлари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.

ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.

Анжуман "UzReport TV" ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.