#Нуқтаи_назар
Ахборот хизматида фаолиятимни бошлаётганимда " ишни қандай ташкил этаман, қандай юритаман" деганимда, бир ҳамкасбим ток-шоуингизни ( ТВда шу йўналишда ҳам ишлагандим) ташкил этишдек гапде деганди😁
Шу соҳани ичига кириб билдимки, ТВда кўрсатув ташкил этиш нисбатан осонроқ экан (солиштирганда, яна кимга қандай)! Лекин ҳар иккиси ҳам жамоавий иш!
АХда маълум бир соҳа бўйича ахборотни, янгиликни яратувчиси, тарқатувчиси ўзимиз бўлсак, журналистикада ўша ахборотни етказувчисимиз. Манба қандай тарқатса, истеъмолчи шундай қабул қилади! Демак, масъулият ҳисса бир неча карра ошиқ!
Медиамайдонни ринг деб олсак, унда қаердан қачон зарба келиб тушишини билмаймиз. Ҳамкасб устозимиз айтганидек, КЎРИНМАС армия билан "жанг" қиламиз😁
Бугун тизимимизга ўз йўналишимиз бўйича ишга қабул бўйича суҳбат жараёнида қатнашдим (Ўзим илк бора бу соҳага қандай келганиму, суҳбат жараёнида қандай жавоб берганларимни эсладим🙃 Ҳозиргача эслаб мазза қилиб кулиб оламан,баъзи жавобларимдан)!
Бугун бу йўналишда фаолият юритувчиларга талаб ортаётгани, уларни иши фақат пресс релиз ёзиб тарқатиш эмаслигини, доимий изланишда бўлиш, вазифалар ва мажбуриятлар, масъулият чегаралари, иш услублари назариядан кўра фарқли экани, ҳар қандай кризис ҳолатдаям "ўчиб" қолмаслик , зарур бўлса 7/24 режимида онлайн бўлишимиз кераклиги давр тақозоси эканлигини эслатдик ( бу ерда келтирмаганим қанча) !
Асосийси бу ерда ташқарида кўрингандек "мазза"маслиги, у "маза"ни ўзи яратиши, уни тотиб кўрганларнинг баҳоси асосида жамоатчилик нуқтаи назари шаклланишини соҳага янги кириб келаётганлар тушунишса бўлгани.
P.S. Боиси АХ, Жамоатчилик билан алоқалар янги соҳа. Уни мактаблари энди яратилмоқда (2019 й. бошлаб).