#Лойиҳа_ҳақида
‼️Адлия вазирлиги томонидан “Давлат хизматчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Лойиҳа билан Давлат хизматчиларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом, низомнинг иловасига мувофиқ давлат хизматчиларининг ҳуқуқий саводхонлигига қўйиладиган минимал талаблар ва давлат хизматчиларининг ҳуқуқий саводхонлиги минимал талаблар бўйича баҳолашдан ўтказиладиган лавозимлари рўйхати тасдиқланиши назарда тутилмоқда.
Давлат хизматчиларининг ҳуқуқий саводхонлигига қўйиладиган минимал талабларда асосий эътибор давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари ҳуқуқий саводхонлигини ошириш учун зарур бўлган қонунчилик нормаларини билиш ва қўллай олиш кўникмасига эга бўлишга қаратилган.
Лойиҳага кўра, баҳолаш натижалари адлия вазирлиги томонидан таҳлил қилинади, юқори натижани қайд этган давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ижобий тажрибалари бошқа давлат ташкилотлари фаолиятига ҳам жорий этилади ва салбий кўрсаткич сабабларини бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрилади.
Лойиҳани ишлаб чиқиш жараёнида Япония, Германия, Россия, Беларусь каби қатор хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилди.
Танишиш учун👇🏻👇🏻👇🏻
https://regulation.gov.uz/ru/d/25025
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

regulation.gov.uz
Давлат хизматчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида