Sevara Urinbayeva
2.14K subscribers
9.98K photos
1.22K videos
23 files
4.53K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Адлия_ёшлар #ОчиқАдлия #АдлияТашаббус

❗️Хабар берганимиздек, 25 октябрь куни Адлия вазирлиги ва Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ҳуқуқий соҳада таҳсил олувчи ҳамда адлия соҳасига қизиқувчи, шунингдек ҳуқуқий масалаларда савол, таклиф ва ташаббуслари мавжуд бўлган ёшларни жалб этган ҳолда вазирликда “Адлия вазири ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

☝️Учрашувда Адлия вазири Русланбек Давлетов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси Алишер Саъдуллаев иштирок этди.

📌Тадбир иштирокчилар нафақат ўзларининг қизиқарли саволлари билан Адлия вазирига мурожаат этишди, балки вазир томонидан берилган саволларга жавоб ҳам беришди. Бу эса йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

❗️Фаол иштирокчиларга адлия вазири ҳамда Ёшлар иттифоқи раҳбариятининг эсдалик совғалари топширилди.
#Адлия_ёшлар

❗️Вазирлигимизда «Адлия ва ёшлар» очиқ мулоқоти ташкил этилди.

☝️Мулоқот аввалида 100 дан ошиқ ёшлар Адлия органлари тарихи музейида ҳам бўлишди. Музейга уюштирилган саёҳат уларда адлия органлари тўғрисида янада аниқ, мукаммал тасаввурга эга бўлишларига сабаб бўлди.
📌Бундан ташқари, вазирликнинг ички тузилмаси, бошқармалар ва бўлимлар фаолияти билан яқиндан танишишди. Шунингдек, норма ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиёти, ҳуқуқий тарғибот каби вазирлик ваколатига кирадиган функцияларнинг амалга оширилиши жараёнига гувоҳ бўлдилар.
#Адлия_ёшлар

ДИҚҚАТ: Ёшлар учун жуда керакли маълумот❗️

Таълим муассасасини тамомлаганига уч йил бўлмаган, биринчи марта ишга қабул қилинган ёшларга даромад солиғини тўлашда мавжуд бўлган имтиёздан қандай фойдаланиш мумкин

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сон Фармоннинг
13-банди тўққизинчи хатбошисида таълим муассасасини тамомлаганига уч йил бўлмаган, биринчи марта ишга қабул қилинган ёшларга даромад солиғини биринчи йил учун 50 фоиз, иккинчи ва учинчи йиллар учун эса 25 фоизга камайтириш белгиланган (2017 йилдаги таҳрирда).

Мазкур Фармон 13-бандининг тўққизинчи хатбошисида кўрсатилган солиқ имтиёзлари 2018 йил 26 декабрга қадар амалда бўлган.

Ушбу Фармоннинг 13-банди тўққизинчи хатбошиси амалда бўлган даврда ишлаган ва иш ҳақларидан даромад солиғи тўлаган ёшлар солиқ имтиёзларидан қуйидаги тартибда фойдаланиши мумкин.

Солиқ кодексининг 391-моддасига мувофиқ, солиқ агенти томонидан солиқ тўловчининг даромадидан ортиқча ушланган солиқ суммаси солиқ тўловчининг ёзма аризасига асосан қайтарилиши лозим.

Солиқ тўловчига ортиқча ушланган солиқ суммаси солиқ тўловчининг аризасида кўрсатилган банкдаги ҳисобварағига пул маблағларини ўтказиш йўли билан нақд пулсиз шаклда амалга оширилади.

Бунинг учун солиқ тўловчи томонидан таълим муассасасини тамомлаганлиги ҳақидаги диплом ва меҳнат дафтарчасидан нусха, Фармоннинг 13-банди тўққизинчи хатбошиси амалда бўлган даврда (2017 йил 6 июлидан
2018 йил 26 декабргача) ишлаган ва иш ҳақларидан даромад солиғи тўланганлиги ҳақидаги (иш жойидан бериладиган) маълумотлар тақдим этилиши лозим.

Кодекснинг 397-моддасига кўра, солиқ суммасини солиқ тўловчига қайтариб бериш солиқ декларацияси тақдим этилган тақдирда яшаш жойи (турган жойи) бўйича ҳисобга қўйилган солиқ органи томонидан амалга оширилади.

Алоҳида эътибор қаратиш зарур: ёшлар деб — ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган шахслар назарда тутилган (“Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонун 3-моддаси).

Юқоридаги ҳолатларга дуч келган фуқаролар тегишли ҳудуддаги давлат солиқ хизмати органларига мурожаат қилишлари лозимлиги маълум қилинади.
#Адлия_ёшлар

Журналистикада ихтисослашув...

Эндиликда Адлия вазирлиги Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети билан биргаликда ҳуқуқ соҳасига ихтисослашган журналистларни тайёрлайди.

Ушбу масала Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантиришга қаратилган Президент қарорига асосан йўлга қўйилди.

Мазкур қарорга асосан журналистика соҳасида кадрлар тайёрлаш жараёнини амалиёт билан интеграция қилиш, кадрларнинг малакасини оширишга қаратилган қатор вазифалар белгиланганди. Уларни орасида 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб журналистика соҳасида кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари кафедраларининг ихтисослаштирилган бўлимларини ташкил этиш ҳам бор эди.

Яъни Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика назарияси ва амалиёти кафедрасининг «Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий журналистика» бўлими сифатида ҳамкорликда кадрлар тайёрлайди.

Бугун ҳамкорликдаги илк дарсимизни ўтказиб олдик. Дастлабки дарсдан кўрдикки, ҳуқуқ соҳасига қизиқувчилар етарлича бор экан. Сондан кўра, сифат муҳим дейдику😊.

Ўйлаймизки, амалий ўқув машғулотлари ўз натижасини беради!
👍1