Sevara Urinbayeva
2.59K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.4K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Адлия_онлайн #Адлия_тадбиркор #Адлия_тадбиркорга_дўст

Бугун Тошкент шаҳридаги тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам бериш мақсадида Адлия вазири бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳ томонидан сайёр учрашув ташкил этилди.

Бу каби учрашувларни ташкил этишдан мақсад тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиш, тадбиркорликни йўлга қўйиш ва мавжудларини янада кенгайтиришда яқин ҳамкорлик қилиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва бу борада амалий ёрдам кўрсатишдир.
#Адлия_тадбиркорга_дўст

Адлия вазири: “Тадбиркор ишлаши, ғояларини рўёбга чиқариши керак, у фақат ҳужжат, катта бюрократияни ичида кўмилиб кетса, ишини ким қилади?

Ўзбекистон симпозиумлар саройида Савдо-саноат палатасининг навбатдаги қурултойи бўлиб ўтмоқда.
Қурултойда адлия вазири Р.Давлетов иштирок этиб, Тадбиркорлик кодекси, тадбиркорликка оид қонунчиликдаги муаммолар таҳлили ва уларнинг ечимлари тўғрисида ахборот берди.

“Ҳамма битта нарсани тушуниши керакки, тадбиркорликнинг асосий моҳияти – бу фойда олиш, самарадорлик ва олинган фойдани яна инвестиция қилишдан иборат. Яъни тадбиркор фойдани қанча кўп олса, шунча кўп инвестиция қилади ва бу мамлакатнинг ўсишига хизмат қилади. Демак, тадбиркорнинг ўсишидан давлат манфаатдор” дея таъкидлади адлия вазири Р.Давлетов.

Адлия вазирлиги томонидан тадбиркорлар учун ягона ҳуқуқий манба ҳисобланмиш Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Лойиҳа ақилли тартибга солиш (smart regulation) концепциясига мувофиқ қонун ижодкорлигининг замонавий услубларидан ҳисобланган “One in two out”, BPR тамойиллари асосида ишлаб чиқилмоқда.

Кодекс нима учун керак?

Биринчидан, ҳозирда тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари тарқоқ ҳолда ва ниҳоятда кўп миқдорда қабул қилинган. Хусусан, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ 5000 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд.

Ҳужжатларнинг ниҳоятда кўплиги улар ўртасида коллизияларни келтириб чиқариши мумкин, зарур бўлган қонунчилик ҳужжатини топиш ҳамда амалда қўллашда қийинчиликларни келтириб чиқариши табиий бу эса тадбиркорлик субъектларининг асосли эътирозларига сабаб бўлади.
Вазир ўз ахборотида “тадбиркор ишлаши, ғояларини рўёбга чиқариши керак, у фақат ҳужжат, катта бюрократияни ичида кўмилиб кетса, ишини ким қилади? Шунинг учун унга қўлида битта компакт, тушунарли ҳуқуқий меъёрлар тўплами зарур. Масалан, Японияда тадбиркорнинг қўлида биттагина Савдо кодекси бўлади, у фақат шунга кўра ўз ишини олиб боради” деб айти айтиб ўтди.

Иккинчидан, соҳани ҳуқуқий тартибга солишда замонавий тенденциялардан келиб чиқиб бўшлиқларни бартараф этиш зарурияти мавжуд, янги ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тўлиқ тартибга солиш масаласи турибди. Масалан, “ўрта бизнес” мезонлари, инновацион тадбиркорлик ва электрон тижоратнинг кириб келиши (стартап-корхоналар, инновацион кластерлар, технологик парклар ва б.).

Тадбиркорлик кодексининг қабул қилиниши тарқоқ ҳолда ҳамда турли коллизиялар мавжуд бўлган қонунчилик ҳужжатларини ягона ҳужжатга бирлаштириш, тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини барқарорлаштириш, давлатнинг тадбиркорлик соҳасига аралашувини камайтириш, шунингдек, тадбиркорлик ҳуқуқи соҳасида ягона ёндашувни белгилашга хизмат қилади. Бу лойиҳа албатта жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилади (сентябрь-октябрь ойларида).

Батафсил👉🏻 https://www.minjust.uz/uz/press-center/news/102088/