Sevara Urinbayeva
2.13K subscribers
9.99K photos
1.22K videos
23 files
4.53K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_давлат_хизматлари

🖥Давлат хизматлари марказларида ўз-ўзига хизмат кўрсатиш бурчакларидан фойдаланган ҳолда, зарур хизмат ва маълумотномаларни вақт сарфламасдан олиш мумкин.

Бу ҳақида қисқа видеомиз орқали билиб олишингиз мумкин👆🏻
👍1
#Адлия_давлат_хизматлари

Йўл қўйилган қонунбузилиш учун жазо муқаррарлиги таъминланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарори билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари
кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан газ тармоқларига уланиш учун техник шартларни бериш ҳудудий газ таъминоти ташкилоти томонидан амалга оширилади.

Адлия вазирлиги томонидан давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли органлар вакиллари билан ўтказилган давра суҳбатида “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан Регламентга зид равишда ҳудудий газ таъминоти ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган техник шартларни Жамиятнинг марказий аппарати билан келишиш амалиёти жорий этилганлиги аниқланди.

Шунингдек, Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган мониторингларда ҳудудий газ таъминоти филиаллари томонидан давлат хизматлари кўрсатилишида йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича қонуний талаб қўйилган тақдимнома киритилган бўлса-да, мазкур қонунбузилиш ҳолатлари бугунги кунга қадар давом этиб келмоқда.

Шунга кўра, келгусида юқоридаги қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида "Ҳудудгазтаъминот" АЖ бошқарув раиси ўринбосари МЖтКнинг 215-5-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилди.
👍5