Sevara Urinbayeva
2.58K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Адлия_эълон

📣Журналистлар ва фаол жамоатчилик вакиллари диққатига!!!

Бугун, 10 июнь куни соат 15:00 да Ўзбекистон миллий матбуот маркази биносида “Қонунчиликдаги янгиликлар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилмоқда.

Мавзу: Ўзбекистонда адвокатура соҳасида амалга оширилаётган сўнгги ислоҳотлар, жорий этилган янгиликлар ва келажакдаги режалар.

Тадбирда Адлия вазирлиги ва Адвокатлар палатаси масъуллари иштирок этиб, журналистларни қизиқтирган саволларига жавоб беради.

ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.
#Адлия_меҳр_улаш #МенДонорман

⚡️Адлия вазирлиги ходимлари томонидан донорлик қони топширилди

Халқаро донор куни муносабати билан “Қон донорлиги ҳафталиги” доирасида Адлия вазирлигида “Мен донорман” хайрия акцияси ташкил этилди.

Қон топшириш акциясида адлия органлари ва муассасалари кўнгилли ходимлари иштирок этиб, донорлик қилиш орқали инсонпарварлик ёрдамини аямадилар.

Ўйлаймизки, топширилган донорлик қонлари турли касалликлар ёки бахтсиз ҳодисалар туфайли қонга муҳтож бўлган инсонлар ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилади.

‼️Адлия вазирлиги хайрли ишда четда турмай донорлик қилган ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиради.

Қон топшириш бўйича хайрия акцияси республика бўйлаб давом этмоқда .
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_табриги

Азиз юртдошлар!

Жамиятимизда ўзаро ҳурмат,  меҳр-мурувват, саховат ва ҳамжиҳатлик, сабру қаноат ва шукроналик сингари улуғ фазилатларни мустаҳкамловчи муқаддас айём – Қурбон ҳайити билан барчангизни самимий муборакбод этамиз.

Юртимизда тинчлик бардавом бўлсин, хонадонларимиздан осойишталик, аҳиллик, файзу барака ҳеч қачон аримасин.

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси
#Адлия_хабари

✳️ Тошкент шаҳрида ҳар ой бир кун давомида "Автомобилсиз кун" жамоатчилик лойиҳаси ўтказилади.

📌 Бунда шахсий автомобиллар ҳаракатланиши чекланиб жамоат транспортидан фойдаланиш тарғиб қилинади.

Адлия вазирлиги жамоаси ҳам ушбу лойиҳада фаол қатнашмоқда.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_табриги

Ҳурматли журналистлар!

Сизни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан табриклаймиз!

Сиз ўз қаламингиз билан юртимизда тинчлик-осойишталик, ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашга, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келмоқдасиз.

Барчангизни қутлуғ касб байрамингиз билан самимий табриклаб, хайрли ташаббусларингизда куч-қувват, мустаҳкам соғлиқ, оилангизга тотувлик, эзгу ишларингизда муваффақиятлар тилаймиз.

Ҳурмат билан, Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_пресстур

Бухоро вилояти Жондор, Ромитан, Қоракўл туманлари ДХМ,
адлия бўлимлари фаолияти, адлия органлари масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини янада оширишга қаратилган Президент фармони ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар билан журналистлар танишишди
#Адлия_табриги

Азиз ёшлар!

Сизларни севимли байрамингиз, азму шижоат, гўзаллик ва камолот айёми – Ёшлар куни билан самимий муборакбод этамиз.

Сизларнинг чуқур мушоҳадали, вазиятни атрофлича таҳлил қила оладиган, муаммоларга қонун доирасида ечим топишга интиладиган кенг фикрли инсонлар бўлиб камол топишингизда тилакдошмиз.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад тилаймиз.

Ҳурмат билан,
Адлия вазирлиги жамоаси
#Адлия_давлат_хизматлари

Йўл қўйилган қонунбузилиш учун жазо муқаррарлиги таъминланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарори билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари
кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан газ тармоқларига уланиш учун техник шартларни бериш ҳудудий газ таъминоти ташкилоти томонидан амалга оширилади.

Адлия вазирлиги томонидан давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли органлар вакиллари билан ўтказилган давра суҳбатида “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан Регламентга зид равишда ҳудудий газ таъминоти ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган техник шартларни Жамиятнинг марказий аппарати билан келишиш амалиёти жорий этилганлиги аниқланди.

Шунингдек, Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган мониторингларда ҳудудий газ таъминоти филиаллари томонидан давлат хизматлари кўрсатилишида йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича қонуний талаб қўйилган тақдимнома киритилган бўлса-да, мазкур қонунбузилиш ҳолатлари бугунги кунга қадар давом этиб келмоқда.

Шунга кўра, келгусида юқоридаги қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида "Ҳудудгазтаъминот" АЖ бошқарув раиси ўринбосари МЖтКнинг 215-5-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_пресс_тур

📹Навоийда пресс-тур

Адлия вазирлиги ташаббуси билан Навоий вилоятидаги оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди. Пресс-турда Нурота туманида адлия органларининг аҳоли муаммолари билан ишлаш борасидаги фаолияти билан яқиндан танишишди.

Нурота туман аҳолиси учун сайёр қабул, сайёр давлат хизматлари, нотариус ва ФҲДЁ хизматлари ҳам кўрсатилди.

Нурота туманининг Ғофур Ғулом номли маҳалласида аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш учун ўрнатилган инфокиоскдан фойдаланиш бўйича ОАВ вакилларига мастер класс ўтказилди.

Шу билан бирга, “Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида” ги Президент фармонида белгиланган вазифалар ижроси қандай таъминланаётганини жойига чиққан ҳолда кўришди.

Батафсил видеода☝️
#Адлия_ташаббус

Болаларни боғчага жойлаштириш янада соддалашди

Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат хизматларини кўрсатиш тизими соддалаштирилганлиги, бюрократик тўсиқлар қисқартирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2024 йил 3 июлдаги қарорига асосан қуйидаги янгиликлар жорий этилмоқда:

1. Электрон рақамли имзо калитини беришда жисмоний шахслар биометрик (Face-ID) идентификация қилинади ва электрон рақамли имзо калити автоматик тарзда расмийлаштириб берилади;

2. Қурилиши тугалланмаган объектга бирламчи кадастр паспортини шакллантиришда вафот этган шахснинг яқин қариндошларига унинг номидан мурожаат қилиш тартиблари белгиланди;

3. Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш учун расмийлаштирилган йўлланмаларни мактабгача таълим ташкилотига ахборот тизими орқали юбориш тартиби жорий этилди.

Бунда, йўлланма расмийлаштирилганда фуқароларга тасдиқ кодга эга хабарнома юбориш ва шу тасдиқ код асосида бола мактабгача таълим ташкилотига қабул қилинади.

Фуқароларга йўлланма олиш учун берилган сўровномадаги телефон рақамини исталган вақтда ўзгартириш имконияти яратилди.

Болаларни мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш давлат ташкилотларининг айби билан кечикканда йўлланма ўз кучида қолади.

4. Автомототранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш учун рухсатнома бериш муддати автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш муддати билан мувофиқлаштирилди ва автомототранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш учун рухсатнома бериш муддати 10 кун этиб белгиланди.

5. Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташиш учун рухсатнома беришда аризани кўриб чиқиш муддати 8 иш кунидан 2 иш кунига камайтирилди.

6. Автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда расмийлаштиришда мулкдорнинг Мажбурий ижро бюроси базасида қарздорлигини текшириш ахборот тизимлари орқали автоматик равишда амалга оширилиши белгиланди.

7. Фуқароларга Автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолиятига лицензия олиш жараёнида ўзини ўзи банд қилган шахсни давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказиш хизматидан композит усулда фойдаланиш имконияти яратилди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Адлия_хабари

📽 Адлия вазирлиги томонидан аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ҳамда энг кўп берилаётган саволларнинг ҳуқуқий ечимлари бўйича махсус видеороликлар ишлаб чиқилиб, YouTube тармоғига жойлаштириб борилмоқда.

❗️Бунда Сиз “метрика” олишдан пенсияга чиқишгача бўлган жараёнларда дуч келаётган муаммоларингизга мавзулаштирилган тарзда ҳуқуқий ечим топишингиз мумкин.

📌
Ўз вақтингиздан унумли фойдаланган ҳолда ҳуқуқий билимларингизни мустаҳкамланг!

👉 Батафсил: youtube.com/adliya
#Адлия_ҳисобот #Очиқ_адлия

Адлия сарҳисоб: 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида норма ижодкорлиги соҳасида амалга оширилган ишлар

Батафсил инфографикада 👆🏻
#Адлия_ҳисобот #Очиқ_адлия

Адлия сарҳисоб: 2024 йил I ярим йилликда энг кўп ўқилган ҳужжат

Батафсил инфографикада 👆🏻
#Адлия_ҳисобот #Очиқ_адлия

“Е-қарор”нинг қизиқарли статистикаси:
тизим орқали қабул қилинган қарорлар
#Адлия_хабари

Адлия вазирлиги: талаб этиладиган 30 дан ортиқ ҳужжатлар қисқартирилди

Вазирлар Маҳкамасининг “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларининг соддалаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” 2024 йил 13 июлдаги қарорига асосан қуйидаги янгиликлар жорий этилмоқда:

1) 10 дан ортиқ лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олишда талабгорлардан талаб этиладиган 30 дан ортиқ ҳужжатлар қисқартирилди.

Эндиликда санитария-гигиена, ёнғин хавфсизлиги, саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги ва шу каби хулосалар лицензия ва рухсатнома олиш жараёнида бир вақтнинг ўзида тегишли ташкилотлар томонидан берилиши йўлга қўйилади.

2) 4 та лицензия ва хабарномалардан ортиқча талаблар чиқариб ташланди.

Мисол учун, Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялашда лицензияловчи орган томонидан белгиланган тартибда божхона органларига ҳисобот тақдим этиш талаби;

Кадрлар малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш фаолияти фақат сайёр шаклда амалга оширилганда мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида биноларнинг мавжуд бўлиши ҳақидаги талаб;

Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари ҳамда бошқа буюмлар ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома юборишда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан бериладиган хулосани талаб қилиш бекор қилинди.

3) Йўловчи ва юкларни автомобиль транспортида ташиш учун лицензия талабида автотранспортлардан фойдаланиш учун масъул бўлган мутахассис сифатида ўрта-махсус маълумотли шахсларни ҳам тайинлаш мумкинлиги белгиланди.

4) Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга оширишда муддатларни иш кунида ҳисоблаш йўлга қўйилди.

5) 4 та турдаги лицензия, рухсатнома ва хабарномалар паспортлари тасдиқланди ва тизимлаштирилди.
Хусусан,

Тамаки маҳсулотлари билан улгуржи савдо қилишни бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома паспорти;

Тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилишни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома паспорти;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорларига биноан олиб чиқиладиган буюмлар ва маҳсулотларни экспорт қилиш учун рухсатнома паспорти;

Махсус турдаги товарларни экспорт ва импорт қилиш учун лицензия паспорти.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алқоалар бўлими
#Адлия_сарҳисоб #Очиқ_адлия

Қайси ташкилот билан иш битиши қийин:

давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ижро интизоми ва қонунбузилишлар

Батафсил инфографикада 👆🏻
#Адлия_ижро

Аҳолининг 6 мингдан ортиқ ҳуқуқий муаммолари ҳал этилди

Адлия органлари томонидан Президентнинг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида фуқаро-маҳалла-адлия тизими асосида уйма-уй юрган ҳолда аҳоли муаммолари ҳал қилинмоқда.

Батафсил инфографикада👆
#Адлия_сарҳисоб

Қандай маҳсулотлар энг кўп сохталаштирилади: аниқланган контрафакт маҳсулотлар соҳалар кесимида
#Адлия_сарҳисоб

Zivert, Маҳсун Кирмизгул, Муҳаммад Юсуф
муаллифлик ҳуқуқи тикланган машҳур шахслар ва брендлар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM