Sevara Urinbayeva
2.49K subscribers
9.89K photos
1.17K videos
23 files
4.44K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Forwarded from Qashqadaryo.adliya.uz
#sayyor_qabul

YANGI BATOSHDA FUQARO MUROJAATLARI IJOBIY HAL ETILDI

Joylarda oʻtayotgan sayyor qabullar xalqning dardini eshitish, ularning muammolarini hal etishda, shak-shubhasiz, kutilgan natijalarni bermoqda.

Adliya vazirligi Davlat xizmatlari Departamenti boshlig'i Sanjar Abdullayev boshchiligidagi ishchi guruh tomonidan Qarshi tumanidagi "Yangi Batosh" mahalla fuqarolar yig'inida sayyor qabul o'tkazildi.

Shu kuni Qarshi tumanida  o‘tkazilgan sayyor davlat xizmatlari ko‘rsatish davomida jami 39 ta fuqarolarning murojaatlari qabul qilindi, Shundan 12 ta  Mobil_ID ro‘yhatga olingan bo'lsa, 2 nafar fuqaroning kadastr pasporti shakllantirildi, 4 nafar bolalarni  bog'chaga navbatga qo'yish, ERI kalitlarini rasmiylashtirish, 3 nafar nikoh masalasida murojaatlar qabul qilinib, 6 ta tug'ilganlik guvohnomasi o'z egalariga topshirildi.

Shuningdek, sayyor qabul davomida ishchi guruh tumanning "Kasanachilik" markazi faoliyati bilan ham yaqindan tanishdi.

🔵• facebook |🎬• youtube |🌐 • rasmiy sayt |🚀 • telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Адлия вазирлигига миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш функцияси юкланди

“Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–181-сон, 02.06.2023 й.) қабул қилинди

📋 Қарорга мувофиқ, Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссиянинг янгиланган таркиби тасдиқланди.

Қарор билан Президент Администрациясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили лавозими ташкил қилинди.

📝 ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштириш, масъул вазирлик ва идоралар фаолиятининг натижадорлигини таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш махсус вакилнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

🔰Қарорга кўра: 

🔹Адлия вазирлигига маъмурий ислоҳотлар доирасида миллий қонунчиликни ЖСТ битимларига уйғунлаштириш функцияси юкланди;

🔹Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги марказий аппаратида Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш ва савдо музокаралари департаменти ташкил этилди;

🔹 Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий ваколатхонасида ЖСТ масалалари бўйича биринчи котиб лавозими киритилди.

🚫 2023 йил 1 июлдан ЖСТ қоида ва меъёрларига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тақиқланади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️Адвокатлик тузилмаси янгидан ташкил этилганда адвокатлик гувоҳномасини олиш учун мурожаат қилиш талаб этилмайди

➡️ Адвакатга гувоҳнома автоматик тарзда композит хизмат кўрсатиш йўли билан берилади.

✔️ Вазирлар Махкамасининг 226-сон қарори билан тасдиқланган Адвокатлик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низоми билан адвокатлик гувоҳномаларининг QR-код қўйилган ID-карта шаклидаги янги намунаси тасдиқланди.

📱QR-кодни сканерлаш орқали адвокатнинг адвокатлик гувоҳномаси ким томонидан берилганлиги, адвокат мақоми, адвокат фаолият юритаётган адвокатлик тузилмасининг номи, адвокатнинг ихтисослиги, лицензия рақами ва берилган санаси аниқланади.

Бунда адвокатнинг ихтисослиги ва фаолият юритадиган тузилмаси ўзгарганда гувоҳномани қайта расмийлаштириш талаб этилмайди.
😉😉😉😉😉😉😉

АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева адвокатура соҳасидаги ўзгаришлар мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берди:

📌Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_xabari

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Қатар давлати Адлия вазирлиги ўртасида 2023-2025 йиллар учун ҳамкорлик дастури имзоланди

Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг 5 июнь куни мамлакатимизга амалга оширган давлат ташрифи доирасида «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қатар Давлати Ҳукумати ўртасида ҳуқуқий соҳада ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим»ни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазилиги ва Қатар Давлати Адлия вазирлиги ўртасида 2023-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди.

Ҳамкорлик дастурида икки давлат вазирликларининг асосий вазифаларидан келиб чиқиб тегишли соҳаларда ҳамкорликни жадаллаштириш, уларни амалий ва натижадор тадбирлар билан бойитиш назарда тутилган.

Дастур доирасида икки давлатда адлия тизими самарадорлиги учун жорий қилинаётган инновацион ёндашувлар, норма ижодкорлиги, тажриба алмашиш бўйича ўқув дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, юридик хизмат кўрсатиш, юридик кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш, маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш ҳамда адлия тизимини рақамлаштириш бўйича ҳамкорлик қилиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, илғор тажрибалар билан алмашиш мақсадида ҳамкорликда тадбирлар, хусусан, конференциялар, семинарлар, тренинглар ташкил этиш ва ўтказиш, бир-бирларининг халқаро тадбирларида иштирок этиш ҳамда қўшма тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш назарда тутилган.

Ушбу Ҳамкорлик дастурининг имзоланиши кўп қиррали Ўзбекистон-Қатар муносабатларининг адлия ва ҳуқуқ соҳасини янада ривожлантиришга хизмат қилади.
#Диққат_акция

Адлия вазирлиги томонидан “Инсон ҳуқуқлари олий қадрият” ҳуқуқий акцияси ўтказилади.

Акция 2023 йил 30 июнга қадар давом этади.

👥 Ҳудудий адлия органлари томонидан маҳаллаларда оммавий сайёр қабуллар ташкил этилади.

🔰 Сайёр қабулларда:

🔹фуқароларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш чоралари кўрилади;
🔹ўрганилиши талаб этиладиган мурожаатлар назорат тартибида кўриб чиқиш учун қабул қилинади;
🔹аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тегишли таъсир чоралари қўлланилади;
🔹сайёр хизматлар (нотариус, давлат хизматлари, ФҲДЁ ва бошқалар) ташкил этилади.
#Adliya_teleloyiha

“Алоҳида назорат”нинг навбатдаги сонида янги Меҳнат кодекси, унга киритилган янгиликлар ва ўзгартиришлар ҳақида гаплашдик.

Янги ва эски Меҳнат кодекси атрофидаги баҳсли масалаларга ойдинлик киритдик. Ходимлар ҳуқуқлари, иш берувчиларнинг манфаатлари, иш вақти режими бўйича ҳам кўпчиликни қизиртирган саволларга жавоб олдик.

Эслатма, кўрсатув Адлия вазирлиги ва “Ўзбекистон” телеканали билан ҳамкорликдаги телелойиҳасидир.

Эфири тез кунларда “Ўзбекистон” телеканалида!
#Диққат_лойиҳа

Тақиқловчи йўл белгилари жамоатчилик хабардор қилинганидан сўнг ўрнатилади ва йўл белгиларининг дислокацияси эълон қилиб борилади

Маълумотларга кўра, йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида ҳар йили ўртача 7 млндан ортиқ турли қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.

Ўз навбатида, ҳайдовчи ва пиёдаларнинг йўл ҳаракати шартлари ва ҳаракат режими ҳақида етарли маълумотга эга эмаслиги, йўл белгилари ўрнатилиши тўғрисида жамоатчилик олдиндан хабардор қилинмаслиги сингари омиллар қоидабузарликлар сонига таъсир қилмасдан қолмайди.

Йўл белгиларини ўрнатиш билан боғлиқ муносабатлар таҳлил қилинганда қуйидаги муаммолар аниқланди:

Биринчидан, йўл белгиларини ўрнатиш, ўзгартириш ёки олиб ташлашнинг ҳуқуқий асослари ва механизмлари аниқ белгиланмаган. Шу боисдан, жойларда ҳуқуқни қўллаш амалиёти турлича шаклланган бўлиб, йўл белгиларини тегишли асосларсиз ўрнатиш ҳолатлари мавжуд. Мисол учун, 2022 йил давомида туман ва шаҳар ҳокимларининг йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисидаги 5 та қарори бекор қилинган.

Бундан ташқари, йўл белгилари етишмаслиги ҳамда ўз вақтида ўрнатилмаслиги оқибатида қатор автоҳалокатлар келиб чиқишига сабаб бўлган.

Масалан, ўтган йил давомида 9 902 та автоҳалокат содир этилган бўлиб, уларнинг 10,3 фоизи пиёдалар ўтиш жойининг ташкил этилмаганлиги, 2,2 фоиз ҳолатда эса светофор ёки йўл белгиси ўрнатилмаганлиги оқибатида келиб чиққан.

Шу билан бирга, мавжуд йўл белгиларининг аксарияти халқаро стандарт талабларига жавоб бермайди, шунингдек, йўлларда 200 мингта йўл белгиси етишмайди.

Иккинчидан, тақиқловчи йўл белгилари йўл ҳаракати қатнашчиларини олдиндан хабардор қилмасдан ўрнатилади.

Бундан ташқари, йўл белгилари ўрнатилишида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда таъсирчан жамоатчилик назоратини олиб бориш учун етарлича шарт-шароит яратилмаган. Хусусан, йўл белгиларининг реестрини юритиш ва дислокациясини эълон қилиб бориш амалиёти йўлга қўйилмаган.

Аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, у билан қуйидаги тартиблар ўрнатилмоқда:

1) тақиқловчи йўл белгилари ўрнатилишидан камида 20 кун олдин жамоатчилик хабардор қилинади;
2) йўл белгилари реестри шакллантирилади ҳамда реестрга киритилмаган тақиқловчи йўл белгилари ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармайди;
3) йўл белгиларининг дислокацияси онлайн тарзда эълон қилиб борилади;
4) тақиқловчи йўл белгилари фақат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят, туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида ўрнатилади;
5) халқаро стандарт талабларига жавоб бермайдиган йўл белгилари мунтазам янгилаб борилади.

Агарда Сизда лойиҳа юзасидан фикр, мулоҳаза ва таклифлар мавжуд бўлса, ушбу ҳавола орқали муҳокамада фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз.
👉https://regulation.gov.uz/oz/d/81246
#Ҳуқуқий_ахборот_минбари

Меҳнат ҳуқуқлари бўйича экперт билан суҳбат ўтказилади

⚖️ Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан “Меҳнат ҳуқуқларимизни ўрганамиз“ ҳуқуқий акцияси ўтказилмоқда. 

🎧 Акция доирасида Меҳнат кодекси бўйича аввалги ва янги тартибларни қиёсий тушунтириш ҳамда бу орқали фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини янада ошириш мақсадида экперт билан суҳбат ташкил этилади.

Овозли чат 9 июнь куни соат 17:00 да Huquqiy axborot телеграм каналида бошланади.

🎙Суҳбат спикери: Муҳаммадамин Каримжонов Тошкент давлат юридик университети масъул ходими.

📥 Саволларингизни @mehnatpodkast_bot телеграм боти орқали олдиндан ёки тўғридан-тўғри онлайн мулоқот вақтида беришингиз мумкин.

Мазмунан бир-бирига яқин саволларга умумлаштирилган ҳолда жавоб берилади.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, суҳбатнинг 2 июндаги сонини бу ерда кузатишингиз мумкин.
#Bu_muhim

Toshkent viloyatida biometrik pasportni ID kartaga qayerda almashtirish mumkin?

💡Bugungi kunda biometrik pasportlaringizni ID-kartaga almashtirish uchun istalgan Ichki ishlar organlari yoki tegishli Davlat xizmatlari markazlariga murojaat qilishingiz mumkin.

👉Batafsil yuqoridagi infografikada

🔹Ichki ishlar organlari manzillari ro'yxati
🔹Davlat xizmatlari markazlari manzillari ro'yxati
❗️DIQQAT, EʼLON!

⚡️Haydovchilik guvohnomasini almashtirish tizimida texnik-profilaktik ishlar amalga oshirilmoqda.

📌Shu sababdan, Haydovchilik guvohnomasini almashtirish davlat xizmatlaridan foydalanishda vaqtincha uzilishlar yuzaga kelmoqda.

💁🏻‍♂️ Yuzaga kelayotgan muammolarni bartaraf etish bo‘yicha soha mutaxassislari tomonidan zarur chora-tadbirlar amalga oshirilmoqda.

🔅Texnik-profilaktik tadbirlar yakunlangani haqida qoʻshimcha xabar beriladi.

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat
#Adliya_tabrik #archiv_day

9 июн — Халқаро архивлар куни!

Сана муносабати билан адлия вазири Акбар Тошқулов соҳанинг фидоий ва жонкуяр ходимлари, фахрийлари ва хизматчиларига табрик йўллади!
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Адлия вазирлиги ҳузуридаги cобиқ Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси масъул ходимлари томонидан бюджет маблағларини талон-тарож қилганлик ҳолати юзасидан ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотлар юзасидан Адлия вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Вазирликнинг ички аудит хизмати 2022 йил декабрь – 2023 йил февраль ойларида 2019-2022 йилларда давлат хизматлари кўрсатишда нотўғри тўланган ёки хизматдан фойдаланилмаган маблағларни юридик ва жисмоний шахсларга қайтаришда белгиланган тартибга риоя этилиши ўрганилган. Ўрганишда cобиқ Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасида 864 млн. сўм ва Самарқанд вилоят бошқармасида 394 млн. сўм жисмоний ва юридик шахсларга қайтариши лозим бўлган маблағлар айрим бухгалтерия ва давлат хизмати маркази ходимлари томонидан ўзлаштирилганлиги аниқланган.

Кўрилган чоралар натижасида ўзлаштирилган маблағлар тўлиқ қайтарилиши таъминланган. Айбдор 7 нафар ходим лавозимидан озод этилган ҳамда жиноий жавобгарлик масаласини ҳал этиш учун тўпланган метериаллар шу йил февраль ойида прокуратура органларига юборилган.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, давлат хизматлари марказлари аҳолига йилига 11,5 млн.дан ортиқ хизмат кўрсатади ва бу хизматлар учун 1,1 трлн. сўм тўловлар ундирилади, хато ўтказилган ёки хизматдан фойдаланмаган 4 мингга яқин шахсга тўланган маблағлар қайтарилади.

Барча жараён махсус электрон дастурда амалга ошади ва ходимлар суистеъмол қилиши ҳолатини аниқлаш ва олдини олиш чоралари кўриб борилади.

Адлия тизимида фаолият юритаётган ҳар бир ходим ўз вазифасини ҳалол ва виждонан бажариши энг юксак қадрият ҳисобланади. Бу қадриятга риоя қилмаган ҳар қандай ходимга нисбатан кескин чоралар кўрилади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Замонавий медиа муҳитда ахборотнинг ишончлилиги,медиа билан хавфсиз мулоқот ва медиасаводхонликни тарғиб қилиш масалалари

Бугун айни шу мавзуада ЎзДЖТУ ҳузуридаги Медиа ва коммуникациялар ИТИ, "Янги медиа таълим маркази" ННТ билан ҳамкорликда давра суҳбати ташкил этилди.

Унда вазирлик ва идораларнинг матбуот хизмати вакиллари, медиа экспертлар, тадқиқотчилар, соҳа мутахассислари, ОАВ вақиллари иштирок этди.

Мулоқот давомида глобал ва миллий сегментда тарқатилаётган ахборотларни фильтрлаш, нохолис, асосланмаган янгиликлар, дезинформациялар ва фейк хабарлар, тарғиботлар, сунъий хайплар, ижтимоий тармоқларда юзага келаётган инфолюциялар ҳақида хабардорликни ошириш, шу ўринда медисаводхонликни оммалаштириш орқали ушбу долзарб муаммоларга ечим излаш масалалари кенг муҳокама қилинди.

Давра суҳбати давомида медиасаводхонликни тарғиб қилиш борасида Адлия тажрибаси ҳақида маълумотлар берилди.

Кўпчиликка маълум Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан бири аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳисобланади.

Шундан келиб чиққан ҳолда вазирлик аҳолининг шу жумладан ОАВ вакилларининг ҳам медиасаводхонлигини ошириш борасида бир қатор ишларни амалга ошириб келмоқда.

Жумладан, “Медиасаводхонлик ва fake news: ҳуқуқ ва масъулият чегараси”, “Ислоҳотлар даврида оммавий ахборот воситалари: ахборот трансформацияси ва касб этикаси муаммолари”, "Рақамлаштириш даврида медиа ва фейк хабарлар: ҳуқуқий ва ахлоқий омиллар" номли қўлланмалар тайёрланиб кенг жамоатчиликка тақдим этилди.

Бундан ташқари, журналистларнинг ҳуқуқий ахборотлар билан ишлаш кўрикмаларини ошириш мақсадида вазирлик томонидан қатор ўқув курслари ва семинар треринглари ҳам ташкил этилиб келинмоқда.

Шу билан бирга, вазирлик фуқароларнинг ҳуқуқий онг ва маданиятини ошириш, уларга холис ахборот етказиш борасида фаол бўлган журналист ва блогерлани ҳам доим қуллаб қувватлаган ҳолда турли танловларни ҳам ташкил этиб келмоқда.

Бўлиб ўтган мулоқотда вазирлик томонидан амалга оширилаётган ишлар билан бир қаторда ўз таклифларимизни ҳам билдирдик