Sevara Urinbayeva
2.55K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Adliya_xabari

Нотариуслар томонидан 2022 йилда 5 393 775 та нотариал ҳаракат амалга оширилди

Жорий йилнинг 20 январида Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Нотариал палатаси ҳамкорлигида “Касбим – фахрим менинг” мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинарда Республикамизда фаолият юритувчи хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ҳамда соҳага масъул шахслар иштирок этди.

Қайд этиш лозимки мазкур семинар доирасида 4 та сессия: Юристлар малакасини ошириш маркази, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ва Тошкент давлат юридик университетида ҳам бўлиб ўтди.

Қайд этилганидек, Президнет Фармони билан 2020 йил 1 январдан хусусий нотариал фаолиятга рухсат берилди.

Ўтган давр мобайнида нотариуслар сони 17 фоизга ошиб, бугунги кунда 953 нафар нотариуслар фаолият юритмоқда. Улар томонидан аҳолига 26 турдаги нотариал ҳаракатлар бўйича ҳуқуқий хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Нотариуслар томонидан 2021 йилда 4 428 081 та нотариал ҳаракат амалга оширилган бўлса, бу кўрсатгич 2022 йилда 5 393 775 тани ташкил қилди.

Ўтган давр мобайнида нотариат соҳаси рақамлаштирилди. Бунинг натижасида ортиқча қоғозбозлик ва бюрократия қисқарди, фуқароларнинг овворагарчиликларига чек қўйилди.

Хусусий нотариал фаолиятни лицензиялаш тўлиқ электрон шаклда амалга оширилиши йўлга қўйилди.

e-notarius.uz” расмий веб-сайти ишга туширилди. Фуқароларга ўзларига яқин нотариусни аниқлаш, нотариус қабулига навбатга электрон ёзилиш, ишончноманинг қонуний кучга эгалигини аниқлаш, мерос иши очилганлигини аниқлаш, масофадан туриб электрон мурожаат қилиш имконияти яратилди.

Нотариал ҳаракатларни нотариал идорага келмасдан масофадан туриб онлайн тасдиқлаш хизмати йўлга қўйилди.

Автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда расмийлаштириш тизими жорий этилди.

Мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб (хатлаб) қўйилганлиги, шунингдек тақиқлаб (хатлаб) қўйиш бекор қилинганлиги тўғрисидаги электрон маълумотлар банки жорий этилгани таъкидланди.
#Eslatma #Bu_muhim

⚡️2010 йилгача олинган "права"ни янгисига алмаштириш охирги муддати — 31 март

Эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича:

• 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
• 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
• 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
• 2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.

Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати етиб келишини кутмасдан, олдиндан ҳаракат қилиш тавсия этилади.

📑Албатта, яқинларингиз билан фойдали маълумотни ўртоқлашишни унутманг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Bu_muhim #Davlat_xizmatlari

⚡️Ариза натижасини олиш учун марказга қайта боришингиз шарт эмас!

💠Телефон рақамингизга СМС хабарнома орқали ариза рақами билан бирга мурожатингиз натижасини олиш учун ҳавола ҳамда текшириш пароли юборилади.

❗️Ушбу ҳаволага ўтгандан сўнг текширув паролини киритасиз ва ариза жавобини юклаб олишингиз мумкин!
#Bu_muhim

Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга дуч келсангиз, бизга хабар беринг📣📣📣

Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан:

- адлия бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари;
- юридик хизмат кўрсатиш марказлари;
- ФҲДЁ органлари;
- давлат хизматлари марказлари;
- Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
- “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази” давлат муассасаси;
- “Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” давлат муассасаси;
- “Давлат хизматларини ривожлантириш маркази” давлат муассасаси;
- “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасаси;
- давлат нотариал идоралари ва архивлари;
- Юристлар малакасини ошириш маркази;
- Тошкент давлат юридик университети;
- юридик техникумлар;
- ТДЮ қошидаги академик лицейдаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, “(71) 207-04-64 (1321 ёки 1322)” телефонига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага (https://www.minjust.uz/uz/anticorruption/feedback) юбориш мумкин.

❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Bu_muhim

Таниқли қизиқчи, сўз устаси, актёр Ўткир Мухаммадходжаев белгиланган муддатларда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштиришга чақирди!!!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали ФҲДЁ бўлимларида қайд этиш имконияти яратилди
#Кун_мавзуси
Ҳақиқат ...
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Қуйидаги сабаблар билан боланинг боғчага кетма-кет 3 кундан ортиқ келмаган даври учун тўланган тўловлар кейинги тўловларни амалга оширишда ҳисобга олинади:

▫️боланинг ёки оила аъзоларининг касаллиги сабабли;
▫️карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли;
▫️ота-оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра.

Бунда боланинг келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги тўлов суммаси чиққан суммага камайтирилади.

❗️Агар боланинг келмаган кунлари учун тўлов ҳали амалга оширилмаган бўлса, тўланиши лозим бўлган тўлов миқдори у келмаган кунлари учун ҳисобланган тўлов суммасига камайтирилади.

☑️ Шунингдек, ота-онанинг олдиндан берган ёзма аризасига асосан, боланинг боғчага қатнаши бутунлай тўхтатилган тақдирда, тўлов тўлиқ бўлмаган ой учун, яъни бола амалда боғчага қатнаган кунлар учун тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Эслатма

Республика бўйича эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштирмаган фуқаролар сони – 2 млн. ортиқни ташкил этади.

Белгиланган муддатларда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштиринг!

2010 йилгача бўлган даврда берилганлари — 2023 йил 31 мартга қадар;
2010 — 2012 йилларда берилганлари — 2023 йил 30 июнга қадар;
2013 — 2015 йилларда берилганлари — 2023 йил 30 сентябрга қадар;
2015 йилдан кейин берилганлари — 2023 йил 31 декабрга қадар белгиланган.
Forwarded from Intellektual mulk yangiliklari (Dilfuza Ismoilova)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Biz_kontrafaktga_qarshimiz

Navbatdagi kontrafakt mahsulotlarning yorliqlari belgilangan tartibda yoʻq qilindi

⚡️ "ASFARMA SAVDO" MChJga
tegishli "LOROBEN" tovar belgisidan (MGU 15871 son guvohnoma) "FF" MChJ tomonidan qonunga xilof ravishda foydalanganlik holati aniqlandi.

⚠️ Ushbu holatda kontrafakt dori mahsuloti qadogʻidagi “LOR-BEN” soʻzi "ASFARMA SAVDO" MChJga tegishli "LOROBEN" tovar belgisiga tasviriy jihatdan umumiy ko‘rish taassurotlar asosida iste’molchini adashtirib yuborish darajasida o‘xshashdir.

⛔️ Mazkur huquqbuzarlik holatini bartaraf etish maqsadida Adliya vazirligi tomonidan “FF” MChJ rahbariga nisbatan taqdimnoma kiritildi.

🌀 Natijada kontrafakt yorliqlar tayyorlagan firma mansabdor shaxslari mazkur harakatlari qonunga zid ekanligi va zararli oqibatlari mavjudligini tushungan holda oʻzi tayyorlagan kontrafakt mahsulotlarning yorliqlarini belgilangan tartibda yoʻq qildi.

@adliyaimd
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#videodaydjest

📹 Адлия тизимидаги ўтган ҳафта давомида қандай муҳим воқеалар, ўзгаришлар рўй берди?

Улар ҳақида ҳафталик дайжести.
#Adliya_xabari

Андижонда ўн олтинчи Давлат хизматлари маркази фойдаланишга топширилди

Андижон вилояти Жалақудуқ тумани Давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Марказ аҳолининг барча қатламларига, шу аснода, ёш болали аёллар, турли тоифадаги ногиронлиги бўлган шахслар, ёшлар ва фахрийларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган. Ушбу иморатда адлия бўлими, юридик хизмат кўрсатиш маркази, Фуқаролик ҳолати далолатномасини ёзиш (ФҲДЁ) бўлими ҳамда Давлат хизматлари марказининг битта ўринда жойлашиши ҳудуд аҳолисига қулайлик яратади.

Шу жумладан, марказда электрон навбат тизими, маълумот киоски, ўз -ўзига электрон хизматлар олиш бурчаги, инвесторлар, ID-карта ва хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш хонаси, банк шохобчаси жойлашган.

Батафсил👈
#Xorijiy_matbuot_sharhi

Oʻzbekistonda mualliflik huquqi sohasidagi oʻzgarishlar Yevropa Ittifoqi ommaviy axborot vositalari diqqat markazida

Yevropa Ittifoqining ilgʻor “EU Reporter” siyosiy yangiliklar platformasida “Mualliflik huquqi va turdosh huquqlarni himoya qilish sohasida O‘zbekistonning xalqaro maydondagi o‘rnini mustahkamlash bo‘yicha qanday ishlar amalga oshirildi?” sarlavhasida 👉maqola chop etildi.

Ushbu maqolada Oʻzbekistonda mualliflik huquqi sohasida ilgari amaliyotda qoʻllanilmagan, jahon talablariga mos keladigan himoya mexanizmlarining yaratilayotgani hamda qonunchilikdagi yangi oʻzgarishlarning joriy etilayotgani alohida qayd etilgan.

Havola

@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Inson_qadri_uchun

Жалақудуқликларнинг яхши куни учун хизмат қилишига тилакдошмиз☺️

Андижон вилояти Жалақудуқ тумани Давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Марказ аҳолининг барча қатламларига, шу аснода, ёш болали аёллар, турли тоифадаги ногиронлиги бўлган шахслар, ёшлар ва фахрийларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган.

Ушбу иморатда адлия бўлими, юридик хизмат кўрсатиш маркази, Фуқаролик ҳолати далолатномасини ёзиш (ФҲДЁ) бўлими ҳамда Давлат хизматлари марказининг битта ўринда жойлашиши ҳудуд аҳолисига қулайлик яратади.

Шу жумладан, марказда электрон навбат тизими, маълумот киоски, ўз -ўзига электрон хизматлар олиш бурчаги, инвесторлар, ID-карта ва хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш хонаси, банк шохобчаси жойлашган.

Бундан ташқари, давлат хизматларидан экстерриториал асосида, яъни яшаш ва рўйхатдан ўтган манзилидан қатъий назар фойдаланиши мумкин. Бу ерда 190га яқин давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти яратилган.

Кутиш залларига ўрнатилган мониторлар орқали намойиш этиладиган давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги янгиликлар, давлат хизматлари олиш тартиблари тўғрисидаги роликлар аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга хизмат қилади.

Марказ аҳолининг барча қатламларига, шу аснода, ёш болали аёллар, турли тоифадаги ногиронлиги бўлган шахслар, ёшлар ва фахрийларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган.

Ушбу иморатда адлия бўлими, юридик хизмат кўрсатиш маркази, Фуқаролик ҳолати далолатномасини ёзиш (ФҲДЁ) бўлими ва Давлат хизматлари марказининг битта ўринда жойлашиши ҳудуд аҳолисига қулайлик яратади.

Қайд этиш лозим, ушбу марказ вилоятда фойдаланишга топширилган ўн олтинчи давлат хизматлари маркази ҳисобланади.

П.С. Очилиш маросимида иштирок этганлар сўнгги йилларда аҳолига давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш ва кўламини кенгайтириш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш борасида амалга оширилаётган ишларни қайд этдилар. Ушбу марказ жалақудуқликларнинг яхши куни учун хизмат қилишига тилак билдирдилар.
#Adliya_teleloyiha

Қабул қилинган ҳужжатлар ижроси ҳақида "Алоҳида назоратда" гаплашдик...

Эфири тез кунларда "Ўзбекистон" телеканалида