Forwarded from Poytaxt_adliya
#Diqqat_e'lon!
⚡️Hurmatli fuqarolar! Mirobod tumanida elektr tarmog'ida kuzatilgan nosozliklar sababli Mirobod tumani FHDY bo‘limi fuqarolarga vaqtinchalik xizmat ko'rsata olmasligi ma'lum qilinadi.
🙏🏻 Yuzaga kelgan noqulaylik uchun uzr so‘raymiz.
❗️O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 23-martdagi PF-6191-son Farmoni bilan fuqarolarning doimiy (vaqtincha) ro‘yxatdan o‘tgan joyidan qat’i nazar fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish eksterritorial tamoyil asosida amalga oshirilishi belgilangan.
✅ Shunga ko‘ra, Siz Toshkent shahridagi boshqa tuman FHDY bo‘limlariga murojaat qilishingiz mumkin.
Telegram: https://t.iss.one/toshadliya
Facebook: https://www.facebook.com/groups/179796339451957
Veb sayt: https://toshkent.adliya.uz

#Adliya_xabari #Adliya_xalq_xizmatida
‼️Давлат хизматлари марказларининг барча ресурслари фуқароларга ёрдам режимига ўтказилди
Сўнгги кунларда юртимизда кузатилаётган аномал совуқ ва унинг оқибатларини енгиллатиш учун Республикамиздаги барча давлат хизматлари марказларида фуқароларнинг оғирини имкон қадар енгиллатиш мақсадида қатор қулайликлар жорий этилди.
Биринчи, фуқаролар бирон иш билан ДХМ яқинида ташқарида туриб қолсалар – ҳатто ДХМларда иши бўлмаса ҳам – ичкарига кириб исиниб олишлари мумкин: уларга бир пиёла иссиқ чой, шинам кутиш заллари ҳозир.
Иккинчи, барча ДХМ ларга ташриф буюраётган (Тошкент шаҳри мустасно) пенсионер, ногирон, ёш болали фуқароларни хизмат автомашинаси Дамасларда зарур ҳолларда автобуслар бекати, шаҳар ёки туман маркази, уйига қадар етказиб қўйиш тўғрисида раҳбарият томонидан топшириқ берилди.
Учинчи, барча ДХМлар энергиятежамкор режимда ишламоқда: кундуз куни чироқлар ёқилмайди, фақат компютер ва фуқароларга маълумот берувчи таблолар ишлайди.
Шунингдек, давлат хизматларини кўчага чиқмай, уйдан туриб олиш имкониятлари ҳам яна бир бор эслатилади,
my.gov.uz, license.gov.uz ҳамда new.birdarcha.uz порталлари орқали уйдан чиқмаган ҳолда электрон давлат хизматларидан фойдаланинг.
Масалан, my.gov.uz орқали:
– санаторийларда даволаниш йўлланмасини олиш;
– масофадан туриб болани боғчага навбатга қўйиш ва навбатни текшириш;
– никоҳдан ўтишга онлайн ариза топшириш мумкин.
“Лицензия” (https://license.gov.uz/) ахборот тизими орқали лицензиялаш ва рухсат бериш ҳужжатлари учун ариза бериш, кабинет орқали ташкилотга тегишли маълумотларни олиш, лицензиялар реестридан маълумотлар излаш имкониятлари мавжуд.
Бизнесни new.birdarcha.uz орқали уйдан чиқмаган ҳолда осон ва тез бошлаш имкони яратилган.
Давлат хизматлари марказлари фуқароларга имкон қадар меҳр ва илиқлик улашиш ниятида ҳаракат қилмоқда.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#videodaydjest
📹 Адлия тизимидаги ўтган ҳафта давомида қандай муҳим воқеалар, ўзгаришлар рўй берди?
Улар ҳақида ҳафталик дайжести.

#Diqqat_muhim #Feyk
Ижтимоий тармоқларда Жиззахда туғилган болага "MBAPPE" деб исм қўйилганлиги ҳақида фотохабарлар тарқатилмоқда.
Адлия вазирлиги томонидан ушбу ҳолат ўрганиб чиқилганда ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарлар ёлғон эканлиги, болага бундай исм қўйилмаганлиги аниқланди.
Маълумот тариқасида, болага исм унинг келгусидаги манфаатларидан келиб чиққан ҳолда берилади, келгусида унинг шаъни ва қадрига салбий таъсир қилиши мумкин бўлган исм берилишига йўл қўйилмайди.

Forwarded from TDYU • ТГЮУ • TSUL
Hurmatli Toshkent davlat yuridik universiteti talabalari!
📊 Universitet rahbariyati tomonidan ushbu murojaatlar va kuzatilayotgan holatni inobatga olgan holda bakalavriat ta’lim yo‘nalishi talabalari o‘rtasida yakuniy nazorat imtihonlarini 2023-yilning 23-yanvaridan boshlash to‘g‘risida so‘rovnoma o‘tkazildi.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_xabari #e_qaror
“E-qaror” тизимида илк буйруқ Адлия вазирлиги томонидан қабул қилинди
Жамоатчиликка маълумки, 2021 йил 1 июлдан бошлаб “E-qaror” электрон тизими орқали ҳокимликларнинг қарорлари қабул қилиб келинмоқда. Бугунги кунда ушбу тизим жамоатчилик назорати учун самарали механизмлардан бирига айланди.
Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб Президент қарорига асосан синов тариқасида Адлия вазирлигининг буйруқлари ҳам “E-qaror” орқали қабул қилиниши белгиланган.
Шунга кўра Адлия вазирлиги тизимида идоравий ҳужжатларни “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилиш ва эълон қилиш бошланди.
Куни кеча тизим орқали қабул қилинган Адлия вазирининг дастлабки буйруғида вазирликнинг 2023 йил учун сарф-харажаатлар сметасини мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) кесимидаги шакллантириш бўйича вазифалар белгиланган.
Қарорга мувофиқ Адлия вазирлиги тизимидаги синов натижаларига кўра 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб барча республика ижро этувчи ҳокимият органлари буйруқ, қарор ва фармойишларни “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилиш ва эълон қилишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Вазирлик ва идораларнинг маъмурий ҳужжатларини жамоатчилик учун очиқ тарзда қабул қилиниши улар фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатишга хизмат қилади.
Адлия вазирлиги ОАВ, журналистлар ва блогерларни жамоатчилик назоратини ўрнатишдаги фаолликларини қўллаб қувватлайди ҳамда бу борада қонун устуворлигини таъминлашда уларнинг кўмагига суянади.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

#Адлия_эслатма
Касб вазифасини бажараётган шахсларга нисбатан айрим фуқаролар томонидан куч ишлатиш ҳолатлари рўй бераётгани ҳақидаги хабарлар тарқалишда давом этмоқда. Бундай ҳолатда қонунчиликда назарда тутилган жавобгарликлар тўғрисида яна бир марта эслатиб ўтамиз.
❗️Ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахсларга нисбатан ноқонуний ҳаракатларни содир этиш жавобгарликка сабаб бўлади.
✅ Хусусан:
👉 қасддан баданга оғир шикаст етказиш – 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;
👉 қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш – 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;
👉 ҳақорат қилиш – БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

#Bu_muhim
#Davlat_xizmatlaridan_qulaylik
ФҲДЁ БЎЛИМЛАРИДА ҲАМ ЭКСТЕРРИТОРИАЛЛИК АМАЛДА
Хабарингиз бор фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъий назар фуқаролик ҳолати далолатномалари
✅туғилиш
✅ никоҳ
✅ўлим
✅никоҳдан ажратишни қайд этиш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади.
Хўш, хизматлардан экстерриториал тамойил асосида фойдаланиш ўзи нима?
❗️Экстерриториал тамойил - яшаш жойингиздан қатъий назар, юқорида қайд этилган давлат хизматларини исталган ФҲДЁ бўлимидан олиш имконияти.
Яъни, Сиз хизмат сафари ёки бирор юмуш билан Тошкентга ёҳуд республикамизнинг бошқа ҳудудига бордингиз ва у ерда Сизга ФҲДЁ хизматларига зарурат туғилди. Аввалгидек, рўйхатдан ўтган жойингиздаги ФҲДЁ бўлимига қайтиб бориб, вақт ва нақдингизни сарфламай, ҳозир бўлиб турган жойингиздаги исталган ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилган ҳолда хизматлардан фойдаланишингиз мумкин.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔅Хорижий давлатда таълим олганлик ҳужжатларини тан олиш
📌Хорижда олинган ҳар қандай диплом Ўзбекистонда тан олиниши учун нострификация қилиниши керак. Фақат ҳукуматлараро шартномалар асосида ташкил этилган ОТМларнинг дипломи бундан мустасно (Вестминстр, МДИС, Турин, Инха ва ҳ.к.).
❗️Хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжат нострификация гувоҳномаси билан биргаликда тақдим этилганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний кучга эга бўлади.

#Сўраган_эдингиз
❓Парваришлаш нафақаси кимларга берилади?
❗️Қонунчиликка асосан ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 000 сўм миқдорида нафақа тўлови жорий этилган.
⚠️Эътибор бериш лозимки, бунда бола парваришлаш нафақаси фақатгина 34 турдаги касаллик билан оғриган болаларни парваришлаётган шахсларга берилади.
📋Тўлиқ рўйхат 👈👈👈
✅Парваришлаш нафақаси фуқароларнинг Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига (my.gov.uz) қилган мурожаатлари асосида буджетдан ташқари пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тайинланади ва тўланади.

#Mutaxassis_sharhi
📌Исмни ёки фамилияни ўзгартириш тартиби қандай?
🔅Яқинларингиз билан фойдали маълумотларни бўлишишни унутманг😉!

#1148_ishonch_telefoni #Murojatlar #Soʻragan_edingiz
❓Уйда туғилган боланинг туғилганлик факти қандай расмийлаштирилади?
❗️Жавоб:
💠 Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 20-бандига асосан (Ҳукуматнинг 387-сон қарори) туғуруқхоналардан ташқари жойларда ва тиббий ёрдамсиз туғилган боланинг туғилганлигини қайд этиш участка шифокори (фелдшер ёки акушер) томонидан берилган маълумотнома асосида амалга оширилади.
🔸Бундай ҳолатларда боланинг ушбу онадан туғилганлигига гувоҳ бўлганлар иштирокида тузилган ва участка шифокори (фелдшер ёки акушер) тасдиқлаган далолатнома тиббий маълумотнома бериш учун асос ҳисобланади.

#Adliya_xabari
Тошкент шаҳридаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи 8 нафар нотариуснинг лицензияси вақтинча тўхтатилди
Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясининг 2023 йил 11 январдаги 1/2023-сонли баённомасига асосан:
1. Яшнобод туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Г.Кулдашеванинг лицензияси амал қилиш муддати 2023 йилнинг 18 январь кунидан 2 ой муддатга;
2. Мирзо Улуғбек туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ш.Каландарованинг лицензияси амал қилиш муддати 2023 йилнинг 16 январь кунидан 1 ой муддатга;
3. Миробод туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ф.Хамраеванинг лицензияси амал қилиш муддати 2023 йилнинг 16 январь кунидан 15 кун муддатга;
4. Шайхонтоҳур туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Д.Бабаярованинг лицензияси амал қилиш муддати 2023 йилнинг 16 январь кунидан 1 ой муддатга;
5. Учтепа туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Х.Абдалимованинг лицензияси амал қилиш муддати 2023 йилнинг 16 январь кунидан 1 ой муддатга;
6. Олмазор туманида хусусий амалиёт нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариус Н.Эгамбердиеванинг лицензияси амал қилиш муддати 2023 йилнинг 16 январь кунидан 1 ой муддатга тўхтатилди.
7. Шайхонтоҳур туманида хусусий амалиёт нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариус А.Хидаятованинг лицензияси амал қилиш муддати 2023 йилнинг 16 январь кунидан 1 ой муддатга тўхтатилди.
8. Мирзо Улуғбек туманида хусусий амалиёт нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариус Ш.Ахмедовнинг лицензияси амал қилиш муддати 2023 йилнинг 16 январь кунидан 1 ой муддатга тўхтатилди.

#Бу_қизиқ
🔅ФҲДЁ органлари ходимлари ўзи ва қариндошларининг далолатнома ёзувларини қайд этиши мумкин эмас
🔰 ФҲДЁ органлари ходимлари ҳамда консул ўзи, эри ёки хотини ўзининг ва унинг қариндошлари (ота-оналари, болалари, неваралари, боболари, бувилари, туғишган ака-ука, опа-сингиллари) тўғрисида далолатнома ёзувларини қайд этишга ёки уларга тегишли ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритишга ҳақли эмаслар.
⚠️ Бундай ҳолатларда далолатнома ёзувларини қайд этиш ёки уларга ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш бўйсуниш тартибида юқори органнинг ёзма кўрсатмаси асосида бошқа ходим томонидан ёки бошқа ФҲДЁ органида амалга оширилади.

#Адлия_хабари
👶Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш учун ФҲДЁга бориш шарт эмас
✅Ҳукуматнинг 2022 йил 29 сентябрдаги 540-сон қарорига асосан Тошкент шаҳрида туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали ФҲДЁ бўлимларида қайд этиш тартиби жорий этилди.
📝Эндиликда бола туғилиши билан, тиббиёт муассаса у ва ота-онаси ҳақидаги маълумотларни, жумладан:
бола рўйхатга қўйиладиган поликлиника ва ички ишлар бўлими, навбатга қўйиладиган давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳақидаги маълумотларни махсус электрон бланкага киритади ва автоматик равишда ФҲДЁ бўлимига ахборот тизими орқали юборади.
📤ФҲДЁ бўлими туғилганликни қайд этади ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган туғилганлик ҳақидаги маълумотномани тиббиёт муассасасига юборади.
📰Тиббиёт муассасалари ушбу маълумотнома боланинг ота-онасига тақдим этади.
⚡️Ушбу маълумотнома туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномага тенглаштирилади ҳамда давлат органлари ва ташкилотлар томонидан қабул қилишни рад этиш қатъиян тақиқланади.
🏛Туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳнома фуқароларнинг исталган вақтдаги мурожаатларига асосан ФҲДЁ бўлимлари томонидан экстерриториал тамойил асосида расмийлаштириб берилади.
❗️Эслатма: Оталик белгилаш ва ёлғиз она аризасига асосан туғилишни қайд этишда ҳамда топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилишини қайд этишда бевосита ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилиниши лозим.
❕Маълумот учун: Янги тартиб 2023 йил 1 июндан бутун республика ҳудудида жорий этилиши белгиланган.
Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat