#Маъмурий_ислоҳот
Адлия вазири: штат бирликларини мақбуллаштириш натижасида бўшайдиган маблағлар ижтимоий масалаларни ҳал этишга йўналтирилади
Вазирлик ва идоралар бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришилиши ҳамда маблағларнинг сарфланиши юзасидан барча маълумотларни харажатлар иқтисодий таснифининг моддалари кесимида ўзларининг расмий веб-сайтларида очиқ эълон қилиб боради ва Олий Мажлис палаталари олдида ҳисобот беради.
Шу билан бирга, вазирлар ўзига юклатилган вазифаларни амалга ошира олмаганида, вазир истеъфоси институти илк бор жорий этилмоқда. Мисол учун, муайян вазирлик тизимида коррупция ҳолатларига йўл қўйилса, бунда энг аввало сўров раҳбардан бўлади.
Инсон манфаатларини таъминлашда раҳбарларнинг фаолиятида очиқлик, қонунийлик, натижадорлик ва сифат асосий мезон бўлади.
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида хўжалик бошқаруви органларининг раҳбари вазифасини бажариши тақиқланади.
Уюшма ва бошқа хўжалик бирлашмаларига давлат ҳокимияти ваколатларини бериш ва уларнинг раҳбарларини Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан лавозимга тайинлаш амалиёти бекор қилинади.
Ҳудудларга хизмат сафарлари қисқартирилади, жойлардаги муаммоларни аниқлаш учун “онлайн қабул”, “виртуал ташриф“ каби замонавий масофавий усулларини қўлланади.
Ижро этувчи ҳокимият органларини автотранспорт воситалари билан таъминлаш меъёрлари раҳбар кадрларнинг сони қисқартирилишини инобатга олган ҳолда мақбуллаштирилади.
Таъкидлаш жоизки, штат бирликларини мақбуллаштириш натижасида бўшайдиган маблағлар ижтимоий масалаларни ҳал этишга, хусусан ходимларга адолатли меҳнат иш хақини белгилашга йўналтирилади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_xabari
Ўзбекистон Президентининг "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш бўйича Фармони ва қарори"нинг мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжумани.
Акбар Тошқулов, адлия вазири- маъмурий ислоҳотлардан кўзланган мақсад, бу борадаги янгиликлар хусусида.

Адлия вазири: ҳар битта бошлиқ, мансабдор -бу қўшимча бюрократия дегани
Бизнес кўп ишлаши керак. Ҳар битта бошлиқ, мансабдор -бу қўшимча бюрократия дегани. Давлат ҳокимияти органи билан бирга жамият ҳам ривожланиши керак. Фақат давлат структураси ривожланаверса, мувозанат бузилади. Фуқаролик жамияти,хусусий сектор ҳам ривожланиши лозим. Яхши кадрлар хусусий секторга ҳам керак.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_xabari
Ўзбекистон Президентининг "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш бўйича Фармони ва қарори"нинг мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжумани.
Қисқараётган ходимларнинг қанчаси бошқарувга, қанчаси қуйи бўғинга тегишли?
Саволга адлия вазири Акбар Тошқулов жавоб берди.

#Диққат_лойиҳа
Ҳокимнинг бир вақтнинг ўзида маҳаллий ижроия ва вакиллик органига раҳбарлик қилиш ваколати бекор қилинади
“Маҳаллий вакиллик органлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
📌 Ушбу ҳавола орқали қарор лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этинг!

regulation.gov.uz
МАҲАЛЛИЙ ВАКИЛЛИК ОРГАНЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Sevara Urinbayeva
Маъмурий ислоҳотлар бўйича мурожаатларга жавоб берилмоқда Адлия вазирлиги томонидан 27 декабрь куни, маъмурий ислоҳотлар бўйича аҳоли мурожаатларига тезкор ва сифатли жавоб бериш мақсадида 1136 рақамли Call center ҳамда @admreform_bot телеграм боти ишга…
📞1136
Маъмурий ислоҳотлар бўйича мурожаатларда қандай саволлар кўтарилмоқда?
Адлия вазирлиги томонидан кеча, 28 декабрь куни, маъмурий ислоҳотлар бўйича аҳоли мурожаатларига тезкор ва сифатли жавоб бериш мақсадида 1136 рақамли Call center ҳамда @admreform_bot телеграм боти ишга туширилган эди.
Мазкур манбалар орқали бир иш куни давомида жами 52 та мурожаат, шундан 23 таси Call center орқали 29 таси телеграм бот орқали келиб тушди. Келиб тушаётган мурожаатлар хусусиятига кўра, мехнат сохасида 37 тугатилаётган ва қайта ташкил этилаётган ташкилот бинолари масаласида 11 та, фармон ва қарор мазмуни бўйича 20 та, шунингдек фармон ва қарорга тааллуқли бўлмаган бошқа масалалар бўйича 63 та, меҳнат шартномаси бекор қилиниши масаласида 26 та мурожаат қилиниб, саволларга мутахассислар томонидан жавоб берилди.
Сизнинг ҳам саволларингиз бўлса 1136 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг ёки телеграм бот орқали тезкор жавоб олинг.
Мурожаатлар ҳафтанинг душанба кунидан жума кунигача (байрам кунларидан ташқари) соат 09:00 дан 13:00 гача ва 14:00 дан 18:00 гача қабул қилинади.

Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари
Янги йил байрамида неча кун дам оламиз?
✅ Жорий йилги Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 4 кун дам олишади.
🔰 Булар:
▫️31 декабрь (шанба) – Президент фармони асосида 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни;
▫️1 январь (якшанба) – Янги йил байрами;
▫️2 январь (душанба) – иш ҳафтасидан қатъи назар барча учун қўшимча дам олиш куни;
▫️3 январь (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 7 январь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

#Адлия_тушунтириш
Дориларга рухсатнома бериш тартибини биласизми?
✅ Дориларни қўллашга рухсатнома олиш учун ҳужжатлар Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат марказига берилади.
📝 Рухсатнома хорижий ишлаб чиқарувчиларга 5 йилга, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга муддатсиз даврга берилади.
📋 Рухсатнома бериш ёки бермаслик ҳақидаги қарорни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган Экспертлар кенгаши қабул қилади.
🔰 Дориларни рўйхатдан ўтказиш учун ариза берилгандан сўнг Марказ томонидан қуйидагилар амалга оширилади:
1️⃣ Рўйхатдан ўтказиш бўлими:
▫️ҳужжатларни ва дори намуналарини дастлабки экспертизадан ўтказади;
▫️дастлабки экспертиза ижобий бўлса, Марказ ва ариза берувчи ўртасида шартнома тузилади;
▫️йиғим тўлангандан кейин ҳужжатлар ва дори намуналари экспертизадан ўтказиш учун Марказ лабораторияларига, Фармакология, Фармакопея, Янги тиббий техника қўмиталарига, Наркотикларни назорат қилиш қўмитасига берилади.
2️⃣ Марказ лабораториялари:
▫️ҳужжатларни маъмурий, кимёвий, фармацевтик, биологик ва техник экспертизадан ўтказади;
▫️норматив ҳужжатларни баҳолайди, дори намуналарининг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги бўйича синов ўтказади;
▫️сўнг синов натижаларини, ҳужжатларни Фармакопея, Фармакология ва Янги тиббий техника қўмиталарига беради.
3️⃣ Фармакопея қўмитаси:
▫️ҳужжатларни маъмурий, кимёвий, фармацевтик ва биологик қисмларини, лаборатория синовлари натижаларини экспертизадан ўтказади;
▫️мустақил экспертларни жалб этиб дориларни экспертизадан ва такрорий экспертизадан ўтказади;
▫️қўшимча синовлар ўтказиш учун Марказ лабораторияларига дори намуналари ва ҳужжатларини юборади;
▫️дориларнинг норматив ҳужжатларини тасдиқлайди;
▫️ҳужжатлар ва экспертлар хулосалари асосида дорини рўйхатдан ўтказиш ёки рад этиш тўғрисидаги тавсияларни Экспертлар кенгашига киритади.
4️⃣ Фармакология қўмитаси:
▫️мустақил экспертларни жалб этиб фармакологик ва дори воситалари ҳужжатларини экспертизадан ўтказади;
▫️қуйидаги ҳолларда дориларни клиник тадқиқотларсиз қўллаш мумкинлиги тўғрисидаги тавсияларни Экспертлар кенгашига киритади:
➖дориларни рўйхатдан ўтказиш натижалари Ўзбекистонда тан олинадиган мамлакатлар, халқаро ва хорижий ташкилотларда рўйхатдан ўтказилган дорилар тақдим этилганда;
➖дорининг GMP, GCP, GVP талаблари асосида яратилганлиги, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан қайта малакаланганлигига оид ҳужжатлар бўлганда;
➖Ўзбекистонда тан олинадиган мамлакатлар, халқаро ва хорижий ташкилотларнинг ижобий хулосаси бўлганда.
▫️Ҳужжатлар ва экспертлар хулосалари асосида Экспертлар кенгашига клиник тадқиқотларсиз ёки клиник тадқиқотлар асосида дориларни рўйхатдан ўтказиш ёки рад этиш тўғрисидаги тавсияларни киритади;
5️⃣ Фарминспекция янги дори ишлаб чиқариш йўлга қўйилганда корхонага бориб зарур шароитларни ўрганади ва шароитлар тўғрисида маълумотнома беради.
6️⃣ “Зарур амалиётлар маркази” ДУК дори ишлаб чиқарувчи корхоналарда “GMP” талаблари мавжудлигини текширади ва натижаларга кўра хулосаларни Экспертлар кенгашига беради;
7️⃣ Экспертлар кенгаши Фармакопея, Фармакология, Янги тиббий техника қўмиталари, шунингдек Марказнинг бошқа бўлинмалари хулосалари асосида дорининг қўлланилишига рухсат бериш ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Асос: Ҳукумат қарори (213-сон, 23.03.2018 й.)

#2023_йил_1_январдан
2023 йил 1 январдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
📎Тошкентда электробуслар ҳаракатланади - 2023 йил 1 январдан “босиб ўтилган йўл”, “йўловчи оқими” ва “сифат” мезонлари бўйича молиялаштиришнинг янги тизими жорий этилади
📎2023 йил 1 январдан пенсияни ҳисоб-китоб қилишда иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баробаридан 12 баробаригача оширилади
📎Давлат ижтимоий буюртмасига оид маълумотлар мажбурий тартибда эълон қилиб борилади
📎Чет эл фуқароларига Ўзбекистонда кўчмас мулк олишлари енгиллашади
📎Гематология, онкология ва иммунология марказларидаги бемор болаларга қараётганларга бепул овқат берилади
📎Қоракўлчилик маҳсулотлари етиштирувчилар учун солиқ ва божхона имтиёзлари узайтирилди
📎Мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари ташкил этилади
📎Жигар сурункали вирусли касалликларининг ягона электрон реестри ишлаб чиқилади
📎Адвокатура фаолияти рақамлаштирилади
📎Фуқарони шахсини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилади
📎Балиқни кооперация асосида етиштирувчилар барча солиқлардан озод қилинади

#Адлия_муносабати
⚡️РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда айрим адлия бошқармалари ходимлардан вазирлик тизимидаги газетага обуна учун мажбурий пул ушлаб қолинаётганлиги ҳақида хабар тарқалган.
Қайд этиш керак-ки, Адлия вазирлиги тизимдаги ташкилотларга "Инсон ва қонун" газетасига ходимларни мажбурий обуна қилиш бўйича ҳеч қандай топшириқ бермаган.
Ваҳоланки, адлия органлари фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилот сифатида мажбурий обуна ҳолатларига барҳам бериш чораларини кўриб келмоқда. Бундай ҳолатларни вазирлик тизимида бўлишига мутлақо йўл қўймайди.
Ҳозирда мазкур хабар юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

#Adliya_tushuntirish
⚡️Сифатсиз дори истеъмол қилинса...
📎Адлия вазирлиги ҳуқуқий тушунтириш беради
Бугунги кунда айрим дори воситаларини қабул қилиш оқибатида фуқаролар, хусусан, вояга етмаганларнинг вафот этиши ҳолатлари жамоатчиликда ҳақли эътирозлар ва турли саволларни келтириб чиқармоқда. Шу ўринда, сифатсиз дори воситаларини истеъмол қилганлик оқибатида соғлиғига зарар етказилган фуқароларнинг ҳуқуқлари бўйича Адлия вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.
Биринчидан, фуқаролар, истеъмолчи сифатида сотувчидан (ишлаб чиқарувчидан) уларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар қопланишини талаб қилишлари мумкин.
“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддасига асосан дори воситаларининг тузилишига, ишлаб чиқарилишига, таркибига боғлиқ бўлган ва бошқа нуқсонлари, шунингдек дори воситаларини истеъмол қилган фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғининг хавфсизлигини таъмин эта олмайдиган материаллар, ускуналар, асбоб-анжомлар ёки бошқа воситалар қўлланилиши оқибатида дори воситасини истеъмол қилган фуқароларнинг ҳаётига ва соғлиғига етказилган зарар, агар унинг айби исботланса, сотувчи (ишлаб чиқарувчи) томонидан қопланиши лозим.
Иккинчидан, истеъмолчи моддий ва маънавий зарарни қоплаш тўғрисида судга даъво киритиш мумкин.
Сифатсиз дори воситасини истеъмол қилиши натижасида фуқароларнинг ҳаётига ва соғлиғига зарар етказганлик учун фуқаролар ҳам моддий ҳам маънавий зарарни қоплаш масаласида судга мурожаат қилишлари мумкин.
Жумладан, Қонуннинг 29-моддасига асосан даъволар жавобгар, истеъмолчи жойлашган ердаги ёки зарар етказилган жойдаги фуқаролик ишлари бўйича судга тақдим этилади ҳамда бундай даъволар давлат божи тўлашдан озод қилинади.
Бундан ташқари, фуқароларга етказилган маънавий зарар учун уни етказган шахс, башарти у айбдор бўлса, ҳақ тўлаши лозим, ҳақ миқдорини суд белгилайди.
Маънавий зарар учун ҳақ тўлаш мулкий зиён ва истеъмолчи кўрган зарарнинг ўрни қопланишидан қатъи назар, амалга оширилади.
📌Бундан ташқари, сифатсиз дори воситасини ишлаб чиққан ёки сотганлар маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиладилар.