Sevara Urinbayeva
2.54K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
❗️2023 йил 1 январдан бошлаб синов тариқасида Адлия вазирлиги тизимида ички идоравий ҳужжатлар “E-qaror” орқали қабул қилинади

Хабарингиз бор, Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этишга доир Президент қарорига асосан 2023 йил 1 январдан бошлаб синов тариқасида Адлия вазирлиги тизимида идоравий буйруқ, қарор ва фармойишларни “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилиш ва эълон қилиш амалиёти йўлга қўйиш белгиланди.

Вазирлик тизимида кадрлар хизмати фаолиятини рақамлаштириш бўйича “MinJust HR”автоматлаштирилган тизим 2021 йилнинг 1 июндан ишга туширилди. Буйруқларни фақат ушбу тизим орқали шакллантириш
ва масъул ходимлар билан келишилгандан сўнг уларни қабул қилиш амалиёти йўлга қўйилди.

Эндиликда, 2023 йил 1 январдан бошлаб вазирлик ва унинг тизимига кирувчи идоралар томонидан қабул қилинадиган умумий масалаларга оид буйруқ ва қарорлар (айрим истисноларни инобатга олган ҳолда)“E-qaror” электрон тизими орқали эълон қилинади.

Шу мақсадда, жорий йилнинг 30 декабрь куни вазирлик ва унинг тизимидаги адлия органлари ва муассасалари, ҳудудий адлия органлари ходимлари учун ҳужжатларларини “E-qaror” электрон тизими орқали эълон қилиш масалалари юзасидан амалий семинар-тренинг ўтказилди.

Тадбирда вазир ўринбосари М.Икрамов қабул қилинган буйруқларни “E-qaror” электрон тизими орқали эълон қилиниши вазирликнинг очиқлик сиёсатига тўлиқ ҳамоханглиги ва бу ўз ўрнида жамоатчилик назоратини ўрнатилишига олиб келиши, бу борада тизим раҳбарлари масъулиятини ошириш лозимлиги тушунтириб ўтилди.

Тадбирда ҳужжатларни “E-qaror” электрон тизими орқали эълон қилиниши бўйича электрон дастур асосида иштирокчиларга тушунтириш берилди ҳамда келиб тушган саволларга жавоб берилди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Aдлияда_байрам

Давлат хизматлари марказида байрам шукуҳи🥳🎄

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги томонидан давлат хизматлари маркази фаолиятига 5 йил тўлиши муносабати билан фуқароларга байрам кайфиятини улашиш мақсадида жойларда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан туман, шаҳар давлат хизматлари марказларида аҳолига тез ва сифатли хизмат кўрсатиш билан биргаликда фуқароларга кўтаринки кайфият улашиш мақсадида кўнгилочар тадбирлар ташкил этилмоқда.

Aна шундай тадбирларнинг бири Наманган шаҳар давлат хизматлари марказида бўлиб ўтди. Фуқароларга байрам шукуҳини улашувчи бурчак ташкил этилиб, совуқ об-ҳавода илиқлик улашилди. Шундан сўнг, аҳолига ҳуш кайфият улашиш мақсадида марказга ўғил-қизлари билан келган фуқароларга янги йил совғалари тақдим етилди.

Наманган шаҳрида яшовчи Ҳайбулла Расуловнинг 1932 йилда туғилган. Ўша пайтдаги хатолик сабаб фуқаронинг фуқаролик паспортида туғилган ой ва куни нотўғри ёзилган. Отахоннинг қилган мурожаати Наманган шаҳар давлат хизматлари маркази томонидан ижобий ҳам етилиб, байрам куни арафасида ID-KARTA ҳамда хорижга чиқиш биометрик паспорти берилди.

Шунингдек, бошқарма томонидан хизматдан фойдаланган “Энг кекса мижоз” сифатида эътироф қилинди ҳамда вилоят адлия бошқармаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.
#Adliya_sarhisob

‼️2022 йилда Адлия вазирлиги томонидан мурожаатлари билан ишлаш ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича амалга оширилган асосий кўрсаткичлар
#Adliya_sarhisob

‼️2022 йилда Адлия вазирлиги томонидан қонун ижодкорлиги соҳасида амалга оширилган асосий кўрсаткичлар
#Yangi_yil_muborak

Кириб келган Янги -2023 йил барчамизга қутлуғ келсин ва барокатли бўлсин🥳🎄❄️‼️
#Эълон

2022 йил 31 декабрь - шанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати:

Батафсил👉https://telegra.ph/palata-12-30-9

🌐 e-notarius.uz сайтига киринг ва ўзингизга қулай вақтда, сиз истаган нотариус қабулига ёзилинг.

#Adliya_sarhisob

‼️2022 йилда Адлия вазирлиги томонидан давлат хизматларини кўрсатиш,ФҲДЁ, нотариат, интеллектуал мулк, юридик хизмат кўрсатиш бўйича амалга оширилган асосий кўрсаткичлар