Sevara Urinbayeva
2.38K subscribers
9.9K photos
1.19K videos
23 files
4.47K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Адлия вазирлигида Латвиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

2022 йил 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари А. Каримов ҳамда Латвиянинг Ўзбекистондаги элчиси Рейнис Трокшан бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув ўтказилди.

Учрашувда адлия вазири ўринбосари А. Каримов меҳмонларни Ўзбекистонда сўнги йилларда ҳуқуқий ва маъмурий ислоҳотлар билан таништирди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар концепцияси, Давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги ва бошқа қонунлар қабул қилинганлиги ҳамда Ўзбекистонда қонун устуворлигини таъминлашда давлат институтларининг масъулиятини кучайтириш мақсадида «Қонун устуворлиги индекси» жорий этилганлиги таъкидланди.

Латвиянинг Ўзбекистондаги элчиси Р.Трокшан Ўзбекистонда маъмурий ислоҳотлар йўналишда олиб борилаётган ислоҳотларни ижобий баҳолади ҳамда ушбу йўналишда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш борасида ўзаро ҳамкорликни амалга оширишни таклиф этди.

Шунингдек, томонлар Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр алмашишди.

Учрашув ўзаро ишонч ва конструктив мулоқот руҳида ўтиб, томонлар ўзаро ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлашди.
#Adliya_xabari

⚡️Терроризмни молиялаштиришда нодавлат сектордан фойдаланишнинг хавф-хатарларини доимий баҳолаб бориш долзарб масала

Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилган нотижорат ташкилотлар секторини либераллаштиришга оид ислоҳотлар натижасида уларнинг молиявий фаолият юритишига доир бир қатор тўсиқлар бартараф этилди.

Жараён нотижорат ташкилотларининг хорижий манбалардан оладиган пул маблағлари ҳажмининг ортиб бориши ҳамда хорижий донорлар сафининг кенгайиб бориши тенденциясига замин яратмоқда.

Бу ҳолат жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш йўналишида хавф-хатарларнинг ошишига ҳам хизмат қилиши мумкин.
Соҳада профилактик чораларни янада кучайтириш, жумладан нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг бу борадаги хабардорлигини ошириш, халқаро ташкилотлар томонидан уларнинг фаолиятида қўлланилиши тавсия этилган тавсияларни амалиётга жорий қилиш долзарбдир.

Шу сабабли, бу борада нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда “Терроризмни молиялаштиришда нодавлат нотижорат ташкилотлари секторидан фойдаланишнинг хавф-хатарларини баҳолашнинг аҳамияти” мавзусида семинар ташкил этилди.

Cеминарда 100 га яқин нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этиб, уларга Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши молиявий чора-тадбирлар гуруҳи (ФАТФ) фаолияти, ушбу гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган тавсиялар (нотижорат соҳасига оид 8-тавсия), жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини баҳолаш натижалари, нодавлат нотижорат секторида ўтказилган баҳолаш ҳамда амалиётлар бўйича тадқиқотлар мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди.

Шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларида терроризмни молиялаштиришга қарши курашишда ички бошқарув ва молиявий назоратни амалга оширишда эътибор қаратилиши лозим бўлган масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Хусусан, нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан терроризмни молиялаштириш йўналишида вужудга келадиган хавф-хатарларни таҳлил қилиш, баҳолаш, уларга қарши превентив механизмларни яратиш ва ўзларининг ички назорат тизимини жорий қилиш юзасидан тавсиялар берилди.

Тадбир давомида нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар, шунингдек, соҳани янада такомиллаштириш бўйича ўз таклифларини бердилар.

Келгусида бу каби тадбирларни кўпроқ ташкиллаштирилишига ҳамда терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг фаол иштирок этишига келишиб олинди.


Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
⚡️Ўзбекистон Республикаси давлат органлари вакиллари учун Европа Кенгаши конвенциялари бўйича семинар якунланди

Аввал хабар қилинганидек, 26-28 октябрь кунлари адлия вазири ўринбосари А.Мухаммадиев бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Страсбург шаҳрида (Франция) Ўзбекистон Республикаси давлат органлари вакиллари учун Европа Кенгаши конвенциялари бўйича семинарда иштирок этди.

Европа Кенгаши томонидан Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда Марказий Осиё мамлакатлари учун ҳуқуқ устуворлиги дастури доирасида ташкил этилган уч кунлик семинарда халқаро экспертлар томонидан Европа Кенгаши қатор конвенцияларининг тақдимоти ўтказилди.

Хусусан, тадбирда Компьютер жиноятлари тўғрисидаги конвенция, Экстрадиция тўғрисидаги Европа конвенцияси, Жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Европа конвенцияси, Маҳкумларни топшириш тўғрисидаги конвенция, Коррупция учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги конвенция, Коррупция учун фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик тўғрисидаги конвенция, Чет эл қонунчилигига оид маълумотлар тўғрисидаги Европа конвенцияси, Давлат дахлсизлиги тўғрисидаги Европа конвенцияси каби ҳужжатлар атрофлича муҳокама қилинди.

Семинар иштирокчиларга ЕК шартномалари тизими ва конвенцияларга қўшилишнинг ўзига хос жиҳатлари ва уларни амалга ошириш масалаларини ўрганиш имконини берди.

Ўзбекистон Республикаси делегациясининг ташрифи доирасида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари А.Мухаммадиевнинг Европа Кенгаши дастурлари бош директорининг Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик масалалари бўйича координатори О. Фрейштетер билан учрашуви ҳам бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар 2020-2023-йилларда Марказий Осиёда ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш дастури доирасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Европа Кенгаши институтлари ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Давлат хизматчиларининг ОАВ ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тартиби борми ўзи?

Шахсий саҳифаларини юритишда нималарга эътибор бериш керак?

Ижтимоий тармоқларда жамоатчилик билан мулоқот қилиш ёки уни йўлга ташкилот очиқлиги белгисими?

Яна қатор саволларга бугун Адлияда эксперт ва мутахассислар иштирокида “Давлат хизматчиларининг ОАВ ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тартиби” мавзусида ўтказилган мулоқотда жавоблар берилди.

Нима учун бу долзарб?

Истаймизми йўқми тан олиб айтиш керакки, ижтиомий тармоқлар ва ОАВ ҳаётимизнинг бир бўлагига айланиб улгурди. Биз ундан бўш вақтимизни унумли ўтказиш, дўстлар билан мулоқот қилиш, турли инфоларни олиш мақсадида фойдаланамиз. Лекин иш ва ишдан ташқари вақтда у ерда нималар ҳақида гаплашамиз, бу энди ҳар кимни ўз зиммасидаги масъулиятдан келиб чиқиладиган масала🙃

Семинарда вазирликнинг марказий аппарат таркибий бўлинмалар раҳбар ва ходимлари, “Давлат хизматларини ривожлантириш маркази” давлат муассасаси ҳамда “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасаси ходимлари Zoom дастури орқали қатнашишди.

Соҳа мутахассислари давлат хизматчиларининг оммавий ахборот воситаларида чиқишлар хусусан, барча учун тушунарли матнлар яратиш, аудитория билан мулоқот ва қайта алоқа ўрнатиш, ижтимоий тармоқларда билдирилган фикр ва мулоҳазаларни ташхислаш усуллари юзасидан тушунтиришлар беришди.

Бу эса фуқароларнинг давлат органларига нисбатан ишончини оширишда муҳим омил эканлиги айтиб ўтилди.
Тадбирда коммуникация психологиясига ҳам тўхталиб ўтилди.

Хусусан, ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчиларга ижобий ва салбий таъсири, маърузачиларнинг аудитория психологиясини ўрганиш, шунга кўра ахборотни тақдим этиш масалалари иштирокчиларда қизиқиш уйғотди.

P.S. Аслида тренинг муҳокама қилинган мавзулар бир қарашда хос соҳа эгалари учундек кўриниши мумкин! Бироқ фаолиятини очиқ олиб бораман, жамоатчилик билан яқиндан ишлайман деган ҳар кандай соҳа эгаси учун буларни билиш фойдали, назаримда!
#Adliya_xalq_xizmatida #qulaylik

⚡️ФҲДЁ бўлимлари кўпайди: фуқароларга қулайлик!

“Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”
Ҳукумат қарори (623-сон, 28.10.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра:

* Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қарши ва Гулистон шаҳарларидаги мавжуд никоҳ уйлари ФҲДЁ бўлимлари этиб қайта ташкил этилди. Ушбу никоҳ уйлари олдин фақат никоҳни қайд қилиш билан шуғулланган бўлса, эндиликда ФҲДЁ бўлими сифатида бошқа турдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш (туғилиш, ўлим, ажрим ва б.) билан ҳам шуғулланади;

* Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига мавжуд штатлар доирасида ФҲДЁ бўлимларини ташкил этиш ва тугатиш бўйича қўшимча ваколат берилди;

* ФҲДЁ органларида турли йилларда бир хил серия ва рақамли туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар расмийлаштириб берилганлиги аниқланган ҳолатларда, ушбу гувоҳномаларни қайта расмийлаштириш учун герб йиғими ундирилмаслиги белгиланди;

Шунингдек, қарор билан Адлия вазирлигига вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг ҳолатини мунтазам мониторинг ва таҳлил қилиб бориш бўйича қўшимча вазифа юклатилди.

Республика бўйлаб ФҲДЁ бўлимлари сони ортиши навбатлар камайиши, масофалар қисқариши, фуқароларнинг вақти ва бошқа ресурслари тежалиши ҳамда хизмат сифатининг ортишига олиб келиши кутилмоқда.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Меҳнат кодекси янги таҳрирда қабул қилинди

“Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-798, 28.10.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

🔰 Кодексга кўра, якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар ва улар билан бевосита боғлиқ ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий принциплари этиб қуйидагилар белгиланди:

▫️меҳнат ҳуқуқларининг тенглиги, меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш;
▫️меҳнат эркинлиги ва мажбурий меҳнатни тақиқлаш;
▫️меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик;
▫️меҳнат ҳуқуқлари таъминланишининг ва меҳнат мажбуриятлари бажарилишининг кафолатланганлиги;
▫️ходимнинг ҳуқуқий ҳолати ёмонлашишига йўл қўйилмаслиги.

📌 Жумладан, меҳнат эркинлиги ҳар кимнинг меҳнат қилишга бўлган ўз қобилиятларини тасарруф этиш, уларни қонун билан тақиқланмаган ҳар қандай шаклда амалга ошириш, машғулот турини, касбни ва мутахассисликни, иш жойини ҳамда меҳнат шароитларини эркин танлаш ҳуқуқини англатади.

Давлат аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатларни таъминлайди.

📁 Бунда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари жумласига қуйидагилар киради:

▫️ 14 ёшга тўлмаган болалари, ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз ота-она, шунингдек кўп болали оилалардаги ота-оналар;
▫️ умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактаблари ва коллежлари ҳамда техникумларини тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар;
▫️“Меҳрибонлик” уйларининг битирувчилари, шунингдек олий таълим ташкилотларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари;
▫️ Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати қўшинларидаги муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар;
▫️ ногиронлиги бўлган шахслар;
▫️ пенсияолди ёшидаги шахслар (қонунда белгиланган пенсия ёшига қадар икки йил олдин);
▫️ жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар ёки суднинг қарорига кўра ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар;
▫️ одам савдосидан жабрланганлар.

❗️Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.

⚠️ Қонун кучга кириши билан “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги
Қонун (21.12.1995 й.) ўз кучини йўқотади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Adliya_xabari

Huquq ustuvorligi indeksida O‘zbekistonga berilgan baho mamlakatning xalqaro hamjamiyatda ijobiy imidjini yaratmoqda

2022-yil 26-oktabrda Huquq ustuvorligi indeksining (Rule of Law Index) navbatdagi natijalari e’lon qilindi.

Huquq ustuvorligi indeksi har yili “World Justice Project” xalqaro nodavlat tashkiloti tomonidan tuziladi va 8 ta indikatorni, xususan, “Hokimiyat vakolatlarining cheklanganligi”, “Korrupsiyadan xolilik”, “Davlat institutlari faoliyatining ochiqligi (sahffofligi)”, “Asosiy huquqlarni himoya qilish”, “Tartib va xavfsizlik”, “Huquqni muhofaza qilish”, “Fuqarolik va jinoiy odil sudlov” kabi indikatorlarni o‘z ichiga oladi.

Mazkur indeksda O‘zbekistonga berilgan baho mamlakatimizning xalqaro hamjamiyatda ijobiy imidjini shakllantirishda muhim omil hisoblanadi.

Joriy yilda O‘zbekistonning barcha sakkizta indikator bo‘yicha ko‘rsatkichlarida yaxshilanish kuzatildi.

Mamlakatimiz umumiy ro‘yxatda Serbiya, Albaniya, Xitoy, Belarus, Qirg‘iziston, Rossiya, Turkiya va boshqa davlatlarni ortda qoldirib, 140 ta davlat orasida 78-o‘rinni egalladi.

Indeksni tuzishda dunyoning 140 ta davlatidan 150 000 dan ortiq uy xo‘jaligi va 4 000 ga yaqin huquqshunoslar o‘rtasida so‘rovlar o‘tkazildi, qonuniylik darajasi baholandi.

2022-yilda huquq ustuvorligi faqatgina 54 ta davlatda yaxshilandi, 85 tasida yomonlashdi va 1 ta davlatda oʻzgarishsiz qoldi. Ushbu indeksda O‘zbekiston huquq ustuvorligi bilan bog‘liq vaziyat yaxshilangan davlatlar qatoriga kiritildi.

2022 yilda eng yaxshi ko'rsatkichlar quyidagi indikatorlar bo'yicha qayd etildi:

– “Tartib va xavfsizlik” indikatori bo‘yicha O‘zbekiston 16-o‘rinni egallab, TOP 20 ta davlatga kirdi.
– “Jinoiy odil sudlov” indikatori bo‘yicha – 65-o‘rin;
– “Korrupsiyaning mavjud emasligi” indikatori bo‘yicha – 66-o‘rin;
– “Fuqarolik huquqi sohasida odil sudlov” indikatori boʻyicha 75-oʻrin;
– “Qonunlarga rioya qilish” indikatori bo‘yicha – 99-o‘rin;
– “Asosiy huquqlarni himoya qilish” indikatori bo‘yicha – 107-o‘rin;
– “Hokimiyat organlari vakolatlarining cheklanganligi” indikatori bo‘yicha – 114-o‘rin;
– “Hokimiyat institutlarining shaffofligi (ochiqligi)” indikatori bo‘yicha – 140 ta davlat orasida O‘zbekiston 122-o‘rinni egalladi.

Yuqoridagi natijalarga erishishga O‘zbekiston uchun ustuvor xalqaro reyting va indekslar bilan maqsadli ishlashning huquqiy va tashkiliy mexanizmlari yaratilgani ham yordam berdi.

Xususan, Xalqaro reyting va indekslar bilan ishlash bo‘yicha respublika kengashi tuzildi.
Moliya vazirligi va Adliya vazirligi ushbu Kengashning ishchi organlari sifatida belgilandi.

Shunday qilib, inson huquqlarini himoya qilishni kafolatlash, aholi turmush darajasini yuksaltirish, iqtisodiy faoliyat erkinligini ta’minlash, sud-huquq sohasidagi moddiy va protsessual normalarni takomillashtirishga yo‘naltirilgan islohotlar o‘z samarasini O‘zbekistonning jahon hamjamiyatidagi o’brosini va nufuzli xalqaro reyting va indekslarda mavqeining oshishida namoyon qilmoqda.

Adliya vaziriligi
Jamoatchilik bilan aloqalar bo‘limi
#Adliya_infografika

Huquq ustuvorligi indeksida O‘zbekiston 140 ta davlat orasida 78-o‘rinni egalladi
Сўраганлар учун 😊!!!

Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони”-1008 орқали қўнғироқлар байрам кунларидан ташқари душанба кунидан жума кунигача (жума куни ҳам) соат 09.00 дан 13.00 гача ва 14.00 дан 18.00 гача қабул қилинади.
Forwarded from Sevara Urinbayeva
#Адлия_хабари #ОАВ_учун_махсус #Сўраган_эдингиз

⚡️Мажбурий обуна-мавсумий муаммо

Мажбурий равишда ходимларни обуна қилдириш ёки уларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкинми


Сўнгги вақтларда ижтимоий тамоқларда ходимларнинг турли босма оммавий ахборот воситаларига (газета ва журналларга) мажбурий обуна бўлишга ундаш, иш ҳақларидан мажбурий ушлаб қолиш каби ҳолатлари кузатилмоқда.
Ваҳоланки, Меҳнат кодексининг 164-моддасига мувофиқ ходимларни уларнинг ёзма розилигисиз, жумладан шундай розилик беришга мажбур қилинган ҳолда иш ҳақидан обуна, коммунал тўловлар ва бошқалар учун ушлаб қолиш қонунга зид ҳисобланади.

Қуйидаги ҳоллар бундан мустасно: Меҳнат кодексига асосан солиқлар ундириш, суд қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш ва шу каби ҳолатлар ходимнинг розилигисиз ушлаб қолиниши.

Агар шундай ҳолатга дуч келсангиз Адлия вазирлигининг ишонч телефонига (1008) ёки туман (шаҳар) адлия бўлимларига мурожаат қилинг.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими