Sevara Urinbayeva
2.55K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Forwarded from 7-QADAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«7-Қадам» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони Адлия вазири маслаҳатчиси Севара Ўринбоева бўлдилар.

Бизни қўллаб-қувватлаётган
@profiuniversity
@Electrocar_Uzbekistan
@ykfoundation
@emuexpressmail ларга раҳмат! 🤝

Кўрсатувнинг ушбу сонини 28-сентябрь, чоршанба куни соат 19:40да, «Ёшлар» телеканалида кузатинг.

––––––––––––
8600041735361165 (Uzcard)
4187820000122182 (Visa)

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Adliya_xabari

O‘zbekiston nufuzli xalqaro reytingda o‘rnini sezilarli darajada yaxshiladi

👉
Batafsil

@adliyangiliklari
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📣 29 сентябрь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Бошқарув сифати индикаторларида Ўзбекистон ўрни сезиларли даражада яхшилангани юзасидан
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар таҳлили
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Мудофаа вазирлиги раҳбарияти ва мутасаддилари

〰️〰️〰️
✍️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон нуфузли халқаро рейтинглардаги ўрнини сезиларли даражада яхшилади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева маълум қилди.

🔎 Ўзбекистон қуйидаги рейтингларда юқорилади:

“Ҳукумат самарадорлиги” кўрсатгичида 22 поғонага кўтарилди;

Сиёсий барқарорлик ва зўравонлик/терроризимнинг мавжуд эмаслиги” кўрсатгичида 19 поғонага ўсди;

“Тартибга солиш сифати” йўналишида 33 поғонага ўсди:

“Коррупцияни тийиб туриш” индикаторидаги натижаси 15 поғонага яхшиланди.

“Ҳуқуқ устуворлиги” йўналишида 13 поғонага кўтарилди.

“Аҳоли фикрини ҳисобга олиш ва ҳисобдорлик” кўрсатгичи бўйича 12 поғона юқорилади

▪️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
#Адлия_хабари

ЮНЕСКО ҳамкорлигида Тошкентда ''Сунъий интеллект, электрон бошқарув ва ахборотдан фойдаланиш'' мавзусида бўлиб ўтган икки кунлик халқаро анжуман доирасида мамлакатимизга ташриф буюрган АҚШлик  эксперт Мириам Станкович билан Адлия вазирлигида учрашув ташкил этилди.

Маълумот учун: Мириам Станкович интеллектуал мулк, маълумотларни ҳимоя қилиш ва бошқариш бўйича етакчи комплекс лойиҳалар бўйича бой тадқиқот тажрибасига эга  мутахассис ҳисобланади.

Учрашувда Интелектуал мулк ва давлат хизматлар соҳасида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. Шундан сўнг, вазирлик фаолияти ва тарихи билан яқиндан таништириш мақсадида адлия органлари тарихи  музейига экскурсия ташкил этилди.
#Adliya_hushxabar

⚡️Адлия вазирлиги ISO/IEC 27001:2013 халқаро сертификатга эга бўлди

Адлия вазирлиги ўз фаолиятига халқаро стандартларни жорий қилиш мақсадида “SMS SYSTEMS” консалтинг компанияси билан биргаликда ахборот хавфсизлиги менежмент тизимини ISO/IEC 27001:2013 халқаро стандарти талаблари асосида жорий қилди.

Жорий йилнинг 30 сентябрь куни Адлия вазирлиги ҳамда БМТ ТД шунингдек, РР компанияси иштирокида мазкур сертификат Адлия вазирлигида тантанали равишда топширилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эътироф

Хабар берилганидек, бугун Адлия вазирлигига ISO/IEC 27001:2013 халқаро сертификати топширилди.

Ушбу сертификатнинг аҳамияти ва адлия тизимида ахборот хавфсизлигини таъминлаш,қанчалик халқаро стандартларга мувофиқ фаолияти йўлга қўйилгани ҳақида РР компанияси директори, аудитор Ким Андрей жаноби ўз мулоҳазаларида баён этди.

Батафсил видеода👆
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Никоҳ тузиш ва ажратишни қайд этиш учун аризаларни ДХМ орқали қабул қилиш бўйича эксперимент ўтказилади

“Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш тартибларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (540-сон, 28.09.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали фуқаролик далолатномаларини ёзиш бўлимларида қайд этиш тартиби 2023 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида, 2023 йил 1 июндан эса бутун республика ҳудудида жорий этилади.

📝 Туғилганлик ҳолати ФҲДЁ бўлимларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан QR-код тасвири туширилган маълумотнома берилади ва ушбу маълумотнома туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномага тенглаштирилади ва давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қабул қилишни рад этиш тақиқланади.

Никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун аризаларни Сирдарё вилоятидаги туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказилади.

Ҳуқуқий эксперимент 2022 йил 1 ноябрдан 2023 йил 1 июлгача амалга оширилади.

Шунга кўра, қарор билан Никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун давлат хизматлари марказлари орқали аризалар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик маъмурий регламент тасдиқланди.

⚠️ Никоҳга кириш ҳақида ариза берилганда никоҳланувчи шахсларнинг яшаш жойидаги маҳалла фуқаролар йиғинини хабардор қилиш тартиби бекор қилинди.
#Эслатма

⚡️Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликни бузиш жавобгарликка сабаб бўлади!