Sevara Urinbayeva
2.57K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
“Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент Фармони мазмун-моҳияти

● Вақти: АОКАда Бугун, 30 август куни соат 16:00

● Иштирок этади: Адлия вазири ўринбосариАлишер Каримов, Олий суд, Кадастр ва Давлат активларини бошқари агентлиги раҳбарияти

🎤 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Forwarded from Huquqiy axborot
#2022_йил_1_сентябрдан

📌 Фуқаролар ва йўловчи ташиш лицензиясига эга юридик шахслар ўртасидаги транспорт ижараси шартномаларини нотариал тасдиқлаш талаб қилинмайди.

Бунда мазкур шартномалар солиқ органларида электрон ҳисобга олинади.

🔘 2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охиригача:

▫️4 тадан кўп бўлмаган ўриндиқларга эга транспортларда йўловчи ташиш ўзини ўзи банд қилиш деб қаралади ва ушбу фаолият лицензия варақаси асосида амалга оширилади;

▫️лицензия варақаси беришда автомобилнинг эксплуатация даврига қўйилган талаб бекор қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Bu_muhim

yurxizmat.uz билан ўз-ўзингизга ҳуқуқий хизмат кўрсатинг!

🔹Ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашда вақтдан ютишни хоҳлайсизми?

🔹Юристлар ёки адвокатлар иштирокисиз ҳаракат қилишни-чи?

🌐 Адлия вазирлиги томонидан аҳоли ва тадбиркорлар учун ишлаб чиқилган www.yurxizmat.uz – Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” ахборот тизими бунда Сизга қўл келади.

Сайт ҳуқуқий ҳужжатларни, хусусан юридик шахслар фаолиятида фойдаланиладиган корпоратив ҳужжатлар намуналарини, жисмоний шахслар томонидан фойдаланиладиган шартномалар, аризалар, илтимосномалар, битимлар, судга оид ҳужжатлар ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар намуналарини юристлар ёки адвокатлар иштирокисиз автоматлаштирилган ҳолда электрон шаклда тайёрлаш, олиш ва фойдаланиш имконини беради.

❗️Барчаси бепул.

Сайтда 800 дан ортиқ ҳужжат намуналари мавжуд бўлиб, саралаб чиқилган. Мазкур ахборот тизимидан самарали фойдаланиш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш кўникмасини ошириш мақсадида қуйида айрим ҳужжат намуналарини тақдим этамиз
#Сўраган_эдингиз

Масъулияти чекланган жамият ва хусусий корхона фарқи нимада?

📊Юқоридаги инфографика ушбу саволга жавоб беради👆

🔅Яқинларингиз билан фойдали маълумотларни бўлишишни унутманг!
#Adliya_onlayn


🔰“Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент Фармони мазмун-моҳияти

АОКАда Адлия вазири ўринбосариАлишер Каримов, Кадастр ва Давлат активларини бошқари агентлиги раҳбарияти иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
Айни вақтда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов Фармоннинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот берди.

Таҳлилларимизга кўра, қонунчиликда мулк ҳуқуқининг дахлсизлигига путур етказадиган қуйидаги ҳолатлар мавжуд. Хусусан,
Биринчидан, ер участкаси ва бошқа кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни белгиловчи маъмурий ҳужжатлар барқарор эмас.

Охирги 2,5 йилда (01.01.2020 – 30.06.2022 йил) ҳокимларнинг ер ажратиш билан боғлиқ 2 541 та қарори бекор қилинган (шу жумладан, прокурор протестига асосан). Бу эса 2 526 та ер участкасига
(101 358 гектар) бўлган ҳуқуқ суд қарорисиз бекор бўлишига олиб келган.

Иккинчидан, кўчмас мулкнинг тавсифи ва мулкдори ҳақидаги маълумотлар бир қанча ахборот ресурсларида юритилсада, улардан ҳеч бирига тўлиқ ишонч мавжуд эмас.

Кўчмас мулкка оид маълумотлар биргина кадастр органларининг “Кўчмас мулк-3”, “ArcGIS”, “Davreestr”, “Кўчмас мулк-4” каби дастурларида
ва қоғоз шаклда юритилади.
Учинчидан, мулкдор ўз мулкидан эркин фойдаланишини чеклайдиган бир қатор ҳолатлар бор.

Масалан, мулкдор ўзига тегишли бўлган уй-жойида рўйхатда турган шахсларни рўйхатдан чиқаришда бир қанча чекловлар мавжуд.

Тўртинчидан, давлат органи айби билан мулкдорга етказилган зарар расман тан олинсада, уни ҳақиқатда ундириш жуда қийин.

Бешинчидан, Халқаро мулк ҳуқуқлари индексида (IPRI) Ўзбекистон ҳозирга қадар баҳоланмасдан келмоқда.
Бу ҳолатлар, ўз навбатида, мулкий ҳуқуқларни амалга оширишда қатор мураккаблик ва тўсиқларни келтириб чиқармоқда.
#Adliya_onlayn

Президент Фармони билан мулк дахлсизлиги муҳофазасини янада мустаҳкамлаш ҳамда хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини оширишни назарда тутувчи бир қатор янги тартиблар жорий қилинди. Вазир ўринбосари Алишер Каримов бу ҳақда алоҳида тўхталиб, қуйидагиларни билдирди.

1. Бундан буён мулкка бўлган ҳуқуқни уни вужудга келтирган ҳужжатни бекор қилиш орқали тугатиш мумкин эмас. Агар ҳужжат ноқонуний қабул қилинган бўлса, фақат суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

2. Эндиликда ердан ихтиёрий воз кечиш мулкдорнинг нотариал тасдиқланадиган аризасига асосан амалга оширилади. Энди бунинг учун ҳоким қарорини қабул қилиш талаб этилмайди.

Охирги 2,5 йилда 20 543 та ер участкаси (2,6 млн гектар) “ердан ихтиёрий воз кечилганлиги ҳақидаги ариза”га асосан қабул қилинган ҳоким қарори билан захирага қайтарилган. Амалда бундай қарорни ер эгасининг аризасини олмасдан ҳам қабул қилиш ҳолатлари мавжуд.

3. Юридик шахс тугатилганда унинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасига бўлган ҳуқуқлари бекор қилинмайди ва ер давлат захирасига қайтариб олинмайди. Мазкур ерлар тугатилаётган юридик шахснинг муассисларига ўтади.

Сўнгги 2,5 йилда 227 та қишлоқ ва ноқишлоқ ер участкаси захирага қайтарилган.

4. “Хабеас корпус” институти доирасида cуриштирувчи ва терговчининг мол-мулкни хатлаш билан боғлиқ қарорларини судда кўриб чиқиш тартиби жорий этилди.

Охирги 2,5 йилда гумон қилинувчи, айбланувчи ва фуқаровий жавобгарларга тегишли 1,5 трлн сўмлик 5 144 та мол-мулк судгача бўлган босқичда хатлаб қўйилган. Шундан 516 млрд сўмлик 525 та мол-мулк ҳозирга қадар хатловда турибди.

5. Хусусий мулк ҳуқуқини бузганлик учун маъмурий
ва жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўладиган ҳолатлар белгилаб берилди. Шу жумладан, эндиликда хусусий мулк объекти ва у жойлашган ҳудудга мулкдорнинг рухсатисиз кириш учун жиноий жавобгарликка тортишгача бўлган чоралар қўлланиши мумкин.

6. Эндиликда мулкдор ёки унинг вакили ўз мулкини ҳар қандай тажовуздан ҳуқуқни бузишга мутаносиб равишда ва ҳуқуқ бузилишининг олдини олиш учун зарур ҳаракатлар доирасида мустақил ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Масалан, мулкдордан унга тегишли буюм асоссиз олиб қўйилганда, ҳуқуқбузарни таъқиб қилиш орқали уни қайтариб олиши, кўчмас мулкка ўзбошимчалик билан кирган шахсни эса жисмоний куч ишлатиб чиқариб юбориши мумкин бўлади, бу ҳолатда мулкдор жавобгарликка тортилмайди.

7. Турар жойга нисбатан мулкдор билан қариндошлик алоқаларига эга бўлмаган шахсларни ушбу турар жойдан доимий рўйхатдан чиқариш учун уларнинг розилигини олиш талаб этилмайди.

Сўнгги 2,5 йилда фуқаролик судларига шахсни турар жойдан рўйхатдан чиқариш бўйича 8 954 та даъво аризалари киритилган, шундан 7 311 таси (82 фоизи) қаноатлантирилган. Шу кунга қадар мулкдор ўз турар жойига рўйхатга қўйилган шахсни суд қарорисиз мажбуран рўйхатдан чиқаришга ҳақли эмас эди.
8. Кўчмас мулк ҳисобини юритишда Торренс тизими жорий этилмоқда.

Ушбу тизим 1857 йилда Австралияда Роберт Торренс томонидан жорий этилган бўлиб, давлат кўчмас мулк реестридаги маълумотнинг тўғрилиги ва тўлиқлигини, унга ишониб ҳаракат қилган шахс кўрган зарарлар қоплаб берилишини кафолатлайди.

Ушбу тизимни жорий этиш учун қуйидаги механизмлар белгиланмоқда:

а) 2023 йил 1 январдан “Кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизими” (UZKAD) кўчмас мулкка оид ягона ахборот базаси ҳисобланади.

Кадастр органларининг “Кўчмас мулк-3”, “ArcGIS”, “Davreestr”, “Кўчмас мулк-4” каби дастурларида ва қоғоз шаклида юритилган барча маълумотларни 2023 йил охиригача UZKAD тизимига киритилади.

Бунда тизимдаги маълумотларнинг ҳақиқийлиги
ва ишончлилиги давлат томонидан кафолатланади;

б) агар турар жой UZKAD тизимидаги нотўғри маълумотларга ишониб харид қилинган бўлса, 3 йилдан кейин сотиб олувчидан (инсофли эгалловчи) ушбу уйни талаб қилиб олиш мумкин эмас. Дастлабки мулкдорга етказилган зарар давлат томонидан қопланиб, кейинчалик айбдордан ундирилади.
9. Ҳукумат ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги “снос” жамғармаларини Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармаларга (компенсация жамғармалари) айлантирилди.

10. Аҳоли ва тадбиркорларга етказилган қуйидаги зарарлар компенсация жамғармаларидан тўлаб берилади:

– давлат органи, мансабдор шахс, хусусан, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг қонунга хилоф ҳаракатлари натижасида мулкдорга етказилган, суд қарори билан аниқланган зарар;
– кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига ноқонуний ёки ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларнинг киритилиши натижасида унга ишониб ҳаракат қилган шахсларга етказилган зарар;

– турар жой инсофли эгалловчидан талаб қилиб олинмаслиги натижасида унинг ҳақиқий эгасига етказилган зарар.

11. Судларда фуқароларга нисбатан мулкий даъволар киритишда давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари сони қисқартирилади, фуқаролар эса ўз мулкини ўзганинг ноқонуний эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволари бўйича давлат божидан озод қилинади.

Ҳозирда 20 дан ортиқ давлат органлари судларда фуқароларга нисбатан мулкий даъволар киритишда давлат божи тўлашдан озод қилинган. Сўнгги 2,5 йилда давлат органлари томонидан киритилган даъволарнинг 42 фоизи рад қилинган ёки кўрмасдан қолдирилган.

Эндиликда уларнинг сони қисқартирилиб, имтиёзидан фойдаланган ҳолда етарли асослар бўлмаса ҳам судларга даъволар киритиш ҳолатларига чек қўйилади.
#Мустақилликка_31_йил #Хушхабар

Президент Ш.Мирзиёевнинг Фармонига кўра Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи тақдирланди. Жумладан, адлия органлари соҳаси вакиллари ҳам қуйидаги давлат мукофотларига лойиқ топилган:

📌“Содиқ хизматлари учун” медали билан:

Махаммадиев Эшбек Аширович – Жиззах вилояти Адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари;

📌 «Шуҳрат» медали билан:

Эргашева Гузалхон Саидаминовна – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонунчиликни тизимлаштириш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш бошқармаси бош маслаҳатчиси;

Адлия вазирлиги жамоаси соҳа вакилларини юксак эътироф билан муборакбод этади!🎉
#Адлия_хабари

Адлия вазирлигида Конрад Аденауэр жамғармаси раиси Норбер Ламмерт билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 30 август куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов Конрад Аденауэр жамғармаси раиси Норбер Ламмерт билан  учрашди.

Учрашувда адлия вазири Р.Давлетов меҳмонларга вазирлик фаолияти ҳамда охирги йилларда республикамизда амалга оширилаётган ҳуқуқий соҳадаги кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумот берди.

Конрад Аденауэр жамғармаси раиси Н. Ламмерт ушбу йўналишда ўтказилаётган ислоҳотларни ижобий баҳолади ҳамда ушбу йўналишда ҳамкорликда ишлашга тайёрлиги билдирди.

Шу билан бирга, томонлар ҳуқуқ соҳасидаги тадбирларни ҳамкорликда ўтказиш ва ҳуқуқий соҳада тадқиқот ишларни олиб боришга келишиб олдилар.

Коррупцияга қарши курашиш, давлат хизматларини такомиллаштириш, бюрократик жараёнларни кескин қисқартириш, ҳуқуқ соҳасида илмий тадбирлар шулар жумласидан.

Учрашув якунида томонлар ҳуқуқ ва адлия соҳасида ўзаро истиқболли ҳамкорликни жадаллаштиришга келишиб олдилар.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими