Sevara Urinbayeva
2.59K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.4K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Adliya_loyiha
Адлия вазирлиги никоҳни қайд қилишда 1 ойлик муддатни бекор қилиш таклифини берди

Оила кодексида никоҳланувчи шахслар ФҲДЁга ариза берганидан вақтдан бошлаб 1 ой ўтгач никоҳи қайд қилиниши белгиланган. Бу вақтда никоҳланувчи шахслар мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим.

Алоҳида ҳолларда, яъни ҳомиладорлик, бола туғилиши, бир тарафнинг касаллиги, хизмат сафари каби узрли сабаблар бўлганда 1 ойлик муддат қисқартирилган ҳолда никоҳни қайд қилишга рухсат берилган.

Амалиётда никоҳни қайд қилишнинг 1 ойлик муддатини қисқартириш учун айрим фуқаролар ФҲДЁ органларига сохта тиббий маълумотномалар тақдим этиш, ФҲДЁ ва соғлиқни сақлаш органларида ортиқча қоғозбозлик, бюрократия ва коррупциявий ҳолатларга йўл қўйиш каби салбий ҳолатлар мавжуд эди.

Ушбу муаммоларни бартараф этиш ҳамда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Мазкур лойиҳада Оила кодексининг 13, 17 ва 212-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳамда никоҳни қайд этишнинг бир ойлик муддати ва уни қисқартириш учун асос бўлувчи ҳолатларни бекор қилиш назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳаси қабул қилинса, никоҳланувчи шахслар мажбурий тиббий кўрикдан ўтгандан сўнг 1 ойлик муддатни кутмасдан никоҳини расмийлаштириши мумкин бўлади.

Таҳлилларга кўра никоҳни қайд қилиш учун 2021 йилда 300 мингдан ортиқ, 2022 йилнинг 1-чорагида 45 мингдан ортиқ аризалар келиб тушган бўлиб, ариза топширилган вақтдан бошлаб бир ойлик муддатда аризаларни қайтариб олиш юзасидан мурожаатлар келиб тушмаган.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши фуқароларнинг оворагарчилигига чек қўяди, ФҲДЁ ва соғлиқни сақлаш органларида қоғозбозлик, бюрократия ва коррупциявий ҳолатларни бартараф этади, оталик белгилаш каби ортиқча қийинчиликларни олдини олади.

Қонун лойиҳаси билан https://regulation.gov.uz/oz/d/60291 ҳаволаси орқали танишишингиз мумкин.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Adliya_loyiha

Амалдаги қонунлар "Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги қонунга мувофиқлаштирилмоқда

Жорий йилнинг 26 апрелида “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳасини депутатлар эътиборига адлия вазири Русланбек Давлетов тақдим этди.

Батафсил: https://minjust.uz/uz/