#xalqaro_hamkorlik
Маъмурий адлия соҳасида Франция билан ҳамкорлик
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Адлия вазирлиги масъул ходимларидан иборат Ўзбекистон делегацияси айни кунларда маъмурий адлия соҳасида Европа тажрибасини ўрганиш учун Франция Республикасига ташриф буюрди. Ташриф АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) “Ҳуқуқий ислоҳотлар” дастури доирасида ташкил этилмоқда.
Хизмат сафаридан мақсад – маъмурий адлия соҳасида, хусусан маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда юзага келадиган низоларни судгача (ёки суддан ташқари) ҳал қилиш бўйича Франциянинг илғор тажрибасини ўрганиш орқали мамлакатимизда судгача низоларни ҳал қилиш жараёнларини соддалаштириш ва “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонун ижросини самарали ташкил этиш.
Батафсил👉🏻https://minjust.uz/uz/press-center/news/103500/

Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати узайтирилди
Ҳукумат қарори (178-сон, 12.04.2022 й.) билан “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга ўзгартиришлар киритилди
🔰Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспортни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича узайтирилди:
➖2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
➖2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
➖2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
➖2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.
📌 Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

#Ижтимоий_акция
❗️Барча тиббиёт ходимлари диққатига!
▫️Ҳуқуқий муаммоларингиз борми?
▫️Бепул ҳуқуқий маслаҳат керакми?
⚠️ Адлия вазирлиги томонидан “Соғлиқни сақлаш ва таълим тизими ходимларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” акцияси доирасида сайёр қабул ўтказилади.
⏰ Сайёр қабул 2022 йил 14 апрель куни Тошкент тиббиёт академиясининг Кўп тармоқли клиникаси (эски ТошМИ) ҳудудида соат 14:00 да бошланади.
⚖️ Сайёр қабул давомида Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ходимлари томонидан:
🔹мурожаатлар қабул қилиниб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилади;
🔹Давлат хизматлари марказлари, “Мадад” ННТ, ФҲДЁ бўлимлари ва нотариуслар томонидан сайёр хизматлар кўрсатилади.
📢 Сайёр қабулга барча тиббиёт ходимларини чорлаймиз!
📍Манзил: Тошкент шаҳри, 103, Тараққиёт кўчаси. Автобус: 72, 103, 69. Метро: Машинасозлар бекати

#Adliya_tahlil
Адлия вазирлиги: Умумий овқатланиш соҳаси такомиллаштиришга муҳтож
Адлия вазирлиги томонидан тадбиркорларнинг умумий овқатланиш соҳасидаги фаолияти таҳлил қилинди. Ўрганиш давомида давлат идораларининг статистик ва бошқа маълумотлари ва 2,1 мингдан ортиқ умумий овқатланиш корхоналари вакиллари ўртасида ўтказилган сўровлар натижалари таҳлил қилинди.
Таҳлил натижасида соҳага оид бир қатор муаммолар аниқланди.
Батафсил👉🏻https://minjust.uz/uz/press-center/news/103524/

#Adliya_onlayn
Adliya vazirligi tomonidan tibbiyot va ta’lim sohasi xodimlari uchun sayyor qabul o‘tkazilmoqda
Adliya vazirligi tomonidan joriy yilning 15-martidan 15-mayiga qadar “Sog‘liqni saqlash va taʼlim tizimi xodimlarining huquqlarini himoya qilish” aksiyasi o‘tkazilmoqda.
Bugun, 14-aprel kuni Toshkentda ushbu aksiyasi doirasida sayyor qabul tashkil etildi.
Sayyor qabul davomida Adliya vazirligi va Toshkent shahar adliya boshqarmasi xodimlari tomonidan murojaatlar qabul qilinib, huquqiy maslahatlar berildi. Shuningdek, Davlat xizmatlari markazlari, “Madad” NNT, FHDYO bo‘limlari va notariuslar tomonidan sayyor xizmatlar ko‘rsatilmoqda.

Forwarded from TDYU • ТГЮУ • TSUL
• TDYU tarixiy binosidagi ruxsatsiz o‘zgartirishlar yuzasidan tarqalgan xabarlar bo‘yicha MUNOSABAT
@tsulofficial
@tsulofficial
Sevara Urinbayeva
#Adliya_onlayn Adliya vazirligi tomonidan tibbiyot va ta’lim sohasi xodimlari uchun sayyor qabul o‘tkazilmoqda Adliya vazirligi tomonidan joriy yilning 15-martidan 15-mayiga qadar “Sog‘liqni saqlash va taʼlim tizimi xodimlarining huquqlarini himoya qilish”…
Ўқитувчилар ва тиббиёт тизими ходимлари учун махсус акция бошланди
Айни дамда Тошкент тиббиёт академиясининг Кўп тармоқли клиникаси ҳудудида “Соғлиқни сақлаш ва таълим тизими ходимларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” акцияси бошланди.
Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган мазкур тадбир кўпчиликнинг эътиборини тортаяпти. Сабаби, соат 14:00 га яқинлашиши биланоқ одамлар тўплана бошлашди. Айниқса, тиббиёт ходимлари сайёр қабул шаклида ўтказилаётган тадбирда фаоллик кўрсатишмоқда.
“Мадад” ННТ вакиллари, ФҲДЁ бўлимлари ва нотариуслар томонидан сайёр хизматлар кўрсатилиб бошланди. Кўплаб фуқаролар, хусусан, тиббиёт ходимлари ўз муаммолари ва саволлари билан уларга мурожаат қилишмоқда.
Акция доирасида фуқаролар хусусий клиника очиш тартиби, болани мактабга жойлаштириш ,ишга тиклаш тартиби қандай бўлиши ҳақидаги саволлар беришди. Яна бир аёл ногирон фарзанди борлигини, аммо ёрдам сўрашига қарамасдан ҳеч бир давлат ташкилоти уни эшитмаётгани ҳақидаги муаммосини гапирди. Шундан сўнг мутасаддилар муаммони муҳокама қилишди ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси масъул ходимлари фуқаронинг уйига бориб ҳолатни ўрганадиган ҳамда керакли чоралар кўриладиган бўлди.
Шу билан бирга, уй-жой учун субсидия олиш тартиби, аёллар дафтари, ҳомиладорларни рўйхатга олиш, ажрашган аёл ёлғиз онага кириши ёки кирмаслиги масалаларида мурожаатлар ва саволлар бўлаяпти.
Ҳуқуқ соҳаси вакиллари томонидан шифокорларга уй-жой кредитга берилиши, унинг тартиби батафсил тушунтирилмоқда..
Махсус акция қизғин руҳда кечаяпти.

#Xushxabar
⚡️ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИНИНГ "ОЧИҚЛИК ИНДЕКСИ"ДА АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЯНА БИРИНЧИ ЎРИНДА
Давлат органларининг "Очиқлик индекси"ни аниқлаш ва кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузурида тузилган ишчи гуруҳ томонидан республикадаги барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти мониторинг қилинди.
Давлат органларининг 2021 йилдаги фаолияти юзасидан "Очиқлик индекси"да Адлия вазирлигининг кўрсаткичлари 89.22 балл билан юқори даражада баҳоланиб, 24 та вазирлик ичида биринчи ўринни эгаллади.
🇺🇿 Мониторингда жами 24 та вазирлик, 13 та давлат қўмиталари ва қўмиталар, 25 та агентлик, 9 та марказ ва 14 та маҳаллий давлат ҳокимияти органлари(ҳокимлик)нинг 2021 йилдаги фаолияти ўрганилди.
🔎"Очиқлик индекси"ни аниқлашда ташкилот ва идораларнинг қуйидаги йўналишлардаги фаолияти баҳоланди:
✍🏻Ташкилот раҳбарининг фаолияти;
🎙Ахборот хизматининг фаолияти;
🌐Расмий веб-саҳифанинг фаолият юритиши;
🖥Технологияларни жорий этилиши;
📬Сўровларни кўриб чиқиш;
🎥Коллегиал мажлисларнинг очиқлиги.
"Очиқлик индекси"да вазирликлар ичида иккинчи ўринни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (87.44 балл), учинчи ўринни эса Инновацион ривожланиш вазирлиги (84.16 балл) банд этган.
⚠️ Эслатиб ўтамиз, 2018 йил якунларига кўра ҳам Адлия вазирлиги “Очиқлик индекси” бўйича эълон қилинган рейтингда биринчи ўринни эгаллаган эди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_ijtimoiy_aksiya_rolik
Адлия шифокорлар ва ўқитувчилар ҳуқуқлари ҳимояси учун судга 7 миллиарддан ортиқ даъво киритди. Бугун ижтимоий акцияда ҳам шифокорларнинг ҳуқуқий саволлари ўрганилди

#Adliya_munosabat
⚡️Адлия вазирлиги: норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилишда давом этади
Шу кунларда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда эндиликда барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилмайди, деган мазмунда хабар тарқалди ва қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Адлия вазирлиги ушбу ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилади.
Батафсил👉🏻https://minjust.uz/uz/press-center/news/103528/
————-
👉Читать на русском языке
⚡️Адлия вазирлиги: норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилишда давом этади
Шу кунларда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда эндиликда барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилмайди, деган мазмунда хабар тарқалди ва қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Адлия вазирлиги ушбу ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилади.
Батафсил👉🏻https://minjust.uz/uz/press-center/news/103528/
————-
👉Читать на русском языке
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади
Ҳукумат қарори (183-сон, 14.04.2022 й.) билан Давлат ер ва кадастр назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
🔰Низомга мувофиқ, ер назорати ҳокимликлар томонидан, Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология қўмитаси томонидан ўтказилади.
🔎 Кадастр назоратини эса Кадастр агентлиги олиб боради.
✅ Ер назорати қуйидаги асосларга кўра 10 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади:
▫️ер мониторингида қонунчилик бузилиши кузатилганда;
▫️электрон тизим орқали ва аэрокосмик суратларни солиштиришда қонун бузилиши қайд этилганда;
▫️ер қонунчилиги бузилишига оид мурожаатларга кўра;
▫️ОАВ ёки ижтимоий тармоқлардаги хабарлар асосида;
▫️суд ва бошқа органларга ерга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида ахборот келиб тушганида.
☑️ Кадастр назорати кадастрни юритишга масъул органлар томонидан Давлат кадастрлари ягона тизимига киритиш учун ахборот бериш, юридик ва жисмоний шахслар томонидан кадастрга оид қонунчиликка риоя этилишини назорат қилишдан иборат.
❗️Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳақида хабар берганлар БҲМнинг 10 фоизи (27 минг сўм) миқдорида рағбатлантирилади.

#Биласизми
⁉️ҚАЙСИ ДАВЛАТ ТАШКИЛОТЛАРИ ҚАНДАЙ ҲУЖЖАТЛАРГА АПОСТИЛЬ ҚЎЯДИ?
Апостиль қўйиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 декабрдаги “Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 732-сон қарорида белгилаб қўйилган.
✅Апостиль қўйиш 1961 йил 5 октябрдаги Гаага конвенциясининг 5-моддасига мувофиқ, хорижий давлатда берилган расмий ҳужжатни имзолаган мансабдор шахснинг имзоси ҳақиқийлиги, имзолаш ваколати мавжудлиги ҳамда ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлиги тасдиқлаш учун керак.
🔰Адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари;
🔰судлардан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — Олий суд;
🔰прокуратура, тергов, суриштирув ва терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлардан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — Бош прокуратура;
🔰таълим ва фан соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси;
🔰юқорида санаб ўтилганлардан бошқа ташкилотлар томонидан берилган расмий ҳужжатлар бўйича — Ташқи ишлар вазирлиги томонидан апостиль берилади.
🚫ҚАНДАЙ ҲУЖЖАТЛАРГА АПОСТИЛЬ ҚЎЙИЛМАЙДИ?
- чет элда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан содир этилган расмий ҳужжатларга;
- тижорат ёки божхона операцияларига тўғридан-тўғри алоқадор бўлган расмий ҳужжатларга;
- Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортига, идентификация ID-картасига ҳамда ҳарбий билетга апостиль қўйилмайди.
⚠️ҲУЖЖАТГА АПОСТИЛЬ ҚЎЙДИРИШ УЧУН ДАВЛАТ ТАШКИЛОТИГА БОРИШ ШАРТМИ?
Ҳужжатларга ташкилотга шахсан (ёки ишончнома асосида бошқа одам) борган ҳолда ёки туман Давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн тарзда апостиль қўйдириш мумкин.