#Adliya_munosabat
⚡️Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича камайтирувчи коэффициентлар қўлланилмоқда
Ижтимоий тармоқларда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ билан боғлиқ ҳолатлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Муҳокамаларда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари тадбиркорлар манфаатларини ифода этмаётгани, хусусан, мол-мулк солиғи бўйича камайтирувчи коэффициентлар қўлланмаётганлиги бўйича фикрлар билдирилган.
Солиқ кодексига киритилган ўзгартишларга мувофиқ 2022 йил 1 январдан бошлаб ҳудудий Кенгашларга юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича 1 квадрат метр учун белгиланган энг кам қийматга туманларнинг иқтисодий ривожланиш даражасидан келиб чиққан ҳолда 0,5 гача бўлган камайтирувчи коэффициентни қўллаш ваколати берилди.
Ушбу масалар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашларига камайтирувчи коэффициентларни янада кенгроқ қўллаш юзасидан юборилган тавсиялар натижасида, кўплаб вилоятларда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалар бўйича камайтирувчи коэффициентлар қўллаш тўғрисида қарорлар қабул қилинмоқда.
Мазкур ваколат доирасида халқ депутатлари, хусусан Андижон (7), Бухоро (11), Жиззах (10), Қашқадарё (12), Навоий (6), Наманган (11), Сирдарё (7), Сурхондарё (13), Фарғона (15) вилоятлари ҳамда Кенгашлари томонидан жами 92 та туманда юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича энг кам қийматга 0,5 гача бўлган камайтирувчи коэффициентларни қўллаш масаласи муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинган.
Айни вақтда бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Сўнг кўнларда ижтимоий тармоқлар орқали “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масаласи, хусусан лойиҳада нотариал ҳаракатлар учун тўланадиган божлар сезиларли даражада камайтириш таклиф этилаётганлиги кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда.
Хўш ушбу лойиҳада нималар таклиф этилмоқда?
Бу бўйича қуйидагилар маълум қилинади.
Лойиҳада аҳолининг барча қатламларининг ҳуқуқ ва манфаатлари инобатга олинган. Яъни аҳолининг бир қатламини бошқа қатламга нисбатан устунлигини таъминловчи имтиёзлар мавжуд эмас.
Мазкур лойиҳада нотариал ҳаракатларни расмийлаштирганлик учун ундириладиган давлат божининг шаффофлигини таъминлаш яъни, илгари дифференциал тарзда ҳисобланадиган давлат божи қатъий ставкаларда белгиланиши таклиф этилмоқда.
Фуқаролар субъектлари ўртасида тузиладиган ва нотариал тартибда тасдиқланадиган қуйидаги шартномалар учун давлат божи оптималлаштирилмоқда:
• кўчмас мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ шартномаларни тасдиқлаш;
• мол-мулкни ижарага бериш шартномасини тасдиқлаш;
• мол-мулкдан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаш;
• автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаш;
• гаров, ипотека ва лизинг шартномаларини тасдиқлаш;
• қарз шартномаларини тасдиқлаш;
• автомототранспорт ишончномаларини ва автомототранспортдан текин фойдаланиш шартномаларини ҳамда қарз шартномасидан келиб чиқиб чиқадиган пул суммасини ундириш бўйича ижро хатларини ёзиб бериш.
Буни қуйидаги мисолда кўриб чиқсак.
Айтайлик кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ шартномаларни тасдиқлаганлик учун агар кўчмас мол-мулк Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказларида жойлашган бўлса (кв.м дан қатъий назар) БҲМнинг 1,5 баравари (ҳозирда 405 минг сўм), бошқа аҳоли пунктларида жойлашган бўлса БҲМнинг 1 баравари (ҳозирда 270 минг сўм) миқдорда давлат божи ундириш назарда тутилмоқда.
Амалда қандай?
Амалда кўчмас мол-мулк Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказларида жойлашган бўлса кв.м га қараб БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача (270 минг сўмдан 810 минг сўмгача), бошқа аҳоли пунктларида БҲМнинг 0,5 бараваридан 1,5 бараваригача (135 минг сўмдан 405 минг сўмгача) ошиб боради.
Ушбу Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши натижасида давлат божи суммаси оптималлашади ва уни ҳисоблашда шаффофликка эришилади ҳамда 290 млрд сўмга яқин маблағлар аҳоли ихтиёрида қолади.
Ҳозирда Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда депутатлар томонидан маъқулланди.

Kun.uz
Уй ва машина сотиб олганда нотариусга тўланадиган бож камайтирилиши айтилди. Аслида ҳам шундайми?
Депутатлар “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масаласини кўриб чиқмоқда. Қонун лойиҳасига кўра, нотариал ҳаракатлар учун тўланадиган божлар сезиларли даражада камайтирилиши кутиляпти. Лекин бу “сезиларли даража” аҳолининг қайси…
#Adliya_munosabat
Adliya vazirligining taklifiga ko‘ra 290 mlrd so‘mga yaqin mablag‘lar aholi ixtiyorida qoldirilishi mumkin
Notarial harakatlar rasmiylashtirilganda undiriladigan davlat bojini optimallashtirish bo‘yicha Adliya vazirligi tomonidan ishlab chiqilgan qonun loyihasi birinchi o‘qishida deputatlar tomonidan ma'qullandi.
Loyihada notariuslar tomonidan notarial harakatlar rasmiylashtirilganligi uchun undiriladigan davlat bojini shaffoflikni ta'minlash maqsadida:
▫️ko‘chmas mol-mulkni boshqa shaxsga o‘tkazish bilan bog‘liq shartnomalarni tasdiqlash;
▫️mol-mulkni ijaraga berish shartnomasini tasdiqlash;
▫️mol-mulkdan tekin foydalanish shartnomalarini tasdiqlash;
▫️avtomototransport vositalarini boshqa shaxsga o‘tkazish shartnomalarini tasdiqlash;
garov, ipoteka va lizing shartnomalarini tasdiqlash;
▫️qarz shartnomalarini tasdiqlash;
▫️avtomototransport ishonchnomalarini va avtomototransportdan tekin foydalanish shartnomalarini hamda qarz shartnomasidan kelib chiqib chiqadigan pul summasini undirish bo‘yicha ijro xatlarini yozib berishda undiriladigan davlat boji optimallashtirilmoqda. Ya'ni, ilgari differensial tarzda hisoblanadigan davlat boji qat'iy stavkalarda belgilanishi taklif etilmoqda.
Misol uchun: bugungi kunda 3 yillik “COBALT” avtomobilining oldi-sotdi shartnomasini notarial tasdiqlatish uchun davlat boji 1 mln 650 ming so‘m hisoblansa, 7 yillik transport bo‘yicha 1 mln 80 ming so‘m davlat boji undiriladi.
Vazirlik tomonidan ilgari surilgan takliflar amalga oshirilsa, barcha turdagi avtomobillarning oldi-sotdisida davlat boji 810 ming so‘mni tashkil qiladi.
Qonun loyihasining qabul qilinishi natijasida davlat boji summasi optimallashib, uni hisoblashda shaffoflikka erishiladi hamda xar yili 290 mlrd so‘mga yaqin mablag‘lar aholi ixtiyorida qoladi.
Adliya vazirligi
Jamoatchilik bilan aloqalar bo‘limi
@adliyangiliklari

#daydjest
Adliya vazirligi faoliyatining haftalik daydjesti
7-mart
▪️ Adliya vazirligida 8 mart – Xalqaro xotin-qizlar bayrami.
9-mart
▪️ Adliya vazirligi: Notarial harakatlar rasmiylashtirilganda undiriladigan davlat bojini optimallashtirish taklif etilmoqda.
▪️ Gender tengligi haftaligiga start berildi.
10-mart
▪️ AOKAda Adliya vazirligi axborot xizmati rahbari Sevara Urinbayeva ishtirokida brifing bo‘lib o‘tdi. Unda qonun hujjatlarining korrupsiyaga qarshi ekspertizasi bo‘yicha yangi tartiblar haqida ma'lumot berildi.
▪️ Qonunchilik hujjatlarini tartibga solish ta’sirini baholash hamda korrupsiyaga qarshi ekspertizadan o‘tkazish: siyosati, ahamiyati, zarurati, tartibi va uslubiyoti. Jizzax, Sirdaryo va Toshkent viloyatlarida ushbu mavzu bo‘yicha seminar tashkil etildi.
11-mart
▪️Adliya vazirligi huzuridagi Oliy malaka komissiyasi tomonidan xususiy notarial faoliyat bilan shug‘ullanish huquqini berish bo‘yicha malaka imtihoni o‘tkazildi.
▪️ O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Huquqiy siyosat tadqiqot instituti tomonidan Yaponiya xalqaro hamkorlik agentligining O‘zbekistondagi vakolatxonasi (JICA) bilan hamkorlikda "Raqamlashtirish davrida shartnomalar" mavzusida seminar bo‘lib o‘tdi.
▪️ "Kambag‘allikni qisqartirish — qarz, kredit va subsidiya masalalari" mavzusida ovozli chat o‘tkazildi.
▪️ “Adolat” MHAM va Bosh prokuraturaning Akademiyasi o‘rtasida hamkorlik kelishuvi imzolandi.
▪️ Adliya vaziri oʻrinbosari А. Muhammadiyev hamda Toshkent davlat yuridik universiteti Ixtisoslashtirilgan filial rahbariyat, professor-oʻqituvchilar va xodimlar bilan uchrashuv o'tkazildi.
12-mart
▪️ Adliya vaziri o‘rinbosari M. Ikramov Uychi tumanida sayyor qabul o’tkazdi.
______________
#Adliya_tahlil
▫️ Fuqarolarning mehnat huquqlari qay darajada ta'minlangan deb o‘ylaysiz?!
______________
#Adliya_munosabat
▫️ Adliya vazirligining taklifiga ko‘ra 290 mlrd so‘mga yaqin mablag‘lar aholi ixtiyorida qoldirilishi mumkin.

Forwarded from Adliya yangiliklari/Новости юстиции
#daydjest
Adliya vazirligi faoliyatining haftalik daydjesti
25-mart
▪️ X.Sulaymonova nomidagi Respublika sud ekspertizasi markazi tomonidan O’zbekiston Respublikasi Oliy sudi va sud tizimi xodimlari uchun “Sud ekspertizalarini oʻtkazishga zarur boʻlgan tadqiqot obyektlarini yigʻish, saqlash va taqdim etish usullari hamda sud ekspertizaning imkoniyatlari haqida” vebinar tashkil etildi.
▪️ Adliya vazirligining masʼul xodimlari “Boshqaruv va funksional tahlil” mavzusida London Learning Training Centre (Turkiya) markazida funksional tahlil boʻyicha sertifikatga ega boʻlgan murabbiylarni tayyorlash maqsadida oʻquv seminarda ishtirok etdi.
▪️ “Eng yaxshi yuridik xizmat – 2022” respublika tanlovining finalchilari aniqlandi.
▪️ Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri oʻrinbosari A. Karimov Qirgʻiziston Respublikasi adliya vaziri oʻrinbosari A. Zarilbek Oʻgʻli bilan uchrashdi.
27-mart
▪️ Toshkent shahrida Adliya vazirligi O‘zbekiston yengil atletika federatsiya bilan hamkorlikda “Biz birgamiz!” ijtimoiy loyihasi doirasida “Cheksiz imkoniyatlar marafoni”ni o‘tkazdi.
__________
#Adliya_munosabat
▫️ Shaxsga doir ma'lumotlarning OAV (shu jumladan ijtimoiy tarmoqlar) orqali erkin foydalanilishiga yo‘l qo‘yilmaydi.
▫️ Siyosiy partiyalar davlat roʻyxatidan qanday oʻtkaziladi?
________
#Mutaxassis_sharhi
▫️ Qonunlar hech bir shaxsga boshqalarni o‘z bilganicha jazolashiga, ya'ni xalq tilida “samosud” qilishiga, turli ko‘rinishdagi ta'sir o‘tkazishiga ruxsat bermaydi.
▫️ Elektroshok qurilmalar uchun qanday me'yorlar belgilangan?

Адлия вазирлиги: адвокатлик гувоҳномаси олишда ортиқча ҳужжат талаб этилса, бизга мурожаат қилинг!
Ижтимоий тармоқларда адвокатлик гувоҳномасини олиш учун ортиқча ҳужжатлар талаб қилинаётгани тўғрисида хабарлар тарқалмоқда. Ушбу масала юзасидан Адлия вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.
Биринчидан, қонунчиликка кўра , талабгор (адвокат) адвокатлик тузилмасини янги ташкил қилган бўлса, тузилмани рўйхатдан ўтказган ҳудудий адлия органига 2 дона 3 х 4 см ўлчамида фотосуратни тақдим этади, холос.
Иккинчидан, талабгор мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига ишга кирган бўлса, адвокатлик гувоҳномасини олиш учун ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ нусхаси ва 3 х 4 см ўлчамдаги рангли фотосуратини тақдим қилишнинг ўзи етарли.
Учинчидан, ҳозирда Адлия вазирлиги томонидан янги ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Лойиҳада адвокатлик гувоҳномасини бериш муддати ва талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхатини янада қисқартириш ҳамда электрон мурожаат қилиш тартибини жорий этиш назарда тутилган.
Тўртинчидан, Адлия вазирлиги бюрократия ва қоғозбозликка қарши жиддий курашга бел боғлаган. Хусусан, тизим ташкилотлари фуқаролардан ортиқча ҳужжатлар талаб қилмаслик тўғрисида огоҳлантирилган. Ҳозирда адвокатлик гувоҳномасини беришда ҳудудий адлия органлари томонидан ортиқча ҳужжатлар талаб қилинганлиги ҳолатлари ўрганилмоқда.
Ушбу ҳолат ҳақида хабар берган журналист ва блогерларга миннатдорчилик билдирамиз. Фуқароларга эса адлия тизимида бюрократия ҳолатларига дуч келганларида, 1008 телефони, [email protected] электрон почтаси ёки виртуал қабулхона орқали Адлия вазирлигига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатамиз.