Sevara Urinbayeva
2.53K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Adliya_xabari

Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киришда ҳуқуқий фанлардан бўйича тест топшириш амалиёти жорий этилади

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Шахсга доир маълумотларни муҳофаза қилиш бўйича талабларни бузганлик юзасидан жавобгарлик кучайтирилди

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун (ЎРҚ–726-сон, 29.10.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

📝 Қонун билан, жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритилди.

Унга кўра, ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан Интернетда фуқароларнинг шахсга доир маълумотларига ишлов берилаётганда Ўзбекистонда жойлашган техник воситаларда ҳамда шахсга доир маълумотлар базаларида шахсга доир маълумотларни йиғишга, тизимлаштиришга ва сақлашга оид талабларга риоя этмаслик фуқароларга БҲМнинг 7 баравари (1 млн 890 минг сўм), мансабдор шахсларга эса 50 баравари (13 млн 500 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

🔘 Қонун билан шунингдек, Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, ушбу қилмиш маъмурий жазо қўлланилгандан сўнг бир йил давомида такроран содир этилган тақдирда қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилади:

🔸 БҲМнинг 150 бараваригача (40 млн 500 минг сўмгача) миқдорда жарима;
🔸 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
🔸 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.

📋 Ушбу ўзгартиришлар қонун кучга кирган кундан эътиборан 3 ой ўтгач амалга киритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_аралашгач

27 йил ишлаб, нафақага чиқа олмаган кекса онахоннинг муаммоси Адлия бўлими кўмагида ҳал этилди

Янги Марғилон шаҳарчасида истиқомат қилувчи Зулфияхон опа Каримовани болалигидан Зулхуморхон деб чақирганлар. Кўплар уни ҳозир ҳам Зулхумор деб билади.
Улар 27 йилдан кўпроқ турли корхона ва ташкилотларда фаолият олиб борган. Барча ишлаган иш жойида уни Зулхуморхон деб рўйхатга киритишган. Шу сабабли онахоннинг нафақага чиқиши арафасида муаммога юзага келади.
Бир нечта корхоналарга борган Зулфия опа ҳеч биридан ечим топмайди. Турмуш ўртоғи билан телеэкран орқали ҳудди шу каби муаммо Адлия бўлими ходимлари томонидан ҳал этилганини кўриб қоладилар. Ҳужжатлардаги исм билан Паспортдаги исм икки хил бўлиб қолган. Адлия бўлими муаммони ҳал этиш учун фуқаролик ишлари бўйича Марғилон судига даъво ариза билан мурожаат қилади. Зулфия опа ҳам эндиликда нафақа олиши мумкин.
#Биласизми | #2021_йил_1_ноябрдан

1 ноябрдан нималар ўзгарди?

🔸 Ҳудудида хонадонлар сони мингдан ортиқ бўлган маҳалла ходимларининг ойлик маошлари оширилади БАТАФСИЛ

🔸
Хавфлилик даражаси юқори бўлган айрим маҳсулотларни эркин муомалага чиқариш тартиби жорий этилади – БАТАФСИЛ

🔸 Давлат тиббиёт муассасалари раҳбарлари соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув йўналишида қайта тайёрланади – БАТАФСИЛ

🔸“Меҳр дафтари”га киритилган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари ташкил этилади – БАТАФСИЛ

🔸 Аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади – БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Диққат_муҳим

Эртага, 3 ноябрь соат 14:00 да АОКА анжуманлар залида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Мавзу: “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонида белгиланган вазифалар.

Матбуот анжуманида Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги мутасаддилар иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.

Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

Анжуман "UzReport TV" ва "O‘zbekiston 24" телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.
Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар III Республика савдо ярмаркаси ўтказилади

🔘 Жорий йилнинг 6 ноябрида “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги “ECOBOZOR” савдо мажмуасида ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар III Республика савдо ярмаркаси ўтказилади.

☑️ Ярмарка доирасида “ECOBOZOR”да махсус савдо расталари ташкил этилади.

➡️ Унда ўз уйларида турли хил буюм ва маҳсулотлар тайёрлаш билан шуғулланадиган, бироқ уларни сотишда қийинчиликларга учраётган ногиронлиги бўлган шахслар тайёрлаган маҳсулотлар сотилади.

🕔 Ярмарка соат 17:00 гача давом этади.

Тадбир доирасида сайёр қабуллар ва таниқли санъаткорлар иштирокида кўнгилочар тадбирлар ўтказилади.

❗️Барчани ярмаркада фаол иштирок этишга ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ва турмушда қийналаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг яшаш шароитларини яхшилашга оз бўлсада ўз ҳиссасини қўшишга чақиради.
#Adliya_munosabat

Ижтимоий тармоқлар орқали Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Президент қарорида белгиланган вазифа бажарилмаётганлиги, Адлия вазирлиги эса Президент ҳужжатлари ижросини тўлиқ назоратга олмаётганлигига оид маълумотлар жойлаштирилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Адлия_муносабат

⚡️Адлия вазирлиги: “Бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги қонун лойиҳасида соҳани вазирлик назоратга олиши белгиланмаган

Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқилди ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилди (https://regulation.gov.uz/uz/d/51721).
Лойиҳа бўйича ижтимоий тармоқлар орқали турли хил, хусусан “Адлия вазирлиги бепул юридик ёрдам соҳасини ўз таъсири ва назорати остига олмоқда” ва бошқа шунга ўхшаш фикр ва мулоҳазалар билдирилмоқда.

Адлия вазирлиги билдирилган айрим фикр ва мулоҳазалар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Батафсил👉🏻 https://minjust.uz/uz/press-center/news/102738/
#Адлия_онлайн

Айни дамда АОКА анжуманлар залида “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонида белгиланган вазифалар бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Матбуот анжуманида Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги мутасаддилари иштирок этмоқда

Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

Матбуот анжуманини қуйидаги ҳавола орқали онлайн кузатишингиз мумкин
https://youtu.be/5k0jI170svw
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини Россиядаги консуллик муассасалари орқали янгисига алмаштириш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (667-сон, 02.11.2021 й.) билан Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги консуллик муассасаларида Ўзбекистон Республикасининг эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш тартиби бўйича вақтинчалик низом тасдиқланди.

➡️ Низомга кўра, янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси консуллик муассасаси орқали Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ИИВ ЙҲХББ) томонидан расмийлаштирилади.

📝 Талабгор эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун консуллик муассасасига ариза билан шахсан мурожаат қилади.

Консуллик муассасаси талабгор номидан сўровномани тўлдириб, 1 иш кунида ИИВ ЙҲХББга юборади.

☑️ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси тақдим этилган маълумотномани кўриб чиқиб, 1 иш кунида янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштиради ҳамда уни Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаментига (ТИВ КҲД) юборади.

📂 Шунга кўра, ТИВ КҲД ҳайдовчилик гувоҳномасини консуллик муассасасига дипломатик почта орқали тақдим этади.

⚠️ Консуллик муассасаси 1 иш кунида янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини эгасига беради ёки асосланган сабабларга кўра уни рад этади.

🔰 Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси янгисига алмаштириш учун қуйидагилар ундирилади:
БҲМнинг 70 фоизи миқдорида тўлов;
20 АҚШ доллари миқдорида консуллик йиғими;
20 АҚШ доллари миқдорида ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш учун йиғим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
O'zbekistonda to'lov xizmatini ko'rsatuvchi dasturlar 31 taga yetdi

Markaziy bank boshqaruvining
qaroriga muvofiq, “Multipay” va “Payment System Platform” masʼuliyati cheklangan jamiyatiga toʻlov tashkiloti faoliyatini amalga oshirish uchun litsenziya berildi.

Toʻlov tashkilotlarining soni koʻpayib borayotgani qonunchilikning yaxshi ishlayotganidan dalolatdir. Ushbu xizmatlarning aksariyati deyarli 10 yildan buyon ishlab kelmoqda, ammo rasmiylar toʻlov tashkilotining konsepsiyasi va litsenziyalar berishni faqat oʻtgan yili joriy qildilar, deya xabar berdi spot.uz nashri.

Regulyator tomonidan roʻyxati shakllantirib boriladigan tashkilotlarning 2021-yilning noyabr oyiga kelib 31 taga yetdi. Bular:

1. CLICK
2. OSON
3. Payme
4. Paymo
5. Paybox
6. Upay
7. “O'zbekiston pochtasi”
8. EcoPay
9. Paysys
10. alif.mobi
11. WOOPPAY
12. QR-pay
13. MyUzcard
14. GlobalPay
15. ATTO
16. MARTA
17. WEBSUM
18. YurtPay
19. Choykhona
20. ZPLAT
21. A-Pay
22. Tez Pay
23. PayLoad
24. INTERPAY SYS.
25. “PANDA INTERNET TECHNOLOGY”
26. “MULTICARD PAYMENT”
27 “PAY WAY”
28. “UGNIS”
29. "OZINTERPAY"
30."Payment System Platform"
31. “Multipay”.

❗️"Elektron hisoblаsh mаshinаlаri uchun yarаtilgаn dаsturlаr vа mа’lumotlаr bаzаlаrining huquqiy himoyasi toʼgʼrisidа"gi qonunga ko'ra, EHM uchun yaratilgan dasturlar va maʼlumotlar bazalari mualliflik huquqi obʼektlari sirasiga kiradi.
Audio
#savol_javob

Уй-жойга киритиб қўйиш ҳуқуқидан кимлар фойдаланиши мумкин?

🎙Батафсил овозли хабарда!

Каналга уланиш👇👇👇
@huquqiy_gap
Audio
#savol_javob

Уйда доимий рўйхатда турган фуқарони унинг розилигисиз чиқариб юбориш мумкинми?

🎙Батафсил овозли хабарда!

Каналга уланиш👇👇👇
@huquqiy_gap
#Адлия_лойиҳа

⚡️Адлия вазирлиги: Адвокатларнинг бепул, ихтиёрий беғараз юридик ёрдам кўрсатиши чекланмайди

Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, кам таъминланган шахсларга давлат ҳисобидан малакали бепул юридик ёрдам кўрсатилишини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди.

‼️Лойиҳа юзасидан қуйидаги имкониятлар яратилмоқда.

Биринчидан,
жиноят ишларида давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш механизми жиноят-процессуал қонунчилик ҳужжатларида белгиланган. “Бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги қонун лойиҳасида ушбу механизм такомиллаштирилиб, жиноят ишлари билан бир қаторда фуқаролик, маъмурий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам кўрсатиш белгиланмоқда.

Шу билан бирга, давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни электрон тизим орқали танлаш, бу борада инсон омилини бартараф этиш (“чўнтак адвокатлар” амалиётига барҳам бериш), адвокатлар ва давлат органлари ўртасида қоғозбозликни камайтириб, электрон воситалар ёрдамида маълумот алмашиш тизимини йўлга қўйиш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тезкорлик билан ҳимоя қилиш назарда тутилмоқда.

Иккинчидан, Лойиҳада давлат ҳисобидан молиялаштириладиган иккиламчи бепул юридик ёрдам фақат Иккиламчи бепул юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатлар реестрига киритилган адвокатлар томонидан кўрсатилиши белгиланмоқда. Бундан мақсад барча адвокатларни бепул юридик ёрдам кўрсатишга мажбурий жалб қилмасликдир. Яъни, исталган адвокат ихтиёрий равишда Бепул юридик ёрдам маркази билан шартнома тузади ва Реестрга киритилади. Бепул юридик ёрдам маркази фақатгина Марказ билан ўз ихтиёрига кўра шартнома тузган ҳамда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш учун розилик билдирган адвокатнинг иккиламчи бепул юридик ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ фаолиятини мониторинг қилади.

Бироқ, давлат ҳисобидан молиялаштириладиган бепул юридик ёрдам фақат Реестрга киритилган адвокатлар томонидан амалга оширилиши, бошқа адвокатларнинг бепул, ихтиёрий беғараз юридик ёрдам кўрсатишини чекламайди.

Хусусан, Лойиҳага кўра, адвокат адвокатура ва адвокатлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган адвокатлик фаолиятининг исталган тури бўйича бепул, беғараз, ихтиёрийлик асосида юридик ёрдам (pro bono) кўрсатишга ҳақли.

Бундан ташқари, давлат органлари ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларга юридик ёрдам кўрсатиши, мазкур органларнинг вазифа ва функцияларини белгилаб берувчи бошқа қонунчилик ҳужжатларида ўз ифодасини топган.

Учинчидан, Лойиҳага кўра, иккиламчи бепул юридик ёрдам учун адвокатга тўланадиган тўловлар давлат томонидан молиялаштирилади. Бепул юридик ёрдам учун ажратилган давлат бюджети маблағларининг самарали сарфланишини назорат қилиш давлат органининг вазифасига киради.

(Маълумот учун: 2020 йилда адвокатлар томонидан жиноят ишлари бўйича тайинлов асосида 31 469 марта юридик ёрдам кўрсатилган бўлиб, давлат ҳисобидан 18 251 272 139 сўм маблағ ажратилган).

Шу билан бирга, мазкур тартиб жаҳон тажрибасида ҳам кенг қўлланилади, АҚШ, Исроил, Голландия, Буюк Британия, Финляндия, Австралия, Канада, Франция, Германия, Швеция, Болгария, Венгрия, Польша, Руминия, Словакия, Чехия, Литва, Латвия, Эстония, Россия, Грузия, Молдова, Украина, Россия ва Қирғизистонда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатишни ташкил этиш ва бошқариш алоҳида марказ, бюро, кенгашлар томонидан амалга оширилади. Аксарият давлатларда ушбу тузилмалар Адлия вазирлиги ҳузурида ташкил этилган.

Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси “Бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилиниши фуқароларнинг ҳуқуқий ҳимояга бўлган ҳуқуқларининг конституциявий кафолатини кучайтиришга, кам таъминланган шахсларга давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам кўрсатиш механизмларининг қонуний йўлга қўйилишига хизмат қилади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Биз_биргамиз

Тез кунда...Саноқли кунлардан сўнг..

Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар III Республика савдо ярмаркаси ўтказилади

🔘Сизларни жорий йилнинг 6 ноябрь куни “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги “ECOBOZOR” савдо мажмуасида ўтказиладиган ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар III Республика савдо ярмаркасида кутамиз.

➡️ Унда ўз уйларида турли хил буюм ва маҳсулотлар тайёрлаш билан шуғулланадиган, бироқ уларни сотишда қийинчиликларга учраётган ногиронлиги бўлган шахслар тайёрлаган маҳсулотлар сотилади.

🕔 Ярмарка соат 17:00 гача давом этади.

Сиз ярмаркага бориб нотариус, ФҲДЁ, давлат хизматлари, адвокатларнинг сайёр қабулларида қатнашишингиз ҳамда таниқли санъаткорлар иштирокидаги кўнгилочар тадбирларда маданий ҳордиқ ҳам чиқаришингиз мумкин бўлади.

❗️Барчани ярмаркада фаол иштирок этишга ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ва турмушда қийналаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг яшаш шароитларини яхшилашга оз бўлсада ўз ҳиссасини қўшишга чақирамиз.

https://www.youtube.com/watch?v=vtani--K-ik
ССВ: АҲОЛИГА ЧАНГЛИ ҲАВОДА НИҚОБ ТАҚИШ, АЛЛЕРГИК ВА АСТМА КАСАЛЛИГИ БОР БЕМОРЛАРГА ТАШҚАРИГА ЧИҚМАСЛИК ТАВСИЯ ЭТИЛАДИ

Кеча юртимизда кучли шамоллар туфайли мавсумга хос бўлмаган чанг-қумли бўрон ҳодисалари кузатилганидан хабарингиз бор. Бунинг оқибатида тупроқнинг жуда қуруқ устки қатлами кўтарилиб, атмосфера ҳавосидаги чанг миқдори белгиланган меъёрдан 5 баробар ошди.

Гидрометеорология хизмати маркази прогнозига кўра, бугун, яъни 5 ноябрь куни ҳам Тошкент шаҳрида шамол тезлиги 5-10м/с, республикамизнинг бошқа жойларида эса 7-12м/с даражасига етиши қайд этилган.

Хўш, мазкур ҳолатнинг саломатлигимизга қандай салбий таъсири бор? Ундан кимлар ва қандай ҳимояланиши керак?

— Бундай вазиятда имкон қадар очиқ ҳавода юрмаслик зарур,
— дейди Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разикова. — Айниқса, бронхиал астма, аллергик ринит, аллергик коньюктивит, томоқ қичишиши билан кузатиладиган йўтал, бронхит, бронхлар гиперреактивлиги ва бошқа нафас йўли сурункали касалликлари бор инсонлар ташқарига чиқмасликлари керак.

Чунки бундай ҳаво таркибида чанглар билан бирга, ўсимлик чангчалари, замбуруғ споралари жуда катта концентрацияда бўлади. Шу боис хасталиклари бор кишилар шифокор маслаҳати билан аллергияга қарши дори воситалари дозаларини оширишлари лозим.

Ним таъсир қилувчи тузли сув билан томоқ ва бурунларни чайиш, хоналарни ёпиқ сақлаш, хўл сочиқларни хоналарга осиш, каттароқ сиғимли идишларга сув солиб қўйиш зарур.

Очиқ ҳавода юрганда, албатта, тиббий ниқоб тақиб юриш ва уларни ҳар икки соатда алмаштириш шарт. Ёш болалар, ҳомиладор аёллар ва ёши катта инсонлар ҳам бундай вазиятда эҳтиёткор бўлишлари тавсия этилади.

Шунингдек, агар юртдошларимизда ташқи муҳитдаги чанглар туфайли нафас қисиши, бурун битиши, аксириш, бурун оқиши, кўзларда қичишиш ва қизариш, томоқда кучли қичишиш, қичишиш билан кузатиладиган йўтал белгилари юзага келса, тезда аллерголог шифокорга мурожаат қилишлари лозим.

— 3 ноябрь куни “Тез ёрдам” хизматига бўлган жами чақириқлар сони 3433 тани ташкил этганди, — дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бош шифокори Дониёр БЎРИБАЕВ. — Кеча эса бу кўрсаткич 4082 тага етди. Шундан 678 таси бевосита нафас сиқиши билан боғлиқ мурожаатлардир. Ушбу беморларга бригадамиз томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, маълум қисми госпитализация қилинди.

Эслатиб ўтамиз, юртимиз аҳолиси бундай об-ҳаво шароитида зарурат сезганда, "103" хизматига мурожаат қилиб, туну кун сифатли тиббий ёрдам олишлари мумкин.

Бундан ташқари, Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудлардаги 13 та филиали ҳамда туман ва шаҳар бўлимларида зарур дори-дармонлар билан етарли миқдорда тўлиқ таъминланган. Қолаверса, ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида назорати ташкил этилган.

Қолаверса, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "1003" қисқа рақамли Саll-маркази фаолият кўрсатмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
АОКАда бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева Президент ҳужжатлари ижроси юзасидан маълумот берди:

2021 йил 4 ноябрь куни ҳолатига кўра, Республика миқёсида жами 4 100 та Президент ҳужжатларидаги назоратга олинган 61 186 та топшириқ мавжуд бўлиб, шулардан 48 341 таси назоратдан ечилган, 12 473 таси ижро жараёнида.

2016-2021 йилларда қабул қилинган 145 та Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида белгиланган жами 4 294 та топшириқларнинг ижроси мониторинг қилиниб, натижаси бўйича таҳлилий маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

Шунингдек, ҳужжатлар лойиҳалари пухта ҳамда профессионал даражада тайёрланганлиги ўрганилиб, уларнинг ижро этилмаслик хавфи лойиҳа босқичидаёқ экспертиза қилинмоқда.

Натижада ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган 878 та лойиҳаларнинг ҳар тўрттадан биттаси (250 та) бу борада камчиликлар мавжудлиги сабабли ташаббускор идораларга қайтарилди.

Батафсил

〰️〰️〰️

Расмий хабарлар | Медиабанк