Sevara Urinbayeva
2.59K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.4K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Европа Иттифоқи ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истагида
https://www.minjust.uz/uz/press-center/news/98425/
Forwarded from Madina Nurman
Bugun Adliya vaziri Ruslanbek Davletov va Yoshlar ittifoqi raisi Alisher Sa'dullayev huquqiy sohada tahsil oluvchi, adliya sohasiga qiziquvchi yoshlar bilan uchrashishdi birga. Rasmiyatchilik o'z yo'liga, deb bolalarga ochilib gapirishgani, savollariga hayotlaridan kelib chiqib javob berishgani qiziq bo'ldi. Oxirgi marta bunaqa samimiy savol-javoblar bo'lgan biror tadbirni eslay olmadim. Kimdir tashqaridan kirib vazirlikda o'tiribsizlar hozir, desa ishonmasdim o'sha soatlarda😅 Bolalarga juda yoqdi.
Адлия вазирлиги фаолиятининг стратегик йўналишларини белгилаб олди
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (regulation.gov.uz)да Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Адлия органлари ва муассасаларини 2030 йилгача ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари тўғрисида» қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Ишлаб чиқилган лойиҳа узоқ истиқболга мўлжалланган илк стратегик ҳужжат ҳисобланади. Ишга бундай ёндашув аввало тизимли ва барқарор бўлиши керак бўлган ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти учун жуда муҳим.
Лойиҳа матни билан ушбу хавола орқали танишишингиз мумкин: (https://regulation.gov.uz/ru/document/9379)
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ОЧИҚЛИК ВА ШАФФОФЛИККА ҚАНДАЙ ЭРИШДИ?
https://www.minjust.uz/uz/press-center/news/98435/
МИНЮСТ В ОТКРЫТОМ ДОСТУПЕ
https://www.minjust.uz/ru/press-center/news/98436/
#Бунақаси_бўлмаган!

🚘 Адлия вазирлиги танлов ғолибига SPARK совға қилади!

Адлия вазирлиги аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида “Ҳуқуқ билимдонлари” танловини ўтказади.

Танлов 1 ноябрь куни бошланиб, 3 босқичда бўлиб ўтади. Ғолиблар Янги йил байрами арафасида эълон қилинади.

Ғолибларга қуйидаги совғалар топширилади:
👉 1-ўрин – SPARK автомашинаси;
👉 2-ўрин – Малайзияга 2 кишилик йўлланма;
👉 3-ўрин – iPhone 11 PRO.

Бундан ташқари, биринчи босқич ғолибига алоҳида қимматбаҳо совға ҳам берилади.

Шартлар оддий: ⬇️
1. @huquqiyaxborot каналига белгиланган тартибда дўстларингизни қўшинг.
2. Тест саволларига жавоб беринг.
3. Финалда иштирок этиб SPARK ютиб олинг.

Танловнинг 1-босқич шартлари: 👉 https://bit.ly/2q49fFX

Эслатма: олий юридик маълумотлилар, шунингдек адлия органлари ва муассасалари ходимлари ҳамда уларнинг яқин қариндошларининг танловда иштирок этиши тақиқланади.

P.S. Совғалар учун харажатлар ҳамкорлар томонидан қопланади.

Ҳуқуқни билиш фойдали, билимингиз билан СПАРК ютинг!
#Имкониятни қўлдан бой берманг!
#Адлия_хабари

Бош вазир номзоди қандай тасдиқланади?

2019 йилда Ўзбекистонда муҳим сиёсий жараён – Олий Мажлис ва халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.

Шунга кўра, ҳозирда Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сайлов кампанияси бўлиб ўтмоқда.

Лекин бу жараёнда айрим блогер ва ОАВлар томонидан қонунчиликка зид маълумот тарқатиш, ҳар хил асоссиз сўровлар ўтказиш ҳолатлари учрамоқда.

Хусусан, телеграмдаги каналларнинг бирида айрим мансабдор шахслардан қайси бирининг Бош вазир бўлиши мумкинлиги ҳақида сўров ўтказилган.

Бу каби ҳолатлар одамлар орасида турли миш-мишлар келиб чиқишига ва жамоатчилик фикрини манипуляция қилишга сабаб бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, амалдаги қонунчиликда белгилаб қўйилган Бош вазирни тасдиқлаш тартиби ҳақида маълумот беришни лозим деб топдик.

Ўзбекистон Конституциясига асосан Бош вазир номзоди Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партия томонидан Президентга кўриб чиқиш учун таклиф этилади.

Бунда, Президент тақдим этилган Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиққанидан кейин уни Олий Мажлис палаталарининг кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун киритади.

Бош вазир номзоди унинг учун тегишинча Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг ярмидан кўпи томонидан овоз берилган тақдирда тасдиқланган ҳисобланади.

Яъни, Бош вазирни тасдиқлаш жараёни аниқ тартибга солинган бўлиб, унда нафақат сайловларда кўп овоз олган партиянинг фикри, балки Президент, сенаторлар ва бошқа депутатларнинг фикри ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Юқоридагиларга кўра, маълумот тарқатилаётганда жамият ва давлат олдидаги маъсулиятни унутмасликка чақирамиз.
#Адлия_онлайн #Адлия_тадбиркор #Адлия_тадбиркорга_дўст

Бугун Тошкент шаҳридаги тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам бериш мақсадида Адлия вазири бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳ томонидан сайёр учрашув ташкил этилди.

Бу каби учрашувларни ташкил этишдан мақсад тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиш, тадбиркорликни йўлга қўйиш ва мавжудларини янада кенгайтиришда яқин ҳамкорлик қилиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва бу борада амалий ёрдам кўрсатишдир.
Channel photo updated