Sevara Urinbayeva
2.59K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.4K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Адлия_хабари #Адлия_лойиҳа

✍🏻Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси лойиҳасини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси (regulation.gov.uz) порталига жойлаштирди.

Жамоатчилик муҳокамаси натижасида келиб тушган таклифлар асосида Кодекс лойиҳаси янада такомиллаштирилади.

Кодекс лойиҳаси билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишиш мумкин👇🏻:

https://regulation.gov.uz/uz/d/23955, https://regulation.gov.uz/uz/d/23980
#Адлия_лойиҳа

Адлия вазирлиги: Шартномавий-ҳуқуқий муносабатлар такомиллаштирилади

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида шартнома муносабатлари алоҳида ўринга эга ҳисобланади.
Адлия вазирлиги томонидан шартномавий муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари таҳлил қилиниб, бу борада янада қулайликлар яратиш мақсадида қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжати лойиҳаси ишлаб чиқилди:
📂 Шартномавий-ҳуқуқий муносабатларга киришишда сунъий чекловлар олиб ташланмоқда, жумладан:
– банкларга етказиб берилган маҳсулотлар (иш, хизмат) учун тўловларни учинчи шахслар ҳисобидан қабул қилишга қўйилган тақиқ;
– нотариуслар томонидан шартномаларни тасдиқлашда коммунал тўловлардан қарздорлик йўқлиги ҳақидаги ахборот олиш бўйича талаб бекор қилинмоқда.

📌 Шартнома шартларини белгилашда тарафларнинг эркинлиги таъминланмоқда, жумладан:
➡️ давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш тўғрисида тузиладиган шартномаларида олдиндан 15 фоиз тўловни амалга ошириш талаби;
➡️ қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчилари
ва тайёрлов ташкилотлари ўртасида тузиладиган шартномаларда мажбурий бўлган аванс тўлови бекор қилинмоқда.
Эндиликда Фармон лойиҳасига мувофиқ, юқорида назарда тутилган олдиндан тўлов ва аванс ҳамда уларнинг миқдорлари тарафларнинг келишувига кўра шартнома шартларида эркин белгиланади.
♻️ Айрим шартномавий-ҳуқуқий муносабатларда фуқаролар ҳуқуқларининг ҳимояси кучайтирилмоқда, жумладан:
фуқароларга қарз шартномаларини нотариал тасдиқлаш орқали чет эл валютасида қарз бериш ва қайтариб олишга рухсат берилмоқда;
мижознинг рухсатисиз ҳисобварақдаги пулларини чиқариш фақат суднинг қарори билан ёки банк билан мижоз ўртасидаги тузилган шартнома асосида йўл қўйилиши белгиланмоқда;
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционда сотувга қўйиладиган мол-мулк
барча қарзлардан ва тақиқлардан ҳоли бўлган ҳолда жойлаштирилиши назарда тутилмоқда.
🤝 Коммунал соҳа, энергия билан таъминлаш, алоқа хизмати, йўловчи ва юкларни ташиш соҳаларда табиий монополия субъектлари томонидан ишлаб чиқилган шартномаларни монополияга қарши курашиш органлари билан келишилгандан сўнг истеъмолчилар билан тузиш амалиёт киритилмоқда.
🌐 Қуйидаги шартнома турларини фақат электрон шаклда тузилиши таклиф этилмоқда:
👉 бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига ўқитиш шартномалари;
👉 фермер хўжаликлари билан тузиладиган контрактация шартномалари.

📋 Шартномалар тузишда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун енгилликлар яратиш мақсадида Адлия вазирлигининг махсус ахборот порталида бепул равишда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига фойдаланиш учун намунавий шартномалар лойиҳаларини жойлаштириб бориш таклиф қилинмоқда.
#Адлия_лойиҳа_муҳокама

Президентнинг “Ижтимоий-иқтисодий муносабатларда шартнома институти ролини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ҳужжат лойиҳаси билан бир қатор шартнома турларини фақат электрон шаклда тузиш таклиф этилмоқда.

Батафсил👇🏻
https://regulation.gov.uz/uz/d/30780
#Адлия_лойиҳа

✍🏻Нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлик ўрнатилмоқда

📋Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.

Лойиҳа билан нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлик ўрнатилмоқда.

Унга кўра, ҳуқуқбузарлик содир этган мансабдор шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 бараваридан 10 бараваригача (1,7 млн. сўмдан 2,4 млн. сўмгача), агар такроран содир этилса, 15 бараваргача (3,6 млн. сўмгача) миқдорда жарима солиниши мумкин бўлади.

Шунингдек, лойиҳада мазкур ҳуқуқбузарлик аниқланган тақдирда, адлия органлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиши ва судга тақдим этилиши назарда тутилмоқда.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги ПҚ–5012-сон “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ишлаб чиқилди.

Қайд этиш лозимки, аввал бу каби ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик ўрнатилмаганлиги сабабли, нодавлат нотижорат ташкилотларини мажбурий равишда ҳомийлик ва бошқа ишларга жалб қилиш, тадбирлар ўтказишга қаршилик қилиш, уларга тегишли бўлган мол-мулкларни олиб қўйиш, шунингдек, қонунчиликни бузган ҳолда уларга оид ҳужжатларни (маълумотларни) талаб қилиб олиш ва бошқа кўринишлардаги ҳуқуқбузарликлар содир этилган.

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши нодавлат нотижорат ташкилотларининг эркин фаолият юритишига янада қулай имкон яратиб, фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасидаги ислоҳотларнинг самарали амалга оширилишига хизмат қилади.

Лойиҳа билан мазкур ҳавола https://regulation.gov.uz/uz/d/31826 орқали танишишингиз мумкин.


Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Адлия_лойиҳа_муҳокама

Адлия вазирлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил қилинади

Ушбу янгилик Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб муҳокама қўйилган Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида назарда тутилмоқда.

Батафсил: https://regulation.gov.uz/uz/d/32240
#Адлия_лойиҳа #Қонунчиликдаги_янгиликлар

📋Қонунчиликдан янгиликлар ...📢📣

📌Жорий ҳафта давомида қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари ҳақидаги сўнгги янгиликлар билан 3 тилда (ўзбек, рус, инглиз) ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.👇🏻👇🏻👇🏻

Ўзбек тилида: https://www.youtube.com/watch?v=SSSOZYjXf3A
Рус тилида:
https://www.youtube.com/watch?v=PJp-S0lhJ4g
Инглиз тилида:
https://www.youtube.com/watch?v=tWA0msd84Cs

Кузатиб боринг...

П.С. Адлия вазирлиги нафақат Сиз истаган вақтда, балки Сиз хоҳлаган тилда ҳам ҳуқуқий ахборотларни етказади.